Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
mutaallim   05-25-2012, 09:20 AM
#41
40. Исм ва сифатлардан бирортасини инкор қилган кимса ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Улар Раҳмон (Аллоҳ) ни инкор қилиб турган ҳолларида...”. (Раъд/30).
“Саҳиҳул Бухорий”да ривоят қилинади, Алий (розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “Одамларга биладиган нарсаларидан сўз очинглар. Аллоҳ ва Унинг Росули ёлғончи қилинишини истайсизларми?!”. (Муслим (1/11)).
Абдурраззоқ Маъмардан, (у киши) Ибн Товусдан, (у киши) оталаридан ва (оталари Товус) Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди: “У киши (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ривоят қилинган Аллоҳнинг) сифатлари ҳақидаги ҳадисни эшитган вақтда ушбуни инкор қилган ҳолда сесканиб кетган бир кимсани кўриб айтдиларки: Уларни нима хавфга соляпти? Муҳкам-(тушуниш осон оят ва ҳадислар)ни осонлик билан қабул қиладилар ва муташобиҳ-(маъноси яширин оят ва ҳидисларни эшитганда эса) ҳалок бўладилар-(қўрқадилар, ҳақиқий маъносидан бурадилар)”. Сўзлари тугади. (Абдурраззоқ (20895), Ибн Абу Осим “Сунна” (485)).
“Қурайш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раҳмонни зикр қилганларини эшитганда ушбуни инкор қилди. Шунда Аллоҳ таоло улар ҳақида (оят) нозил қилди: “Улар Раҳмон (Аллоҳ) ни инкор қилиб турган ҳолларида...”. (Раъд/30)”. (Ибн Жарир (13/101)).
Бобдаги масалалар:
1) Исм ва сифатлардан бирортасини инкор қилиш сабаб иймон йўқ бўлишлиги.
2) Раъд сурасидаги оят изоҳи.
3) Эшитувчи тушунмайдиган нарсадан сўз очишни тарк этишлик.
4) Ушбунинг сабаби (қуйидагича) зикр қилинди: ушбу иш Аллоҳ ва Унинг Росули ёлғончи қилинишига олиб келади. Гарчи инкор қилувчи ушбуни қасд қилмаган бўлса-да.
5) Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)нинг ушбу (исм ва сифатлар)дан бирортасини инкор қилган кимсага айтган сўзларики, ушбу қилмиши уни ҳалок қилади.
mutaallim   05-27-2012, 10:14 AM
#42
41. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир (яъни, Ҳеч қачон Аллоҳга иймон келтирмайдилар).” (Наҳл/83), қовли ҳақидаги боб

Мужоҳид маъноси қуйидагича бўлган сўз айтди: “У ушбу кимсанинг сўзидир: ушбу ўзимнинг мол-дунёим. Уни ота-боболаримдан мерос қилиб олдим”.
Авн ибн Абдуллоҳ шундай деди: “Агар фалончи бўлмаганда шундай-шундай бўлмас эди, дейдилар”.
Ибн Қутайба айтдики: “Ушбу олиҳаларимизнинг шафоати сабаблидир, дейдилар”.
Абул Аббос (Ибн Таймийя) ушбу жумлалар нақл қилинган Зайд ибн Холиднинг ҳадисидан сўнг айтдики: “Аллоҳ таоло шундай деди: Бандаларимдан Менга иймон келтирувчи ва куфр келтирувчилари тонг оттирди...”. Дарҳақиқат юқорида айтилдики: Ушбу Китоб ва Суннатда кўп бўлиб, субҳанаҳу неъматни Ўзидан бошқага нисбат бериб, Унга ширк келтирган кимсани мазаммат қилади”.
Салафларнинг баъзиси айтдики: “Ушбу қуйидаги сўзга ўхшаш: шамол яхши бўлди. Ушбу денгизчи эпчил экан-да... Ана шунга ўхшаш кўпчиликнинг тилида айланиб юрадиган сўзлар”.
Бобдаги масалалар:
1) Неъматни билишлик ва уни инкор қилишликнинг изоҳи.
