muhammad   05-17-2012, 10:17 AM
#1
as-salamu alaykum
islomiy narsalar yozilgan telfon bilan hojatxonaga kirsa bo'ladimi?
unda mp3 qiroatlar, islomiy videolar, mushafni o'qiydigan pragrammalari bo'lsa?
Муслим   10-22-2012, 06:23 PM
#2
(05-17-2012, 10:17 AM)muhammad Wrote: as-salamu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(05-17-2012, 10:17 AM)muhammad Wrote: islomiy narsalar yozilgan telfon bilan hojatxonaga kirsa bo'ladimi?
unda mp3 qiroatlar, islomiy videolar, mushafni o'qiydigan pragrammalari bo'lsa?
Ҳожатхонага Қуръон ёзилган магнит тасмаси билан кириш мумкинми?

Савол: Ҳожатхонага Қуръон Карим билан кириш мумкин эмаслигини ўқиб қолдим. Айтингчи, Қуръон тиловати ёзилган магнит тасмалари билан ҳожатхонага кириш мумкинми? У ерга исломий ёки Аллоҳнинг исми ёзилган исломий бўлмаган китоблар билан кириш жоизми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Ҳожатхонага Қуръон Карим (китоби) билан кириш мумкин эмас. Қуръон тиловати, илмий китоблар ёзилган магнит тасмалар ҳамда нашр қилинган (ва Аллоҳнинг исмлари ёзилган) китоблар билан ҳожатхонага кириш макруҳдир. Агар олиб киришга мажбур бўлган бўлса, макруҳ эмасдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6915 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.