Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
mutaallim   05-28-2012, 08:56 AM
#51
50. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар” (Аъроф/190), қовли ҳақидаги боб

Ибн Ҳазм шундай деди: “Абду Амр, Абдулкаъба ва шунга ўхшашлар каби Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодаловчи ҳар бир исмни ҳаром эканига иттифоқ қилдилар. Абдулмутталиб бундан мустаснодир”.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан (юқоридаги) оят ҳақида шундай ривоят қилинади: “Одам у билан (Ҳавво билан) қўшилгач, у (Ҳавво) ҳомиладор бўлди. Иблис иккилари ҳузурига келиб, шундай деди: “Мен сизларни жаннатдан чиқарган шеригингиздирман. Аллоҳга қасамки, ё менга итоат қиласизлар ёки унга (ҳомилага) тоғ эчкисининг икки шохини (зиёда) қиламан-да, у (шох) қорнингдан чиқиб, уни (қорнингни) ёради. Унга Абдулҳорис деб исм қўйинглар. Иккилари унга итоат қилишдан бош тортди ва (ҳомила) ўлик ҳолда чиқди- (туғилди).
Сўнг (Ҳавво яна) ҳомиладор бўлди ва у (шайтон) иккилари ҳузурига келиб, (олдинги сўзини) зикр қилди. Шунда иккилари(нинг вужудини) боланинг муҳаббати эгаллади ва унга Абдулҳорис деб исм қўйдилар. (Аллоҳ таолонинг) ушбу қовли ана шу ҳақдадир:
“Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар”. Ибн Абу Ҳотим ривояти. (“Тафсир Ибн Касир” (2/275)да Ибн Абу Ҳотимдан ривоят қилинган, Саъид ибн Мансур (2/1387)).
У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан Қатодадан ривоят қилди. У (Қатода) деди: “Унга итоат қилишдаги ширк эди, унга ибодат қилишдаги эмас”.
У киши (Ибн Абу Ҳотим) саҳиҳ санад билан (Аллоҳ таолонинг) ушбу қовли ҳақида Мужоҳиддан ривоят қилди: “Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг...”. У (Мужоҳид) деди: “(Ҳомила) инсон бўлиб (туғилмаслигидан) хавфсирадилар”.
Ушбу маъно Ҳасан, Саъид ва бошқалардан ҳам зикр қилинган. (“Тафсир Ибн Жарир” (9/98-99) ва “Тафсир Ибн Касир” (2/275)га қаранг).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳдан ўзгасига банда эканини ифодаловчи ҳар қандай исмнинг ҳаром экани.
2) Юқоридаги оят изоҳи.
3) Ушбу унинг асл ҳақиқати қасд қилинмагандаги, фақат исм қўйишдаги ширкдир.
4) Аллоҳ таоло кишига соғлом қиз ато этишлиги ҳам неъматлардандир.
5) Салафлар итоатдаги ширк билан ибодатдаги ширк орасидаги фарқни ёдга олишлари.
mutaallim   05-28-2012, 10:46 AM
#52
51. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар).” (Аъроф/180), қовли ҳақидаги боб

Ибн Абу Ҳотим Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан (Аллоҳ таолонинг ушбу қовли ҳақида қуйидагини) зикр қилди: “Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган...)...”: “Ширк келтирадиган”.
(Яна) у кишидан (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан) ривоят қилинади: “Лотни илоҳдан, Уззони эса Азиздандир дея номладилар”. (Ибн Абу Ҳотим “Дуррул Мансур” (3/149)).
Аъмашдан ривоят қилинади: “Уларга (Аллоҳнинг исмларига) ундан бўлмаган нарсаларни киргазадилар”.
Бобдаги масалалар:
1) (Аллоҳнинг) исмларини исбот қилишлик.
2) Ушбу исмларни гўзал эканлиги.
3) Ушбу исмлар ила дуо қилишликка бўлган буйруқ.
4) (Аллоҳнинг исмлари борасида тўғри йўлдан) оғувчи, жоҳиллардан иборат қарши чиқувчиларни тарк этишлик.
5) Аллоҳнинг исмларида оғишишликнинг изоҳи.
6) (Аллоҳнинг исм ва сифатларида тўғри йўлдан) оғган кимсага ваъид бор экани.
mutaallim   05-28-2012, 10:47 AM
#53
52. ”Аллоҳга салом-(тинчлик) бўлсин”, деб айтилмаслиги ҳақидаги боб