2) Ушбу кўпчиликнинг тилида айланиб юришини билишлик.
3) Ушбу сўзни неъматни инкор қилиш дея аталиши.
4) Икки (ўзаро) зиддиятли нарсани қалбда жамланишлиги.
mutaallim   05-27-2012, 10:21 AM
#43
42. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг.” (Бақара/22), қовли ҳақидаги боб

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ушбу оят борасида айтдики: “Тенгдош (исбот қилишлик)лар ширк бўлиб, у тун қоронғусида силлиқ қора харсангтош устида ўрмалаб кетаётган чумолидан-да махфийроқдир. Ва у ушбу сўзингга ўхшаш: Аллоҳ ва эй фалончи сенинг ҳамда менинг ҳаётимга қасамки. Ва ушбу сўз: Агар ушбу кучукча бўлмаганда албатта бизникига ўғри тушарди. Агар ҳовлида ушбу ўрдак бўлмаганда ўғри тушарди. Ҳамда кишининг ўз шеригига айтган ушбу сўзи: (Агар) Аллоҳ ва сен хоҳласанг. Ҳамда ушбу кимсанинг қовли: Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганидами. Ушбу (сўзларингда) фалончи деб айтма. Буларнинг бари ширкдир”. Ибн Абу Ҳотим ривояти. (Ибн Абу Ҳотимдан “Тафсир Ибн Касир” (1/57)да нақл қилинди).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. Термизий ривоят қилиб, “Ҳасан” даражасида деди. Ҳоким саҳиҳ деди. (Тоялисий (1896), Аҳмад (2/34, 86), Абу Довуд (3/570), Термизий (5/253), Ибн Ҳиббон (1177), Ҳоким (1/18), (4/297)да икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга иқрор бўлди, Байҳақий (10/29)).
Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу) шундай деди: “Мен учун ёлғончи бўлган ҳолимда Аллоҳ ила онт ичишим ростгўй бўлган ҳолимда Ундан ўзгаси билан онт ичишимдан кўра суюклироқдир”. (Абдурраззоқ (8/469), Табароний “Кабир” (8902), Мунзирий “Тарғиб” (3/607), Ҳайсамий “Мажмаъ Аз-Заваид” (4/177)).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ ва фалончи хоҳласа, деб айтманглар! Балки: Аллоҳ сўнг эса фалончи хоҳласа, денглар!”. Абу Довуд саҳиҳ санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (5/384, 394, 398), Абу Довуд (5/259), Тоялисий (430), Насоий (991)).
Иброҳим Ан-Нахаъийдан шундай нақл қилинади: “Аллоҳдан ва сендан паноҳ сўрайман, (дейишлик) макруҳдир. Аллоҳдан сўнг эса сендан паноҳ сўрайман, дейишлик жоиздир”. Айтдиларки: “Агар Аллоҳ сўнг эса фалончи бўлмаганида..., деб айтади. Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганида..., деб айтманглар”.
Бобдаги масалалар:
1) Бақара сурасидаги тенгдошлар (исбот қилишлик) борасидаги оят изоҳи.
2) Саҳоба розияллоҳу анҳумлар катта ширк ҳақида нозил бўлган (оят)ларни кичик ширкни ҳам ўз ичига олади дея изоҳлардирлар.
3) Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичишлик ширкдир.
4) Ростгўй бўлган ҳолда Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичишлик ёлғон қасамдан укланроқ (гуноҳ)дир.
5) Лафздаги “ва” билан “сўнгра” орасидаги фарқ.
mutaallim   05-27-2012, 10:23 AM
#44
43. Аллоҳ(нинг номи) ила онт ичилса-да, қаноат ҳосил қилмаган кимса борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ота-боболарингиз ила онт ичманглар. Кимда-ким Аллоҳ ила онт ичса, бас, рост сўзласин. Кимгаки Аллоҳ ила онт ичилса, бас, рози бўлсин. Кимда-ким рози бўлмаса, бас, Аллоҳдан эмасдир”. Ибн Можжа “Ҳасан” санад ила ривоят қилди. (Бухорий (1936), Муслим (1111) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди).
