19. Одам болаларининг куфр келтириши ва динларини тарк этишнинг сабаби – (ўтган) солиҳ зотлар борасида ғулувга кетиш эканлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли:
“Эй аҳли Китоб, динингизда ҳаддингиздан ошмангиз!”. (Нисо/171).
Саҳиҳ (ҳадис)да Аллоҳ таолонинг ушбу қовли борасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қуйидагича ривоят қилинди:
“Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар” (Нуҳ/23).
Айтдиларки: “Ушбулар Нуҳ (алайҳиссалом) қавмидаги солиҳ кишиларнинг исмларидир. Улар вафот этишгач шайтон қавмларига: йиғилишиб ўтирадиган ўринларига уларнинг тимсолларини ўрнатинглар-да, уларнинг исми ила номланглар, дея васваса қилганди, шундай ҳам қилишди. То ўшалар (аввалги авлод) вафот этгунга қадар (уларга) ибодат қилинмасди. Ва илм унитилгач (ушбу тимсолларга) ибодат қилинди”. (Бухорий (3/316)).
Ибнул Қоййим (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар:
“Салафлардан бир қанчалари айтишдики: Вафот этишгач, уларнинг қабрлари атрофига (эътикоф) ўтириб олишди. Сўнг уларнинг тимсолларини чиздилар. Сўнг эса узоқ вақтлар ўтиши билан уларга ибодат қилишди”.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек мени кўтар-кўтар қилманглар. Балки мен қулман, бас: Аллоҳнинг қули ва элчиси, денглар”. Иккилари ривоят қилди.
(Бухорий (3554, 6830)).
Ва айтдиларки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан узоқ бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. (Аҳмад “Муснад” (1/215-347), Насоий “Суғро” (5/268), Ибн Можжа (2/1008), Ибн Абу Осим “Сунна” (98), Ибн Ҳиббон (1011), Табароний “Кабир” (12747), Ҳоким (1/466) икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди, Байҳақий “Сунан Кубро” (5/127)).
Муслим Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шуднай дедилар:
“Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”,
уч мартта қайтардилар”. (Муслим (4/2055)).
Бобдаги масалалар:
1) Кимда-ким ушбу ва бундан олдинги икки бобни уқиб олган бўлса, унга исломнинг ғариб эканлиги маълум бўлади. Ҳамда Аллоҳ таолонинг қудрати ва қалбларни буриб қўйишидаги ажабланарли ҳолатни кузатади.
2) Ер юзида юз берган аввалги ширкни билмоқлик. Ушбу (ўтган) солиҳларга тааллуқли шубҳа билан боғлиқ эди.
3) Пайғамбарларнинг дини ўзгартирилишидаги аввалги қадам ҳамда унинг сабаби ва шундай бўлишига қарамай Аллоҳ таоло уларга пайғамбар юборганлигини билмоқлик.
4) Шариат ва (соғлом) фитрат-(хилқат) рад этса-да, бидъатларнинг (одамлар) қалбидан жой олиши.
5) Ушбуларнинг барига сабаб ҳақни ботилга аралаштиришликдир. Аввалги (сабаб) солиҳ зотларга муҳаббат қўйишликдир. Иккинчиси эса илм ва диёнат аҳли яхшиликни хоҳлаб баъзи нарсаларни қилишган-да, улардан кейингилар эса улар бу билан бошқа нарсани хоҳлагандилар деб ўйлаганларидир.
6) Нуҳ сурасидаги оятнинг изоҳи.
7) Одам боласининг табиати шундайки, қалбида ҳақ нуқсонлашиб, ботил эса зиёдалашиб боради.
8) Ушбу бобда салафлардан нақл қилинган асарга шоҳид борки, бидъатлар куфрнинг сабабидир.
9) Бидъат нимага етаклашини шайтон яхши билишлиги, гарчи (ушбу бидъатни) қилувчисининг мақсади яхши бўлса-да.
10) Умумий қоида – ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан қайтарув эканлигини ҳамда ушбу (ғулув) нимага олиб боришини билмоқлик.
11) Солиҳ амал қиламан дея қабр атрофида ўтиришлик-(эътикоф)нинг зарарлари.
12) Суратлардан қайтарув ва уни йўқ қилишликдаги ҳикматни билмоқлик.
13) Ушбу қиссанинг катта аҳамият касб этиши ва (одамлар) ушбудан ғафлатда бўлганликлари боис унга нақадар ҳожатманд эканликлари.
14) Энг ажабланарли ҳолат шуки: улар ушбу қиссани тафсир ва ҳадис китобларида ўқийдилар ва (ушбу) сўзларнинг маъносини биладилар. Уларнинг ҳолати шундайки, Аллоҳ таоло улар билан қалблари орасини эгаллаб турурки, Нуҳ қавмининг иши ибодатларнинг энг афзали дея эътиқод қилиб, Аллоҳ ва Росули қайтарган, қон (тўкилиб), мол (тортиб олиниши)ни мубоҳ-(ҳалол) қиладиган куфрга эътиқод қўйдилар.
15) Улар фақат шафоат истагида ушбу ишга қўл урганликларини очиқ баён қилишлик.
16) Суратларни чизган уламолар ушбуни ирода қилгандилар деган гумонга боришлари.
17) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу қовллари ила очиқ баён қилиб беришликлари:
“Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек мени кўтар-кўтар қилманглар”. Очиқ-ойдин (етарли даражада рисолатни) етказган зотга Аллоҳнинг салавоти-ю саломлари бўлсин.
18) Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди дея бизга насиҳат қилишликлари.
19) Ушбу (суратларга) илм унутилмагунга қадар ибодат қилинмаганининг баёни. Бу билан илм мавжуд бўлгандаги қадрини ва йўқолгандаги зарарларини билиб олдик.
20) Илм йўқолишининг сабаби – уламолар вафот этишлигидир.