Саҳиҳ (ҳадис)да Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У киши деди: “Биз пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан намозда бўлсак шундай деб айтардик: Аллоҳга бандаларидан салом бўлсин. Фалончи ва пистончиларга салом бўлсин”. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга салом (бўлсин) деб айтманглар. Чунки Аллоҳ – Ас-Саломдир”. (Бухорий (1/269), (1/268) ва Муслим (1/301)).
Бобдаги масалалар:
1) Саломнинг изоҳи.
2) У саломлашишликдир.
3) Унинг Аллоҳга (нисбатан айтилишлиги) ярамайди.
4) Нима сабабдан шундай эканлиги.
5) Уларга (саҳобаларга) Аллоҳга (нисбатан айтилиши) яроқли бўлган салом-(ат-таҳийёт)ни таълим беришликлари.
mutaallim   05-28-2012, 10:49 AM
#54
53. ”Аллоҳим, агар хоҳласанг мени мағфират қил”, қовли ҳақидаги боб

Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирортангиз: Аллоҳим, агар хоҳласанг мени мағфират қил. Аллоҳим, агар хоҳласанг менга раҳм қил, деб айтмасин. (Нима) сўрашлигига азм-у қарор қилсин. Албатта, Аллоҳни (бирор ишга) мажбурловчи йўқдир”. (Бухорий (4/160), Муслим (4/2063)).
Муслим ривояти: “Рағбатни катта қилсин. Албатта, Аллоҳ таолога ато қилаётган бирор нарса катта бўлиб кўринмайди”. (Юқоридаги манба).
Бобдаги масалалар:
1) Дуода (маълум бир нарсаларни сўрамай) истисно қилишликдан қайтарув.
2) Нима сабабдан шундай эканининг баёни.
3) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) ушбу қовллари: “(Нима) сўрашлигига азм-у қарор қилсин”.
4) Рағбатни катта қилишлик.
5) Ушбуга бўлган буйруқнинг сабаби.
mutaallim   05-28-2012, 10:51 AM
#55
54. ”Қулим ва чўрим”, деб айтилмаслиги ҳақидаги боб

Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирортангиз: роббинг-(хожанг)а таом келтир ва роббинг-(хожанг)а таҳорат суви келтир, деб айтмасин. (Балки) шундай десин: саййидим, хўжайиним. Бирортангиз: қулим ва чўрим, деб айтмасин. (Балки) шундай десиз: (хизматкор) йигит, (хизматкор) қиз ва ғуломим”. (Бухорий (2/221), Муслим (4/1765)).
Бобдаги масалалар:
1) Қулим ва чўрим деган сўздан қайтарув.
2) Қул: роббим, деб айтмайди ва унга ҳам: роббинга таом келтир, деб айтилмайди.
3) Аввалгисига: (хизматкор) йигит, (хизматкор) қиз ва ғуломим, деб айтишликни таълим беришлик.
4) Иккинчисига эса: саййидим, хўжайиним, деб айтишликни таълим беришлик.
5) Ушбудан кўзланган муродга оголантирув бериб ўтишки, у ҳам бўлса тавҳидни ҳаққирост амалга оширишликдир, ҳатто лафзларда ҳам.
mutaallim   05-28-2012, 10:53 AM
#56
55. Аллоҳни номи ила сўраган кишига рад (жавоби) қилинмаслиги ҳақидаги боб