Бобдаги масалалар:
1) Ота-боболар ила онт ичишликдан қайтарув.
2) Аллоҳ ила онт ичилгач рози бўлишликка бўлган буйруқ.
3) Рози бўлмаган кимсага ваъид бор эканлиги.
mutaallim   05-27-2012, 10:29 AM
#45
44. Аллоҳ ва сиз ҳам хоҳласангиз”, қовли ҳақидаги боб

Қутайладан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳузурларига) бир яҳудий келиб шундай деди: “Сизлар ширк келтирасизлар. Айтасизларки: Аллоҳ ва сен хоҳласанг... . Ва яна шундай дейсизлар: Каъбага қасамки... ”. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қасам ичишни хоҳлаганларида шундай деб айтишга буюрдилар: “Каъбанинг Раббисига қасам... ”. Ва шундай деб айтишларига (буюрдилар): “Аллоҳ сўнг эса сен хоҳласанг”. Насоий ривоят қилиб, саҳиҳ деди. (Имом Аҳмад (6/371-372), Насоий (7/6), Таҳовий “Мушкил” (1/91, 357), Ҳоким (4/297)да саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ келди, Байҳақий (3/216), Миззий “Таҳзиб ал-Камал” (3/1694), Ҳофиз “Исоба” (4/389)да саҳиҳ деди).
У киши яна Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилади: “Бир киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деди: Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мени Аллоҳга тенг қиласанми?! Балки ёлғиз Аллоҳнинг ўзи хоҳласа...”, дедилар”. (Аҳмад (1/214, 224, 283, 247), Бухорий “Адабул Муфрод” (783), Насоий “Амалул явми валлайлати” ва “Туҳфатул Ашроф” (5/269)да нақл қилинди, Ибн Можжа (2117), Таҳовий “Мушкил” (1/90)).
Ибн Можжа Оишанинг она бир иниси Туфайлдан ривоят қилди, (Туфайл) шундай деди: “(Тушимда) гўёки мен яҳудлардан иборат бир неча (кишилар) олдидан ўтганимни кўрдим. Айтдимки: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Узайр Аллоҳнинг ўғли, деб айтмасангиз эди. Улар: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтмасангиз эди, дедилар. Сўнг насоролардан иборат бир неча (кишилар) олдидан ўтиб, айтдимки: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Масиҳ Аллоҳнинг ўғли, деб айтмасангиз эди. Улар: сизлар шундай бир (расо) қавмсизки: Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтмасангиз эди, дедилар. Тонг отгач бир қанча одамларни ушбудан хабардор қилдим. Сўнг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳузурларига) келиб, у кишини ҳам хабардор қилдим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ушбудан бирор кишини хабардор қилдингми?”, дедилар. Мен: “Ҳа”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳга мақтов ва олқиш айтиб, сўнг шундай дедилар: “Сўнг... Туфайл бир туш кўриб, ушбуни сизлардан бир қанча кишиларга хабар қилди. Албатта сизлар шундай бир сўз айтасизларки, мени шундай-шундай нарсалар сизларни ундан қайтаришимдан тўсиб турарди. Аллоҳ ва Муҳаммад хоҳласа, деб айтманглар. Балки: ёлғиз Аллоҳни ўзи хоҳласа, деб айтинглар”. (Ибн Можжа (1/685)).
Бобдаги масалалар:
1) Яҳудийлар кичик ширкни билишликлари.
2) Инсоннинг ҳаво(и нафс)га эргашгандаги тушуниши.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Мени Аллоҳга тенг қиласанми?!”. Энди ушбу сўзни айтадиган кимса ҳақида нима дейиш мумкин: “Менга не бўлдики сиздан ўзгасидан паноҳ сўрайман...”. Ва кейинги икки байт?
4) Ушбу қовлларига биноан унинг катта ширкдан эмаслиги: “Мени шундай-шундай нарсалар сизларни ундан қайтаришимдан тўсиб турарди”.
5) Солиҳ туш ваҳий қисмларидан эканлиги.
