Pages (7):    1 2 3 4 5 6 7   
mutaallim   05-20-2012, 01:45 PM
#31
30. Юлдузлардан ёмғиз сўрашлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа/82).
Абу Молик Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимда жоҳилият иш-(сарқит)ларидан иборат тўрт нарса борки, уларни ташламайдилар: Уруғ-аймоғи билан фахрланишлик, насл-насабга таъна етказишлик, ёмғирни юлдузлар ёғдирди деб билишлик ва (маййитга) уввос солиб йиғлашлик”. Ва айтдиларки (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(Маййитга) уввос солиб йиғловчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қора мойдан бўлган кийим ва қўтирдан бўлган кўйлак-(либос) ила (қабридан) туради-(чиқади)”. Муслим ривояти. (Муслим (2/644)).
Иккилари Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбийяда, тунда ёғган ёмғирдан сўнг биз билан бомдод намозини ўқидилар. (Намоздан) фориғ бўлгач одамларга юзланиб, шундай дедилар: “Роббингиз нима деганини биласизларми?”. Улар: “Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ”, дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди. Кимки: бизга Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга иймон келтирувчи ва юлдузга куфр келтирувчидир. Энди кимки: фалон-пистон юлдуз сабабли бизга ёмғир ёғди, деган бўлса, ана шу Менга куфр келтирувчи ва юлдузга иймон келтирувчидир”, дедилар”. (Бухорий (846), Муслим (71)).
Иккилари Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан қуйидаги маънода ривоят қилди: “Баъзилари айтдики: дарҳақиқат, фалон-пистон юлдуз ростгўй экан. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятларни нозил қилди: “Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки, Ҳолбуки бу (қасам) агар билсангизлар шак-шубҳасиз улуғ-катта қасамдир – албатта у (Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги) Улуғ Қуръондир! Уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушларлар. (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир. Бас (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?! Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!”. (Воқеа/75-82).
Бобдаги масалалар:
1) Воқеа сурасидаги оят изоҳи.
2) Жоҳилият сарқитларидан бўлган тўрт ишнинг ёд этилиши.
3) Ушбу сарқитларнинг баъзиси куфр эканини ёдга олиш.
4) Куфрнинг (ислом) миллатидан чиқариб юбормайдигани ҳам мавжуд экани.
5) Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди”. Ушбу неъмат-(ёмғир) тушиши-(ёғиши) сабабидан бўлди.
6) Ушбу ўриндаги иймонни уқиб олмоқ.
7) Ушбу ўриндаги куфрни англаб етмоқ.
8) Ушбу қовлни тушуниб етмоқ: “Дарҳақиқат, фалон-пистон юлдуз ростгўй экан”.
9) Олим мутааллимга масалани савол тариқасида кўндаланг қилиши: “Роббингиз нима деганини биласизларми?”.
10) (Маййитга) уввос солиб йиғловчи аёлнинг ваъиди.
mutaallim   05-24-2012, 01:04 PM
#32
31. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар” (Бақара/165), қовли ҳақидаги боб

Ва ушбу қовли: “(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар”. (Тавба/24).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирортангиз то мен унга ўз фарзанди, отаси ва одамларнинг барчасидан суюклироқ бўлмагунимча иймони (мукаммал) бўлмайди”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/216)).
Иккилари у кишидан (Анас розияллоҳу анҳудан) ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч (хислат) борки, кимда ушбулар бўлар экан иймон ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Унинг Росули унга ўзгалардан маҳбуброқ бўлишлиги, бирор кишини фақат Аллоҳ учунгина яхши кўришлиги, Аллоҳ таоло уни куфрдан қутқаргач унга (куфрга) қайтишликни дўзахга улоқтирилишликни ёмон кўргандек ёмон кўришлиги”. (Бухорий (1/22), Муслим (1/66)).
