Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Тоғутнинг маъноси
Имом-мужаддид шайх Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ
Шарҳ: Фазилатли шайх Солиҳ ибн Фавзон Абдуллоҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Шайх-имом Муҳаммад ибн Абдул –Ваҳҳоб роҳимаҳуллоҳу таоло:
Билгинки, Аллоҳ сени Ўз раҳматига олсин, Аллоҳ Одам боласига энг аввало тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтиришликни фарз қилган.[1]
[1]Барча оламлалар Роббиси Аллоҳга ҳамд, Набийимиз Муҳаммад ва У киши (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг оилалари ва асҳобларига Аллоҳнинг солат ва саломлари бўлсин. Сўнг:
Шайх роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг қуйидаги қовлига ишора қиляптилар:
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.”[Бақара:256]
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир.” – Бунинг маъносидан кофирлар ташлаб қўйилади, улар билан уруш қилинмайди ва уларни исломга даъват қилинмайди деб тушунилмайди. Ҳозирда ғаразли кимсалар, кофирлар ва мусулмонлардан бўлган жоҳиллар бу оятни диний эркинлик ва эътиқодий эркинликка ҳужжат қилиб келтираётганликлари каби. Бу Аллоҳ жалла ва аълога нисбатан ёлғон ишлатишликдир. Аллоҳ жалла ва аълонинг иродаси бу эмас. Аллоҳ таоло жамийки маҳлуқотларни Ўзигагина ибодат қилишлик учун яратди, Ўзидан бошқага ибодат қилишлик учун эмас. Аллоҳ таоло айтганидек: “
Мен жин ва инсни фақат Ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим.Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман.”[Зориёт:56-57] Агар инсонлар кофир ҳолларида, ўзлари хоҳлаган нарсаларига ибодат қилишлари учун ташлаб қўйилганларида Аллоҳ таолонинг :
“ Мен жин ва инсни фақат Ўзимгагина ибодат қилишлари учунгина яратдим.” деган қовли нима учун келган, бу оятдан қандай фойда олинади? Аллоҳ йўлида жиҳод қилишликдан фойда нима, даъватданчи? Уларни қандай даъват қиласизлар, агар улар ўз эътиқодлари ва ибодатларида ҳур- эркин бўлишса?Мана шу ботил каломга мувофиқ уларни ташлаб қўяверинглар, ўзлари ихтиёр қилган нарсага ибодат қилиб юраверишсин.
Агар улар айтаётгандай, инсонлар ибодат ва эътиқодларида ҳур-эркин ва ҳеч бир инсонга эътироз билдирилмайдиган бўлса, бу барча ишлар ботилга айланадику. Жумладан, ҳаққа даъват қилишлик, Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ва жаннат ва дўзохнинг яратилишидан қандай наф бор? Мадомики кофирлар ҳур бўлишса, унда нима учун дўзохга кириб, абадул-абад азобланишади, ваҳоланки ҳов ановиларни гапига кўра ҳуррият берилганлар бўлишса? Бас ,уларнинг барча гаплари ботилдир.
Ҳоп, унда
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир.”[Бақара:256] оятининг маъноси нима? Чунки улар мана шу оятни такрор-такрор айтиб, инсонлар ўз ақидаларида эркин, чунки Аллоҳ
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир.”деган дейишади. Биз эса уларга Аллоҳга ёлғон тўқаяпсизлар, Аллоҳ жалла ва аълонинг
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир.” оятидаги муроди бу эмас, аксинча муфассирларнинг бу оят ҳақида бир қанча қовллари бор, деб айтамиз:
Биринчи қовл: Бу оят илк даврларда нозил бўлиб, сўнгра жиҳод оятлари билан насх (бекор ) қилинган дейишади.
