Admin   04-05-2012, 09:11 PM
#1
Аллома Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ: У кишига 18/7/1416 ҳижрий санада «Шарҳ Риёзус Солиҳийн» дарсида Саййид Қутбнинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақидаги сўзи ўртага қўйилди. У Саййид Қутбнинг ушбу сўзи эди: «Муовия ва унинг шериги Амр – Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни назарда тутяпти – ёлғон ва товламачиликка, алдов йўлига, мунофиқлик ва ўз мансабини суистемол қилиш йўлига ўтишгач, Али бундай пасткашликка бормади. Натижада у иккиси ғалаба қозониб, бу мувафаққиятсизликка учради. Чунки бундай ютқазиқ ҳар қандай ютуқдан шарафлидир».
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу ўта қабиҳ ва инкор қилинадиган сўздир».
Бошқа бир ўринда шундай дедилар: «Бу носоғлом ва ярамас сўздир. Муовия ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумоларни ҳақоратлашдир».
Савол берувчи айтдики: «Ушбу сўзлар мавжуд бўлган китоблардан қайтариладими?»
Роҳимаҳуллоҳ: «Йиртиб ташланади», дедилар (Шайх Саъид ал-Умарнинг «ан-Насиҳа» китобларидан олинди).

Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ:
9/1/1418 ҳижрий санада «Мажалла ад-Даъва» мажалласининг 1591-сонида «Зилал ал-Қуръан» ҳақида сўралдилар. Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ихлос сурасига берган тафсирини ўқидим. Аҳли сунна вал жамоанинг йўлига зид бўлган қаттиқ сўзларни айтибди. Унинг ушбу сурага берган тафсири ваҳдатул вужуд ақидасини айтганига далолат қилади. Ҳудди шундай (Аллоҳни) олий бўлишини ҳукмронлик ва эгаллаб олиш деб тафсир қилибди».

Аллома Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ «Ал-Маврид ал-азаб аз-заллал» деб номланган китобларининг 251-саҳифасида Саййид Қутб ва унинг тўғри йўлдан оғган қарашларига кўр-кўрона эргашувчилар ҳақида шундай дейдилар:
«Уни ниҳоятда кўтар-кўтар қилиб юборганлари сабаб, бу ҳолат уларнинг далилларга зид келсада, салаф манҳажига акс йўл тутсада, унинг китобларида айтган ҳар бир сўзини ҳақ ва тўғри деб билишларига олиб борди. Ушбу ҳолат шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий Саййид Қутбнинг ақидадаги ўта қабиҳ баъзи хатоларига рад берганда, у кишининг қаршиларига оммавий ахборот воситалари ва инқилобий сўзларда кўзга яққол ташланди. Шайхни унга тажовуз қилган ва унга зулм ўтказган деб билишди. Робиъ унинг китобларидаги рақамлар ва (хато) ўринларига ишора қилган жойларига (кўз югуртириб кўришга) озгина бўлса ҳам инсоф қилиб ёндашишмади. Мисол учун: Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга тил текказиши, Усмон розияллоҳу анҳуга нафрат назари билан қараши, тўғри йўлдаги халифаларнинг хилофотидан Усмон розияллоҳу анҳунинг хилофот даврларини тушириб қолдиришга уриниши, ва (у кишиниг халифалик даврларини) икки оралиқдаги бўшлиқ деб аташи, қолган саҳобаларни ҳам обрўларини тўкиши, тавҳиди улуҳийятдан батамом жоҳил эканлиги, сифатларни таъвил қилишда ашъарийларнинг йўлидан юриши, кўплаб ақида масалаларида тойилиши ва бундан бошқа ҳолатлар. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчи Зотдир».

SALIHAN   04-07-2012, 12:02 AM
#2
Саййид Қутб ўзи қачон туғилган?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Abu Muhammad   04-11-2012, 04:04 PM
#3
Саййид Қутбнинг хато ва залолатлари борасида уламолар сўзлари

الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:

Эй жаннат йўлини хоҳлаган, бидъатлар ва ҳизбиёт-партиялашишдан нажотни ирода қилган биродарим! Қуйидаги бу сўзлар сиз динингизда баййинат-ҳужжат ва басират-далил устида бўлишингиз учун сизга жамланди. Ҳамда сиз бу фикрий ва гуноҳкор ғазот-жанг ботқоғига ботиб қолишингиздан огоҳ бўлишингиз учун йиғилди. Бу шундай фикрларки, исломий муфаккирлар китоблари улар билан тўла. Бу муфаккирлардан бирига мисол, ўзини "Ихвонул-муслимийн" жамоатига нисбат берган Саййид Қутб бўлади.
(Ҳурматли шайх Абдулазиз бин Боз вафотларидан икки йил аввал "Ихвонул-муслимийн" жамоати ва таблиғ жамоатини фирқаланиб кетиш ҳадисида айтилган 72 ҳалок бўлувчи фирқалардан бўлади, деб фатво берганлар. "Шарҳул-Мунтақо" кассетаси).
Шайх Бин Боз, шайх Ибн Усаймийн ва шайх Солиҳ Ал-Фавзон каби энг катта суннат уламолари Саййид Қутбдан огоҳлантиришган. (Саййид Қутбнинг таълиф қилган китоблари тўғрисида уламолар сўзлари ёзилган кассетага мурожаат қилинг. Бу кассета Риёздаги "Ас-Сувайдий" қишлоғидаги "Минҳожус-Сунна" студиясидан чиққан).
Саййид Қутбнинг бидъати ва ақидасидаги оғиб кетишидан баъзи мисоллар:
- Аллоҳнинг Каломини мусиқа, оҳанг ва қўшиқлар деб тафсир қилиши (қаерда, қачон ва қандай тафсир қилганини билишингиз учун арабий матнига мурожаат қилинг – тарж.изоҳи).
- Қуръонни маҳлуқ дейиши (арабийсига мурожаат қилинг).
- Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломни таъна қилиши (арабийсига мурожаат қилинг).
- Саҳобаларни (Аллоҳ улардан рози бўлсин) таъна қилиши (арабийсига мурожаат қилинг).
- Ваҳдатул-вужуд ақидаси (арабийсига мурожаат қилинг).
- Истиво (сифатни) "эгаллаш" деб тафсир қилиши (арабийсига мурожаат қилинг).
- Аллоҳ субҳанаҳуни илтифот билан сифатлаши (арабийсига мурожаат қилинг).
- Оҳад ҳадисларни ақидада рад этиши. "Физ-Зилол" тафсирининг 6-жузъ, 4008-саҳифасида Саййид Қутб айтадики: "Оҳад ҳадислар ақида ишларида олинмайди. Маржиъ-асос Қуръондир".
- Исломий жамиятни кофирга чиқариши (арабийсига мурожаат қилинг).
- لا إله إلا الله маъносини тафсир қилишда уламоларга тескари бўлиши ва шузузи (ёлғиз-нодир бўлиши). "Физ-Зилол" тафсирининг 5-жузъ, 2707-саҳифасида "Қасос" сурасида "و هو الله لا إله إلا هو" деган Аллоҳнинг сўзи борасида айтадики: "Яъни, яратишда Ул Зотнинг бирор бир шериги йўқ ва бирор бир кишининг ихтиёри йўқ". Ушбу шаҳодат калимасининг маъносини рубубият тавҳиди маъносида тафсир қилди. Энг олий даража бўлган улуҳият тавҳиди маъносида тафсир қилиш вожиб эди. Бу уни тарк этди. (Ушбу шаҳодат калимасини аҳли суннат уламолари тафсир қилиб айтишадики, Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ бирор бир илоҳ-сиғиниладиган нарса йўқдир – тарж.изоҳи) (арабийсига мурожаат қилинг).
- Ақида ҳуррияти (эркинлиги) ҳақидаги сўзи (арабийсига мурожаат қилинг).
- Кутубус-сунна (суннат-ҳадис китоблари)ни истеҳзо-масхара қилиши ва уларни сафро (сариқлар) деб сифатлаши (арабийсига мурожаат қилинг).
- Суннат уламоларини масхара қилиши ва уларни дарвешлар деб сифатлаши (арабийсига мурожаат қилинг).
- Ибодат унинг тушунчасида ҳаёт вазифаси эмасдир (арабийсига мурожаат қилинг).
- Халифалик тушиб кетганидан кейин жума намози соқит бўлади, жума фақат халифалик билангина бўлади деб жума ўқимаган (арабийсига мурожаат қилинг).