(Бошқа бир) ривоятда эса: “Бирор киши иймон ҳаловатини топмайди, то...”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун дўстлашса ва Аллоҳ учун душман бўлса, албатта, ушбу билан Аллоҳнинг валийлиги(-нусратига) эришади. Банда то ана шундай бўлмас экан ҳаргиз иймон таъмини тотмайди, гарчи намози ва рўзаси кўп бўлса-да. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларнинг дўстлашуви дунё иши (асоси)да бўлиб қолди”. Ибн Жарир ривояти. (Ибн Муборак “Зуҳд” (353), Абу Нуъайм “Ҳиля” (1/312), Табароний “Кабир” (13537)).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Аллоҳ таолонинг ушбу: “(У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади” (Бақара/166) қовли ҳақида шундай дедилар: “(Ширкий) муҳаббат(лари узилади)”. (Ибн Жарир (2/43), Ҳоким (2/272) саҳиҳ санади ва Заҳабий унга мувовиқ бўлди).
Бобдаги масалалар:
1) Бақара сурасидаги оят изоҳи.
2) Бароат-(Тавба) сурасидаги оят изоҳи.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатни жон, аҳли оила ва молдан муқаддам қўйишлик.
4) (Ҳадисда) иймон инкор этилиши исломдан чиқиб кетганига далолат қилмайди.
5) Иймоннинг ҳаловати бўлиб, гоҳида инсон уни тотади гоҳида эса йўқ.
6) Қалбда (кечадиган) тўрт амал борки, Аллоҳнинг нусратига фақат улар билан эришилади ва бирор киши уларсиз иймон таъмини тотмайди.
7) Саҳобанинг воқеликни англай олишики, аксар дўстлашувлар дунё иши асосидадир.
8) Ушбу оят: “(У кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади” изоҳи.
9) Мушриклар орасида Аллоҳга қаттиқ муҳаббат қўйганлари мавжуд экани.
10) (Тавба/24 оятида зикр қилинган) саккиз ҳил нарса ўз динидан ҳам маҳбуброқ бўлган кимсага ваъид бор екани.
11) Кишининг Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўрадиган тенгдош исбот қилишлиги катта ширкдир.
mutaallim   05-24-2012, 01:08 PM
#33
32. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон/175), қовли ҳақидаги боб

Ва ушбу қовли: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгувчи зотлар бўлсалар, ажабмас”. (Тавба/18).
Ва ушбу қовли: “Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари: «Аллоҳга иймон келтирдик», дейди-да, сўнг Аллоҳ йўлида (кофирлар томонидан бирон азият билан) озорланса, одамларнинг (бу) фитна-озорларини Аллоҳнинг азоби каби қилиб олур”. (Анкабут/10).
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан “Марфу” иснод ила ривоят қилинади: “Аллоҳнинг ғазаби билан одамларни рози қилишинг, Аллоҳ (ато этган) ризқ учун уларни мақташинг ва Аллоҳ бермаган нарса(-ризқ) учун уларни мазаммат қилишинг яқин-(аниқ ишонч)нинг заифлигидандир. Албатта Аллоҳнинг ризқини ошиқманднинг ошиқиши жалб этолмайди ва ёмон кўрувчининг ёмон кўриши ортга қайтаролмайди”. (Абу Нуъайм “Ҳиля” (5/106), (10/41), Байҳақий “Шуъабул Ийман” (1/151-152)).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким одамларнинг ғазаби билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлади ва одамларни ҳам ундан рози қилиб қўяди. Кимда-ким Аллоҳнинг ғазаби билан одамларнинг розилигини талаб қилса, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади ва одамларни ҳам унга ғазабли қилиб қўяди”. Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ” тўпламида ривоят қилди. (Ибн Ҳиббон (1542), Ибн Муборак “Зуҳд” (199), Термизий (7/132), Бағавий “Шарҳ Сунна” (14/410), Абу Нуъайм “Ҳиля” (8/118)).
Бобдаги масалалар:
1) Оли Имрон сурасидаги оят изоҳи.
2) Бароат-(Тавба) сурасидаги оят изоҳи.
3) Анкабут сурасидаги оят изоҳи.
4) Яқин-(аниқ ишонч гоҳида) заифлашади ва (гоҳида) кучаяди.