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳ ила сўраса, бас, унга беринглар. Кимда-ким Аллоҳ ила паноҳ сўраса, бас, унга паноҳ беринглар. Кимда-ким сизларни чорласа, бас, унга ижобат қилинглар. Кимда-ким сизларга яхшилик қилса, бас, уни муносиб тақдирланг-(мукофотланг)лар. Агар муносиб тақдирлашга бирор нарса топа олмасангиз, бас, тоинки уни муносиб тақдирладим деб билишингиз учун унинг ҳаққига дуои хайр қилинглар”. Абу Довуд ва Насоий саҳиҳ санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (2/68), Абу Довуд (3/17), Насоий (5/28), Ҳоким (1/412), Байҳақий (4/99), Ҳоким ва Ҳофиз “Футуҳот” (5/250)да нақл қилинганидек “Тахрижул Азкор”да саҳиҳ дедилар).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳнинг номи ила паноҳ сўраб келган кишига паноҳ беришлик.
2) Аллоҳнинг номи ила сўраган кишига беришлик.
3) Чақириққа ижобат қилишлик.
4) Яхшиликни муносиб тақдирлашлик.
5) Фақат дуогагина қодир бўлган киши учун дуо муносиб тақдирлашлик (даражасида)дир.
6) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қовллари: “Тоинки уни муносиб тақдирладим деб билишингиз учун”.
mutaallim   05-29-2012, 08:38 PM
#57
56. Аллоҳнинг Юзи ила фақат жаннат сўралишлиги ҳақидаги боб

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳнинг Юзи ила фақат жаннат сўралади”. Абу Довуд ривояти. (Абу Довуд (2/309), Ибн Мандаҳ (98), Байҳақий “Сунан” (4/199) ва “Асмо ва Сифат” (306)).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳнинг Юзи ила истакларнинг энг олийсидан ўзгаси сўралишлигидан қайтарув.
2) (Аллоҳга) Юз сифатини исбот қилишлик.
mutaallim   05-29-2012, 08:40 PM
#58
57. ”Агар-да” (сўзи) борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Айтадиларки, «Агар ихтиёримиз ўзимизда бўлганида эди, бу ерларда ўлиб кетмаган бўлар эдик»...”. (Оли Имрон/154)
Ва ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), ўша ўзлари ўтириб олиб дўстлари ҳақида: «Агар бизнинг гапимизга кириб (жанг қилишдан бош тортганларида) ўлдирилмаган бўлар эдилар», дейдиган кимсаларга...”. (Оли Имрон/168).
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ўзинга фойдали бўлган нарсага ҳарис бўл. Аллоҳдан ёрдам сўра. Ожизлик қилма. Агар сенга бирор нарса-(зарар) етса: агар бундай қилганимда шундай-шундай бўларди, деб айтма. Балки: Аллоҳнинг тақдир-(ўлчов)и ва У (Ўзи) хоҳлаган ишни қилади, деб айт. Албатта, “Агар” шайтон амалини очиб беради”. (Муслим (4/2052)).
Бобдаги масалалар:
1) Оли Имрон сурасидаги икки оят изоҳи.
2) Бирор нарса-(зарар) етканда “Агар” деб айтишликдан очиқ қайтарилганлиги.
3) Ушбу масаланинг сабаби шайтон амалини очиб беради дея кўрсатма берилиши.
4) Яхши сўзга йўлланма берилиши.
5) Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолатда фойдали нарсаларга ҳарис бўлишликка бўлган амр.
6) Ушбунинг зидди-(акси) бўлмиш ожизлик қилишдан қайтарув.
mutaallim   05-29-2012, 08:41 PM
#59
58. Шамолни сўкишликдан қайтарув ҳақидаги боб

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Шамолни сўкманглар. Ёмон кўрган нарсангизни кўрганингизда шундай деб айтинглар: Аллоҳим, биз сендан ушбу шамолнинг яхшилиги ва ундаги яхшилик ҳамда унга буюрилган яхшиликни сўраймиз. Сендан ушбу шамолнинг ёмонлиги ва ундаги ёмонлик ҳамда унга буюрилган ёмонликдан паноҳ сўраймиз”. (“Аллоҳумма иннаа насалука мин хойри ҳазиҳиррийҳи ва хойри маа фийҳа ва хойри маа умирот биҳ. Ва наъузу бика мин шарри ҳазиҳиррийҳи ва шарри маа фийҳа ва шарри маа умирот биҳ”). Термизий саҳиҳ деди. (Аҳмад (5/123), Термизий (7/33), Насоий (933-934)).
Бобдаги масалалар:
1) Шамолни сўкишдан қайтарилганлиги.
2) Инсон ёмон кўрган нарсасини кўрганда фойдали сўз (айтиши)га йўлланма берилганлиги.
3) Шамолга ҳам (маълум буйруқлар) буюрилган эканига кўрсатма.
5) Унга (шамолга) гоҳида яхшилик, гоҳида эса ёмонлик буюрилиши.
mutaallim   05-29-2012, 08:45 PM
#60
59. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бошқа бир тоифа (яъни мунофиқлар) эса Аллоҳ ҳақида нотўғри, динсизларча бадгумон қилиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар. Улар: «Энди биз учун ҳеч қандай ғалаба бўлмайди», дейишади. Айтинг (эй Муҳаммад): «Бутун иш Аллоҳнинг (қўлида)!»” (Оли Имрон/154), қовли ҳақидаги боб

