Шайх Муҳаммад Саид Рослан
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ махсус хизмат ҳодими бўлганми?!
Агарда биз ушбу инсонларга шундай савол берсак:
Имом Аҳмад, раҳматуллоҳи алайҳ, халифа Васиқнинг давлатида махсус хизмат ходими бўлганми?!
Ёки ҳаммаёқни текшириб юрувчиларнинг махфий жосуси бўлганми?!
Қачонки имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг олдига уламолар (халифа Васиққа) қарши чиқиш саволи билан мурожаат қилишганида, у пайт халифа Васиқ олимларни қилич ва қамчи билан қўрқитиб, одамларни куфр ва аниқ залолат бўлган ақидага чақирганида, ҳамда ўз қўли билан ишончли уламоларни ўлдирганида.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ салафи солиҳларнинг ақидаларини булғаб, халифа Васиқнинг давлатига хизмат қилиш учун, ёки маълум ҳақ учун, ёки қандайдир буйруқ асосида Васиққа қарши чиқиш (хуруж) мумкин эмаслиги хақида фатво бердиларми?!
Ёки у киши ҳадис ва салафлардан келган хабарларни яхши тушунишларига сабаб бўладиган илмга эга бўлиб, ва ушбу нарсаларни (ҳадис ва хабарларни) қаттиқ ушлаб ҳақда қаттиқ турдиларми?! Агарда ҳақиқатда сўзингизда содиқ бўлсангиз менга илм асосида хабар берингиз?! Энди бир толиби илм учун шармандалик бир ҳол бўлдими, суннатни қаттиқ ушлагани, ва фитналардан четлангани, чидаб бўлмас синовлар келишидан хавфда бўлгани?! Ўзи қаёққа қараб кетябсизлар?!
Анас ибн Молик айтардилар:
"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг катта саҳобалари бизларга амирларни ёмонлашни таъқиқлашар эди ва бизга шундай дейишарди: «Амирларингизни ҳақорат қилманглар, уларни алдаманглар ва уларни ёмон кўрманглар! Аллоҳдан қўрқинглар ва сабр қилинглар. Дарҳақиқат нажот яқиндир!»" (Табароний "ал-Кабир" 7609-да, Ибн Абу Осим "ас-Сунна" 1015-да, Байҳақий "аш-Шуаб" 6/96-да. Шайх Албоний, доктор Басим ал-Жавабра ва доктор Мубаракфурийлар иснод саҳиҳлигини тасдиқлашган).
Абу Умома ал-Баҳилийдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб айтганларини ривоят қилишади:
«Амирларга қулоқ солинг ва уларга итоат қилинг, хоҳ яхши пайтда бўлсин хоҳ қийинчиликда, сизларга бу ёқса ёки ёқмаса ҳам, гарчи улар сизларга тегишли нарсани, бошқа бировга улашса ҳам. Шунингдек сизларнинг ваколатингизда бўлмаган нарсага тама қилманглар, гарчи сиз ўзингизни шу нарсага лойиқ деб билсангизлар ҳам (Ажуррий "аш-Шариъа" -да72. Ҳадис саҳиҳ).
Имом Аҳмад айтардиларки:
"Суннатнинг асосларидан бу: Мўминларнинг бошлиғи ва амирларига итоат этиш, гарчи у фосиқ ёки обид бўлса ҳам. Бунда ким амирликка келиб унинг атрофида одамлар йиғилиб, ундан рози бўлишган бўлса ҳам, шунингдек ким амирликни одамлардан қилич орқалик эгаллаб олган бўлса ҳам ,мўминларнинг амири (амирул мўминийн) ҳисобланади".
Шайхулислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтганларки:
"Мусулмонларнинг баъзи бир амирлари жаҳмийларнинг гапларини тасдиқлашар эди, жаҳмийлар Қуръонни маҳлуқ ва Аллоҳни қиёматда хеч ким кўрмайди деб айтишарди. Улар ушбу ақидаларини одамлар орасида тарқатишар эди, кимда-ким уларнинг даъватига ижобат қилмаса уни қийнашарди ва куфрда айблашарди. Кимнидир асирга олишса, токи у уларнинг Қуръон маҳлуқ деган ақидаларини тан олмагунича уни қўйиб юборишмас эди. Улар амирликка фақатгина уларни ақидаларини тан олган одамларнигина тайинлашар эди ва фақат шундай кишиларга ҳазинадан ёрдам кўрсатилар эди. Шундай бўлган тақдирда ҳам имом Аҳмад улар учун Аллоҳдан уларга раҳм қилиб уларни кечиришини сўраб дуо қилар эдилар сабаби, у киши уларни бу ҳаракатлари билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилоф қилишаётганликларини тушунишмаяпти деб билар эдилар. У (адашган)лар тўғридан-тўғри Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсаларни инкор этишмаган, балки улар нотўғри таъвил ва уларга шу нарсани ўргатганларга кўр-кўрона тақлид қилишган эдилар" ("Мажмуъ ал-фатава" 3/229-23).