5) Заифлашишининг аломати мавжуд. Ушбу уч (хислат) ана шу аломатлардандир.
6) Ёлғиз Аллоҳдангина қўрқишлик фарзлардандир.
7) Ана шундай қилган кишининг ажр-у савоби ёдга олинди.
8) Ушбуни тарк қилган кимсанинг жазоси ёдга олинди.
mutaallim   05-24-2012, 01:11 PM
#34
33. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!” (Моида/23), қовли ҳақидаги боб

Ва ушбу қовли: “Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган,...кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар”. (Анфол/2).
Ва ушбу қовли: “Эй пайғамбар, сизга ва сизга эргашган мўминларга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир”. (Анфол/64).
Ва ушбу қовли: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир”. (Талоқ/3).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, айтдиларки: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!”. Ушбуни Иброҳим алайҳиссалом оловга улоқтирилган вақтда айтганди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса, у кишига шундай дейишганда айтганди: “Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди”. (Оли Имрон/173)”. Бухорий ва Насоий ривоятлари. (Бухорий (3/211)).
Бобдаги масалалар:
1) Таваккул қилишлик фарзлардандир.
2) У-(таваккул) иймоннинг шартларидандир.
3) Анфол сурасидаги оят изоҳи.
4) Анфол сураси сўнгидаги оят изоҳи.
5) Талоқ сурасидаги оят изоҳи.
6)Ушбу калиманинг нақадар катта аҳамиятга эга экани. Ушбуни Иброҳим алайҳиссалом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оғир дамларда айтганликлари.
mutaallim   05-24-2012, 01:15 PM
#35
34. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф/99), қовли ҳақидаги боб

Ва ушбу қовли: “У деди: «Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар»”. (Ҳижр/56).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (гуноҳи) кабиралар ҳақида сўралдилар. Шунда: “Аллоҳга ширк келтириш, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш”, дедилар”. (Баззор “Кашфул Астор” (106), Ибн Абу Ҳатим “Тафсир Ибн Касир” (1/475)да нақл қилинганидек, Табароний “Мажмаъ” (1/104) ва “Дуррул Мансур” (2/147)да ворид бўлганидек).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, айтдиларки: “(Гуноҳи) кабираларнинг энг катталари: Аллоҳга ширк келтириш, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш ва Аллоҳнинг ёрдамидан умидсизликка тушиш”. Абдурраззоқ ривояти. (Абдурраззоқ (10/459-460), Ибн Жарир (5/26), Табароний “Кабир” (8783-8784) ва Ҳайсамий “Мажмаъ Заваид” (1/104)да саҳиҳ деб билди).
Бобдаги масалалар:
1) Аъроф сурасидаги оят изоҳи.
2) Ҳижр сурасидаги оят изоҳи.
3) Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлган кимсага қаттиқ ваъийд бор эканлиги.
4) Умидсизликка тушишлик ваъид остида эканлиги.
mutaallim   05-24-2012, 01:18 PM
#36
35. Аллоҳнинг тақдирига сабр қилишлик Аллоҳга иймон келтиришликдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини (тўғри йўлга) ҳидоят қилур”. (Тағобун/11).
Алқама шундай деди: “У (шундай) кишики, бошига мусибат тушади ва у уни Аллоҳнинг ҳузуридан деб билади-да, рози бўлиб, таслим бўлади”.
“Саҳиҳи Муслим”да Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларда икки (хислат) борки, ушбулар улардаги куфрдир: Насл-у насабга таъна етказиш ва маййитга уввос солиб йиғлашлик”. (Бухорий (452), Муслим (1599)).
Иккилари Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан “Марфу” иснод ила ривоят қилди: “Юзига урган, кийимларини йиртган ва жоҳилият даъвосини қилган кимса биздан эмас”. (Бухорий (1226), Муслим (1/99).
