50. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар” (Аъроф/190), қовли ҳақидаги боб
Ибн Ҳазм шундай деди:
“Абду Амр, Абдулкаъба ва шунга ўхшашлар каби Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодаловчи ҳар бир исмни ҳаром эканига иттифоқ қилдилар. Абдулмутталиб бундан мустаснодир”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан (юқоридаги) оят ҳақида шундай ривоят қилинади:
“Одам у билан (Ҳавво билан) қўшилгач, у (Ҳавво) ҳомиладор бўлди. Иблис иккилари ҳузурига келиб, шундай деди: “Мен сизларни жаннатдан чиқарган шеригингиздирман. Аллоҳга қасамки, ё менга итоат қиласизлар ёки унга (ҳомилага) тоғ эчкисининг икки шохини (зиёда) қиламан-да, у (шох) қорнингдан чиқиб, уни (қорнингни) ёради. Унга Абдулҳорис деб исм қўйинглар. Иккилари унга итоат қилишдан бош тортди ва (ҳомила) ўлик ҳолда чиқди- (туғилди).
Сўнг (Ҳавво яна) ҳомиладор бўлди ва у (шайтон) иккилари ҳузурига келиб, (олдинги сўзини) зикр қилди. Шунда иккилари(нинг вужудини) боланинг муҳаббати эгаллади ва унга Абдулҳорис деб исм қўйдилар. (Аллоҳ таолонинг) ушбу қовли ана шу ҳақдадир: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар”. Ибн Абу Ҳотим ривояти.
(“Тафсир Ибн Касир” (2/275)да Ибн Абу Ҳотимдан ривоят қилинган, Саъид ибн Мансур (2/1387)).
У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан Қатодадан ривоят қилди. У (Қатода) деди:
“Унга итоат қилишдаги ширк эди, унга ибодат қилишдаги эмас”.
У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан (Аллоҳ таолонинг) ушбу қовли ҳақида Мужоҳиддан ривоят қилди:
“Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг...”. У (Мужоҳид) деди:
“(Ҳомила) инсон бўлиб (туғилмаслигидан) хавфсирадилар”.
Ушбу маъно Ҳасан, Саъид ва бошқалардан ҳам зикр қилинган.
(“Тафсир Ибн Жарир” (9/98-99) ва “Тафсир Ибн Касир” (2/275)га қаранг).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодаловчи ҳар қандай исмнинг ҳаром экани.
2) Юқоридаги оят изоҳи.
3) Ушбу унинг асл ҳақиқати қасд қилинмагандаги, фақат исм қўйишдаги ширкдир.
4) Аллоҳ таоло кишига соғлом қиз ато этишлиги ҳам неъматлардандир.
5) Салафлар итоатдаги ширк билан ибодатдаги ширк орасидаги фарқни ёдга олишлари.