1-шарт шарҳи
Аллоҳ Таоло “Нур” сурасининг 31-оятида марҳамат қилади:
وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آَبَائِهِنَّ أَوْ آَبَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُولِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاءِ وَلَا يَضْرِبْنَ
بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِنْ زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Маъноси:
“(Эй Муҳаммад), мўминаларга айтинг, (уларга қараш ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан) кўзларини пастга туширсинлар, (ҳалол бўлмаган қилмишлардан) жинсий аъзоларини сақласинлар, кўриниб қолган томонлардан (яъни юз ва кафтлардан) ташқари зийнат ўринларини кўрсатмасинлар, рўмоллари билан (бошлари, бўйинлари ва) кўкракларини ёпсинлар. (Улар) эрлари, оталари, эрларининг оталари, болалари, эрларининг болалари, ака-укалари, ака-укаларининг болалари, опа-сингилларининг болалари, (ўзлари каби мўмина) аёллари, чўрилари, аёлларга беҳожат, шаҳвати йўқ кишилар ё авратини билмайдиган ёш болалардан бошқа кишиларга зийнат ўринларини кўрсатмасинлар. Ҳамда бекитган зийнатлари билиниши учун оёқлари билан (ерни уриб, овоз чиқариб) юрмасинлар. Барчангиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар, шояд нажот топсангизлар”. (Яъни, тавба қилсангизлар, албатта нажот топасизлар. Қуръон оятларидаги “шояд” сўзи “албатта”, “шубҳасиз” маъноларини англатади.)
Аҳзоб сурасининг 59-оятида Аллоҳ Таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга бундай марҳамат қилади:
....
“Эй пайғамбар, жуфтларингиз, қизларингиз ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ёпсинлар! Уларнинг тезроқ танилишлари ва озорланмасликлари мана шу (туфайлидир). Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир”.
“Биринчи оят зийнатнинг барчасини ёпиш вожиблигига ва бегона кишилар олдида зийнатнинг бирон ўрнини очмасликка равшан далилдир. Фақат аёллардан беихтиёр очилиб қолса, зарари йўқ. Мана шу очилиб қолган ўрнини ёпишга аёллар шошилсалар, гуноҳ бўлмайди”, дейди Ҳофиз Ибни Касир ўз тафсирларида.
“Кўриниб қолган томонлардан ташқари зийнат ўринларини кўрсатмасинлар” ояти тўғрисида Ибни Аббос розияллоҳу анҳумо айтадиларки: “Юзи ва кафтларидир”.
Барча уламолар айтадиларки, ҳар бир намозхон намозида авратини ёпиши вожибдир. Аёл киши эса намозида юзи ва кафтларини очади, бундан бошқа ўринларини ёпиши вожиб. Билагининг ярмигача очилиб қолишини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишига рухсат бердилар. Аёлнинг юзи ва кафтлари аврат бўлмагани учун ҳам намоз ўқишида очиб ўқийди. Агар аврат бўлганида эди, очиш ман қилинарди.
Аёлнинг юзи ва кафтлари аврат эмаслигига Абу Довуднинг Оиша розияллоҳу анаҳодан қилган ривояти ҳам далил бўлади. Оиша айтадиларки, Асмо бинти Абу Бакр юпқа кийимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига кирганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан юз ўгирдилар, сўнг:
“Эй Асмо, аёл киши балоғатга етганидан кейин уни мана бу ўринлардан – юз ва кафтларига ишора қилдилар – бошқасининг кўриниши тўғри бўлмайди” деб айтдилар. (Бу ҳадис исноди бир неча йўллар билан қувватланган.)
Яна Абу Довуд саҳиҳ йўл билан Қатодадан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар (маъноси):
“Қизбола балоғатга етганида унинг юзи ва қўлининг бўғинигача бўлган ўриндан бошқа ўринларининг кўриниши тўғри бўлмайди”. (Хулоса: Аёл кишининг юзи ва кафтларини аврат ё авратмаслиги тўғрисида уламолар қадимдан турли фикрлар билдириб келишган. Баъзи кимсалар юз ёпиш диндан эмас каби ғаройиб гапни ҳам айтишган. Албоний раҳимаҳуллоҳ юқоридаги икки оятни баён қилиб ҳамда жуда кўп саҳиҳ ҳадислар келтириб айтадиларки:
“Аёл киши юзини ёпиши афзал, лекин вожиб эмас. Юз ва кафтларни очиш шариатда ҳаром эмас, балки рухсатдир”. Албоний сўзлари қандай чиройли сўз эканига имкони борлар у кишининг “,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,” китобига мурожаат қилсалар қониққан бўлардилар. Таржимон изоҳи.)-