Тушида эҳтилом бўлган хотин ҳақида
Савол: Тушида эркак киши билан қовушган хотин нима қилиши керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Эркак киши тушида хотин киши билан жинсий алоқа қилганини, хотин киши эса тушида ўзига эркак киши қовушганини кўрса, ҳар иккиси ҳам уйқуда бўлганлари ҳамда бундай пайтда масъулият улардан соқит бўлгани ва улар ўзларини ҳимоя қилишга ожиз бўлганлари учун, гуноҳкор бўлмайдилар. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир жонга кучи етган насранигина мажбурият қилиб юклаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам:
«Қалам уч кишидан: уйқудагидан уйғонгунича, мажнундан тузалгунича ва боладан балоғат ёшига етгунича кўтарилган» – дедилар (Имом Аҳмад «Муснад», 6/101; Абу Довуд «Сунан», 4/139; Термизий «Сунан», 4/685; Ҳоким: Имом Бухорий ва Имом Муслим шартига кўра саҳиҳдир: 2/59).
Тушида эҳтилом бўлганини ҳис этган ва маний оққанини кўрган одамнинг ғусл қилиши фарз экани собит бўлган.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.