(10-28-2011, 12:34 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-28-2011, 12:34 AM)beruni2008 Wrote: Агар инсоннинг кийимига арок (спирт) тукилиб кетса, ёки бавл тушса, уша кийим билан намоз укиса буладими?
Ифлос қийим билан намоз ўқидим ...
Савол: Нажас теккан кийим билан намоз ўқиётганини, намоз ўқиётганида билган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Нажосат теккан устбош билан намоз ўқиётганини намоз ичида ўрганган одам, намозини тўхтатиши ва ифлос кийимини тоза кийимларига алиштириши ёки нажосатни ювиб ташлаши керак. Лекин, нажосат теккан кийим ичида тоза кийими бўлса нажосат теккан кийимни ечиб, тоза кийими билан намозига давом этаверади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, оёқларидаги чориқларига нажосат текканини Жибрил алайҳиссалом айтганида, чориқларини ечиб, намозларига давом этаверганлар.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12428.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён