Pages (7):    1 3 4 5 6 7
mutaallim   05-29-2012, 08:51 PM
#61
60. Тақдирни инкор қилувчилар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо): “Ибн Умарнинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар улардан бирортасини Уҳуд (тоғи)чалик тиллоси бўлса, сўнг уни Аллоҳ йўлида инфоқ қилса, то қадарга иймон келтирмагунича Аллоҳ ундан ушбуни қабул қилмайди”, дея пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларини далил сифатида ёд олдилар: “Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, элчиларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтирмоқғингдир”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2197)).
Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу) ўғлига шундай деди: “Эй ўғилгинам! То сенга етган нарса сени четлаб ўтмаслигини ва сени четлаб ўтган нарса сенга етмаслигини билмагунингча иймон таъмини тотмайсан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб, унга: ёз, деди. У (қалам): Раббим! Нимани ёзай?, деди. У: қиёмат қоим бўлгунгача (бўладиган) барча нарсанинг тақдирини ёз, деди”. Эй ўғилгинам! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Кимда-ким ана шу асосда вафот этмаc экан, бас, мендан эмас”. (Абу Довуд (4/76), Термизий (6/325), Тоялисий (557), Ибн Абу Осим “Сунна” (105), Аҳмад (5/317), Ажуррий (177-178)).
Аҳмаднинг ривоятида: “Аллоҳ яратган аввалги нарса қалам бўлиб, унга: ёз, деди. Ўша соатда қиёмат кунигача бўладиган барча нарса(нинг тақдири) жорий бўлди”. (Имом Аҳмас (5/317), Ибн Абу Осим (107).
Ибн Ваҳбнинг ривоятида эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким тақдирнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмас экан Аллоҳ уни дўзахда куйдиради”.
“Муснад” ва “Сунан”да Ибн Дайламийдан ривоят қилинади: “Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу) ҳузурларига бориб, шундай дедим: Нафсимда қадарга нисбатан бир нарса бор. Менга бирор сўз айтингки, шояд Аллоҳ уни қалбимдан кетказса. Шунда у киши: агар Уҳуд (тоғи)чалик тилло инфоқ қилсанг ҳам то қадарга иймон келтириб, сенга етган нарса сени четлаб ўтмаслигини ве сени четлаб ўтган нарса сенга етмаслигини билмагунингча Аллоҳ сендан уни қабул қилмайди. Агар ана шу асосда вафот этмасанг, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўласан, дедилар. У (Дайламий) деди: Абдуллоҳ ибн Масъуд, Ҳузайфа ибн Ямон, Зайд ибн Собит (розияллоҳу анҳум)ларнинг ҳузурларига бордим. Барчалари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга ўхшаш ҳадис айтдилар”. Ҳадис саҳиҳ бўлиб, Ҳоким ўз “Саҳиҳ”ида ривоят қилди. (Аҳмад (5/185, 189), Абу Довуд (5/75), Ибн Можжа (1/29), Абдуллоҳ ибн имом Аҳмад “Сунна” (107), Ибн Абу Осим “Сунна” (245), Табароний “Кабир” (4940), Ибн Ҳиббон (1817)).
Бобдаги масалалар:
1) Тақдирга иймон келтиришнинг фарз эканлиги.
2) Унга қандай иймон келтирмоқ лозим эканлиги.
3) Тақдирга иймон келтирмаган кимсанинг амали ҳабата бўлишлиги.
4) Бирор киши то тақдирга иймон келтирмагунча иймон тамини тотмаслиги.
5) Аллоҳ таоло яратган аввалги нарсанинг зикри.
6) Ўша соатда қиёмат кунигача бўладиган нарсаларнинг тақдири жорий бўлганлиги.
7) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тақдирга иймон келтирмаган кимсадан пок-(безор) эканликлари.
8) Салафлар уламоларга савол бериш билан (ўз) шубҳаларини кетказишликдаги одатлари.
