abu Huzayfa   12-07-2012, 09:31 PM
#1
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Террорчиларнинг сифатлари



Савол: Эй шайх, савол берувчи айтадики: Биз кўпинча маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари террорчилик ва ботил мафкура аҳлидан огоҳлантираётганини эшитамиз. Уларга нисбатан (уларни таниб олиш) қоидаси қандай?
Жавоб: Мусулмонларни кофирликда айблайдиган, уларнинг давлати ва ҳукмдорини кофирликда айблайдиган ва (оддий) мусулмонларни кофирликда айблайдиганлар, ана ўшалар ботил мафкура аҳли экани (ҳеч кимга) сир эмас. Тинч аҳолига ҳужум қилаётганлар, (одамларни ноҳақ) ўлдираётганлар ва давлатларда портлатишлар уюштираётганлар, ана ўшалар бузғунчилар, ер юзида фасод тарқатувчилардир. Бу уларнинг очиқ-ойдин белгиларидир. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   12-08-2012, 02:04 PM
#2
Шайх Солиҳ Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Улар мужоҳидларми?!



Улар мужоҳид эмас! Улар – ер юзида фасод тарқатувчилардир! Ер юзида фасод тарқатувчилар! Улар яҳуд ва насороларга хизмат қилишади, билишадими улар буни ёки йўқми (шундай). (Яҳудлар) Фаластинни бўлакларга бўлиб ташлаётган ва Масжид ал-Ақсони бузиб ташлашга ҳаракат қилаётган бир вақтда, айни шу вақтда улар қаерни вайрон қилишга чақиришяпти?! Яҳудлар орасидами?! Йўқ! Улар: “Мусулмон ўлкаларни портлатамиз” деб айтишяпти. Ва айтишяптики: Бизнинг Қуддусга бўлган йўлимиз биринчи навбатда мусулмон бўлганлари ҳолда улар кофир деб атаганларни йўқ қилиш билан барпо қилинади (деб айтишяпти). Бу фикр-ғоялардан эҳтиёт бўлинг! Бу ғоялардан эҳтиёт бўлинг! Хаворижларнинг ғоялари(дан эҳтиёт бўлинг)! Қадимги хаворижлар асримиз хаворижларидан яхшироқ бўлишган. Асримиз хаворижлари – каззоблардир! Улар ёлғон ишлатишади, ҳийла қилишади. Қадимги хаворижлар майдонга очиқ чиқишарди. Уларда ёлғон йўқ эди. Чунки улар ёлғонни нима деб ҳисоблашарди? Куфр (деб ҳисоблашарди)! Булар эса – ёлғонга рухсат беришади, аёллар кийимини кийишади, ҳатто… Бу ҳудду сиз эшитганингиздек, бир неча кун аввал, улардан, ер юзида фасод тарқатувчилардан, иккитаси келишди. (Бизнинг) давлатга аллақандай давлатдан кирмоқчи бўлишди. Уларни тўхтатишди, бунга биздан Аллоҳга барча ҳамдлар бўлсин. Полиция улардан тўхташликни талаб қилганида, улар тўхташди. Кейин йигит, машина ҳайдовчиси, унинг ортида аёл кишига ўхшаб ҳижоб ва аёллар кийимида кийинган аёл ўтирган эди… Полициячи ундан: “Ким сен билан?” деб сўради. У: “Онам” деб жавоб берди. Ҳа? Мана шу жиҳодми?! Ёки фасод тарқатишми? Ёки иблис улар билан ўйнашиб, уларни адаштириб, кўр қилиб, кўзларини кўрмайдиган қилиб қўйдими? Шундай қилиб, анави ёлғондан аёллар кийимини кийиб олган, чиқиб ўқ очди. Бунинг натижасида улар билан тезгина таъзирини бериб қўйишди. Оқибатда у (аёл жинсида айтдилар) ёки у ўлдирилди. Ва барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.