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни ирода қилса унга дунёдаёқ уқубатни тезлаштиради. Ва агар бандасига ёмонликни ирода қилса то қиёмат куни жазолагунча жазо беришни тарк этади”. (Термизий (7/123), Байҳақий “Асмо ва Сифат” (154), Бағавий “Шарҳ Сунна” (5/245)).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мукофотнинг улканлиги синов-(имтиҳоннинг) улкан бўлиши биландир. Албатта Аллоҳ таоло бирор қавмни яхши кўрса, уларга синов-(имтиҳон) юборади. Бас, ким рози бўлса унга (ҳам) розиликдир. Ва ким ғазабланса унга (ҳам) ғазабдир”. Термизий “Ҳасан” даражасида деди. (Термизий (7/123), Ибн Можжа (2/1338), Бағавий “Шарҳ Сунна” (5/245)).
Бобдаги масалалар:
1) Тағобун сурасидаги оят изоҳи.
2) Ушбу (Аллоҳнинг тақдирига сабр қилишлик) Аллоҳга бўлган иймондандир.
3) Насл-у насабга таъна етказиш.
4) Юзига уриб, кийимларини йиртган ва жоҳилият даъвосини қилган кимсага қаттиқ ваъид бор эканлиги.
5) Аллоҳнинг бандасига яхшиликни ирода қилганлигининг аломати.
6) Аллоҳнинг унга ёмонликни ирода қилганлигининг аломати.
7) Аллоҳнинг бандасини яхши кўришлигининг аломати.
8) Ғазабланишнинг ҳаром эканлиги.
9) Синов-(имтиҳон)га рози бўлишликнинг савоби.
mutaallim   05-25-2012, 08:56 AM
#37
36. Риё ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда....”. (Каҳф/110).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло шундай деди: “Мен шерикларнинг шериклик қилинишидан энг беҳожат Зотман. Кимда-ким бирор амал қилиб, унда ўзгани Менга шерик қилса ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2289)).
Абу Саъид (Ал-Хузрий розияллоҳу анҳу)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилинади: “Менинг наздимда сизлар учун Масиҳ Дажжолдан-да хавфлироқ бўлган нарса ҳақида хабар берайми?”. Улар: “Албатта (хабар беринг, эй Росулуллоҳ)”, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “(У) - Махфий ширкдир. Киши туриб намоз ўқийди ва (бошқа бир) кишининг унга назар ташлашини кўргани сабабли намозини зийнатлайди”, дедилар”. Аҳмад ривояти. (Аҳмад (3/30), Ибн Можжа (2/1406), Ҳоким (4/329)да саҳиҳ деди).
Бобдаги масалалар:
1) Каҳф сурасидаги оят изоҳи.
2) Аллоҳдан ўзгаси учун бирор нарса оралагани они солиҳ амал рад этилиши улкан-(дахшатли) иш экани.
3) Ушбуни вожиб қилиб қўювчи сабабнинг ёдга олиниши. У ҳам бўлса (Аллоҳнинг) тамоман беҳожат (Зот) эканидир.
4) Яна ушбу сабаблардан – У субҳанаҳунинг шерикларнинг энг яхшиси экани.
5) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақида риёдан қўрқишлари.
6) У киши ушбуни, киши Аллоҳ учун намоз ўқийди. Бироқ (бошқа бир) кишининг унга назар ташлашини кўргани сабабли уни (намозини) зийнатлайди, дея изоҳладилар.
mutaallim   05-25-2012, 09:05 AM
#38
37. Инсон дунё учун амал қилишлиги ширкдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз...”. (Ҳуд/15-16).
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дийнор бандаси бахтсиз бўлсин. Дирҳам бандаси бахтсиз бўлсин. Кийим-кечак бандаси бахтсиз бўлсин. Берилса рози бўлади. Берилмаса ғазаби келади. Бахтсиз бўлиб, юзтубан йиқилсин. (Ҳатто) тикан кирса уни суғуриб ташлолмайди. Аллоҳнинг йўлида отининг тизгинидан тутган бандага шодлик бўлсин. Сочи тўзғиган, оёқлари чангга беланган. Қўриқчиликка (тайин қилинса), қўриқчиликда туради. Суғориш-(сув ташиш)га (тайинланса), суғоришликда туради. Агар изн сўраса унга изн берилмайди. Ва агар (бировни ўртасига тушиб) оқласа, оқлови қабул қилинмайди”. (Бухорий (2480), Муслим (141) Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ушбу: “Ким молини ҳимоя қила туриб қатл этилса, бас, у шаҳиддир” лафз билан ривоят қилинган ҳадис матнида ушбу жумлалар мавжуд. “Жомеъул Усул” (2/742)га қаранг).
