Admin   11-08-2012, 02:00 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум.
Савол:1-с.Каъба атрофида айланаетган хожининг тахорати кетиб колса нима килади?
Барокаллоху фикум .
Муслим   11-08-2012, 02:05 PM
#2
Quote:Ассалому алайкум.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Савол:1-с.Каъба атрофида айланаетган хожининг тахорати кетиб колса нима килади?
Тавоф қилар экан ел келса ...

Савол: Биров тавоф қилишни бошлагач, ундан ел чиқди. У, тавофини тўхтатиши керакми ёки давом эттиравериши жоизми?
Жавоб: Агар тавоф қилаётган одамнинг ел ёки сийдик ёки маний ёхуд таносил аъзосини ушлаш ёда шунга ўхшаш нарсалар билан таҳорати бузилса, худди намоз каби тавофи ҳам бузилади. Тавоф қилаётган одам чиқиб, таҳорат олади. Таҳорат олиб қайтгач, яна тавофини давом эттираверади. Тўғриси шудир. Бу масъалада ихтилоф бор. Лекин тавоф ва намоздаги тўғриси шудир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиздан намозда ел келса (намоздан) бурилиб, таҳорат олсин ва намозини қайтарсин!» – деганлар (Абу Довуд 205, 1005. Ибн Хузайма бу ҳадисни саҳиҳ деди).
Тавоф ҳам намоз жинсидандир. Бироқ, уни бирон эҳтиёж учун тўхтатса, масалан, учта тавоф қилингач намозга такбир (иқомат) айтилиб қолса намоз ўқилади, сўнгра тавофни тўхтатган жойидан давом эттираверилади. Уни қилаётган одамнинг Қора Тош қаршисидан бошлаши талаб этилмайди. Бироқ, айрим илм аҳллари: «Қора Тошдан бошлайди» – дейишган. Тўғриси эса, унга Қора Тош олдидан бошлаши зарур эмас. Айрим илм аҳллари шундай деганлар. Шунингдек, бирон жаноза ўқиладиган бўлса ва намоз ўқиса ёки уни биров тўхтатиб гаплашса ёхуд тиқилинчда тўхтаса ёда шунга ўхшаш бирон ҳолат бўлса, у тавофини келган жойидан давом эттираверади. Бундай қилишининг зарари йўқ. Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Абдулазиз ибн Боз
Манбаъ: «Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 113.
Quote:Барокаллоху фикум .
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.