Abu Solih   08-22-2012, 12:56 AM
#1
بسم الله الرحمن الرحيم
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله
أما بعد

Суфён ибн Саъид ибн Масруқ, Шайхул Ислам, ҳофизларнинг имоми, ўз замонидаги амал қилувчи олимларнинг саййиди, Абу Абдуллоҳ ас-Саврий Кўфий, мужтаҳид олим. “Ал-Жамиъ” китобининг муаллифи.

1. Тўқсон еттинчи хижрий йилда дунёга келганлар. Оталари муҳаддис Саъид ибн Масруқ ас-Саврийнинг этибори остида илм ўргандилар.

2. Юнус ибн Убайд айтди: Суфёндан афзал одамни кўрмадим. Унга айтишди: Саъид ибн Жубайрни кўрдингиз, Иброҳимни, Атони, Мужоҳидни кўрдингиз. Шунда ҳам шундай дейсизми?! Айтдилар: Ҳа, мен айтганим ҳақ. Суфёндан афзал одамни кўрмадим.

Аббос ад-Дурий айтади: Яҳё ибн Маъинни кўрдим, ўз замонасида фиқхда, ҳадисда, зуҳдда ва барча нарсада Суфёндан бошқа бирортасини у кишидан афзал қўймасдилар.

3. Ибн Маҳдий айтади: Абу Исҳақ ас-Сабиъий Суфён ас-Саврийга рўбарў бўлганларида айтдилар: “Унга ёшлик чоғидаёқ ҳикматни-илмни ато қилдик!” (Марям сураси 12-оят)

Ибн Уяйна айтади: Суфён ас-Саврийдан кўра ҳалол-харомни биладиган одамни кўрмадим.

4. Ибн Муборак айтадилар: Менга бирор киши мақталган бўлса, ўзи мақталгандан пастроқ эканини кўрдим. Фақатгина Суфён ас-Саврий бундай эмас (яъни, мақталганига лойиқ даражада эканини кўрдим).

5. Бишрул Хафий айтади: Ас-Саврий бизда инсонларнинг имоми эдилар. Яна айтади: Суфён ўз замонасида ҳудди Абу Бакр ва Умар ўз замонларидаги кабидир.

Шуъайб ибн Ҳарб айтади: Мен ўйлайманки эртага Суфённи Аллоҳ тамонидан инсоноларга хужжат қилиб келтирилади ва айтади: Пайғамбарингизни кўрмадинглар, аммо Суфённи кўрдингизку!

Шўъба айтади: Суфён инсонларни тақво ва илм билан бошқарди.

6. Қобиса айтади: Суфён билан бирор мажлисда ўтирсак албатта ўлимни эслардим, ўлимни ундан кўра кўпроқ эслайдиган одамни кўрмадим.

7. Юсуф ибн Асбатдан, айтадилар: Ҳуфтон намозидан сўнг Суфён менга: Обдастни (таҳорат қиладиган идишни) келтир, таҳорат қиламан, дедилар.

Олиб келдим, уни ўнг қўллари билан олдилар ва чап қўлларини даханларига қўйдилар ва ўйга чўмдилар. Мен ухлаб қолдим. Сўнгра бомдод намози вақтида уйғонганимда у обдаст у кишининг ўнг қўлларида ҳудди ўшандай турганди. Мен айтдим: Бомдод бўлди.

Айтдиларки: Обдастни менга берганингдан бери ҳозирги соатга қадар Охират хақида тафаккур қилиб ўтириб қолдим.

8. Роввад ибн Жарроҳ айтади: Суфён шундай деётганларини эшитдим: Аввалгиларда (аввалги қавмларда) молу-дунё кариҳ кўриладиган нарса эди, бугун эса у мўминнинг ҳимоясидир.

Қўлида динорлар бор бир киши унга қаради, айтди: Эй Абу Абдуллоҳ! Бу динорларни олинг! Суфён айтдилар: Жим бўл! Агар шулар бўлмаганида эди подшоҳлар бизлардан фойдаланишарди.

Сиярда Аълам ан-Нубала 7/269-279.
muttabi'   08-23-2012, 04:01 PM
#2
jazaakallohu xoyron axiy, salaflani hayotini juda yahshi kuaman, agar busa shunaqa salaflar biografiyasi yana taqdim qilin
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.