9) Уламолар шубҳани аритадиган сўз билан жавоб бермоқликлари. Ва бу сўзни фақатгина Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат бериш билан бўлганлиги.
mutaallim   05-31-2012, 08:54 PM
#62
61. Сураткашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло деди: Менинг яратишим каби яратишга уринган кимсадан ҳам золимроқ ким бор? Қани, бир дона чумолини яратсинларчи ёки бир дона уруғ ё арпа донини яратиб кўрсинларчи”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (4/82), Муслим (3/1671)).
Иккилари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат куни энг қаттиқ азобланадиганлар Аллоҳни махлуқотларга қиёслашга уринганлардир”. (Бухорий (4/82), Муслим (3/1668)).
Иккилари Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “Ҳар бир сураткаш жаҳаннамдадир. Чизган ҳар бир суратига жон берилиб, у сабабли жаҳаннамда азобланади”. (Бухорий (5963), Муслим (2110)).
Иккилари у кишидан (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан) “Марфуъ” иснод билан ривоят қилди: “Кимда-ким дунёда бир сурат чизса, (қиёмат куни) унга руҳ пуфлашга буюрилади. У эса ушбуни асло қиломайди”. (Бухорий (4/83), Муслим (3/1671)).
Муслим Абул Ҳайёждан ривоят қилди: “Алий (розияллоҳу анҳу) менга: “Сени Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени жўнатган нарсага жўнатайми?: Бирор суратни қўймай йўқ қиласан ва бирор баланд қабрни қўймай теккислайсан”, деди”. (Муслим (2/666).
Бобдаги масалалар:
1) Сураткашларга ўта қўпол муносабатда бўлингани.
2) Ушбу ишдаги сабабни огоҳлантириб ўтишликки, у – Аллоҳга нисбатан беодобликдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Менинг яратишим каби яратишга уринган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?”.
3) У Зотнинг қудрати ва уларнинг (нақадар) ожиз эканликларига огоҳлантирув. Ушбу қовлига биноан: “Қани, бир дона чумолини яратсинларчи ёки бир дона уруғ ё арпа донини яратиб кўрсинларчи”.
4) Уларнинг энг қаттиқ азобга гирифтор қилинишликлари.
5) Аллоҳ таоло ҳар бир сурат ададичалик жон яратади ва ушбу (жон ато этилган сурат)лар сураткашга жаҳаннамда азоб беради.
6) У (сураткаш) уларга (чизган суратларига) руҳ пуфлашга буюрилади.
7) Ушбу суратлар мавжуд бўлса уларни йўқ қилиб ташлашга бўлган амр.
mutaallim   05-31-2012, 08:59 PM
#63
62. Ҳадеб қасам ичаверишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз”. (Моида/89).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “(Ёлғон) қасам (билан сотилган) молни бозори чаққон, касб-(баракас)и эса ўчирилгандир”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (2/84), Муслим (3/1228)).
Салмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уч тоифага Аллоҳ таоло гапирмайди, уларни покламайди ва улар учун аламли азоб бордир: сочига оқ оралаган зинокор, мутакаббир камбағал ва Аллоҳ (ила онт ичиш)ни (савдодаги) мол қилиб олган. (Молни) фақат қасам билан сотиб олади ва фақат қасам ичиш билан сотади”. Табароний саҳиҳ санад ила ривоят қилди. (Табароний “Кабир” (6111) ва “Сағир” (2/21)).
Саҳиҳ (ҳадис)да Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умматимнинг яхшилари мени асримдагилар. Сўнг улардан кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари. (Имрон деди: (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз асрларидан кейин икки (асрни) ёдга олдиларми ёки уч (асрни)ми билмайман). Сўнг сизлардан кейин шундай бир қавм келадики гувоҳлик берадилар-у улардан гувоҳлик талаб этилмайди, хиёнат қиладилар ва уларга омонат топширилмайди, назр қиладилар ва (унга) вафо қилмайдилар ҳамда уларда семизлик зоҳир бўлади”. (Бухорий (2/251), Муслим (4/1962)).
Саҳиҳ (ҳадис)да Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларнинг яхшилари мени асримдагилар. Сўнг улардан кейин келадиганлари, сўнг улардан кейин келадиганлари. Сўнг шундай бир қавм келадики, улардан бирининг гувоҳлиги қасамидан, қасами эса гувоҳлигидан ўзиб кетади”.
