mutaallim   06-28-2012, 06:30 PM
#1
Тилла ва кумуш суви юргизилган идиш-товоқлардан савдо-сотиқ ва уй-рўзғорда фойдаланишлик ҳукми

Савол: “Мусулмон кишига кумуш сувидан бўлган юпқа қатлам билан юргизилган кумуш қошиқ ва вилкада еб-(ичиши) жоизми? Чунки бу ўринда исломга (яқинда) кирган мусулмонлар бўлиб, уларда шунга ўхшаш ашёлар мавжуд. Улар ушбу (ашё)лар зангламагани учун уларни сақлаб қўйишни хуш кўрадилар ёки уларни олдида ушбу нарса-(ашё)лар бўлар экан, улоқтириб юборишга қодир эмаслар. Шунингдек (тилла ва кумуш суви юргилизган) ручкаларни ҳам”.
Жавоб: “Кумуш ёки тилладан ясалган ёки иккисидан бирининг суви юргизилган қошиқ ва вилкаларда еб-(ичишлик) ҳаромдир. Агар кумуш ёки тилладан бўлган мазкур ва шунга ўхшаш нарсаларни, ушбулар зангламас экан деб ушлаб ўтирган бўлса, бу ўринда одамларга ҳатто авомга ҳам занглайдиган маъданлардан сақланишлик учун маълум бўлган моулажага биноан зангламайдиган маъдан ва бошқалари мавжуд. Бас, кумуш ёки тилладан бўлган мазкур нарсаларни ушлаб ўтиришликка зарурат йўқ. Шунга кўра кимда ушбу нарса-(ашё)лардан бирортаси бўлса, қийматини зое қилмаслик билан ундан халос бўлишлиги вожиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Абдуллоҳ Ибн Қoъуд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....9%8a%d8%a9
Савол: “Менда соат, уй-рўзғор идишлари ва саломатликка оид анжомлар сотиладиган дўконлар бор. Ушбу дўконларимда эркакларнинг баъзи соат ва кўзойнаклари бўлиб, уларга тилла суви юргизилган. Шунингдек, уй-рўзғор идишлари ва саломатликка оид анжомлар ҳам ҳақиқий тилла суви билан юргизилган.
Сиз фазилатларидан хоҳ аёл ёки эркакларга бўлсин ушбуларни сотиш ва шунингдек, уй-рўзғорда истемол қилиш борасида, муфассал жавоб бериш билан фойда улашишингизни умид қиламан. Аллоҳ сизларни Ўз ҳифз-у ҳимоясига олсин. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”.

Жавоб: “Иш сиз ёдга олгандек бўлса эркакларга ҳам, аёлларга ҳам тилла ёки кумуш суви юргизилган идиш-товоқ ва саломатликка оид анжомларни сотишлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Муттафақун алайҳ. (Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят. Бухорий (6/207, Муслим (3/1637)). Ва яна у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. Муттафақун алайҳ, Муслимнинг лафзи. (Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят. Бухорий (6/251), Муслим (3/1634, 1635)). Иллат ва маънонинг умумий экани ҳамда сабабларни олдини олишга биноан қолган истемолотлар ҳам еб-ичишга дохил қилинади.
Шунингдек, тилла ёки кумуш суви юргизилган соат ва кўзойнаклар ҳам. Уларни эркакларга сотиш мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бизга ва сенга тавфиқ берсин ва барча яхшиликларда баримизга кўмак берсин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
Раис ноиби: Абдураззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....8%b0%d8%a7
Савол: “Ичиладиган чеккасига тилла суви юргизилган қадаҳ-(пиёла)лардан фойдаланишлик ҳукми нима? Чунки биз ундан бир сандиқ сотиб олдик. Сандиқни очганимизда унга шундай деб ёзилганини кўрдик: “Чеккасига тилла суви юргизилган”. (Тилла) суви юргизилган қисми кичик чизиқ бўлиб, деярли кўринмайди. Ва унинг нархи жуда арзон”.
Жавоб: “Тилла ёки кумушдан ясалган ёки тилла ва кумуш суви юргизилган ёки баъзи қисмига юргизилган идишларни сақлашлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. Муслим ривояти. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Бухорий ва Муслим ривояти. Тилла ва кумуш қопланган ушбу (ҳукм) остига дохил бўлади. Чунки бунда еб-ичишликда тилла ва кумушни истемол қилишлик мавжуд. Агар зикр қилинган қадаҳ-(пиёлала)лар тиллали экани аниқ бўлса, уларни истемол қилишлик жоиз эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли-оилалари ва саҳобаларига салавот-у саломлар йўлласин”.

Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён
Солиҳ Ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects....9%8a%d8%a9
muhammad   06-29-2012, 05:27 AM
#2
assalamu alaykum va rohmatulloh birodar mutaallim! bu ixtilofli masalami yoki bunda ijmo bormi? chunki bunday idish anjomlardan foydalanishni joiz deyuchilarni eshitgan edik. shu paytgacha joiz bo'lsa kerak deb yurardik, xozir o'qib xayron qoldim. iloji bo'lsa tushuntirib bering, ixtilofli masalami bu yoki ijmo bormi?
mutaallim   06-30-2012, 04:42 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

Савол: “Бу ўринда баъзи жойлар бўлиб, унда тилла суви юритилган жўмрак ва уй-рўзғор идишлари бор. Ушбуларни сақлаб ўтиришлик ва истемол қилишлик ҳаромми? (Аллоҳ сизга) ажр берсин, бизга фатво берсангиз!”.
Жавоб: “Агар ушбуларни тилла ёки кумуш суви юритилган эканини билса уларни истемол қилишлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. Муслим ўз саҳиҳ тўпламида ривоят қилди. Ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Муттафақун алайҳ. Ҳамда ушбу ишда исроф ва (молни) беҳуда совуришлик бор. Аллоҳ таолодан мусулмонларни салоҳиятга ва барча ёмонликлардан саломат бўлишликка муваффақ айламоғини сўраймиз. Албатта, У Эшитувчи, (дуоларни) ижобат қилувчидир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2268
Савол: “Агар идиш бутунлай тилладан ясалган бўлмай, (фақат) тилла суви юритилган бўлса, уни истемол қилишлик ҳаромми? Ва ушбуга тилла ва кумуш идишларда еб-ичишдан қайтарадиган ҳадислар мос келадими?”.
Жавоб: “Уламолар ушбуга қайтариқ мос келади дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Муттафақун алайҳ. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. Муттафақун алайҳ, Муслимни лафзи, Дорақутний ривоят қилиб, Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг “Марфуъ” ҳадисларига кўра иснодини саҳиҳ деди: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса...”, қовллари тилла ва кумушдан бўлган ва у иккисининг бирини суви юритилган нарсаларнинг барини ўз ичига оладиган қайтариқдир. Чунки суви юритилган нарсада тилланинг зийнати ва жамоли мавжуд. Демак, (ушбу) ман қилиниб, ҳадис ҳужжати ила жоиз эмасдир. Пиёла, қадаҳ ва қошиқлар каби кичик идишлар ҳам худди шундай бўлиб, тилла ёки кумушдан бўлишлиги жоиз эмас. Балки ушбу нарсадан узоқ ва ҳазир бўлишлик вожиб бўлади. Аллоҳ таоло бандаларга кенгчилик қилган экан, демак, Аллоҳ таолонинг шариатида чекланиш ва ундан чиқмаслик вожиб бўлади. Агар ортиқча моли бўлса Аллоҳнинг муҳтож бандаларига ва яхшилик йўлларига инфоқ қилиб, исроф ва беҳуда совурмасин”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/2269
[mp3]http://binbaz.org.sa/audio/noor/040707.mp3[/mp3]
Савол: “Кумуш суви юритилган идишларни истемол қилишлик ҳукми нима?”.
Жавоб: “Тилла ва кумуш суви юритилган нарсалар истемол қилинмайди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбудан қайтариб, шундай дедилар: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Тилла ва кумушдан бўлган ёки ушбуларнинг суви юритилган идишлардан фойдаланишлик мусулмон киши учун жоиз эмасдир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/16531
[mp3]http://binbaz.org.sa/audio/noor/036001.mp3[/mp3]
Савол: “Тилла суви юритилган идишларни занглаб кетишидан хавфсираб олиб қўйишлик жоизми?”.
Жавоб: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Расулуллоҳга, аҳли-оилалари, саҳобалари ва у кишининг йўлидан юрганларга Аллоҳнинг саловати ва саломлари бўлсин. Сўнг: Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тилла ва кумуш идишларни истемол қилишдан қайтарганликлари собит бўлган: “Тилла ва кумуш идишларда (ичимлик) ичманглар ва у иккиси(дан бўлган) товоқда (егулик) еманглар. Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди”. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбудан огоҳ этдилар. Бизни тилла ва кумуш идишларда еб-ичишимиздан қайтардилар. Айтдиларки: “Чунки улар (тилла ва кумуш идишлар) дунёда улар (кофирлар)га. Сизларга эса охиратдадир”. Ушбу ишга қўл урган кимса борасида қаттиқ ваъидни зикр қилдилар. Демак, тилла ва кумуш идишларда еб, ичадиган кимса қорнини жаҳаннам олови билан семиртирибди. Ушбу қаттиқ ваъид ана шу ишдан ҳазир бўлишликка далолат қилади. Тилла ёки кумуш суви юритилган идишларни истемол қилиш борасида ихтилоф йўқ. Чунки идиш гоҳида бутунлай тилладан, гоҳида тилла суви юритилган бўлади ёки кумуш суви юритилган бўлади. Ҳукм эса бирдир. Хоҳ бутунлай тилладан ёки бутунлай кумушдан бўлсин. Хоҳ у иккисининг бирини суви юритилган бўлсин. Демак, ушбудан ҳазир бўлишлик вожибдир”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/20486
Демак, бу борада ихтилоф йўқ эканини билдик. Шу билан бирга ижмони даъво қилмайман. Энди кимда қарши далил бўлса марҳамат қилиб келтирсин. Агар далиликка яраса бош устига.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.