rabinya Allaha   07-19-2012, 12:53 AM
#1
Ассаламму алайкум! Илтимос айтинчи. 1) Умумий форумларда. катнашиш мумкинми аёлу эркакка. 2) рус тилида айтмокчи эркаклар ва аёллар бир бирларига друзья таклиф этиши жоизми. Шахсий хат оркали гаплашилмаса агар. Ва уша номахрам билан танишиш ёки бошка динимизда ношаръий муносабатлар учун булмаса. Хат оркали факат Ислом хакида жудаям керак холатларда ёзилиши мумкинми. Менимча бу савол долзарб мавзу ва купчиликни кийнаётган савол. Олдиндан рахмат! Динимиз ун килаётган хизматилар ун Аллох рози булсин. Кириб келаётган Рамазон ойи бн табриклаб коламан. Ассаламму алайкум.
Admin   02-25-2013, 07:19 PM
#2
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu alaykum va rahmatullohi va barokatuh sayit hodimlari sizlardan bir mavzu boyich murojat kilyapman hozirda chat va odnaklassnikda muslim va muslimalar hatto eri bor ayollar va haotini bor erkelarham suhbatlashyapti boshka no mahramlar bilan shu sababdan sizlardan iltmosim shuki olilardi shu togrisida aytkan fatvolarini yozvorsez rus tili va ozbektillarida bolgan fatvolardi Аллоҳ таоло Нур сурасида дейди: “(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Оллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда (зарурат сабабли) кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни, устларидаги либосларидан бошқа зеб- зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкларкларини рўмоллари билан тўссинлар!” (30, 31 оятлар)
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1246

«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:assalamu alayum va rahmatllohi vabarokatuh(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.sayit hodimari silarga bir mavzu boyicha murojat kilyapman u mavzu chat va odnaklassnik mail shularda suhbat kilayotkan nomahram ayol va nomahram erkela togrisida shunga olimlardi fatvolari bolsa yozilar ozbek va rus tilida bolsa yahshi boladi bizham shuni yetkazib koysek hidoyat ALLOHDAN assalamu alaykum va rahmatullohi va barokatuh….. JAZAKALLOHU HOYRON
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1319
mutaallim   04-20-2013, 01:47 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Савол: Бўйи етган қизларнинг кўпчилиги йигитларга хат-хабар ёзадилар. Хатлари орасида кўп сўзларни ёзадилар. Уни зикр қилиш билан қаламим ва қулоқларингизни булғамайман. Ушбу иш бу жамиятда фош бўлиб, ошкора бўла ёзди. Шунинг учун бизга сатрларида ушбу иш муолажасини юклаган, далил-ҳужжатларга таянган бир рисола битиш билан бизга марҳамат кўрсатишингизни умид қилиб, ҳайрону-лол қолган умидларимни қайта-қайта айтаман. Дарҳақиқат, мен уларнинг (қизларнинг) кўпчилиги билан ушбу ишнинг хатари борасида муноқаша қилдим. Бироқ қўлим калталиги, илмдан атрофлича хабардор бўлмаганим боис такрор-такрор уринишларимга қарамай уларни қаноатлантиришдан мосуво бўлдим.
Жавоб: Насл ва номусларни сақлашлик шариати исломийядаги зарурий мақсадлардандир. Шуларнинг бари деб Аллоҳ зинони ҳаром қилди ҳамда дарралаш ва тошбўрон қилиш билан ҳад-ҳудудни вожиб қилди. Эркак киши ўзига бегона-(номаҳрам) бўлган аёл билан холий қолиши, гуноҳкорона боқиш, хиёнаткор кўз, аёл номаҳрамсиз сафар қилиши ҳамда йигитларнинг қалбини мойил қилиб, нафсларини асир қилиб, динларини фитнага солиб атир-упаланган, ясан-тусан қилган, кийимли яланғоч ҳолатда уйидан чиқишидан иборат ушбуга етаклайдиган восита ва баҳоналарни ҳаром қилди. Ёлғончи эркакнинг аёл билан суҳбати, у аёлнинг у эркакни йўлдан уриб, алдаб, шаҳватини қўзғаб ва ўз тузоғига тушириши учун майин сўзлаши шу жумладандир. Хоҳ бу телефон сўзлашув, хоҳ ёзма хат алишиш, хоҳ бундан бошқа вақтда асосий йўл-(тармоқ)даги учрашувлар бўлсин. Шу боис Аллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларига -ҳолбуки улар тоҳира-покиза эдилар- аввалги жоҳилият безаниши каби ясан-тусан қилишни ва майин-назокатли сўзлашни ҳаром қилдики, у ҳолда қалбида мараз бўлган кимса уларга тамаъ қилиб қолади. Ҳамда уларга яхши-тўғри сўзни сўзлашликка амр қилди. Аллоҳ таоло деди: “Эй пайғамбар аёллари, сизлар агар тақводор бўлсангизлар, аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар (яъни бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Яхши - тўғри сўзни сўзланглар! Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар!”. (Аҳзоб: 32-33).
Мусулмон йигитларга Аллоҳдан тақво қилишлари, фаржларини сақлашлари, кўзларини қуйи қилишлари ҳамда тиллари ва қаламларини беадаблик, фаҳш сўз, қизларга ҳушторлик қилиб, уларни алдашдан тўсишлари вожиб бўлади. Муслима қизларга ҳам худди шулар ва иффатни сақлаш, ясан-тусан, кийимли яланғоч ҳолатда чиқмасликлари вожиб бўлади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Жаҳаннам аҳлидан икки синф-(тур) бўлиб, уларни ҳали кўрганимча йўқ: сигирнинг думи каби қамчини бўлиб, у билан одамларни калтаклайдиган эркаклар ҳамда кийимли яланғоч, (ўзлари зинога) мойил бўлиб, (ўзгаларни) ҳам (зинога) мойил қилувчи аёллар. Бошларида туянинг ўркачи каби мойил қилувчи бор. Улар (ушбу аёллар) жаннатга кирмайдилар ва унинг бўйи-(ҳиди)ни ҳам топмайдилар. Албатта унинг бўйи шундай-шундай масофадан келиб туради”. Аҳмад “Муснад”да ва Муслим “Саҳиҳ”да ривоят қилишди. (Муслим (2128), Аҳмад (2/356)).
Қиз ва йигитлар Аллоҳ ва Расулига бўйинсунсалар, тубанликлардан юқори бўлсалар, фитна ва шубҳа ўринларидан пок бўлсалар, мана шу улар учун энг тоза, қалблари учун энг пок, ишлари учун энг олий ва жамиятлари учун энг сақловли йўлдир. Валлоҳул Мустаъан.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 9693-фатвонинг 1-саволи. (12/381-382).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Қўмита раиси ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3

Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ

Савол: Шариатнинг йигит ва қизлар ўртасида хат-хабарлашиш борасидаги ҳукми нима? Билиш лозимки, ушбу хат-хабарлашиш фисқ, ишқ-муҳаббат ва севги-эҳтиросдан холийдир. Мен доим хатимнинг бошида Аллоҳ таолонинг ушбу қавлини ёзаман: “Ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик”. (Ҳужурот: 13).
Жавоб: Бирор бир инсонга ўзига бегона-(номаҳрам) бўлган аёлга хат-хабар ёзиши жоиз эмас. Чунки бунда фитна бор. Кўпинча хат-хабар ёзаётган киши бу ўринда фитна йўқ деб ўйлайди. Бироқ шайтон мудом у билан бўлади. Ҳатто у (эркак)ни у (аёл) билан ва у (аёл)ни у (эркак) билан йўлдан уради. Дарҳақиқат, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дажжолни эшитган кишини ундан узоқлашишга буюрдилар. Ҳамда киши мўмин бўлган ҳолда унинг олдига келиб, бироқ дажжол уни фитнага солгунча у билан бўлишини хабар бердилар. Йигитларнинг қизларга хат-хабар ёзишларида улкан фитна ва катта хатар бор. Ундан узоқ бўлишлик вожиб бўлади. Гарчи савол йўлловчи у ерда ишқ, муҳаббат йўқ деб айтаётган бўлсада. Эркакларнинг эркакларга ва аёлларнинг аёлларга хат-хабар ёзишига келсак, бас, бу борада бирор нарса-(монеълик) йўқ. Қайтарилган иш бўлишлиги бундан мустасно. (Шайх Усаймин “Фатава” (2/898-899)).
Манба: http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?...%AA-%D8%9F

Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Қизларнинг почта орқали хат-хабар алишишларининг ҳукми нима? Агар бу адиб ёки шоира билан хат-хабарлашишга ўхшаш фойдали бўлса ҳукми нима?
Жавоб: Қизларнинг хатлашишидаги асл, агар уларга номаҳрам эркаклардан бўлса жоиз эмас. Бунинг ортидан фитна ва қайтарилган ишлар келиши сабабли. Гарчи қиз адиб ёки шоира бўлсада. Чунки зарарларни даф қилишлик фойдаларни жалб қилишликдан муқаддам қилинади. Йигит ва қизлар ўртасидаги хатлашиш ва шубҳа остидаги танишиш сабабли аянчли натижалар юз беряпти. (“Мунтақо мин Фатава Шайх Солиҳ ал-Фавзан” (3/160-161)).
Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=52991

Шайх Фалаҳ ибн Исмоил Мандакар ҳафизаҳуллоҳ

Интернет орқали икки жинс ўртасидаги танишув

Савол: Ўзаро танишиш мақсадида йигит қиздан танишишликни талаб қилиши ҳаромми? Яъни, суҳбатлашиш обобини ҳатлаб ўтмаган ҳолатда фақат сўзлашиш, ўзаро маълумот ва хабарлар алишиш мақсадида. Икки жинснинг одоб доирасида ўзаро танишишлари ҳаромми? Маълумки, бу интернет ҳудудида бўлади. Ушбу оят (бу ишнинг) жоизлигига далил эмасми: “Эй пайғамбар аёллари, сизлар агар тақводор бўлсангизлар, аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар (яъни бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур”. (Аҳзоб: 32). Модомики сўзлашиш машруъ экан, бу ўринда холий қолишлик йўқ. Ва сўз икки томонга ҳам фойдали мавзуларда бўлади. Масалан...
Жавоб: Бисмиллаҳ. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, у кишининг аҳли-оила, саҳоба ва у зотга эргашганларга саловату саломлар бўлсин. Сўнг... У (қиз) билан ношаръий йўл орқали боғланишингни ўзи шак-шубҳасиз шариатга хилофдир, эй Аллоҳнинг бандаси! Ва бу суҳбат одобини ҳатлаб ўтиш. Маълумки эркаклардаги хабар ва маълумотларнинг аксари аёлларда ҳам бор. Хабар ва маълумот алишишни аёлларнинг ўзаро ўрталарида бўлишига қўйсангчи! Агар бирор нарсага эҳтиёжлари бўлса илм аҳлига боғланадилар. Сен эса эркак биродарларинг билан боғлан. Тоинки иш одобга хилоф эканини феълан билишинг учун сенга савол берамиз: ушбу аёл билан боғланишингни ва у билан танишганингни билдирасанми ва бундан оилангни хабардор қиласанми? Ва у (қиз) онаси, отаси ва ака-укаларини бундан хабардор қиладими? Албатта йўқ. Аниқки бу иш ўрталарингда сир бўлади. Ушбу ишларни тарк этишлик – асосдир, барокаллоҳу фийк. Эй биродарим, мусулмонларнинг ишлари борасида мусулмон биродарларинг, шайх ва талабалар билан излан. Бу ишларни ташла. Сен далил сифатида ёдга олган оятга келсак, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонларида бўлиб, омма мусулмонлар кўрмаган ишларни кўриб, эшитдилар. Уларга Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳолатларидан билганларини яширишлари лойиқ бўлмайди. Бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва мўминларнинг оналарига хос ишдир. Шу билан бирга овозни майин-назокатли қилишдан қайтариқ бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари мўминларнинг оналаридир. Аммо сен у билан ва у сен билан гаплашаётган бу бегона қиз эса, сени қалбинг унга, уни қалби сенга мойил бўлади. Шояд сен ушбу сирли боғланиш ва сўзлашишлар натижасида юз берган бало, муаммо ва ҳаром ишлардан кўпини эшитгандирсан. Аллоҳ азза ва жалладан тақво қил. Мусулмонларнинг хабар, маълумот ва ишларини мусулмон биродарларинг билан изла. Бу лойиқроқ ва фойдалироқ. Ушбу сирли ишлар холий-(ёлғиз) қолишликдан деб эътибор қилинади ва у сенинг ва у (қиз)нинг қалбига ёмонлик эшикларини очади. Бас, Аллоҳ азза ва жалладан тақво қил. Сенга уйларга эшикларидан (кириб) боришинг вожиб бўлади. У билан боғланишни хоҳласанг уйига бор. Маҳрамлари ҳозирлигида у ҳақдаги маълумотларни ол ва унга уйлан. Сен эслаб ўтган ишнинг ўзи учун боғланиш юз беришига келсак, буларнинг бари ҳаром. У билан сўзлашишдаги хилват деб эътибор қилинади. Ўйлайманки сен буни синглингга раво кўрмайсан. Бас, одамларнинг қизлари борасида Аллоҳдан тақво қил.
Манба: http://www.mandakar.com/Article.aspx?id=1335

Шайх Фаркус ҳафизаҳуллоҳ

Интернет орқали аёл киши билан муомала қилишнинг ҳукми ҳақида

Савол: Интернетдаги эркак ва аёлларни ўзида жамлаган форумларда ўзаро илмий, ёзишма дарс ва музокараларнинг ҳукми нима? Барокаллоҳу фийкум!
Жавоб: Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб жўнатган зотга, у кишининг аҳли-оила, саҳоба ва қиёмат кунигача биродарларига саловату саломлар бўлсин. Сўнг:
Бегона аёл билан мурожат қилиш ёки ёзишиб ёҳуд иккиси воситасида муомала қилишлик -агар бунга фитнадан омон қолишлик ўлчов-меъёрлари боғланмаса ҳамда муомала кетма-кет ва давомийлик билан сифатланадиган бўлса- кишининг дини ва номусига очиқ хатар бўлади. Дарҳақиқат, ҳадисда шундай келган: “Ўзимдан кейин эркакларга аёлларданда зарарлироқ фитна қолдирмадим”. (Бухорий (5096), Муслим (2740) Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди).
Маълумки, эшитувчининг қалбига кўнглида марази бўлган кимса наздида урчийдиган алоқа ўрнатмаслиги учун аёлнинг бегона эркакка мурожат қилишида баҳолиқудрат вазмин-босиқ одоб билан фарқланиб туриши лозим бўлади.
Шу боис ўз ичига майин, юмшоқ, товуш, вайсақилик, ҳазил-ҳузул, ўйин қилиш, ширинсуханлик, мазах ва булардан бошқа шаҳватни қўзғайдига, ғаризани ҳаракатга келтирадиган нарсаларни ўз ичига олган мурожат ёки ёзишма билан муомала қилишнинг бари ҳаромга элтувчи воситани тўсишлик нуқтаи назаридан маън қилинган. Муомаладаги ушбу услуб одоб билан суҳбатлашиб ва яхши-тўғри сўзлашишликдан ташқаридадир. Балки майин оҳанг ва назокатли тил шак-шубҳасиз ғариза ва шаҳватларга ҳаяжон ва секин-секин авж олиб, бугун ёки эрта ошкора бўлишни раво кўради. Аллоҳ таоло деди: “Эй пайғамбар аёллари, сизлар агар тақводор бўлсангизлар, аёллардан биронтаси каби эмасдирсизлар (яъни бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас). Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Яхши - тўғри сўзни сўзланглар!”. (Аҳзоб: 32).
Бир қанча опа-сингиллар ушбу ўлчов-меъёрларни лозим тутмай, ўз сўзлари, мурожатлари ва хатлашишларида шаръий чегаларни эҳтиром қилмай қўйган бир кезда, албатта, номус ва дин учун улар билан муомала қилишни ташлаш саломатроқдир. Фитнадан омон қолиш шартлари учун белгиланган ўлчовлар билан ва шаръий ҳожат чегарасида тор доирада бўлиши бундан мустаснодир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “... Дунё ва аёллар борасида тақво қилинглар. Батаҳқиқ, Бану Исроилнинг аввалги фитнаси аёллар борасида бўлганди”. (Муслим (2742) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят).
Илм Аллоҳ таоло ҳузуридадир. Охирги тилагимиз барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Аллоҳ таоло Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила, саҳоба ва қиёмат кунигача биродарларига кўпдан-кўп саловату саломлар йўлласин.
Жазоир 10 Шаввол, 1432 ҳ
08/09/2011 м
Манба: http://www.ferkous.com/site/rep/Bj50.php

Шайх Моҳир ал-Қаҳтоний ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Интернетда қизлар билан суҳбатлашишнинг ҳулми нима? Мессенжерга ўхшаш чат программаларида. Маълумки, сўз дин масалалари, (маълум мақсадларни) кўзлаган мавзуларда бўлиб, суратлар, овоз ва майин сўзлашув бўлмайди. Бизга фатво берсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлнинг майин сўзламай шаръий ишлар борасида савол йўллаб олим кишига сўз очиши ёки эркакнинг олима аёлга сўзлашида ҳараж-(танглик) йўқ. Дарҳақиқат, саҳобалар Оиша (розияллоҳу анҳо)га савол берардилар ва у (Оиша розияллоҳу анҳо) ёш эдилар. Аёлнинг товуши аврат эмас, модомики майин сўзламаса. Аллоҳ таоло деди: “Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур”. (Аҳзоб: 32). Бу эса олди-сотди, саволга жавоб бериш ёки овозни майин қилмай савол беришдан иборат ҳожати тушган нарсаларда эркак киши билан сўзлашиши жоизлигига далолат қилади. Қиз йигит билан шаръий масалаларда иккиларида ҳам илм бўлмаган ҳолда суҳбатлашишига келсак, бу фитнага ва Аллоҳ шаънига билимсиз сўзлашликка етаклайди. Унга баҳона йўқ. Улар тушунарсиз бўлган масалаларда уламо ва талабаларга савол йўлласин. Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир.
Манба: http://www.al-sunan.org/vb/showthread.php?t=121
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.