Иброҳим (Ан-Нахаъий) шундай деди: “Кичиклигимизда бизни гувоҳлик ва аҳдлашув учун калтаклардирлар”. (Бухорий (2/251), Муслим (4/1692-1693)).
Бобдаги масалалар:
1) Қасамни бузишдан сақланишликка васият қилиниши.
2) Қасам (билан сотилган) молни бозори чаққон, касб-(баракас)и эса ўчирилган, дея хабар берилиши.
3) Фақат қасам ичиш билан сотиб ва фақат қасам ичиш билан сотиб оладиган кимсага қаттиқ ваъид бор эканлиги.
4) Гуноҳга ундовчи сабаб оз бўлса-да унга қўл урилганда катта гуноҳга айланиши.
5) Қасам ичиш талаб этилмаса-да қасам ичадиганларнинг мазаммат қилиниши.
6) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч ёки тўрт асрга олқиш айтишлари ва улардан кейин рўй берадиган нарсаларни зикр қилишлари.
7) Гувоҳлик бериш талаб этилмаса-да гувоҳлик берадиганларни мазаммат қилиниши.
8) Салафлар кичикларни гувоҳлик ва аҳдлашув сабаб калтаклаганликлари.
mutaallim   05-31-2012, 09:03 PM
#64
63. Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга (берилган) аҳд борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Аҳд-паймон берган вақтларингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз! Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни (Аллоҳ номини зикр этиш билан) мустаҳкам қилганингиздан кейин бузмангиз!...”. (Наҳл/91).
Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўшин ёки кичик гуруҳга қўмондон тайин қилсалар Аллоҳдан тақво қилишга ва ўзи билан бирга бўлган (қўл остидаги) мусулмонларга яхши муомалада бўлишга васият қилиб, шундай дердилар: “Аллоҳнинг исми ила Аллоҳнинг йўлида жанг қилинглар. Аллоҳга куфр келтирганларга қарши юриш қилинглар. Жанг қилинглар, (ўлжаларга) хиёнат қилманглар, ғаддорлик қилманглар, мусла қилманглар-(ўликнинг жасадини таҳқирламанглар) ва болаларни ўлдирманглар. Агар мушриклардан иборат душманинга йўлиқсанг, бас, уларни уч иш(дан бири)га чақир. Қай бирини ижобат қилсалар қабул қил-да, уларни тинч қўй!: уларни исломга даъват қил. Агар сенга ижобат қилсалар, бас, улардан қабул қил. Сўнг уларни ўз диёрларини қўйиб, мухожирлар диёрига кўчиб ўтишга чорла. Ва уларга хабар бергинки, агар шундай қилсалар муҳожирлар билан тўла тенг ҳуқуқли бўладилар. Энди, агар у ердан кўчиб ўтишдан бош тортсалар, бас, уларга мусулмон араблар каби бўлишликларини хабар бер. Уларга Аллоҳ таолонинг ҳукми жорий бўлиб, ғанимат ва ўлжаларда уларга бирор улуш бўлмайди, мусулмонлар билан бирга жиҳод қилишликлари бундан мустаснодир. Агар бош тортсалар, бас, улардан жизя сўра. Агар сенга ижобат қилсалар, бас, улардан қабул қил-да, қўлингни тий. Энди, агар бош тортсалар, бас, Аллоҳдан ёрдам сўра-да, улар устига юриш қил. Қўрғон аҳлини қамал қилсанг ва улар сендан Аллоҳ ва пайғамбари ҳимоясини талаб қилсалар уларга асло Аллоҳ ва пайғамбарининг ҳимоясини берма-(ваъда қилма). Балки уларга ўзинг ва шерикларинг ҳимоясини бер-(ваъда қил). Чунки ўзингиз ва шерикларингизнинг (ваъда қилинган) ҳимоянгизга риоя қилмасликларингиз Аллоҳ ва Унинг пайғамбари (номидан ваъда қилинган) ҳимоясига риоя қилмасликларингиздан енгилроқдир. Агар қўрғон аҳлини қамал қилсанг ва улар сендан Аллоҳнинг ҳукмига биноан ҳукм қилинишларини сўрасалар, уларни Аллоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилинишларини ваъда қилма. Балки ўзингнинг ҳукминг ила ҳукм қилинишларини айт. Чунки сен улар борасида Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқ келасанми ёки йўқми билмайсан”. Муслим ривояти. (Муслим (3/1356)).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳимояси ва мусулмонларнинг ҳимояга олишлари орасидаги фарқ.
