(04-28-2012, 07:38 PM)SALIHAN Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-28-2012, 07:38 PM)SALIHAN Wrote: Qo'shma ismlar qo'yishning hukmi? Masalan, Saidabror, Muhammadyusuf va hokazo. Oldingi salaflarda bo'lganmi shunday ismlar?
Қўшалоқ исм қўйиш жоиз экани борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Баъзилар бундай исм қўйишлик яхши деса, баъзилар буни қоралашган.
Масалан шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин раҳимаҳуллоҳ, аввалгиси Муҳаммад бўлган иккиталик исмларни қўйишлик мустаҳабми, деган саволга қуйидагича жавоб бердилар:
“Бу янги исмлардир. Аввалда улар машҳур бўлмаган. Асос шуки, исмлар битта ёки бошқа сўзга қўшилган бўлиши керак, Абдуллоҳ (Аллоҳнинг қули), Абдурраҳмон, Зайнул Обидийн ва ҳоказолар каби. Муҳаммад Амин ва Муҳаммад Саид каби Муҳаммад билан бошланган исмларга келсак, улар (ҳеч қандай) асосга эга эмас. Билишимизча улар Муҳаммад исмидан барака олиш сифатида яқинда пайдо бўлган”.
Манба
Бошқа баъзи саудиялик шайхлар ҳам бу каби қўшалоқ исмларни макруҳ деб ҳисоблашган. Чунки одамлар бу битта исмми ёки исми ва отасининг исмими деб чалкашиб кетиши мумкин. Айниқса охирги вақтлар арабларда исмлар орасида “ибн” сўзи тушириб қолдирилмоқда. Одатда “Муҳаммад Юсуф” дейишганда улар Юсуфнинг ўғли Муҳаммад дейишликни назарда тутишмоқда.
Нима бўлганда ҳам қўшалоқ исмлар ҳаром эмас. Қўшалоқ исмли машҳур шайх ва олимлар ҳам бор. Масалан, Муҳаммад Амин Шанқитий, машҳур қорилардан Муҳаммад Айюб ибн Муҳаммад Юсуф ва ҳоказолар.
Валлоҳу аълам.