abu Huzayfa   06-02-2012, 11:23 PM
#1
ассаламу алейкум уа рохматуллох!
биродаримизни саволи:
Биродар (3:10) :
Бир оилада рибо Бор экан у уйда ота она угил келин ота рибо оларкан бола норози фарзанди хеч тухтата олмаябди экан ташлаб чикиб кетолмаябдикан ота онани

Биродар (3:11) :
Фарзанд хорам егиси келмаябди узи хам боллари хам, фарзанд нима килсин?

барак Аллоху фикум!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Admin   06-03-2012, 10:47 AM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
(01-24-2012, 06:43 PM)Муслим Wrote: Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳаром йўл (рибо, ҳаром савдо) орқали топилган мулк фақатгина уни шу йўл билан топган одамгагина ҳаром. Агар рибохўр вафот этса, унинг мулкидан мерос олиш жоиз. Лекин мулкнинг ўзи ҳаром бўлса (масалан маст қилувчи ичимлик каби) бу мулк эгасига ҳам ундан кейин қолганларга ҳам ҳаромдир. Ўғирланган ёки зўравонлик билан тортиб олинган мулк ҳам ҳудди шундай ҳукмда. Демак, киши ўзидан сўнг ўғирланган мол-мулк қолдирса, бу мулк меросхўрлар учун ҳам харом. Агар меросхўрлар моли тортиб олинган (ўғирланган) мазлумнинг шахсини билсалар, унинг молини қайтариб беришлари керак. Акс ҳолда у мулкни хайр-эҳсон қилиб юборишлари лозим бўлади” (Лиқот ал-Бааб ал-Мафтуҳ, 10/27).
Ҳаром йўл билан пул топган одам билан шерикчилик қилиш
Муслим   06-03-2012, 01:02 PM
#3
(06-02-2012, 11:23 PM)abu Huzayfa Wrote: ассаламу алейкум уа рохматуллох!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(06-02-2012, 11:23 PM)abu Huzayfa Wrote: биродаримизни саволи:
Биродар (3:10) :
Бир оилада рибо Бор экан у уйда ота она угил келин ота рибо оларкан бола норози фарзанди хеч тухтата олмаябди экан ташлаб чикиб кетолмаябдикан ота онани

Биродар (3:11) :
Фарзанд хорам егиси келмаябди узи хам боллари хам, фарзанд нима килсин?
Биродаримиз сўраган савол, минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда кўпчилик мусулмонларни ташвишга соладиган саволлардан бири десак хато бўлмаса керак.
Ҳаром йўл билан топилган молни эгасидан олиш мумкинлиги борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Уламоларнинг тўғрироқ қавлига кўра ҳаром йўл билан топилган мол эгасидан молини олишлик жоиз. Уламолар ҳаром йўл билан топилган мол эгасидан совға ёки пул олишлик жоиз дейишди. Чунки ушбу мол унинг ўзига ҳаром, бошқалар учун эмас. Имом Ибнул Мунзир бу ҳақида шундай дедилар: “Моли ҳаром йўл билан топилган одамдан (молидан) олишлик жоиз. Чунки Аллоҳ яҳудийлар ҳақида айтдики: “Улар ёлғонга қулоқ берувчи ҳаромхўр кимсалардир” (Моида: 42). Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буни билган ҳолда яҳудийга совутларини гаровда қолдирдилар (ва ундан қарз олдилар), аҳли китоблардан жизя олдилар, ваҳоланки уларнинг аксар моллари чўчқа савдоси ва таъқиқланган битимлар орқали жамланганлиги маълум эди” (Қаранг: “Субул ас-Салам” 2/213).
Яна ривоят қилинишича Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврларида жизя тўпловчи одамлар жизяни чўчқа ва хамр билан олишган экан. Шунда Билол Умар ҳузурига келиб айтган экан: “Дарҳақиқат, сизнинг одамларингиз чўчқа ва хамр олишмоқда”. Шундан кейин Умар айтган экан: “Буларни аҳли китоблардан олманглар! Уларга бу нарсаларни сотишга буюринг ва улардан жизяни пулда олинг” (Абу Убайд “ал-Амвал”да 53). Бу ҳақида Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ ҳам «Аҳкаму аҳли зимма»да эслаб ўтганлар.
Шундай қилиб кўриб турибмизки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари ҳаром йўл билан мол топган одамлардан пул олишган.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар отанинг тирикчилиги ҳаромдан бўлса, унда унга насиҳат қилиш керак. Агар қодир бўлсангиз ўзингиз унга насиҳат қилишингиз мумкин, ёки уни кўндира оладиган олимлардан, ёки бундай ҳаром тирикчиликдан эҳтиёт бўлиш лозимлигини тушнтира оладиган дўстларидан ёрдам сўрашингиз мумкин. Агар (бунинг) имкони бўлмаса, унда сиз (ўша пулдан) зарурий миқдорда фойдалансангиз бўлади. Бундай ҳолатда сизга гуноҳ йўқ. Бироқ сиз керагидан ортиғини олмаслигингиз керак. Бунинг сабаби ҳаром йўл билан топилган одамнинг пулини ишлатиш жоизлиги шубҳали эканлигидир” (Фатава Исламия, 3/452).
Бундай қилиш жоиз эмас деганларга келсак, улар шубҳали нарсадан эҳтиёт бўлишга тарғиб қилувчи умумий ҳадисларга суянишган. Бироқ ушбу масалада Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари бошқача йўл тутганларининг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Валлоҳу аълам.
(06-02-2012, 11:23 PM)abu Huzayfa Wrote: барак Аллоху фикум!
Ва фийкум барок!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Абдуллоҳ   02-25-2018, 01:10 AM
#4
Bir odamni farzandlari oshxona yurgizisharkan. Oshxonasiga borgan bir odamning aytishicha u yerda aroq ham sotilarkan. O‘sha odam mehmonga chaqirsa borsa bo‘ladimi?
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.