2) Икки иш турганда хатари озроғига йўлланма берилиши.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Аллоҳнинг исми ила Аллоҳнинг йўлида жанг қилинглар”.
4) Ва ушбу қовллари: “Аллоҳга куфр келтирганларга қарши юриш қилинглар”.
5) Ва ушбу қовллари: “Аллоҳдан ёрдам сўра-да, улар устига юриш қил”.
6) Аллоҳнинг ҳукми билан уламолар ҳукми ўртасидаги фарқ.
7) Саҳобий ҳожат тушганда ҳукм қилиб, ушбу ҳукм Аллоҳнинг ҳукмига мувофиқми ёки йўқ эканлигини билмаслиги.
mutaallim   05-31-2012, 09:05 PM
#65
64. Аллоҳнинг номидан қасам ичиш борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир киши: Аллоҳга қасамки, Аллоҳ фалончини мағфират қилмайди, деди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: ким у Мен фалончини мағфират қилмаслигимни айтиб қасам ичадиган? Дарҳақиқат, Мен уни мағфират қилдим, сени эса амалингни ҳабата қилдим, деди”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2023).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида (айтилишича) ушбу сўзни айтган кимса ибодатгўй киши эди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) деди: “Дунё ва охиратини ҳалок қиладиган бир сўзни айтди”. (Аҳмад “Муснад” (5/2, 4), Абу Довуд (2/233), Насоий (5/15), Доримий (1/396), Ҳоким (1/398)да иккиларининг шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ келди).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳнинг номидан қасам ичишликдан огоҳлантирув.
2) Дўзах ҳар биримизнинг пояфзали боғичидан ҳам яқинроқ эканлиги.
3) Жаннат ҳам худди шундай эканлиги.
4) Ушбуни (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг) мана бу қовллари қўллаб-қувватлайди: “Дунё ва охиратини ҳалок қиладиган бир сўзни айтди”.
5) Киши гоҳида ўзига энг ёқимсиз бўлган иш сабабли мағфират қилинишлиги.
mutaallim   05-31-2012, 09:08 PM
#66
65. Аллоҳни махлуқотлари учун шафоатчи бўлишлиги сўралмаслиги ҳақидаги боб

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят: “Бир аъробий пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Эй Росулуллоҳ! Одамларнинг тинкаси қуриди, аҳл-у оила оч қолди, моллар ҳалок бўлди. Биз учун Раббингиздан сув сўранг. Албатта, биз сизни Аллоҳ ҳузурида шафоатчи бўлишингизни сўраймиз, Аллоҳни эса сизни ҳузурингизда (шафоатчи бўлишини сўраймиз)”, деди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан покламан-(Субҳаналлоҳ)! Аллоҳни барча айб-у нуқсонлардан поклайман-(Субҳаналлоҳ)!”, дедилар. Тасбиҳ айтишда давом этавердилар, ҳатто ушбу(нинг асорати) саҳобаларининг юзларида билинди. Сўнг: “Ҳолинга вой бўлсин! Аллоҳ ким эканини биласанми? Аллоҳнинг амри-(қадри) ушбудан улуғроқдир. Батаҳқиқ, Аллоҳдан бандалари ичида бирор киши учун шафоатчи бўлишлиги сўралмайди...”, дедилар”. Абу Довуд ривояти. (Бухорий “Тарихул Кабир” (2/224), Абу Довуд (5/94)).
Бобдаги масалалар:
1) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзни айтган кишига инкор қилишликлари: “Аллоҳни эса сизни ҳузурингизда (шафоатчи бўлишини сўраймиз)”.
2) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (ҳолатлари) ушбу сўз сабабидан ўзгариши саҳобаларининг юзларида намоён бўлди.
3) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ушбу сўзини инкор қилмадилар: “Албатта, биз сизни Аллоҳ ҳузурида шафоатчи бўлишингизни сўраймиз”.
