muhammad   08-12-2012, 08:33 PM
#1
Assalamu a'laykum va rohmatulloh
birodarlar fosiq-bid'atchilarni g'iybat va mazah qilishlikning hukmini biladiganlar bormi? biladiganladan shu masalani tushuntirib berishligini so'ragan bo'lardik Alloh uchun.
Masalan: bir inson mo'ylabni qisqartirib, soqolni qo'yish sunnatini g'irt aksini qilsa, yani soqolni qirib mo'ylabni qo'ysa,
yoki bir ayol hijob o'radim dib ro'molni boylamasdan yoyiqligicha boshiga tashlab olsa,
yoki musiqachilarni haqqiga duo qiladigan, shimini to'piqdan pastga tushurib yuradigan va hokazo, sunnatlarni zoye qiladigan, bid'atlarni oddiy ko'radigan, xarom amallarni bemalol oshkora qiladigan odamlarni qilgan amalini gapirsa va buni mazah istehzo qilsa, buni hukmi qanday?
Buni mumkin degan kishilar ba'zi dalillarni etishdi: muhaddislarni zaif roviylarni ayblarini yozib kitob qilishganini, rosululloh sollallohu a'layhi va sallamni "falonchi qavmini qandoq ham yomon yigitidir" deb, o'sha yigit bilan esa ochish yuz bilan gaplashganlarini dalil qilishdi.
Mumkinmas deganlar g'iybatdan qaytarilgan hadislar bilan chetlanishdi.
Umuman bu masalada kuchli qovl qaysi?
Barokallohu fiykum
Admin   08-13-2012, 11:47 AM
#2
Валейкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқдир.
Улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб бориладиган жиҳоддан ҳам афзалдир

Салафлар бу ва бундан бошқа ҳужжатлардан залолатга оғган бидъат аҳлига нисбатан энг соғлом ва саломат бўлган ушбу мавқифни тушунишди. Буларни ўзларининг китобида ёзиб қолдиришди. Айтишдики: бидъатчига нисбатан ғийбат йўқдир ва ундан огоҳ этиш вожибдир.[76] Бидъат аҳлига қарши курашиш жиҳоддир. Балки у қилич билан бўладиган жиҳоддан ҳам афзалдир.[77] Нима учун? Чунки бу (бидъат) динни бевосита (тўғридан-тўғри) бузиб юборади. Демак фасод тарқатувчи динни бузади.
Фосиқ тўғри йўлдан оғганини ва динга хилоф иш тутаётганини эътироф этади ва ўзига-ўзи тавба қилишим лозим деб айтади. Мана бу эса (бидъатчи) асло ундай эмас. Динни ҳам, одамларни ҳам бузади.[78] Шунинг учун ҳам Аллоҳ табарока ва таолони яҳудларнинг олимлари, ибодатгўйлари ва ёмон уламоларига, золим ва жабру-ситам ўтказадиган ҳукмдорларга қараганда қаттиқ уруш очганини кўрамиз. Нима учун? Чунки уларнинг залолати ва фасодлари одамларга очиқ-ойдин, маълумдир. Демак мана булар Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек ҳақни ботилга аралаштиришади: «Нима учун ўзингиз билган ҳолингизда ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақни беркитасиз».[79] Ушбу ҳолат бидъат аҳлининг ҳолатидир. Уларда ҳақдан қандайдир миқдорда бир нарса ва залолат бор. Энди бидъатлари ривож топиши учун ҳақдан бўлган озгина миқдорни залолатларига аралаштиришади.
Маккорона йўллар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини билгувчи Зотдир. Аллоҳ таоло яҳудларни, уларнинг уламоларини ва насронийларни қанча маломат, мазаммат, огоҳлантирув ва таъна қилганини кўрамиз. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг динини бузишди. Бидъат аҳлининг ҳолати ҳам ҳудди шундай. Уларнинг ҳам ушбу Аллоҳ таоло яҳуд ва насороларга йўналтирган мазамматдан улушлари бор. Далил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидир: «Ўзингиздан олдингиларнинг йўлларига (камоннинг кетидаги) патлари бир-бирига баробар бўлгани каби эргашиб кетасиз. Ҳатто калтакесакнинг инига киришса, сизлар ҳам албатта унга кирасиз».[80] Бидъат аҳли ушбу ёмонликка қўл уришди. Таъвил, ўзгартириш, ёлғон, ботилни тарқатиш ва унга даъват қилишда яҳудларга эргашишди. Ушбу барча ишларда уларга шерик бўлишди.
Булар билан анавилар ўртасида жуда кўп ўхшашлик бор. Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни яқин келажакда яҳудларга эргашиб кетишидан хабардор қилгандилар.



