Admin   04-14-2012, 07:36 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алейкум! Савол:Бир биродаримиз залолатда юрган вактларида Аллох магфиратига олсин никохсиз фарзандли булдилар хозир залолатдан кутилиб хидоятдалар Аллох рози булсин яхши амалларда,намоз хам уз вактида энди бу биродаримизга нима маслахат бера оласиз фарзандан вос кечсала буладими? олдиндан рахмат!!
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-767
Муслим   04-14-2012, 07:46 PM
#2
Quote:Ассалому алейкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Савол:Бир биродаримиз залолатда юрган вактларида Аллох магфиратига олсин никохсиз фарзандли булдилар хозир залолатдан кутилиб хидоятдалар Аллох рози булсин яхши амалларда,намоз хам уз вактида энди бу биродаримизга нима маслахат бера оласиз фарзандан вос кечсала буладими? олдиндан рахмат!!
Зино қилиб уйландим ...

Савол: Менинг валади зино қизим бор. Унинг онаси финляндиялик. Қизим туғилгач черковда чўқинтирилган. Қизимнинг тарбияси учун онасига уйландим. Қизимниг исми ҳам финча. У беш ёшга етгач боғчага бориб, у ерда финларнинг одат ва анъаналарини ўргана бошлади. У ерда чўчқа гўшти ва қон истеъмол қилади. Қўлимдан ҳеч нарсанинг келмаслиги мени қаттиқ қийнайди. Унга қаршилик қилсам онаси тарафидан қаршилик кўраман ва у мени қолоқлик ва тарафкашликда айблаб, ажралиш билан қўрқитади. Чунки Финляндия ва Европанинг инсон ҳуқуқлари ва хотин-қизлар ҳуррияти ҳақидаги қонунларига кўра, бирон қонуний сабаб бўлмаса ҳам, хотин киши ажралиш учун маҳкамага мурожаат қилиши ва маҳкама мени фарзандимни тарбия қилишдан маҳрум қилиши мумкин. Қолаверса, мен фин тилида яхши гаплаша олмайман. Хотиним билан инглизча гаплашсам, қизим билан жуда ҳам оз гаплашаман. Бундан ташқари, ишсиз бўлганим боис, қизим ёки хотинимга бирон нарса қила олмайман. Шунинг учун ҳам давлат тарафидан ажратилган ижтимоий таъминотдан фойдаланаман. Хотиним эса, болалар тарбиячиси бўлиб ишлайди. (Айтингчи), тавба ва ислоҳ йўли нима? Нимани ислоҳ қила олишим мумкин? Хотинимни талоқ қўйиб она юртимга қайтайми ёки оилам билан бирга қолайми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аввало, сиз қилган оғир гуноҳингиздан Аллоҳга тавба қилишингиз ва унга бошқа бир марта қайтмаслигингиз ҳамда Аллоҳ таолодан бу қилмишингиз учун афв ва мағфират тилашингиз керак.
Иккинчидан, мусулмоннинг зино қилган аҳли китоб: насронийя ва яҳудийяларга зино қилишдан воз кечиб, ундан тавба қилмагунларича уйланиши мумкин эмас. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:
﴿الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ﴾
«Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5).
Покдомон аёл – зинони билмайдиган афифадир.
﴿الزَّانِي لَا يَنْكِحُ إلَّا زَانِيَةً أَوْ مُشْرِكَةً وَالزَّانِيَةُ لَا يَنْكِحُهَا إِلَّا زَانٍ أَوْ مُشْرِكٌ وَحُرِّمَ ذَلِكَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ﴾
«Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор экак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур: 3).
Учинчидан, зинодан дунёга келган ушбу фарзанд эса шаръан сизнинг қизингиз ҳисобланмайди, балки, уни онасига нисбатланади. Чунки у ҳаром сув – зинодан дунёга келди. Бундай фарзанд зино қилган одамга эмас, онасига нисбатланади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 19043-1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд ва Солиҳ Фавзон ал-Фавзон

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Mail   04-22-2017, 06:01 PM
#3
Ассалому алайкум ва рахматуллох ва баракатух биродар саволим бор эди Бир одамни зино оркали боласи болиб колган ва тугилган хозир бола икки еш буни хукми Кандай улар нима килсин айол хам эркак хам муслмон шуни айтиб Беринг жазакаллаху хайрон
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.