4) “Субҳаналлоҳ”нинг изоҳига огоҳлантирув.
5) Мусулмонлар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сув-(ёмғир) сўрашни талаб қилишликлари.
mutaallim   05-31-2012, 09:12 PM
#67
66. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид дахлсизлигини ҳимоя қилишлари ва ширк йўлларини тўсишлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят: “Бану Омир элчилари билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига жўнадим. Шунда: “Сиз саййидимизсиз”, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Саййид – Аллоҳ табарока ва таолодир”, дедилар. Биз: “Энг афзалимиз ва энг шарафлийимиз, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўз сўзингизни ёки баъзи сўзингизни айтинглар. Шайтон сизларни ўзига мафтун қилиб қўймасин”, дедилар”. Абу Довуд яхши санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (4/24, 35), Бухорий “Адабул Муфрад” (211), Абу Довуд (5/154)).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: “Одамлар шундай деди: “Эй Росулуллоҳ! Яхшимиз ва яхшимизнинг ўғли! Саййидимиз ва саййидимизнинг ўғли!”. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй одамлар! Ўз сўзингизни айтинглар. Шайтон сизларни ўзига мойил қилиб олмасин. Мен Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисиман. Менга Аллоҳ азза ва жалла берган манзилатдан юқори кўтаришингизни ёқтирмайман”, дедилар”. Насоий яхши санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (3/241), Насоий “Амалул явми валлайла” (249-250), Ибн Ҳиббон (6707), Абу Нуъайм “Ҳиля” (6/252)).
Бобдаги масалалар:
1) Одамларни ғулув-(ҳаддан ошиш)дан огоҳлантиришлик.
2) “Сиз саййидимизсиз”, деб айтилган кишига нима деб айтишлиги лозим бўлади.
3) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қовллари: “Шайтон сизларни ўзига мафтун қилиб қўймасин”. Ҳолбуки улар ҳақни айтгандилар.
4) “Менга Аллоҳ азза ва жалла берган манзилатдан юқори кўтаришингизни ёқтирмайман”.
mutaallim   05-31-2012, 09:21 PM
#68
67. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)” (Зумар/67), қовли ҳақидаги боб

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “(Яҳудийларнинг) олимларидан бири Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Эй Муҳаммад! Биз (Тавротда шундай сатрларга) дуч келамизки, Аллоҳ осмонларни бир бармоққа, ерларни бир бармоққа, дарахтларни бир бармоққа, тупроқни бир бармоққа ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа олиб шундай дейди: Мен Подшохман. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу (яҳудий) олимнинг сўзини тасдиқлаган ҳолда кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўринди. Сўнг (ушбу оятни) қироат қилдилар: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)”. (Бухорий (3/285), (7414, 7415, 7451, 7513), Муслим (4/2147)).
Муслимнинг ривоятида (шундай ворид бўлган): “Тоғ ва дарахтлар бир бармоқда (бўлиб), сўнг уларни силкитиб, шундай дейди: Мен Подшохман, Мен Аллоҳман”. (Муслим (4/2147)).
Бухорийнинг ривоятида эса (шундай ворид бўлган): “Осмонларни бир бармоққа, сув ва тупроқни бир бармоққа ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа қўяди”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (3/285)).
Муслим Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди: “Аллоҳ қиёмат куни осмонларни ўрайди-(тахлайди). Сўнг уларни ўнг қўли билан олади. Сўнг шундай дейди: Мен подшохман, зўравон (ҳукмдор)лар қаерда? Мутакаббирлар қаерда? Сўнг етти ерни ўрайди-(тахлайди). Сўнг уларни бошқа қўли билан олади. Сўнг шундай дейди: Мен подшохман, зўравон (ҳукмдор)лар қаерда? Мутакаббирлар қаерда?”. (Муслим (4/2148)).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан шундай ривоят қилинади: “Етти осмон ва етти ер Раҳмоннинг кафтида сизлардан бирингизнинг қўлидаги хардал уруғи кабидир”. (Ибн Жарир (24/17)).
Ибн Жарир шундай деди: “Юнус менга шундай ҳадис айтди. Ибн Ваҳб бизга шундай хабар берди: Ибн Зайд шундай деди: отам менга шундай ҳадис айтди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Етти осмон курси-(га нисбатан), қалқонга ташланган етти дирҳам кабидир”, дедилар”.
Абу Зар розияллоҳу анҳу: “Росулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим, деди: “Курси аршга нисбатан ердаги саҳро ўртасига ташланган темир ҳалқа кабидир”. (Ибн Жарир (3/7-8)).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Дунё осмони билан ундан кейинги (осмон) ораси беш юз йилдир. Ҳар бир осмон ораси беш юз йилдир. Еттинчи осмон билан курси ораси беш юз йилдир. Курси билан сув ораси беш юз йилдир. Арш сувнинг устида. Аллоҳ эса арш устидадир. Унга амалларингиздан бирор нарс махфий қолмайди”. Ушбу ҳадисни Ибн Маҳдий Ҳаммод ибн Саламадан, (у эса) Осимдан, (у) Зиррдан, (у эса) Абдуллоҳдан ривоят қилди. Ва яна шунга ўхшашини Масъудий Осимдан, (у) Абу Воилдан, (у эса) Абдуллоҳдан ривоят қилди. Ҳофиз Заҳабий роҳимаҳуллоҳ у ҳақда шундай деди: “Ушбу (ривоят) бир неча йўлга кўра ривоят қилинди”. (Доримий “Род алалжаҳмийя” (26), Ибн Хузайма “Тавҳид” (105, 106, 376, 377), Табароний “Кабир” (8987), Байҳақий “Асмо” (401)).
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Осмон билан ер ораси қанча эканини (биласизларми)?”. Биз: “Аллоҳ ва Росули билувчироқ”, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У иккиси ораси беш юз йилдир. Ҳар бир осмондан кейинги осмонгача беш юз йилдир. Ҳар бир осмон қалинлиги беш юз йилдир. Еттинчи осмон билан арш орасида денгиз бўлиб, қуйи ва юқориси оралиғи осмон билан ер оралиғи кабидир. Аллоҳ таоло эса ушбунинг устидадир. Унга одам болаларининг амалларидан бирор нарса махфий қолмайди”. Абу Довуд ва бошқалар ривояти. (Аҳмад (1/206-207), Абу Довуд (5/93), Термизий (9/60), Ибн Можжа (1/96)).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)”, қовли изоҳи.
2) Ушбу ва шунга ўхшаш илмлар у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидаги яҳудийлар наздида боқий қолгани ва улар уни инкор ва таъвил қилмаганликлари.
3) Яҳудий олим ушбуни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга зикр қилганда у киши уни тасдиқладилар ва Қуръон ҳам ушбуга иқрор ўлароқ нозил бўлди.
4) Яҳудий олим ушбу улкан илмни зикр қилганда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан кулгу рўй бергани.
5) (Аллоҳнинг) икки қўли бор экани ва осмонлар ўнг қўлида, ерлар эса бошқа (қўлида) бўлиши очиқ айтилди.
6) Унинг чап (қўл) дея аталиши.
7) Ана шу дамда золим ҳукмдорлар ва мутакаббирлар зикр қилиниши.
8) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қовллари: “Сизлардан бирингизнинг қўлидаги хардал уруғи кабидир”.
9) Курсийни осмонларга нисбатан нақадар улкан эканлиги.
10) Аршни курсийга нисбатан нақадар улкан эканлиги.
11) Арш курсий ва сувдан бошқа нарса эканлиги.
12) Ҳар бир осмон оралиғи қанча?
13) Еттинчи осмон билан курсий оралиғи қанча?
14) Курсий билан сув оралиғи қанча?
15) Арш сув устида экани.
16) Аллоҳ арш устида экани.
17) Осмон билан ер ораси қанча?
18) Ҳар бир осмон қалинлиги беш юз йилдир.
19) Осмонлар юқорисидаги денгизнинг қуйи ва юқориси оралиғи беш юз йилдир.
Валлоҳу Аълам.
Pages (7):    1 3 4 5 6 7
  
Users browsing this thread: 12 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.