Бобдаги масалалар:
1) Инсон охират амали билан дунёни ирода қилишлиги.
2) Ҳуд сурасидаги оят изоҳи.
3) Мусулмон инсонни дийнор, дирҳам ва кийим-кечак бандаси деб аталиши.
4) Ушбуни, берилса рози бўлиб, берилмаса ғазабланиши билан изоҳлангани.
5) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Бахтсиз бўлиб, юзтубан йиқилсин”.
6) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “(Ҳатто) тикан кирса уни суғуриб ташлолмайди”.
7) Юқоридаги сифатларга эга бўлган мужоҳитга олқиш айтилиши.
mutaallim   05-25-2012, 09:11 AM
#39
38. Кимда-ким уламо ва ҳукмдорларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билиш ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билишда бўйинсунса, дарҳақиқат, уларни Аллоҳдан ўзга Роб қилиб олганлиги ҳақидаги боб

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) шундай дедилар: “Устингизга осмондан тош ёғилишига яқин қолди. Мен: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар, десам сизлар: Абу Бакр ва Умар бундай деди, дейсизлар”. (Аҳмад (1/337), Хотиб “Ал-Фақиҳ вал Мутафаққиҳ” (1/145), Ибн Абдулбарр “Жамиъ Баянул Илми ва Фазлиҳ” (2/239), Ибн Ҳазм “Ҳажжатул Вадаъ” (268-269).
Аҳмад ибн Ҳанбал (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “(Ҳадис) исноди ва унинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман. Ҳолбуки Аллоҳ таоло шундай деяпти: "(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”. (Нур/63). (Оятдаги) фитна-кулфат нима эканини биласанми? Фитна – ширкдир. Эҳтимол у (фитна-ширк), у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг баъзи қовлларини рад этганида қалбида оғишишликдан бўлган бир нарса воқе бўлишидир. Натижада ҳалок бўлади”.
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу оятни қироат қилаётганларини эшитдилар: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар...”. (Тавба/31). Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Биз уларга ибодат қилмасдик”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ахир Аллоҳ ҳалол деганини ҳаром қилиб берсалар, сизлар ҳам уни ҳаром деб билмасмидинглар. Ва Аллоҳ ҳаром деганини ҳалол қилиб берсалар, сизлар ҳам уни ҳалол деб билмасмидинглар?”, дедилар. Мен: “Худди шундай (қилардик)”, дедим. У киши: “Ана шу уларга ибодат қилишларидир”, дедилар". Аҳмад ва Термизий ривояти. Термизий “Ҳасан” даражасида деди. (Термизий (8/248), Ибн Жарир (10/80), Байҳақий (10/116), Миззий (Таҳзибул Камал” (2/109), Суютийнинг “Дуррул Мансур” (3/230)га қаранг!, Шайхул Ислом “Иймон” (64)да ҳасан даражасида дедилар).
Бобдаги масалалар:
1) Нур сурасидаги оят изоҳи.
2) Бароат-(Тавба) сурасидаги оят изоҳи.
3) Адий (розияллоҳу анҳу) инкор этган ибодат маъносига огоҳлантирув бериб ўтишлик.
4) Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо)ни, Аҳмад (роҳимаҳуллоҳ) эса Суфён (роҳимаҳуллоҳ)ни мисол сифатида тилга олишлари.