Ва ушбу қовли: “Ва Аллоҳ ҳақида (У Ўз пайғамбарига ва мўминларга ғалаба бермайди деб) ёмон гумон қилгувчи мунофиқ ва мунофиқаларни ҳамда мушрик ва мушрикаларни азоблаш (учун мўминларни уларга қарши жиҳод қилишга буюрди). Уларнинг устига ҳалокат балоси тушгувчидир”. (Фатҳ/6).
Ибнул Қоййим (роҳимаҳуллоҳ) биринчи оят ҳақида шундай деди: “(Оятдаги ушбу) бадгумон – Аллоҳ Ўз элчисига нусрат бермайди, унинг (пайғамбарнинг бошлаган) иши йўқ бўлиб кетади, дея изоҳланди. Ва унга етган мусибат Аллоҳнинг қадари ва ҳикмати билан бўлмади, дея шарҳланди.
Ҳикмат, тақдир ва У Зот элчисининг ишини тўла-(мукаммал) қилишлиги ва уни барча динлардан устун қилиши инкор қилинди, дея изоҳланди. Мунофиқ ва мушриклар Фатҳ сурасида (ёдга олинган) ушбу бадгумонга бордилар. Ушбу (гумон) бадгумонки, ушбу У субҳанаҳу ва Унинг ҳикмати, мақтовга сазовор эканлиги ҳамда чин ваъдасига лойиқ келмайди. Кимда-ким У Зот ботил ҳақ устидан барқарор ғалаба қозонишини таъминлаб берадики, ҳақ (ер юзидан) йўқ бўлиб кетади, дея гумон қилса ёки юз бераётган нарсалар Унинг қазо-и қадари билан бўлишини рад этса ёки Унинг қадари мақтовга лойиқ бўлгудек етук бир ҳикмат учун бўлмоқлигини инкор қилса, балки у (Аллоҳ) шундай хоҳлагани учунгина бўлди, дея даъво қилса, ана шу кофир бўлганларнинг гумонидир. Бас, кофирларга дўзах вайли бўлсин. Аксар одамлар ўзларига тегишли ишлар ва У Зот улардан ўзгаларга нисбатан қилаётган иши борасида Аллоҳ ҳақида бадгумонга борадилар. Ушбу (бадгумон)дан фақат ва фақат Аллоҳни, Унинг исм ва сифатларини ҳамда Унинг ҳикмати ва мақтовга сазовор зот эканлиги тақозо қилганларини билган кишигина саломат қолади. Ўзига насиҳат қилувчи оқил киши ушбуга аҳамият қаратсин, Аллоҳга тавба қилсин ва Раббисига нисбатан бадгумонга боргани учун Ундан ушбу гумонни мағфират қилишини сўрасин. Истаган кишингни текшириб кўр-да, албатта, унда қадарга нисбатан қайсарлик-(инжиқлик), маломат ва (аслида) шундай-шундай бўлмоғи лозим эди дея ё оз деб билувчи ёки кўп деб билувчи эканини кўрасан. Ўзингни ҳам текширчи ушбу (иллат)дан саломат эканмисан? Агар нажот топган бўлсанг, демак, катта балодан нажот топибсан. Акс ҳолда сени нажот топган деб билмайман”.

Бобдаги масалалар:
1) Оли Имрон сурасидаги оят изоҳи.
2) Фатҳ сурасидаги оят изоҳи.
3) Ушбу (бадгумон)нинг чеклаб бўлмас даражада турлича экани.
4) Ушбу (бадгумон)дан фақат Унинг исм ва сифатлари ҳамда ўзини (аслида қанчалик ноқис банда эканини) билган кишигина саломат қолишлиги.
Pages (7):    1 3 4 5 6 7   
  
Users browsing this thread: 13 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.