صورٌ من الغزو الفكري
الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله وعلى آله وصحبه ومن اتبع هداه. أما بعد: أخي يا من تريد سبيل السُنة, والنجاة من البدع والحزبيات, هذه بعض الأقوال جُمعت لك لتكون على بينة من أمرك, وبصيرة في دينك, ولتحذر من الوقوع في هذا الغزو الفكري الآثم, الذي تمتلأ به كتب من يُعرف بالمفكرين الإسلاميين أمثال سيد قطب الذي ينتمي إلى جماعة الإخوان المسلمين [وقد أفتى سماحة الشيخ عبدالعزيز بن باز قبل وفاته بسنتين, بأن جماعة الإخوان المسلمين وجماعة التبليغ من الاثنتين والسبعين فرقة الهالكة كما ورد في حديث افتراق الأمة "من شريط شرح المنتقى"]وسيد قطب حذر منه علماء السُنةِ الكبار أمثال الشيخ ابن باز والشيخ ابن عثيمين والشيخ صالح الفوزان [راجع شريط أقوال العلماء في مؤلفات سيد قطب: تسجيلات منهاج السنة بحي السويدي بالرياض] ومن الأمثلة على بدَعِهِ وانحرافاتهِ العقدية:

تفسير كلام الله بالموسيقى و الأنغام و الأناشيد
1- قال سيد قطب في كتابه "في ظلال القرآن" (الطبعة 25 عام 1417هـ) عند تفسيره لسورة النجم (6/3404):" هذه السورة في عمومها كأنها منظومة موسيقية علوية منغَّمة يسري التنغيم في بنائها اللفظي كما يسري في إيقاع فواصلها الموزونة المُقفاة "
2-وقال في تفسيره سورة النازعات (6/3811):" يسوقه في إيقاع موسيقي". ثم قال بعد ذلك " فيهدأ الإيقاع الموسيقي ".
3- وقال عن سورة العاديات (6/3957):" و الإيقاع الموسيقي فيه خشونة و دمدمة و فرقعة(!!)".
4- قال في الظلال (5/3018):"إن داوود الملك النبي, كان يخصص بعض وقته للتصرف في شؤون المُلك, وللقضاء بين الناس, ويخصص البعض الآخر للخلوة و العبادة وترتيل أناشيده تسبيحاً لله في المحراب".
القول بخلق القرآن
1-قال في الظلال (1/38) متحدثاً عن القرآن:"والشأن في هذا الإعجاز هو الشأن في خلق الله جميعاً وهو مثل صنع الله في كل شيء وصنع الناس".
2-وقال في ظلاله (5/2719) بعد أن تكلم عن الحروف المقطعة: " ولكنهم لا يملكون أن يؤلفوا منها مثل هذا الكتاب, لأنه من صنع الله لا من صنع إنسان".
3-وقال في تفسير سورة " ص " (5/3006): وهذا الحرف "صاد" يقسم به الله سبحانه, كما يقسم بالقرآن ذي الذكر, وهذا الحرف من صُنعة الله فهو موجده, موجده صوتاً في حناجر البشر".
قال الشيخ عبدالله الدويش رحمه الله في كتابه " المورد الزلال في التنبيه على أخطاء تفسير الظلال" رداً على هذا الكلام ص180: "وقوله هذا الحرف من صنعة الله و موجده, هذا قول الجهمية والمعتزلة القائلين أن القرآن مخلوق, وأما أهل السُنة فيقولون القرآن كلام الله منزل غير مخلوق".
4- وقال في كتابه الظلال: (4/2328): " إن القرآن ظاهرة كونية كالأرض والسماوات".
طعنهُ في نبي الله موسى عليه السلام
قال في كتابه " التصوير الفني في القرآن " ص200: " لنأخذ موسى إنه مثال للزعيم المندفع العصبي المزاج.....".
قال سماحة الشيخ عبدالعزيز بن باز رحمه الله معلقاً على هذا الكلام: "الاستهزاء بالأنبياء ردَّة مستقلة ".( من شريط أقوال العلماء في مؤلفات سيد قطب: تسجيلات منهاج السنة السمعية بالرياض).
طعنه في الصحابة رضي الله عنهم
1-قال في كتابه العدالة الإجتماعية ص206:" و نحن نميل إلى اعتبار خلافة علي رضي الله عنه امتداداً طبيعياً لخلافة الشيخين قبله, و أن عهد عثمان كان فجوةً بينهما". نسأل الله العافية.
Муслим   04-17-2012, 09:07 PM
#4
(04-07-2012, 12:02 AM)SALIHAN Wrote: Саййид Қутб ўзи қачон туғилган?
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Саййид Қутб 1906 йил 9 октябр куни Мисрдаги Муша қишлоғида туғилган. 1966 йил 29 август куни Миср президентига суиқасд қилишда бош бўлганлиги айблови билан ўлим жазосига тортилган.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   05-20-2012, 02:47 PM
#5
Ҳозирги аср хаворижларининг исноди

