Меҳмон   11-12-2012, 08:42 PM
#1
Assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu

Alloh insonni o'z suratida yaratdi, digan hadisni asli bormi? Ba'zila Buxoriy rivoyat qilgan (ya'ni sahih) diyishvotti, lekin aynan manbasini etishomiyapti? Agar sahih bo'sa bu hadisni qanaqa sharh qilinadi?

Barokallohu fiykum...
abu Huzayfa   11-12-2012, 10:38 PM
#2
уа алейкумус саламу уа рохматуллохи уа барокатух!
яъни, инсонлар Роббисининг киёфасида яралган деган маънодами?
уа фикум барок!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   11-23-2012, 12:12 AM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бухорий (6227) ва Муслим (2841) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг суратида яратди. Узунлиги олтмиш зироъ. Уни яратгач: бориб, анави ўтирган бир неча ададдаги фаришталарга салом бер. Ва сенга нима деб алик олишларига қулоқ тут. Албатта, у сен ва зурриётингнинг саломлашишидир, деди. (Одам алайҳиссалом): ассаламу алайкум, дедилар. Улар (фаришталар): ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи, дея унга “Ва роҳматуллоҳи”ни зиёда қилдилар. Жаннатга кирадиганларнинг бари Одам суратидадир. Ҳозирга қадар яратишлик мудом нуқсонлашиб-(кичрайиб) боряпти”.
Муслим (2612) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар бирингиз биродари билан жанг қилса юздан четлашсин-(эҳтиёт бўлсин). Албатта, Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди”.
Ибн Абу Осим “Сунна” (517)да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Юзларни бадбашара-(жирканч) бўлсин деманглар. Албатта, Одам бўласи Раҳмоннинг суратида яратилгандир”.
Ибн Абу Осим яна (516) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар бирингиз жанг қиладиган бўлса юздан четлашсин-(эҳтиёт бўлсин). Чунки Аллоҳ таоло Одамни Ўз Юзининг суратида яратди”. Шайх Албоний: Исноди саҳиҳ, дедилар.
Ушбу икки ҳадисдаги “Ўз суратида”дан мурод Аллоҳ таолонинг Суратидир.
Термизий (3234) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Раббим менга энг гўзал суратда келиб: Эй Муҳаммад, деди...”. Шайх Албоний “Саҳиҳ Тирмизий”да саҳиҳ санадилар.
Узун шафоат ҳадисида: “Жаббор улар олдига улар Уни у ерда аввалги бор кўрган суратларидан ўзга бир суратда келади”. Бухорий (7440) ва Муслим (182).
Юқоридаги ҳадислардан маълум бўлмоқдаки, “Сурат” Аллоҳ таолонинг Ўзига лойиқ бўлгудек сифатларидан бири бўлиб, махлуқотларининг сифатларига ўхшаш эмас. Худди Унинг Зоти махлуқотларининг зотига ўхшаш бўлмаганидек.
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳадисдаги сурат лафзи гоҳида қайдлов тарзида у билан махлуқотлар ҳам номланадиган исм ва сифатларда ворид бўлган бошқа лафзлар кабидир. Агар Аллоҳга нисбатан қўлланилса Унга хос бўлади. Алим (Билувчи), Қодир, Раҳим, Самиъ (Эшитувчи), Басир (Кўрувчи)га ўхшаш. Ва яна Икки Қўли билан яратганлиги, аршга олий бўлиши ва шунга ўхшашлар каби”. (“Нақд Ат-Таъсис” (3/396)).
Сурат луғатда шакл, ҳайъат, ҳақиқат ва сифат маъноларини англатади. Ҳар бир мавжуд нарсанинг албатта сурати бўлади.
Шайхул Ислом шундай дедилар: “Ҳар бир мавжуд нарсанинг албатта у ила қоим бўладиган сифатлари бўлганидек, ўзи қоим бўлган нарсаниннг ҳам албатта сурати бор. Борлиқда ўзи қоим бўлиб турган нарсанинг сурати бўлмаслиги мумкин эмас”.