6) Туш гоҳида баъзи ҳукмларнинг жорий қилинишига сабаб бўлганлиги.
mutaallim   05-27-2012, 10:31 AM
#46
45. Замонни сўккан кимса, дарҳақиқат, Аллоҳга озор берганлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Улар (яъни қиёматни инкор қилгувчилар: «Ҳаёт) фақат дунёдаги ҳаётимиздир. (Баъзиларимиз) ўлиб, (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз ва бизларни (Аллоҳ ўлдирмайди, балки) фақат замон (ўтиши)гина ўлдиради», дедилар...”. (Жосия/24).
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло деди: одам боласи Менга озор беради. Замонни сўкади. Мен замонман, кеча ва кундузни айлантириб тураман”. (Бухорий (3/291), Муслим (4/1762)).
Бошқа бир ривоятда эса: “Замон-(давр)ни сўкманглар. Албатта, Аллоҳ – Замондир”. (Муслим (4/1763)).
Бобдаги масалалар:
1) Замон-(давр)ни сўкишдан қайтарув.
2) Ушбуни Аллоҳга азият бериш дея аталиши.
3) Ушбу қовлини мулоҳаза қилмоқлик: “Албатта, Аллоҳ – Замондир”.
4) Гоҳида (киши замонни) сўкишлиги, гарчи ушбуни қалбида қасд қилмаган бўлса-да.
mutaallim   05-28-2012, 08:38 AM
#47
46. Шохлар шохи-(шаханшох) деб номланишлик ҳақидаги боб

Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳнинг ҳузуридаги энг ҳақир исм шохлар шохи деб аталган кимсадир. Аллоҳдан ўзга (мутлақ, ҳақиқий) подшоҳ йўқ”. (Бухорий (4/129), Муслим (3/1688)).
Суфён шундай деди: “Шаханшохга ўхшаш”.
(Бошқа бир) ривоятда эса: “Қиёмат куни Аллоҳ энг (қаттиқ) ғазабланадиган ва энг ярамас кимсадир”.
“Энг ҳақир”, яъни, энг тубан.
Бобдаги масалалар:
1) Шаханшох деб номланишликдан қайтарув.
2) Суфён айтганидек ушбуга маънодош бўлганлари ҳам шу кабидир.
3) Ушбу ва шунга ўхшашлар борасида қўпол муносабатда бўлинганини ўйлаб кўрмоқлик. Ҳолбуки қалб унинг маъносини қасд қилмаслиги қатъан (маълумдир).
4) Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун шундай (жорий қилинганини) фаҳмламоқ.
mutaallim   05-28-2012, 08:41 AM
#48
47. Аллоҳнинг исмларини эҳтиром қилишлик ва ушбу сабабдан исм ўзгартиришлик ҳақидаги боб

Абу Шурайҳдан ривоят: “Унинг куняси Абул Ҳакам эди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло – Ҳакамдир. Ҳукм(нинг бари) Унгагина (қайтади)”, дедилар. У эса: “Қавмим бирор нарсада келишолмай қолсалар менинг ҳузуримга келадилар. Ва ўрталарида ҳукм қиламан. Шунда икки томон ҳам рози бўлади”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу жуда чиройли иш! Фарзанларинг борми?”, дедилар. Мен: “Шурайҳ, Муслим ва Абдуллоҳ”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энг каттаси ким”, дедилар. Мен: “Шурайҳ”, дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сен Абу Шурайҳсан”, дедилар". Абу Довуд ва бошқалар ривояти. (Бухорий “Ат-Тарихул Кабир” (8/227), “Адабул Муфрад” (811), Абу Довуд (5/240), Насоий (8/226), Байҳақий (10/145)).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳнинг исм ва сифатларини эҳтиром қилишлик. Гарчи унинг маъносини қасд қилмаса-да.
2) Шу сабабдан исм ўзгартиришлик.
3) Куня учун тўнғич фарзандни ихтиёр қилишлик.
mutaallim   05-28-2012, 08:44 AM
#49
48. Аллоҳнинг зикри ёки Қуръон ёки пайғамбарга тааллуқли бирор нарса ила ҳазл-мазах қилишлик ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Қасамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: «Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос», дейдилар...”. (Тавба/65-66).