Ҳозирги асрда хаворижларнинг фикрини энг кўп тарқатганлардан бири Ҳасан ал-Банно асос солган Мисрдаги «Ихвон ал-Муслимин» жамоатидир. Саййид Қутб хаворижларнинг заҳридан нафас олди. Абдуллоҳ Аззом эса ундан бир қадаҳ олди-(сипқорди). Завоҳирий ва Усома бин Ладинлар эса қултумлаб ичдилар. Уни жамийки издошларига эмлаб тарқатдилар. Ҳатто мана ушбу фикрдан заҳарландилар. У ҳақиқатда аччиқ. Чунки биз фарзандларимиз орасида ўшаларга олқиш айтаётганларни учратяпмиз. Уни таълим ва тарбия бераётганлардан ўшаларга ўхшаганларга олқиш ва мақтов айтилиш эшитилган вақтда бу нарса мавжуд эканлигидан ажабланманг.


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Муслим   10-30-2012, 09:05 PM
#6
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу

У кишидан фаришталар ҳаё қиларди. У кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаё қилардилар.
Саййид Қутб ва унинг издошлари у кишидан ҳаё қилмади!

Шайх, доктор Муҳаммад ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ
Таржимон: mutaallim
Quote:
« عثمان بن عفان رضي الله عنه »

❍ استحت منه ملائكة الرحمن واستحى منه رسول الله -صَلَّـ`ـى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّـمْ-
ولم يستحي منه سيد قطب ولا أتباعه !

للشيخ الدكتور :
محمد بن هادي المدخلي حفظه الله .