Ва айтдиларки: “(Аввалги) уч асрдаги салафлар ўртасида ушбу ҳадисда (Ўзиннг Суратида) дейилганда Аллоҳ назарда тутилгани борасида келишмовчилик бўлмаган. Батаҳқиқ, у бир неча йўллардан, бир қанча саҳобалардан муфассал етиб келган. Барча ҳадислар сиёқи-(оқими) шунга далолат қилади... Бироқ учинчи юз йилликда жаҳмиялар атрофга кенг тарқалгач, бир тоифа (Ўзининг Суратида) дейилганда Аллоҳдан ўзгаси ирода қилинади деди. Ҳатто ушбу қавл Абу Савр, Ибн Хузайма, Абу Шайх Ал-Асфаҳоний ва улардан бошқа илму суннат ила машхур бўлган уламолардан иборат бир тоифадан ҳам нақл қилинган. Шу сабабли уларга дин имомлари ва суннат уламоларидан иборат бошқалар инкор қилишган”. (“Нақд Ат-Таъсис” (3/202)).
Ибн Қутайба роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Сурат Икки Қўл, Бармоқлар ва Кўздан ажабланарлироқ эмас. Ушбулар Қуръонда ворид бўлгани учун (одамлар томонидан) кўникиш ҳосил бўлди. Ана у (Сурат)га эса кўникиш ҳосил бўлмади. Чунки у Қуръонда ворид бўлмаган. Биз эса барчасига иймон келтирамиз. Ушбуларнинг бирортасида кайфият ва чегара(си шундай-шундай) деб айтмаймиз”. (“Таъвил Мухталаф Ал-Ҳадис” (221)).
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
“Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди” ҳадисининг шарҳи

Савол: “Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди” ёки “Раҳмоннинг суратида” ҳадислари қай даражада саҳиҳ?”.
Жавоб: “Ҳадис саҳиҳдир. У Зот Одамни Ўз суратида яратди. Яъни, эшитувчи, кўрувчи, гапирадиган, кўз ва оёқли қилиб. Унинг маъноси ўзаро ўхшашлик дегани эмас. “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир”. (Шўро/11). “Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир”. (Ихлос/4).
Бироқ унинг маъноси: Аллоҳ таоло уни Ўзининг суратида эшитувчи, кўрувчи, юз, қўл ва оёқли, билиб, эшитиб, кўрадиган қилиб яратди. Аҳмад, Исҳоқ ва улардан бошқалар каби аҳли сунна шундай деди, уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин”.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/4092
[mp3]http://binbaz.org.sa/audio/noor/035101.mp3[/mp3]
Савол: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бадбашара бўлгин деб айтишликдан қайтарув ва Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди деган ҳадис ворид бўлган. Ушбу ҳадис борасидаги соғлом эътиқод нима?”.
Жавоб: “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, аҳли оила ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин. Сўнг: Ушбу ҳадис Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собитдир. У киши шундай дедилар: Агар бирортангиз урса, бас, юздан эҳтиёт бўлсин-(қўлини тийсин). Албатта, Аллоҳ Одамни Ўз суратида яратди. Бошқа бир лафзда эса: Раҳмоннинг суратида. Ушбудан ўхшашлик ва тамсил келиб чиқмайди. Илм аҳли наздидаги маъно шуки, Аллоҳ Одамни эшитувчи, кўрувчи, хоҳлаганда сўзловчи қилиб яратди. Ушбулар ҳам Аллоҳ азза ва жалланинг сифатидир. У Зот Эшитувчи, Кўрувчи, сўзловчи ва У жалла ва аъланинг Юзи бор. Ташбиҳ ва тамсил маъносида эмас. Балки Аллоҳнинг Сурати махлуқнинг суратидан ўзгадир. Балки маъно шундайки, У Зот Эшитувчи, Кўрувчи, Унинг Юзи бор ва хоҳлаганда сўзлайди. Аллоҳ Одамни ҳам шундай эшитувчи, кўрувчи, юз, қўл, оёқли ва хоҳлаганда сўзлайдиган қилиб яратди. Бироқ У Эшитувчи бу эшитувчи каби, У Кўрувчи бу кўрувчи каби, У сўзловчи бу сўзловчи каби, У Юз бу юз каби эмас. Балки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифатлари бирор нарсага ўхшаш эмас. У субҳанаҳунинг Ўзига лойиқ бўлгудекдир. Банданинг сифатлари эса ўзига лойиқ бўлгудек бўлиб, унга фонийлик, нуқсон ва заифлик етади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифатлари эса комил бўлиб, унга нуқсон, заифлик, фонийлик ва завол етмайди. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла айтдики: Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. Ва У Эшитувчи ва Кўрувчидир. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир. Шу сабаб юзга уриш ва бадбашара бўлгин дейишлик жоиз эмас”.