____________________________________________________




[76] Ҳарвий «Заммул калом ва аҳлиҳ» (4/223)да Амр ибн Алига бориб етадиган санад билан ривоят қилади. Аффон бизга шундай хабар айтди: «Мен Исмоил ибн Алиянинг олдида эдим. Шунда бир киши ҳадис айтди. У киши (Исмоил ибн Алийя) эса: «Ундан ҳадис ривоят қилма, у ишончли эмас», деди. Ҳалиги киши: «Дарҳақиқат уни ғийбат қилдингиз!», деди. Исмоил эса: «Мен уни ғийбат қилганим йўқ. Бироқ унга, у ишончсиз деб ҳукм қилинган», деди».
Ушбу китобнинг (3/310) саҳифасида Абу Зуръа Димашқийга бориб тақаладиган санад билан ривоят қилинади. У киши айтадики: «Абу Масҳарни шундай деяётганларини эшитдим: «Ушбу (бўлиб ўтган воқеа)ни ғийбат деб ўйлайсизми?», деганимда у киши: «Йўқ», дедилар».
Ибн Заманин «Усул Сунна» 293-саҳифасида айтадики: «Аҳли сунна залолатга оғган ҳаво аҳлини айблаб келади ва улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтаради. Уларнинг фитнасидан (одамларни) қўрқитиб, режаларидан хабардор қилиб келади. Ушбу ишни уларни ғийбат қилиш ва уларга таъна етказиш деб билмайди».
Ибн Ражаб «Фарқ байна насиҳа ва таъйир» китобининг (2/407) саҳифасида шундай дейди: «Бидъат, залолат ва ўзларини, аслида ундай бўлмасаларда, уламоларга ўхшатадиганларга иқтидо қилиб қолинишдан огоҳлантирган ҳолатда уларни ҳолатларини баён қилиш ва айбларини очиб бериш жоиз бўлади».

[77] Наср ибн Закарийё «Сияр» (10/518) да келганидек айтадики: «Муҳаммад ибн Яҳё Заҳлийни шундай деяётганларини эшитдим. У киши эса: “Яҳё ибн Маъинни шундай деяётганларини эшитдим», дейди. У киши (Яҳё ибн Маъин) айтдики: «Суннатни ҳимоя қилиш Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзалдир». Мен Яҳёга: «Бир киши молини сарфлаб, ўзини машаққатга қўйиб жиҳод қилса ҳам, бу ундан афзалми?!», дедим. У киши эса: «Ҳа, бир неча баробар (афзал)», деди».
Мен айтаманки: Умар розияллоҳу анҳу айтганидек, бидъат аҳли суннат душманидир. Уни душмандан ҳимоя қилиш эса жиҳоддир.
Ибн Таймия «Мажмуъ фатава» (28/231) саҳифада шундай деди: «Бидъат аҳлига раддия берувчи мужоҳиддир. Яҳё ибн Яҳё айтгандиларки: «Суннатни ҳимоя қилиш жиҳоднинг энг афзалидир…».

