42. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг.” (Бақара/22), қовли ҳақидаги боб
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ушбу оят борасида айтдики:
“Тенгдош (исбот қилишлик)лар ширк бўлиб, у тун қоронғусида силлиқ қора харсангтош устида ўрмалаб кетаётган чумолидан-да махфийроқдир. Ва у ушбу сўзингга ўхшаш: Аллоҳ ва эй фалончи сенинг ҳамда менинг ҳаётимга қасамки. Ва ушбу сўз: Агар ушбу кучукча бўлмаганда албатта бизникига ўғри тушарди. Агар ҳовлида ушбу ўрдак бўлмаганда ўғри тушарди. Ҳамда кишининг ўз шеригига айтган ушбу сўзи: (Агар) Аллоҳ ва сен хоҳласанг. Ҳамда ушбу кимсанинг қовли: Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганидами. Ушбу (сўзларингда) фалончи деб айтма. Буларнинг бари ширкдир”. Ибн Абу Ҳотим ривояти.
(Ибн Абу Ҳотимдан “Тафсир Ибн Касир” (1/57)да нақл қилинди).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичса, дарҳақиқат, куфр ёки ширк келтирибди”. Термизий ривоят қилиб, “Ҳасан” даражасида деди. Ҳоким саҳиҳ деди.
(Тоялисий (1896), Аҳмад (2/34, 86), Абу Довуд (3/570), Термизий (5/253), Ибн Ҳиббон (1177), Ҳоким (1/18), (4/297)да икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга иқрор бўлди, Байҳақий (10/29)).
Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу) шундай деди:
“Мен учун ёлғончи бўлган ҳолимда Аллоҳ ила онт ичишим ростгўй бўлган ҳолимда Ундан ўзгаси билан онт ичишимдан кўра суюклироқдир”. (Абдурраззоқ (8/469), Табароний “Кабир” (8902), Мунзирий “Тарғиб” (3/607), Ҳайсамий “Мажмаъ Аз-Заваид” (4/177)).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Аллоҳ ва фалончи хоҳласа, деб айтманглар! Балки: Аллоҳ сўнг эса фалончи хоҳласа, денглар!”. Абу Довуд саҳиҳ санад ила ривоят қилди.
(Аҳмад (5/384, 394, 398), Абу Довуд (5/259), Тоялисий (430), Насоий (991)).
Иброҳим Ан-Нахаъийдан шундай нақл қилинади:
“Аллоҳдан ва сендан паноҳ сўрайман, (дейишлик) макруҳдир. Аллоҳдан сўнг эса сендан паноҳ сўрайман, дейишлик жоиздир”. Айтдиларки: “Агар Аллоҳ сўнг эса фалончи бўлмаганида..., деб айтади. Агар Аллоҳ ва фалончи бўлмаганида..., деб айтманглар”.
Бобдаги масалалар:
1) Бақара сурасидаги тенгдошлар (исбот қилишлик) борасидаги оят изоҳи.
2) Саҳоба розияллоҳу анҳумлар катта ширк ҳақида нозил бўлган (оят)ларни кичик ширкни ҳам ўз ичига олади дея изоҳлардирлар.
3) Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичишлик ширкдир.
4) Ростгўй бўлган ҳолда Аллоҳдан ўзгаси ила онт ичишлик ёлғон қасамдан укланроқ (гуноҳ)дир.
5) Лафздаги “ва” билан “сўнгра” орасидаги фарқ.