Манба: http://binbaz.org.sa/mat/20348
Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди”. (Бухорий (6227) ва Муслим (6212) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар). Сурат ўзга бир суратга ўхшаш бўлади. Сурат ўзга бир суратга ўхшаш эмаслигига ақл бовар қилмайди. Шунинг учун сенга бир хат ёзаман. Сўнг уни нусха кўчириш асбоби (ксерокопия)га киритасан. Ва яна бир хат чиқади. Шунда: мана бу бунинг сурати, дейилади. Ҳарф ва калималар ўртасида фарқ бўлмай, ушбу сурат ана унга мувофиқдир. “Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди”, деб айтувчи халқларнинг энг билимдони, энг ростгўйи, энг насиҳатгўй-(холис турувчи)си ва энг фасоҳатлиси бўлмиш Росул алайҳиссалоту вассаламдир.
Мужмал жавоб шуки: Ушбу ҳадис Аллоҳ таолонинг мана бу қовлига зид келиши мумкин эмас: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир”. (Шўро/11). Аллоҳ сени ушбуни жамлашликка муяссар этса, бас, жамлаб кўр. Агар ушбу ишга муяссар бўлмасанг, шундай деб айт: “У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир”. (Оли Имрон/7). Ақидамиз шуки, Аллоҳнинг ўхшаши йўқ. Шу билан Аллоҳ азза ва жалланинг олдида саломат бўласан.
Бу Аллоҳнинг Каломи. Мана бу эса Расулининг каломи. Бари ҳақдир. Баъзиси баъзисини ёлғонга чиқаришлиги мумкин эмас. Ушбуларнинг бари хабардир. Ҳукм эмаски, насх-(бекор) қилинса. Айтаманки: Буниси ўхшаш бўлишликни инкор қиляпти. Униси эса суратни исбот қиляпти. Шунда айтгинки: Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқдир ва Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди. Бу Аллоҳнинг Каломи, униси эса Расулининг сўзи. Бари ҳақ бўлиб, унга иймон келтирамиз. Айтамизки: Бари Раббимизнинг ҳузуридандир. Ва сукут қиламиз. Сени қўлингдан келадигани ниҳояси шудир.
Муфассал жавобга келсак: “Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди”, деган киши айнан: “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир”. (Шўро/11), деб айтган Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Росул эса Росул қилиб жўнатган Зотни ёлғончи қиладиган сўз айтишлиги мумкин эмас. “Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди”, деган киши айнан ушбу сўзни ҳам айтган кишидир соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга кирадиган аввалги ҳалқа-(жамоа) ой суратидадир”. (Бухорий (3254) ва Муслим (2834) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди). Сиз ўша жаннатга кирадиганларни барча жиҳатдан ой суратида бўладилар деб эътиқод қиласизми ёки улар башар-(инсон) суратида бўлиб, бироқ нурлилик, ҳусну жамол ва юзнинг доирасимонлиги ва шунга ўхшашларда ой суратида бўладилар, барча жиҳатдан эмас, деб эътиқод қиласизми? Агар аввалги сўзни айтсангиз, бундан келиб чиқадики, улар (жаннагга кирадилару) бироқ кўз, бурун ва оғизлари бўлмайди! Агар истасак: тош ҳолатида кирадилар, деб айтайлик! Агар иккинчи сўзни айтсангиз англашилмовчилик арийди. Ва маълум бўладики, бир нарсани бошқа бир нарса суратида эканлигидан унга барча жиҳатдан ўхшаш эканлиги келиб чиқмайди.
