rabinya Allaha   06-21-2012, 09:58 AM
#1
Ассаламму алайкум. Саволим бор эди. Бир аёлни эри камокда куп йилдан бери утирибтикан , у аёлни айтиши буйича куп касал булябтикан. докторлар унга турмушга чикинг деган ташхис куйишибти. У аёл эрини олдигаям боролмас экан. узи мусофира булгани сабаб. Эрини качон чикишидан дарак йук экан. Эридан талогини олиб бошкага турмушга чикишга шариатимиз нима дейди? Эътиборингиз ун ташаккур. олдиндан рахмат.
Муслим   06-21-2012, 10:53 AM
#2
(06-21-2012, 09:58 AM)rabinya Allaha Wrote: Ассаламму алайкум.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(06-21-2012, 09:58 AM)rabinya Allaha Wrote: Саволим бор эди. Бир аёлни эри камокда куп йилдан бери утирибтикан , у аёлни айтиши буйича куп касал булябтикан. докторлар унга турмушга чикинг деган ташхис куйишибти. У аёл эрини олдигаям боролмас экан. узи мусофира булгани сабаб. Эрини качон чикишидан дарак йук экан. Эридан талогини олиб бошкага турмушга чикишга шариатимиз нима дейди?
Жумҳур уламолар қамоқда ўтирган эрдан талоқ талаб қилишликка рухсат беришмаган. Айниқса агар эр хотинини нафақа билан таъминласа ва улар аёл жинсий эҳтиёжи қонишига етарли даражада учрашиб туришса бундай қилишлик жоиз бўлмайди.
Бироқ агар эр аёлини нафақа билан таъминламаса, унда бу талоқ учун шаръий сабаб ҳисобланади.
Моликий мазҳаби уламолари айтишадики, агар эр қамоққа тушиб қолса ва унинг йўқлиги сабабли хотинига зарар етиб қолиш хавфи бўлса, унда аёл никоҳни бузиш ҳуқуқига эга (Қаранг: "ал-Масуъатул-фиқҳия" 29/67).
"Ал-Фавақиҳ ад-Давани" (3/1026) китобида айтиладики: “Агар хотинга нафақа қилинмаётгани сабабидан талоқ жоиз бўлса, унда агар у (хотин) ўзи учун жинсий алоқанинг йўқлиги сабабидан зино қилиб қўйишидан хавф қилса, талоқнинг жоиз экани авлороқ бўлади. Ахир жинсий алоқанинг бўлмаслиги катта зарар олиб келади ва бу зинога тушиб қолиш сабабидандир”.
Бу ҳақида Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳам "ал-Фатава ал-Кубро" (5/481-482)да айтиб ўтганлар.
(06-21-2012, 09:58 AM)rabinya Allaha Wrote: Эътиборингиз ун ташаккур. олдиндан рахмат.
Аллоҳ таоло енгил қилсин!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rabinya Allaha   06-21-2012, 12:15 PM
#3
Мен у аёлга еткизаман . Аллох рози булсин. Жудаям зинодан куркятканлар эди.
У аёл идда утирадими. Хожасини курмаганига 5-6 йил булибти.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.