20. Солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилган кимсага қўполлик-(нафрат) билан муносабатда бўлмоқ борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб, энди унга-(қабрга тўғридан-тўғри) ибодат қилишлик қандай бўларкин?!
Саҳиҳ (ҳадис)да Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят:
“Умму Салама (розияллоҳу анҳо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўрган каниса ҳақида сўз очди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларни орасида солиҳ киши ёки солиҳ қул вафот этса қабри устига масжид қурадилар. Ва унда (қурилган масжид ичида) ўша суратларни чизадилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг ёмонидир”,
-дедилар”. (Бухорий (1/155), Муслим (1/375).
Улар икки фитна бўлмиш қабр ва тимсоллар фитнасини жамладилар.
Иккилари у киши (Оиша розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилдилар:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим ҳозир бўлганда кўйлакларини юзларига ташлардилар. Оғриқ кучайиб, (нафаслари қайтса) уни олиб қўярдилар. Ана шундай ҳолатларида айтдиларки: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”.
Уларнинг қилмишларидан огоҳлантирдилар. Агар шундай бўлмаганда-(демаганларида) қабрлари (уйларидан ташқарига) чиқариларди. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) саждагоҳ қилиб олинишидан чўчидилар”. Иккилари ривоят қилди.
(Бухорий (1/408), Муслим (1/376)).
Муслим Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни вафот этишларидан беш кун олдин шундай деяётганларини эшитдим: “Дарҳақиқат мен сизлардан бирор киши менга холил-(севикли дўст) бўлишидан пок-(холи) эканимни эълон қиламан. Албатта Аллоҳ таоло Иброҳимни севикли дўст қилиб олганидек мени ҳам севикли дўст қилиб олди. Агар умматимдан севикли дўст танлаганимда, албатта, Абу Бакрни танлаган бўлардим. Огоҳ бўлингизким, сизларлардан олдингилар пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олардилар. Огоҳ бўлингизким, қабрларни саждагоҳ қилиб олманглар. Дарҳақиқат, мен сизларни бундан қайтараман”. (Муслим (1/377)).
Дарҳақиқат, ҳаётларининг сўнгида ушбудан қайтардилар. Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлим тўшагида ушбу ишга қўл урган кимсаларни лаънатладилар. Қабрлар олдида намоз ўқиш ҳам ушбу бобдандир. Гарчи масжид бино қилинган бўлмаса-да. Ва у Оиша розияллоҳу анҳонинг ушбу:
“Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) саждагоҳ қилиб олинишидан чўчидилар”, сўзларининг маъносидир. Дарҳақиқат, саҳобалар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрлари атрофига масжид қурмагандилар. Намоз ўқишлик қасд қилинган ҳар бир ўрин, дарҳақиқат, масжид дея этибор қилинади. Балки намоз ўқиладиган ҳар бир жой масжид деб аталади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
“Ер юзи мен учун масжид ва пок қилиб берилди”. (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят, Бухорий (1/126), Муслим (1/370)).
Аҳмад яхши-(ишончли) санад билан Ибн Масуд розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди:
“Қиёмат куни тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг ёмонларидандир”. Абу Ҳатим “Саҳиҳ”да ривоят қилди.
(Имом Аҳмад “Муснад” (1/435), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (3/345), Ибн Хузайма (789), Ибн Ҳиббон (340), Табароний “Кабир” (10413)).
Бобдаги масалалар:
1) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, нияти тўғри бўлса-да солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилинсин учун масжид қурган кимса ҳақида тилга олган сўзлари-(лаънат айтганликлари).
2) Суратлардан қайтарув ва ушбу ишнинг нафратланарли эканлиги.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ишга жиддий киришганликларидан ибратланишлик. Аввал ушбу қилмишни қандай баён қилганликлари. Сўнг вафот этишларидан беш кун олдин айтган сўзлари. Сўнг эса ўлим тўшагида бўлсалар-да, аввал огоҳлантиргандим дея кифояланиб қолмаганликлари.
4) Қабрлари мавжуд бўлишидан олдин у ерда қилинадиган иш-(саждагоҳ қилиб олиниши)дан қайтарганликлари.
5) Ушбу қилмиш яҳуд ва насороларнинг пайғамбарларининг қабрлари борасидаги одатларидан экани.
6) Уларни ушбу қилмишлари учун лаънатлашликлари.
7) Ушбу сўзлари билан у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ҳам қабрлари борасида (шундай йўл тутишимиздан) огоҳ этишни ирода қилганликлари.
8) Қабрлари ташқарига олиб чиқилмагани борасидаги сабаб.
9) Қабрларни саждагоҳ қилиб олишликнинг маъноси.
10) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни саждагоҳ қилиб оладиганлар билан қиёмат уларнинг устига қоим бўладиганларни бир ўринда зикр қилдилар. Натижаси бир бўлишини инобатга олган ҳолда рўй беришидан олдин ширкка олиб борадиган сабабни ҳам зикр қилдилар.
11) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин хутба давомида бидъат аҳлининг энг ярамасларидан бўлган икки тоифага раддия берганликлари. Балки илм аҳлининг баъзилари уларни етмиш икки фирқага ҳам киритишмаган. Улар Рофиза ва Жаҳмия тоифаларидир. Рофизалар сабабли ширк ва қабрларга ибодат қилишлик юз берди. Улар қабрлар устига масжид қурганларнинг аввалгисидир.
12) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам жон беришдаги оғриқ билан синалишлари.
13) Аллоҳ таоло у кишини севикли дўст қилиши ила мукаррам айлаши.
14) Ушбу севикли дўст муҳаббатдан ҳам олийроқ даражададир.
15) Сиддиқ розияллоҳу анҳу саҳобаларнинг энг афзали эканликлари.
16) У кишининг халифа бўлишларига ишора.