Ибн Умар, Муҳаммад ибн Каъд, Зайд ибн Аслам ва Қатодадан ривоят: “Табук ғазотида бир киши шундай деди: “Мана бу қориларимизчалик қорни қаппайган, ёлғончи ва (душманга) йўлиққанда қўрқоқларини кўрмадик”. (Бу билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг қори саҳобаларини назарда тутарди). Шунда Авф ибн Молик унга айтдики: “Ёлғон айтдинг. Бироқ сен мунофиқсан. Албатта, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни (ушбудан) хабардор қиламан”. Афв хабарни етказиш учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига кетди. Қарасаки (Аллоҳ томонидан нозил бўлган ваҳий ила) Қуръон ундан ўзиб кетган экан. Шунда анави кимса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келди. У киши эса аллақачон туяларига миниб, (йўлга) отланган эдилар. Айтдики: “Эй Росулуллоҳ! Биз фақат бахслашиб, карвон(да сўзлашиладиган) сўзлар билан гурунглашиб, йўлни қисқартириб келаётгандик, холос”. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) деди: “Гўёки мен уни “Биз фақат бахслашиб, ҳазиллашиб келяпмиз, холос”, деган ҳолатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяларининг тизгинига осилиб олганига боқиб тургандекман. Тошлар икки оёғига зарба-(оғриқ) берарди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса унга: “Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?” (Тавба/65)”, дея унга қайрилиб ҳам қарамас ва ундан (оятдан) зиёд (бирор сўз айтмасдилар)”. (Ибн Жарир (10/119), Ибн Абу Ҳотим, Муқбил ибн Ҳадий “Ас-Соҳиҳ Ал-Муснад” (77)).
Бобдаги масалалар:
1) Энг катта масала – кимда-ким ушбу билан ҳазиллашар экан, бас, кофирдир.
2) Ушбу, ана шундай ишга қўл урган кимса борасида юқоридаги оят изоҳидир. У ким бўлишидан қатъий назар.
3) Чақимчилик ҳамда Аллоҳ ва Унинг Росули учун насиҳат қилишлик орасидаги фарқ.
4) Аллоҳ таоло яхши кўрадиган (сифат бўлмиш) кечиримлилик ва Аллоҳнинг душманларига қўпол муносабатда бўлишлик орасидаги фарқ.
5) Узрлар орасида қабул қилишга ярамайдиганлари ҳам бор экани.
mutaallim   05-28-2012, 08:52 AM
#50
49. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Қасамки, агар унга бирон бало-кулфат етганидан сўнг Биз Ўз томонимиздан бўлган бирон марҳаматни тотдирсак, албатта у «Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди). ...», дер” (Фуссилат/50), қовли ҳақидаги боб

Мужоҳуд шундай деди: “Ушбу ўзимнинг амалим сабабли, мен унга ҳақлиман”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) деди: “Ўзимни эпчиллигим сабабли, деб айтмоқчи”.
Ва ушбу қовли: “Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас”. (Қасос/78).
Қатода айтдики: “Тирикчлик қилиш йўлларини ўзим билганим сабабли”.
Бошқалар шундай деди: “Аллоҳ Ўзи билиб, ҳузуридан (ато этди), албатта, мен унга ҳақлиман”.
Ва бу Мужоҳиднинг қовли маъносидир: “Ушбу шарафли эканим сабабли ато этилди”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитди: “Бани Исроилдан бўлган уч киши: мохов, кал-(ялтирбош) ва кўр бор эди. Аллоҳ таоло уларга синов юборишни ирода қилиб, бир фаришта жўнатди. У (фаришта) мохов ҳузурига келиб: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У (мохов): чиройли ранг ва яхши жилд-(тери) ҳамда одамлар мендан у сабабли жирканаётган нарса кетсайди, деди. У (ровий) деди: уни (қўли билан) суртганди-(силаганди), ундан жирканчли нарса кетди. Ва чиройли ранг ҳамда яхши тери ато этилди. У (фаришта): сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: туя ёки сигир, деди. (Исҳоқ (ҳадис ровийси) томонидан шак бўлди). Ҳомиласи ўн ойлик бўлган туя берилди. Ва айтдики: Аллоҳ сенга ушбуда барака ато этсин.
