(05-14-2012, 12:35 AM)muhammad Wrote: assalamu alaykum va rohmatullohi va barakatuh,
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-14-2012, 12:35 AM)muhammad Wrote: qur'on o'qib bo'lib sodaqollohul aziym yoki subhana robbika robbil 3izzati 3amma yasifun... duosini o'qishning hukmi qanday?
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бирор мажлисда бўла туриб Қуърон тиловат қилсалар ёки намоз ўқисалар, шундан сўнг: “Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдика. Ла илаҳа илла Анта. Астағфирука ва атубу илайк” сўзларини зикр қилмаганлари бўлмаган” (Аҳмад 6/77, Насоий «Амалул-явми вал лайла»да 273. Ҳофиз Ибн Ҳажар ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ дейишди. Қаранг: "ан-Нукт ала Ибн ас-Салоҳ" 2/733, "ас-Силсила ас-саҳиҳа" 3164).
Ушбу ҳадисда Қуърон тиловатидан кейин маълум бир зикрни айтишликка далил бор. Имом Насоий ушбу ҳадисни келтирган бобни: “Қуръон тиловатини нима билан якунлаш керак?” деб номлаганлар.
Қуръон тиловатидан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишликка келсак, бунинг Исломда ҳеч қандай асоси йўқ. Кўпчилик уламолар буни 20 аср бидъати деб номлашган.
Қироатдан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишнинг ҳукми нима?
Савол: Қироатдан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Қуръон тиловатидан сўнгра «Содақоллоҳул Азийм» (Буюк Аллоҳ рост айтди!) дейиш, бидъатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Тўғри Йўлдаги халифалар, бошқа саҳобалар (разияллоҳу анҳум) ва салаф имомлари (раҳимаҳумуллоҳ)лар Қуръонни кўп тиловат қилишлари, Унга катта эътибор берганлари, Унинг улуғлигини жуда яхши билишларига қарамай, тиловат қилиб бўлгач: «Содақоллоҳул Азийм» – демаганлар. Шунинг учун ҳам тиловатдан кейин «Содақоллоҳул Азийм» дейиш ва уни ҳар қироатдан кейин такрорлайвериш, янги пайдо бўлган бидъатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай деганлар:
«Бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718, Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270);
«Бизнинг ишимиз бўлмаган ишни қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/256).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3303.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён