ассаламу алейкум уа роҳматуллоҳ!
Биродаримиз саволи:
1: Закотни ака-ука, опа-сингил, ота-она ва қариндошларга беришлик жоизми? Тавба сурасини 60-оятидаги: "Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлидагиларга, ҳамда йўловчи мусофирларга берилур..." мана шу тоифаларга берилса закот, ака-ука, опа-сингил, ота-она ва қариндошларга беришлик оятга зид келиб қолмайдими?
2: Агар мана шу оятдаги тоифаларга ака-ука, опа-сингил, ота-она ва қариндошлар тушса, закотни уларга берилаверса буни ҳукми қандай?
(жавобини рамазон чиққунча берилса инша Аллоҳ яхши бўлар эди)
барак Аллоҳу фикум!
Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.