Меҳмон   10-28-2011, 05:44 PM
#1
assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
kelinlarning qaynona qaynota kuyovga kelin salom qilishining hukmi nima?
Uni ta'zim qilish ham diyiladi!
Ba'zi ilm egalari: rukuning eng oz darajasiga yetqizmay bosh egish xarom emas, digan ma'noda fatvo berishadi.
Lekin undan pastrog'ini xarom diyishadi.
Bu xaqida aniq hukm bormi?
mutaallim   10-29-2011, 09:24 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
"Эгилиш ҳақида айтадиган бўлсак, у жоиз эмас. Рукуъ қилувчи каби эгилиши жоиз эмас. Чунки рукуъ ибодат бўлиб, эгилиш жоиз эмасдир. Энди эгилиш таъзим учун бўлмай, балки бўйи баланд киши бўйи паст кишига салом бера туриб, у билан қўл бериб кўришиш учун эгилса, таъзим бажо келтириш учун эмас, балки бўйи паст ёки ўтирган ҳолатдаги кишига салом бериш учун эгилса бунинг зиёни йўқ. Бироқ таъзим бажо келтириш учун эгиладиган бўлса, бу жоиз эмас. Энди бу билан таъзим бажо келтиришни қасд қиладиган бўлса ширкдан бўлиб қўлиши хавотири бор.
Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга шундай савол йўллангани ривоят қилинади: "Эй Росулуллоҳ, бирор кишига йўлиқадиган бўлсам унга эгиламанми?" "Йўқ", дедилар. "Уни ўзимга тортиб ўпаманми?", деди. "Йўқ", дедилар. "Қўл сиқиб қўяманми?", деди. "Ҳа", дедилар". Ушбу ҳадиснинг иснодида заифлик бор бўлсада, бироқ унга амал қилиш лозим бўлади. Чунки ушбу ҳадиснинг маъносини қўллаб-қувватлайдиган шоҳидлар бор. Шунингек кўплаб далиллар одамларга эгилиб, рукуъ қилишни жоиз эмаслигига далолат қилади.
Хулоса шуки, хоҳ подшоҳ бўлсин ёки бошқаси, эгилиш ҳеч қачон жоиз бўлмайди. Бироқ таъзим бажо келтириш учун бўлмай бўйи калта ёки ўтирган кишига салом бериш учун эгиладиган бўлса, бунинг зарари йўқ".


Буюк шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
"Йўлдаги ёғду фатволари" (1/491,492).

Саудия Арабистонидаги доимий фатво бериш қўмитаси 18221-рақам остидаги фатвосида ушбу ишни ҳаром эканлигини айтган.
Фатвода қуйидаги жумлаларни учратишимиз мумкин: "Саломлашаётганда эгилиш жоиз эмас. Чунки бу рукуъ қилишдир. Рукуъ эса ибодат бўлиб, у фақат Аллоҳ учун (қилинса)гина жоиз бўлади. Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу ҳадис ривоят қилинганки: "Эй Росулуллоҳ, киши биродарига йўлиққанда унга эгиладими?", дейилди. "Йўқ", дедилар".

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилди:
Баъзи инсонлар ўзидан кўра мартаба ва даражаси каттароқ бўлган кишига йўлиқиб қолганда, унга эгилиб, бошини қуйи солади. Яъни унга ҳурмат изҳор қилиш ниятида. Сиз шунга қандай қарайсиз?
Жавоб: "Бу масаладаги бизни райимиз, жоиз эмаслигидир. Чунки Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам бундан ман қилдилар. Бирор кишига оламлар Робби Аллоҳдан ўзгасига белини эгиши ҳалол бўлмайди. Махлуққа келсак, асло унга белингни эгма. Бундан ҳам қабиҳроғи унга сажда қилишдир. Махлуққа таъзим бажо келтириб ва хорликни изҳор қилиб сажда қилиш, миллатдан чиқариб юборадиган ширкдир, Аллоҳдан офият сўраймиз. Эгилишга келсак, у ҳаромдир. Бироқ ширк чегарасига етмайди".

"Лиқо баб ал-маҳтуҳ" (104/ 4-рақамдаги савол).
shahob   12-16-2011, 10:37 PM
#3
Ассалому алейкум. Азиз биродарлар,туй куни ё эртасига уткизиладиган юз очти маросими хакида мулохаза билдирсангиз. Иложи булса устозларимиз фикрини хам билмокчимиз. Аллох рози булсин.
Муслим   12-17-2011, 08:48 PM
#4
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бу маросим ҳақида кенгроқ маълумот бера оласизми? Илгари бу маросим ҳақида эшитмаган эканман.
Агар бу худди келин салом маросимидек маросим бўлса, фақат баъзи худудларда бошқача номланса, юқорида бу ҳақида маълумотлар келтирилган.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
shahob   12-19-2011, 04:06 PM
#5
Aссалому алейкум варохматуллохи вабарокату. Юз очти маросимини аёллар утказишади. Унда келин ку'лига кайнона 3марта ховучида ун тутади,кейин канд тутади.сунг келин бир булак к,у'й думбасини булакларга кесади. Кейин келин салом маросими булади.
Муслим   05-31-2012, 05:39 PM
#6
(12-19-2011, 04:06 PM)shahob Wrote: Aссалому алейкум варохматуллохи вабарокату.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(12-19-2011, 04:06 PM)shahob Wrote: Юз очти маросимини аёллар утказишади. Унда келин ку'лига кайнона 3марта ховучида ун тутади,кейин канд тутади.сунг келин бир булак к,у'й думбасини булакларга кесади.
Бу амалларни қилишлик борасида шариатда бирор ҳужжат йўқ.
Агар ўша аёллар мана шу амалларни қилсак, Аллоҳ бизга бирор фойда етказади, нимадандир сақлайди деган эътиқод билан қилишса, кичик ширк бўлади.
Агар бу амалларни қилишлигимиз билан ўз-ўзидан бирор фойда етади, нимадандир сақлайди деган эътиқодда қилинса, катта ширк бўлади, Аллоҳ сақласин!
(12-19-2011, 04:06 PM)shahob Wrote: Кейин келин салом маросими булади.
Бу борада юқорида маълумотлар келтирилди.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
shokir   06-02-2012, 01:16 AM
#7
жазаколлоху хойрон
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.