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   02-12-2015, 04:45 PM
#7
Бу Саййид Қутб тарбияси самараси

Шайх Робиъ ҳафизаҳуллоҳ дедилар: «Ер юзида Саййид Қутбнинг издошларидан кўра ёлғончироқларни топмадик. Улардан кўра ёлғончироқ ва улардан кўра пок номусларни оёқости қилишда журъатлироқларни топмадик. Аллоҳга қасамки, рофизаларга қараганда кўпроқ туқия-(асл манҳажини яшириш) ва ёлғончи эканликларини топдик. Ана шу, Саййид Қутб тарбиясининг самарасидир. Бизга ёлғончи, фожир авлодни вужудга келтирди. Сиёсатлари гуноҳ, бўҳтон, ёлғон, ботил аҳлини ботил йўлга кўра ҳимоя қилиш ва ҳақ аҳлини ёлғон туҳматлар билан айблаш асосига барпо бўлган» («Марҳабан я толиб илм» (394)).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   06-12-2017, 12:27 PM
#8
Саййид Қутбнинг ақидасидан

Аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ Саййид Қутб ҳақида шундай деди:
«Умуман (олганда), Саййид одамларни куфрда айблаш борасида мусулмон олим унга иқрор бўлмайдиган бир йўлдан юрди. Ҳокимият (Аллоҳнинг ҳукми билан ҳукм қилиш масаласи) бобида ўйлаб нетмай алжирайди. Умум одамларни бирор гуноҳ, бирор ҳужжат қоим қилмай, бу бобдаги уламоларнинг тафсилотига қайрилиб ҳам қарамай куфрда айблайди. Бу, бир жиҳатдан.
Бошқа жиҳатдан рофиза, сўфийларнинг ҳаддан ошганлари, ҳамда уларга эргашганлар қўл ураётган қабрга оид ширкларга аҳамият ҳам бермайди. Бу мавзуда ҳамда ушбу кўплаб ширкиёт ўринларида «Ла илаҳа иллаллоҳ» маъносига зиддият кўрмайди! Шунинг учун хавориж, рофиза ҳамда кўплаб бидъат эгаларини унинг (Саййиднинг) манҳаж ва китобларини қучоқ очиб кутиб олаётганлари, у билан хурсанд бўлаётганлари, у билан азизлик туяётганлари, ҳамда унинг сўзи ва тафсиридан иқтибос келтираётганларини кўрасиз.
Мен динида содиқ ҳар бир мусулмондан, хусусан Саййид Қутбнинг манҳажига алданган ёшлардан, Аллоҳ уларга Ўзининг фазлу марҳаматини дариғ турмаслигини умид қиламанки, йўл қўйган хатоларини тушуниб етсалар. Сўнг Китобу Суннат фиқҳи, ушбу уммат салафларининг тушунчасини англаб етсалар. Ҳақ, илм ва тўғри тушунча кенглигига қайтсалар»
.

Quote:
من عقائد سيد قطب

قال العلامة ربيع بن هادي المدخلي حفظه الله في سيد قطب:

وبالجملة؛ فسيِّد سلك مسلكاً في تكفير الناس لا يقره عليه عالم مسلم، يرسل الكلام على عواهنه في باب الحاكمية، ويكفر عامة الناس بدون ذنب وبدون إقامة حجة وبدون التفات إلى تفصيلات العلماء في هذا الباب، هذا من جهة.
ولا يعبأ بشرك القبور الذي يرتكبه الروافض، وغلاة الصوفية ومن تابعهم من جهة أخرى، ولا يرى في هذا الموضوع وفي كثير من المواضع هذه الشركيات منافية لمعنى لا إله إلا الله!
لذا ترى الخوارج والروافض وكثيراً من أهل البدع والأهواء يرحبون بمنهجه وبكتبه، ويفرحون ويعتزون بها، ويستشهدون بأقواله وتفسيراته.
وإني لأرجو لكل مسلم صادق في دينه، خصوصا الشباب الذين انخدعوا بمنهج سيد قطب أن يمن الله عليهم بجوده وفضله، فيدركوا ما وقعوا فيه من خطأ وبعد عن فقه الكتاب والسنة، وفقه سلف الأمة فيعودوا إلى رحاب الحق والعلم والفهم الصحيح.

[أضواء إسلامية على عقيدة سيد قطب وفكره ص (٧٨-٨٠)]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 9 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.