Иккинчи қовл: Аллоҳ таолонинг
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир.”сўзи яҳуд ва насронийлардан бўлган аҳли китобларга хосланган.Агар улар жизя тўлаб, ислом ҳукмларига итоат этишса, исломга киришга мажбурланмайдилар.Балки, жизя тўлашлик ва ислом ҳукмига итоат этишлик шарти билан ташлаб қўйилишади ва улар бўйсунувчилардан бўлишади. Чунки улар хабардорлар, дин ва росуллар ҳақида билишади, улар мажусийлар каби эмаслар.Уларга фурсат беринглар, ўзларидаги нарсаларни кўздан кечириб, Қуръонни чуқур мулоҳаза қилиб ва ўзларидаги нарсаларни ўйлаб кўрсинлар. Агар шундай қилсалар, улар албатта Қуръон тамоман бузилмай саломат қолган , Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қандоқ нозил қилган бўлса , шундайлигича қолган таврот ва инжилга мос келишини топишади. Самовий китоблар орасида ҳеч қандай хилофлик йўқ, уларнинг ҳаммаси Аллоҳ жалла ва аъло ҳузуридандир. Аммо муомала, ҳалол ва ҳаром масалалари шариат, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳикмати ва турли замонларга қараб фарқланади. Лекин эътиқод масаласида самовий китоблар орасида умуман ихтилоф йўқ. Ибодат Аллоҳ жалла ва аълогагина қилиниши, Ундан бошқага ибодат қилишлик ботил эканлигига самовий китоблар ҳам , Росуллар ҳам ижмо қилишган. Қадимий халифалардан тортиб, охирги халифагача бўлган мусулмонлар ҳам ибодат фақат ёлғиз Аллоҳгагина қилинишига ижмо қилишган. Кимки Аллоҳдан бошқага ибодат қилса, у Аллоҳгагина ибодат қилишликка чақирилади. Агар асир олинса , куфри ва ёмонлигини четлатиш учун ўлдирилади, токи куфр ер юзига тарқаб кетмасин. Мухолиф хужжат келтириб, айтаётгандай инсонлар ҳур ва динда ҳеч қандай ихтилоф бўлмаганда, одамлар Росулларнинг юборилишига ва Китоблар нозил қилинишига муҳтож бўлишмасди. Инсонларнинг барчалари ҳур, ҳеч ким даъват қилинмайди, ҳеч ким ўлдирилмайди ва ҳеч кимга жизя ва исломга итоат этишлик фарз қилинмайди, сизлар айтаётгандай уларнинг ҳаммалари ҳур-эркин .
Учинчи қовл: “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир.” сўзи яҳуд ва насороларга хос. Айтилдики, улардан баъзилари исломга киришди ва фарзандларини ҳам исломга мажбурлаб киритишни хоҳлашди. Ва Аллоҳ таоло мажбурламасликлари ҳақидаги шу оятни нозил қилди. Аммо
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир.” ояти ихтиёр ва ҳурриятга далолат қилади , деган сўзлари ботил ва бунга Қуръонда ҳеч қандай далил йўқ. Аксинча барча шаръий далиллар буни рад қилади.
“…тоғутга куфр келтириб…” бу оят “ла илаҳа иллаллоҳ” нинг маъноси эканлиги зикр қилинди. Тоғутга куфр келтиришлик “ ла илаҳа”нинг ва Аллоҳга иймон келтириш “ иллаллоҳ”нинг маъносидир. Бу (оятда) “ ла илаҳа иллаллоҳ” даги нафий ва исботнинг маъноси жамланган.
Тоғут - “туғён” сўзидан олинган умумий лафз бўлиб, ҳаддан ошишликка далолат қилади. Тоғутлар бир неча хил бўлиб, уларнинг энг каттаси эса Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб ибодат қилинадиган ва у мана шундан рози бўлган кимсадир.
Ибн Қойюм айтадилар:
“ Тоғутлар кўп бўлиб, асосийлари бештадир:
1- Иблис лаънатуллоҳ;
2- Ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимса;
3- Инсонларни ўзига ибодат қилишга чақирган кимса;
4- Ғайб илмини даъво қилган
5 - Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилган.”
Мана шулар тоғутларнинг бошларидир:
Биринчиси : Иблис ва у тоғутларнинг аввалидир.
Иккинчиси: Ўзига ибодат қилинишига рози бўлган кимса. Аммо ибодат қилинса-ю , лекин у бунга рози бўлмаса , у тоғут деб номланмайди. Аллоҳни қўйиб ,фаришталарга ибодат қилинди, лекин улар(фаришталар) бундан рози бўлишмади ва бунга буюришмади ҳам. Аллоҳнинг элчиси Масиҳ ибн Марям алайҳи солату ва салламга ҳам ибодат қилинди, лекин у зот ҳаётлик чоғларида бу нарсадан қайтардилар ва ўша ибодат қилаётганлардан тониб, ўзларидан соқит қилдилар. Мана шулар тоғут ҳисобланмайди. Ваҳоланки , тоғут мана шу ибодатга буюрган - шайтон. Ва шунга ўхшаш ўзларининг солиҳликлари , валийликлари ва эзгу ишларида вафот этган авлиё ва солиҳ инсонларга ҳам, вафотларидан сўнг ибодат қилишди. Лекин бу (авлиё ва солиҳларга) тоғут деб айтилмайди. Тоғут мана шунга инсонларни буюрган шайтондир.
Учинчиси: Одамларни ўзига ибодат қилишга чақирган кимса. Баъзи тоғутлар инсонларни ўзига ибодат қилишликларига буюриб, уларга фойда ва зарар етказишга қодир эканлигини, уларнинг мурод-мақсадларини амалга ошира олишини айтади. Ҳудди бугунги кундаги сўфий тоғутлар ва сўфий шайхлар каби. Улар ўзларига ибодат қилганларнинг мурод-мақсадларини амалга ошира олишлигини, тўғридан тўғри Аллоҳ билан алоқа қилишлигини, Аллоҳдан бевосита қабул қилишлигини даъво қилишади. Ҳаттоки баъзилари васият қилиб : “ Агар вафот этсам бир парча ер сизларни менга дуо қилишларингиз ва мендан ёрдам сўрашларингиздан тўсиб қолмайди. Қабримга келиб сўранглар , мен сизларга ёрдам бераман, мен ва яна мен” деб айтишади. Мана шу одамларни ўзига ибодат қилишликларига чақиришдир. Бу тоғут.
Тўртинчиси: Ғайб илмини даъво қилган. У башоратчи-коҳиндир. Баъзи салафларнинг айтишича , коҳин тоғутларга шайтонлар тушиб турган ва араб маҳаллаларининг ҳар бирида биттадан мана шундай коҳинлар бўлишган экан. Коҳинлар тоғутдир. Нима учун? Чунки улар Аллоҳгагина хос бўлган ғайб илмини даъво қилишади:
“(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)…”[Жин:26-27] Гоҳида эса Аллоҳ баъзи инсонларга Аллоҳ азза ва жаллага даъват қилишда фойда бўлиши учун ошкор-маълум қилади. Бу эса ўша инсон учун бир мўжиза ва одамларнинг манфаати учун унинг содиқлигига далолат бўлади . Акс ҳолда эса ғайбни Аллоҳгина билади :
“Айтинг: «Осмонлар ва ердаги бирон кимса ғайбни билмас, магар Аллоҳгина (билур)»…”[Намл:65] Ва ғайбдан бирор нарсани билган Росул ҳам уни (ғайбни) мутлақо билгани йўқ. Магар Аллоҳ унга маълум қилганидан билди. Ғайбни Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади:
“(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)…”[Жин:26-27] Коҳин ва шайтонларга келсак, улар каззоблардир. Лекин яширинча қулоқ солиш орқалигина ғайбдан бирор нимага эришадилар.
Охириги бешинчиси: Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилган. Уларга қонунлар жорий қилиб, шариатни бекор қилган ва уни ўрнига қонунларни чиқарган ҳокимлар киришади. Улар тоғутлардир. Аллоҳ нозил қилмаган ҳукмлар билан ҳукмронлик қилган инсон Қуръон далолат қилган маъноларга кўра тоғутдир :
“…(айрим) кимсаларнинг тоғутга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга (тоғутга) куфр келтириш лик буюрилган эди…” [Нисо:60] Кимки қасддан(ҳалол деб эътиқод қилиб) Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилса, у тоғут бўлади. Бироқ ким ижтиҳод қилган ҳолда Аллоҳ ҳукмидан бошқа ҳукм билан ҳукм қилса, ҳақни истаб, адашса , у тоғут бўлмайди. Фақиҳлар ҳам фиқҳий масалаларда ижтиҳод қилиб адашишса, тоғут ҳисобланишмайди. Чунки улар буни қасддан қилишмади. Ҳақни ахтаришди, лекин ета олишмади. Улар узрлидирлар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“ Ҳоким ижтиҳод қилса-ю ва ҳақ бўлиб чиқса, унга икки ажр. Ижтиҳод қилиб адашса бир ажр .“ Чунки у шариатга мухолиф чиқишликни қасд қилмади. Ваҳоланки ижтиҳоди билан хато қилди. Ва шунингдек, унинг хатосига эргашиш ва далилга хилоф бўлган ижтиҳодни олишимиз жоиз эмас. Лекин у (мужтаҳид) узрли ва тоғут эмас . Агар илм аҳлидан бўлса, унга бир ажр. Аммо ижтиҳод қилса-ю ва унда ижтиҳод талаб қилган шартлар бўлмаса, бундай инсон ҳар қандай ҳолатда хато қилувчидир. Ва бу инсонга ижтиҳод қилишлик жоиз бўлмайди, чунки у бунга лойиқ эмас. Лекин бу (узрли бўлишлик) ижтиҳод талаб қилган шартлар топиладиган мужтаҳидлар ҳақида , агар хатога йўл қўйишса тўрт имом ва уларга ўхшаш ижтиҳод шартлари бор бўлган илм аҳллари сингари. Улар хатодан ҳоли эмаслар. Тоғут эса шариатга қасддан қарши чиқадиган ва Аллоҳ туширмаган ҳукм билан (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳукм қилишликни қасд қилган кишидир. У қонунлар жорий қилади ва қонуний маҳкамалар тузиб, уларни шариатни ўрнига қўяди. Мана шундай инсоннинг тоғут эканлигига ҳеч қандай шак йўқ. Яна у оддий тоғут эмас, балки бешта асосий тоғутларнинг биридир. Мадомики, Аллоҳ жалла ва аъло сенга тоғутларга куфр келтиришликни фарз қилган экан, сенга жоҳил бўлиб, тоғут нима эканлигини билмай қолишинг жоиз бўлмайди. Токи улардан четланиб, эҳтиёт бўлишинг учун тоғут нима эканлигини ва унинг турларини билишинг лозимдир. Аммо буйруқ ва таъқиқлар, тавҳид ва ширкнинг зикри бор Қуръонни ўқисанг-у , лекин улар орасини қандай фарқлашни билмасанг, бу мусулмон кишига жоиз бўлмайди. Унга бу нарсаларни ўрганишлик лозимдир. (Ана шунда) у, бу нарсаларда ҳақда бўлади. Ва ҳақни билиш ва авваламбор ўзи унга амал қилиб, сўнг унга инсонларни даъват қилишлик ва уларга бу нарсаларни баён қилишлик учун улардан четланиб, эҳтиёт бўлади. Бу жуда ҳам муҳим ишдир.
Уларнинг ҳар бирларига куфр келтириш вожибдир. Ким уларга , ёки уларнинг баъзиларига куфр келтирмаса, тоғутлардан бирор нимани , ё бўлмаса коҳинликни , ёки Аллоҳ нозил қилмаган ҳукм билан ҳукм қилишликни тасдиқласа ва “вақт ўзгарди, замонлар бир-биридан фарқ қилади. Ҳозирги кунда одамлар шариат билан ҳукм қила олмайди, давлатларга ва ҳалққа мослашишимиз зарур” деса, бундай инсон тоғутларга куфр келтирмабди. Агар “ ла ила иллаллоҳ” ни айтиб, намоз ўқиб, рўза тутиб ва ҳаж қилса ҳам, мадомики “ Аллоҳ нозил қилган ҳукм ҳозирги вақтга тўғри келмайди, янги маданият ва давлатлар сиёсати билан ўзаро қарама-қарши. Биз мана шуларга мос келишимиз лозим. Шариат эса масжидлардагина бўлади. Одамлар ўртасида ҳукм қилиш ва сиёсий ҳукмларда эса давлатларга мувофиқлашиш керак, улардан ажралиш керак эмас” деса, бу инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қилиб , “ ла илаҳа илаҳа иллаллоҳ” ни қайта-қайта айтадиган бўлишига қарамасдан кофирдир. Чунки у тоғутларга куфр келтирмади. Аллоҳ эса тоғутларга куфр келтиришликни Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қилди. Ваҳоланки, Аллоҳга иймон келтиришлик тоғутларга куфр келтирилгандан кейингина тўғри (ҳақиқий) бўлади.