Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Бугунги кунда кўпчилик ўзининг баъзи файлларини бегона кўздан сақлашни истайди. Шуни эътиборга олган ҳолда, ҳурматли ўқувчиларимизга баъзи тавсияларимизни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Шояд ушбу ожизона ҳаракатимиз мусулмонларга фойда келтирса.
Баъзан бир компютерни бир неча киши ишлатади, файлларни фақат флешкада олиб юрай деса флешка йўқолиши билан ундаги маълумотлар ҳам йўқолиб кетиши мумкин. Бу каби ҳолатларни олдини олишни йўллари кўп, аммо ҳаммаси ҳам талабга жавоб бермайди.
Бир пайтлар папкаларни яширадиган дастурлар бор эди. Компютерни ўзида яширин, аммо тармоқдан кириб бемалол кўриш мумкин бўлар эди. Ёки умаман фақатгина шу дастур ишга туширилган ҳолатдагина яширар эди.
Энди аниқ бир ечимга келсак.
Буларни олдини олиш учун
TrueCrypt каби дастурларни ишлатиш лозим. Дастур текин, мана бу манзилдан юклаб олишингиз мумкин:
http://www.truecrypt.org/downloads
Дастур Windows 7/Vista/XP/2000, Mac OS X, Linux операцион тизимларида ишлайди.
Дастурни бошқа тилга ўзгартириш учун
http://www.truecrypt.org/localizations саҳифасидаги тил файлини кўчириш керак бўлади.
Дастурнинг ишлаши
Дастур билан ишлаш
жуда осон. Энг аввало фақатгина файл ҳосил қилиш керак холос. Узун ёзилганига эътибор бермай, бир қараб ишлатиб кўринг.
Биринчи калит билан шифрланган диск файли ҳосил қилинади.
Бунинг учун
[Create Volume] тугмасини босамиз.
Қолганларини расмда кўрсатилгандек қиламиз.
Стандард диск
Ҳосил қилинадиган файл номи ва жойлашган ўрни
Файлларни сақлаш учун копмютеримизнинг
D дискида
doki.tru файлида сақланишини белгилаймиз. Файл бўлиши шарт эмас, ўзи ҳосил қилади, фақат қаерда ҳосил қилиниши кўрсатилган бўлиши лозим.
Файлнинг номи қандай бўлишининг аҳамияти йўқ.
Дискимизнинг файли
D:\\doki.tru да жойлашган
Шифрлаш усули.
Файлларимиз сақланувчи диск ҳажмими
700 Мб бўлсин деб белгиладик. Сиз ўзингизга керак бўлган ҳажмни белгилашингиз мумкин.
Парол (калит сўз) киритасиз. Кейинчалик айни шу парол (калит сўз) билан файлларингизга доступ оласиз.
Калит сўзнинг узунлигини қисқа киритганимиз учун дастур 20та ҳарф узунлигида бўлгани яхши деб тавсия қилмоқда.
Бизга шу 6 та ҳарф узунлиги ҳам кифоя қилгани учун
"ДА" тугмасини босамиз.
Эҳтиёт юзасидан калит сўзни иложи борича узунроқ ва мураккаброқ қилиб танлаш тавсия этилади.
Бўлажак диск форматини танлаб
Format тугмасини босамиз.
Диск ҳосил қилиш жараёни.
Ҳосил қилиб бўлгач
[Exit] тугмасини босамиз.
Шифрланган Дискни очиш
Дастурни ишга тушириб, олдин ҳосил қилинган диск файлини танлаймиз.
[Mount] тугмасини боссак парол (калит сўз) сўрайди, файл ҳосил қилиш пайтида киритилган паролни киритамиз.
Дастур
[М] ҳарфли дискни ҳосил қилди.
Энди унинг ичига истаган файлларимизни ташлашимиз мумкин.
Файлларингизни яшириш учун, дастур иконкасига сичқончани олиб бориб, ўнг томонини босасиз. Меню чиқади, шу ерда
[Dismount] тугмасини боссангиз диск ёпилади.
Ёки ўша дастурни очиб, пайдо бўлган дискни танлаб
[Dismount] тугмасини боссангиз, ҳосил қилинган диск ғойиб бўлади иншааллоҳ.
Мана, боя очилган
[M] диски кўздан ғойиб бўлди.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.