Агар фаҳмингиз бош тортиб, ушбудан қосирлик қилса: мен ушбудан фақат ўзаро ўхшаш бўлишликнигина тушунаман, деса айтамизки: бу ўринда бошқа бир жавоб ҳам бўлиб, бу ўриндаги изофа-(боғлашлик) махлуқни Холиқига изофа қилишлик бобидандир. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссалом ҳақидаги ушбу қовлига ўхшаш: “Унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг”. (Сод/72). Аллоҳ азза ва жалла Одамга Ўз руҳидан бир жуз-(қисм) беришлиги мумкин эмас. Балки Аллоҳ азза ва жалла яратган руҳ ирода қилиняпти. Бироқ хоссатан уни Аллоҳга изофа қилинишлиги шарафини кўтариш бобидандир. Аллоҳнинг бандалари, деганимиз каби. Шунда кофир, мусулмон, мўмин, шаҳид, сиддиқ ва пайғамбарни ҳам ўз ичига олади. Бироқ: Муҳаммад Аллоҳнинг бандасидир, десак, бу хос изофа бўлди. Юқоридаги убудият-(бандалик) каби эмас.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аллоҳ Одамни Ўзининг суратида яратди”, қовллари, яъни, Аллоҳ яратган ва сурат ато этган суратларидан бири. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аниқки, Биз сизларни яратдик, сўнг сизларга сурат бердик, сўнгра фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», дейишимиз билан улар сажда қилдилар”. (Аъроф/11). Сурат берилган киши Одам алайҳиссаломдир. Демак, Одам Аллоҳнинг суратида. Яъни, унга махлуқотлар ичида энг гўзал сурат деб ҳисобланадиган ушбу суратни берган Зот Аллоҳдир. “Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик”. (Тийн/4). Аллоҳ таоло суратни Ўзига изофа қилишлиги қадрини кўтаришлик бобидандир. Гўёки У азза ва жалла ушбу суратга ўзгача бир аҳамият қаратди. Шу сабабли ҳам юзга уриб, уни ҳиссий-(моддий) айбга кўндаланг қилинмайди ва маънавий маънода ҳам айблаб бадбашара бўлгур дея: Аллоҳ юзингни ҳунук-(қабиҳ) қилсин, дейилмайди. Ҳолбуки унинг юзи ҳам сенинг юзингга ўхшашдир. Аллоҳ ато этган ва Ўзига шараф ва икром ўлароқ изофа қилган сурат бўлгани боис, уни на ҳиссий ва на маънавий айб билан бадбашара бўлгур деб айтмайсиз.
Сўнг ушбу жавоб таҳриф-(ўзгартириш) дея қараладими ёки унга ўхшаш бирор нарса-(ҳужжат) борми?
Айтамизки: Унинг ўхшаши бор. Аллоҳнинг уйи, Аллоҳнинг туяси ва Аллоҳнинг бандаси каби. Чунки ушбу сурат, яъни, Одамнинг сурати, Аллоҳдан ажралган, алоҳидадир. Аллоҳ таолодан ажралган, алоҳида бўлган бирор нарсани Аллоҳ Ўзига изофа қилса, бас, у махлуқотлардан бўлади. Ана шу дамда англашилмовчилик кетади.
Бироқ бирор киши: қай бири саломатроқ, биринчи маъноми ёки иккинчиси?, деса, айтамизки: биринчи маъно саломатроқ. Модомики лафзнинг зоҳирини араб тилида қўлланилгани ва ақл бовар қилишга имкони бўлса, бас, каломни шунга йўйишлик вожибдир. Кўряпмизки, суратни бошқа суратга ўхшаш эканлиги келиб чиқмайди. Ана шу дамда уни зоҳирига йўйишлигимиз саломатлироқ бўлади.
Агар айтсангизки: Ҳам Аллоҳда ва Одамда бўлган ушбу сурат нима ўзи?
Айтамизки: Аллоҳ азза ва жаллани Юзи, Кўзи, Қўли ва Қадами бор. Бироқ ушбулар инсондагига ўхшаш бўлишлиги келиб чиқмайди. Бу ўринда (номланишда) ўхшашлик бўлгани билан, бироқ, у тамсил йўлига кўра эмас. Ана шунда аҳли сунна вала жамоа айтган сўз рост бўладики, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг жамийки сифатлари махлуқотларнинг сифатларига ўхшаш эмас. Бирор таҳриф-(ўзгартиришлик), таътил-(холий қилиш, инкор қилиш), кайфият бериш ва тамсил қилишликсиз”. (“Шарҳ Ақида Ал-Васитийя” (70-71-72) “Ибн Жавзийя” нашриёти).
rinat80_09   11-23-2012, 09:29 PM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Аллох рози булсин! mutaallim биродар!, жуда мухим ва долзарб мавзуни ёритибиз. купчилик айни уша мавзуни тушунмай юришибди Барокаллоху фийкум!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
muhammad   11-26-2012, 10:13 PM
#5
barokallohu fiykum,
ayniqsa shayx Usaymin rohimahullohni javoblaridan qoniqdim
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.