[78] Шайхулислом Ибн Таймия «Фатава» (28/231)да шундай деди: «Агарда Аллоҳ таоло ўшаларнинг зарарини даф қиладиган кишини қоим қилмаганида, албатта дин фасодга юз тутган бўларди. Чунки у (бидъатчи)нинг фасоди уруш эълон қилган душман босиб олишидаги фасоддан ҳам улканроқдир. Мана бу (босқинчи душман)лар эгаллаб олишганда ҳам, озгина миқдордагисини ҳисобга олмаганда, қалб ва қалбдаги динни бузолмайди. Аммо анавилар (бидъат аҳли) аввал бошдаёқ қалбни бузиб юборади».
Ибнул Қоййим «Мадариж Саликин» (1/327)да шундай деди: «Салафлар ва имомлар бидъатчиларни ниҳоятда қаттиқ инкор қилишди. Ернинг турли бурчагида бидъат аҳлини номма-ном барилла айтишди. Уларнинг фитнасидан ниҳоятда қаттиқ огоҳлантириб ўтишди. Бу ишни шундай ортиғи билан адо этишдики, ҳатто фаҳш, зулм ва тажовуз ишларига бунчалик қаттиқ инкор қилишмади. Зеро бидъатнинг зарари, динни бузиши ва динга зид келиши ана у ишлардан (фаҳш, зулм ва тажовуздан) қаттиқроқдир».

[79] Оли Имрон: 71.

[80] Ҳадисни ушбу лафз билан имом Аҳмад ўзининг «Муснад»ида (3/94) ривоят қилган. Ҳадис санадида Шаҳр ибн Ҳавшаб бор. Аҳли илмнинг сўзларининг саҳиҳига кўра, у заифдир. «Силсила ал-аҳадис ас-соҳиҳа» (3312)га қаранг. Ҳадиснинг саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилингани Бухорий (1456), Муслим (2669)да Абу Саид розияллоҳу анҳудан қуйидаги лафз билан ривоят қилинган: «Албатта ўзларингиздан олдингиларни йўлига қаричма-қарич, зирома-зиро (узунлик ўлчови) эргашиб кетасиз. Ҳатто калтакесак инига юрадиган бўлишса, сиз ҳам унга албатта юрасиз». Биз: «Эй Росулуллоҳ, яҳуд ва насороларни (назарда тутяпсизми)», дедик. У киши эса: «(Бўлмаса) ким?», дедилар. Бухорий ушбу лафз билан ривоят қилди.




(08-12-2012, 08:33 PM)muhammad Wrote: Masalan: bir inson mo'ylabni qisqartirib, soqolni qo'yish sunnatini g'irt aksini qilsa, yani soqolni qirib mo'ylabni qo'ysa,
yoki bir ayol hijob o'radim dib ro'molni boylamasdan yoyiqligicha boshiga tashlab olsa,
yoki musiqachilarni haqqiga duo qiladigan, shimini to'piqdan pastga tushurib yuradigan va hokazo, sunnatlarni zoye qiladigan, bid'atlarni oddiy ko'radigan, xarom amallarni bemalol oshkora qiladigan odamlarni qilgan amalini gapirsa va buni mazah istehzo qilsa, buni hukmi qanday?

Эслатма: Ҳар бир бидъат амалини қилувчи бидъатчи ҳисобланавермайди. Шунинг учун бировни бидъатчига чиқариб, юқоридаги сўзларни унга нисбатан қўллашликка шошмаслик керак. Бировни бидъатчига чиқариш каби масъулиятли ишни уламоларга қўйиб бериш керак.