У (ровий) деди: у (фаришта) кал ҳузурига келди. Ва: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У: чиройли соч ва одамлар мендан у сабабли жирканаётган нарса кетсайди, деди. Уни (қўли билан) суртганди-(силаганди), ундан жирканчли нарса кетди. Ва чиройли соч ато этилди. Ва: сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: сигир ёки туя, деди. Ва ҳомиладор сигир ато этилди. Ва айтдики: Аллоҳ сенга ушбуда барака ато этсин. Сўнг кўр ҳузурига келди. Ва: қайси нарса сенга энг суюкли?, деди. У: Аллоҳ менга кўзимни қайтарса ва одамларни кўрсам, деди. Шунда Аллоҳ таоло унга кўзини қайтарди. У (фаришта): сенга қайси мол энг суюкли?, деди. У: қўй-қўзи, деди. Шунда туғишига оз (муддат) қолган қўй ато этилди. Анави иккисини кўзи ёриди ва ушбу (қўй) ҳам туғди. Анави водий тўла туяли бўлди. Буниси эса водий тўла сигирли бўлди. Мана бу эса водий тўла қўй-қўзили бўлди.
У (ровий) деди: сўнг у (фаришта) мохов ҳузурига ўзининг (олдинги) сурати ва кўринишида келиб: (мен) мискин ва мусофир бир кишиман. Дарҳақиқат, сафар мобайнидаги сабаблардан узилиб қолдим. Бугун фақатгина Аллоҳ сўнг эса сенинг (ёрдаминг) ила (манзилимга) етиб оламан. Сенга чиройли ранг, яхши тери ва мол ато этган Зот (номи) билан мени сафар(дан манзилимга) элтиб қўядиган бир туя сўрайман. Шунда у (мохов): (ахир адо этиладиган) ҳақлар кўп-ку”, деди. Шунда у (фаришта) унга (моховга) деди: мен сени таниб турибман! Одамлар сендан жирканадиган бир мохов ва камбағал эмасмидинг. Аллоҳ таоло сенга мол бермадими? У: ушбу мол менга отамерос бўлиб қолган, деди. У (фаришта): агар ёлғончи бўлсанг Аллоҳ таоло сени олдинги ҳолатинга қайтарсин, деди.
У (ровий) деди: у (фаришта) кал ҳузурига ўзининг (олдинги) суратида келиб, унга ҳам анавига айтган сўзларни айтди. У (кал) ҳам унга анави (мохов) берган жавобни берди. Шунда у (фаришта): агар ёлғончи бўлсанг Аллоҳ таоло сени олдинги ҳолатинга қайтарсин, деди.
У (ровий) деди: у (фаришта) кўрнинг ҳузурига ўзининг (олдинги) суратида келиб: (мен) мискин ва мусофир бир кишиман. Дарҳақиқат, сафар мобайнидаги сабаблардан узилиб қолдим. Бугун фақатгина Аллоҳ сўнг эса сенинг (ёрдаминг) ила (манзилимга) етиб оламан. Сенга кўзингни қайтарган Зот (номи) билан мени сафар(дан манзилимга) элтиб қўядиган бир қўй сўрайман, деди. У (кўр) деди: дарҳақиқат мен кўр эдим. Аллоҳ таоло менга кўзимни қайтарди. Хоҳлаганингча олиб, истаганингни ташлаб кет. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун сени бугун олган нарсанг сабабли қийнамайман. У (фаришта): молинг ўзинга буюрсин. Дарҳақиқат, синовга тутилдингиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ сендан рози бўлди. Ва икки шеригинга ғазаб қилди, деди”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (2/494), Муслим (4/2964-рақам)).
Бобдаги масалалар:
1) Юқоридаги оят изоҳи.
2) (Оятнинг) ушбу қисми нима маънони англатади: “Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди)”.
3) (Аллоҳ таолонинг) ушбу қовли маъноси нима: “Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир”.
4) Ушбу ажиб қиссадаги улкан ибратлар.
Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.