Abu Hurayra   04-08-2012, 11:52 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллох. Саволим айниқса хали уйланмаганларга жуда мухим деб хисоблайман.
Мухаммад(саллалоху алейхи васаллам) нафл рўзалари ва Довуд(алейхи салом) рўзаларини жамласа бўладими? Яъни, агар жамласак: Душанба, Чоршанба, Пайшанба, Шанба кунлари руза тутиш керак бўлади. Шундай қилса бўладими?
Жазакаллоху хайрон.
Abu Solih   04-13-2012, 06:45 PM
#2

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ва баъд...

Рўзаларнинг афзали Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидир, у киши бир кун рўза тутардилар, бир кун рўза тутмасдилар. Бу Муттафақун алайҳи ҳадисда собит бўлгандир.

Кимки икки фазилатни жамлашни истаса, йъани бир кун рўза тутиб, бир кун оғиз очиқ бўлиши билан Душанба ва Пайшанба кунлари рўза тутиш фазилатларини жамлашни ҳохласа кўп яхшиликларга эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганки: "Душанба ва Пайшанба кунлари амаллар Аллоҳга кўрсатилади, мен рўзадор ҳолимда амалларим кўрсатилишини яхши кўраман." (Термизий ривоят қилдилар ва ҳасан-ғариб ҳадисдир, деганлар. Насоийда лафзи шунга яқин ҳадис ривоят қилинган).

Шунга кўра буларни жамлашни ҳеч бир зарари йўқ, балки бу яхшиликларга шошишлик жумласидандир. Аллоҳ бизни ва сизларни Ўзини тоатига муваффақ қилсин, бизларни маъсиятлар ёмонлигидан асрасин. Аллоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.