5) Ҳолат шу даражагача бордики, ҳатто аксар одамлар наздида роҳиб-(олим)ларга ибодат қилишлик амалларнинг энг афзалига айланиб, валийлик дея аталадиган бўлди. Донишманд-(ибодатгўй)ларга қуллик бажо қилиш – илм ва фиқҳ дея аталадиган бўлди. Сўнг ҳолат Аллоҳни қўйиб (аслида) солиҳлардан бўлмаган кимсаларга ибодат қилишга қараб кетди. Ва жоҳиллардан иборат кимсаларга иккинчи манънода ибодат қилинди. (Яъни, эргашиш ва итоат маъносидаги ибодат).
mutaallim   05-25-2012, 09:17 AM
#40
39. Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? ...” (Нисо/60), қовли ҳақидаги боб

Ва ушбу қовли: “Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар”. (Бақара/11).
Ва ушбу қовли: “Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг!”. (Аъроф/56).
Ва ушбу қовли: “Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!”. (Моида/50).
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирортангизнинг то хоҳиш-истаги мен олиб келган йўлга тобеъ бўлмагунича иймони (мукаммал) бўлмайди”. (Ибн Абу Осим “Сунна” (15), Хотиб “Тарих” (4/369), Бағавий “Шарҳ Сунна” (1/212), Ибнул Жавзий “Заммул Ҳава” (18)).
Нававий (роҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “(Ушбу) саҳиҳ ҳадисдир. “Ҳужжат” китобида саҳиҳ иснод билан ривоят қилдик”. (“Ал-Арбаъувн Ан-Нававийяҳ” 41-ҳадис).
Шаъбий (роҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Мунофиқлардан бўлган бир киши билан яҳудийлардан бўлган бир киши ўртасида келишмовчилик чиқди. Яҳудий: Муҳаммаддан ҳукм сўраб борамиз, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пора олмасликларини биларди. Мунофиқ эса: Яҳудлардан ҳукм сўраб борамиз, деди. Чунки у улар пора олишларини биларди. Ахийри Жуҳайнадаги (жой номи) бир коҳин-(фолбин)га боришга келишиб, ундан ҳукм сўраб бордилар. Шунда (ушбу оят) нозил бўлди: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага...”. (Нисо/60).
Ва айтилдики: “(Ушбу оят) ўзаро келишолмай қолган икки киши ҳақида нозил бўлди. Бирлари: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга (ҳукм сўраб) мурожаат қиламиз, деди. Бошқаси эса: Каъб ибн Ашрофга (ҳукм сўраб мурожаат қиламиз), деди. Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га (ҳукм сўраб) мурожаат қилдилар. Бирлари унга (Умар розияллоҳу анҳуга бўлиб ўтган) қиссани зикр қилди. Шунда (Умар розияллоҳу анҳу) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ҳукм сўраб мурожаат қилинишга) рози бўлмаганга: шундай (бўлдими)?, деди. У: ҳа, деди. Шунда (Умар розияллоҳу анҳу) унга қилич билан зарб бериб, қатл қилди”. (Воҳидий “Асбабун Нузул” (107-108), Бағавий ўз “Тафсир”ида (1/552), “Тайсирул Азиз” (573)).
Бобдаги масалалар:
1) Нисо сурасидаги оят изоҳи ҳамда ундаги тоғутнинг маъносини (мусулмон киши янада батафсил) тушуниши учун урғу берилиши.
2) Бақара сурасидаги ушбу оят изоҳи: “Уларга: «Ер юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Биз ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар”.
3) Аъроф сурасидаги ушбу оят изоҳи: “Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг!”.
4) (Ушбу оят) изоҳи: “Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?!”.
5) Ушбу аввалги оят нозил бўлиши сабаби борасида Шаъбий (роҳимаҳуллоҳ) айтган сўзлари.
6) Ростгўй ва ёлғон иймоннинг изоҳи.
7) Умар (розияллоҳу анҳу)нинг мунофиқ билан кечган қиссалари.
8) Хоҳиш-истаги то Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динга тобе бўлмагунича бирор кишида иймон ҳосил бўлмаслиги.
Pages (7):    1 2 3 4 5 6 7   
  
Users browsing this thread: 13 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.