Шайх Аҳмад Нажмий раҳимаҳуллоҳга савол берилди: «Бидъатнинг таърифи нима? Менга бировни бу билан сифатлашим қачон жоиз бўлади?»
Шайх жавоб бердилар: «Биринчидан, бидъат – бу динга унга алоқаси бўлмаган нарсани киритишликдир»...
Кейин шайх бидъатнинг турларини таърифлаб бериб дедилар:
«Иккинчидан, инсонни бидъат билан сифатлаш ва бидъат аҳлини зажир қилишлик, уламолар кимнидир бидъатда айблаганларидагина бўлади. Эй ёш талабалар, ҳар бир одамни устидан у бидъат аҳли деб ҳукм чиқаришга шошманглар, ҳатто агар унда бидъат бўлса ҳам! Буни уламоларга ҳавола қилмай туриб ва улар сизни бунда қўллаб-қувватламагунларича (бу ишга қўл урманглар)! Бусиз эса ҳеч нарса қилманглар!» (Қаранг: “Фатава ал-жалия” савол № 93).
muttabi'   08-13-2012, 04:56 PM
#3
assalam alaykum, shu o'rinda savol tug'ildi masalan hozirda uzb.da aqidasi ashariy, mazhabi yangicha hanafiy bulgan MUHAMMAD SODIQ ismli bir "olim" bor, malumki u inson uzb.da mana shu ashariy aqidasini tarqatishda eng asosiy rolni uynayabti va shu bilan birga sunnatga amal qiladigan salfiylani bemazhab deb halqqa yomon kursatvotti, va shu bilan birga afsusular bulsinki u odamni ergashuvchilari juda kup, lekin ahli sunna olimlari u kishini tanimaganligi uchun biron fikr bildirmagan, chunki bildirganda bu malum bulardi, lekin ahli sunna olimlari shunaqa ishlani qiladiganlani bidatchiga chiqazishgan, shunga kura biz u odamni aniq ravshan bidatchi deb, va uni odamlarga ham bildirb, u insondan qaytarsak buladimi, sababi shundoq qimasak kundan kiunga ergashuvchilari kupayvotti, barokallohu fiykum, mana shunga aniqlik kiritsela
Муслим   02-21-2013, 06:32 PM
#4
Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Рожиҳий ҳафизаҳуллоҳ
Бидъат аҳлидан огоҳлантириш



Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Барча мақтовлар оламларнинг Роббиси Аллоҳга хосдир. Аллоҳнинг бандаси ва элчиси Пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг саловату саломлари ва баракалари бўлсин.
Сўнг...
Ушбу «Суннат Асослари» китобининг қирқ биринчи боби ҳавои-нафс аҳли билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарув ҳақида. Ҳавои-нафс аҳлидан мурод - бидъат аҳлидир. Уларни «ҳавои-нафс аҳли» деб айтилишига сабаб, улар ҳавои-нафслари ва (ўзларининг) қарашларига асосланиб амал қилишади, шунинг учун шариат ҳужжатларига хилоф қилишади. Шу сабабдан улар «ҳавои-нафс аҳли» деб номланишди, аҳли сунна ва жамоатдан фарқли ўлароқ. Уларни аҳли сунна деб аташади, суннат ва жамоат аҳли. Бидъат аҳли, ҳавои-нафс аҳлига келсак, улар ҳавои-нафсларига эргашишади. «Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавои нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!» (Қасас: 50). Муҳаммад айтадики, яъни муаллиф роҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аби Заманин, айтадики: «Аҳли сунна залолатга оғган ҳаво аҳлини айблаб келади ва улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтаради. Уларнинг фитнасидан (одамларни) қўрқитиб, режаларидан хабардор қилиб келади. Ушбу ишни уларни ғийбат қилиш ва уларга таъна етказиш деб билмайди». Яъни аҳли сунна вал жамоа бидъат аҳлини айблаб келади, бидъатларидан огоҳ қилади ва бидъатларини инкор қилади, бидъатчилар одамларга зарар етказмасликлари ва уларни динларидан оғдирмасликлари учун одамларни улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтаради, фитнасидан (одамларни) қўрқитади, ҳолатларидан хабардор қилиб келади, Аллоҳнинг шариатига хилоф сифат ва ахлоқларидан хабардор қилиб келади. Шу вақтнинг ўзида улар буни ғийбат қилиш деб ҳисоблашмайди, ҳатто агар бу улар йўқлигида бўлса ҳам ва уларга таъна етказиш деб билмайди. Нега? Чунки бунда фойда бор, (бу ҳам бўлса) бидъатларидан огоҳ қилишлик. Уларнинг тирик ёки ўлганлигининг фарқи йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ўлганларингизни ҳақорат қилманг, дарҳақиқат улар қилмишларига равона бўлишди» сўзларидан бидъатчиларни мустасно қилинади. Чунки агар ўлган одам бидъатчи бўлса, унда одамларни унинг бидъатидан огоҳлантирилади, ҳатто бу ўша бидъатчига таъна етказиш бўлса ҳам. Чунки бунда тирикларга фойда бор. Аммо агар ўлган одам бидъатчи бўлмаса, унда ўлганга таъна етказиш мумкин эмас. Сабаби Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ўлганларингизни ҳақорат қилманг, дарҳақиқат улар қилмишларига равона бўлишди». Аммо агар у бидъатчи бўлган бўлса, унда одамларни унинг бидъатидан огоҳлантирилади ва бу бидъатчига нисбатан ғийбат ҳисобланмайди. Балки бу насиҳат, у ўлган ёки тирик бўлишининг фарқи йўқ.
Аҳли илмлар ўз китобларида бидъатчининг бидъатидан огоҳлантиришни тўхтатишмаган. Бунга имом Барбаҳарий роҳимаҳуллоҳнинг ақида китобларида айтган сўзлари мисол бўлади: «Калом илмига назар солишдан ва калом аҳлидан эҳтиёт бўл. Асарларга ва асар аҳлига эргаш, улардан сўра, улар билан ҳамсуҳбат бўл ва улардан илм ол». Сўнг дедилар: «Шавқ ва муҳаббатга чақирувчилар билан ҳамсуҳбат бўлишдан эҳтиёт бўл…» - яъни сўфийлар билан. «… Аёллар билан ҳилватда қоладиган ва сўфийларнинг мазҳабига чақирадиганлар (билан ҳамсуҳбат бўлишдан эҳтиёт бўл). Чунки дарҳақиқат бу одамларнинг барчаси залолатдадир».
Имом Ибн Батта «ал-Ибана ал-Кубро» китобларидаги боб номини: «Қалбни касал қиладиган ва иймонни бузадиган одамлар билан дўстлашишдан эҳтиёт бўлиш ҳақидаги боб» деб номлаганлар. Аҳли сунна бидъатчилардан, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан, улардан илм олишдан, уларга қулоқ солишдан, жанозаларига эргашишдан, касал бўлганида зиёрат қилишдан огоҳлантиришдан тўхтамаганлар. Чунки бидъатчилар қалбни касал қилади, чунки улар билан ҳамсуҳбат бўлган дўст дўстига таъсири бўлади. Солиҳ дўст ҳамсуҳбат бўлганига таъсир қилади ва ёмон дўст ҳамсуҳбат бўлганига таъсир қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтадиларки: «Яхши дўст билан ёмон дўстнинг мисоли худди мушк сотувчи (аттор) билан (темирчининг) босқонига дам урувчига ўхшайди. Мушк сотувчи ё мушкидан сизга ҳадя қилади ё ундан сотиб оласиз ёки ҳеч бўлмаса ундан хушбўй ҳид топасиз». Яъни мушк сотувчидан ҳар қандай ҳолатда ҳам фойда оласан. Солиҳ ҳамроҳ ҳам худди шундай: ёки сени яхшиликка чорлайди, ёки сени ёмонликдан огоҳ қилади. «Босқонга дам урувчи эса ё кийимингизни куйдиради ё эса ундан бадбўй ҳид топасиз». Яъни ундан ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар кўрасан. Ёмон ҳамроҳ ҳам худди шундай: ёки сени яхшиликдан узоқлаштиради, ёки сени ёмонликка бошлайди ва сен ҳар қандай ҳолатда ҳам зарар кўрасан.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.