muhammad   12-09-2012, 12:13 PM
#1
assalamu a'laykum va rohmatulloh

aql - qalbdami?

Adabul Mufradda Ali rodiyallohu anhudan kegan asar boridi ''aql - qalb(ya'ni yurak)da, mehr - jigarda''.

Buxoriy rivoyati.

Bu asarni ancha avval Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf sharh qilgan kitobida, aql qalbdamas, miyada bo'ladi, Abu Hanifa rohimahulloh shunaqa fikda ijtihod qiganla digan mazmundigi gapni etganidila. O'shanda bu hadis zaif bosa kerek dib o'ylaganidim. Keyinchali Dilmurod akani "Uch asos"ni sharhida etib qoldila, aql - qalbda bo'ladi dib. Shu masalani dalillari bilan tushuntirib bersela.

Jazakallohu xoyron jaziylan!
mutaallim   12-16-2012, 11:07 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Фазилатли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ “Риёзус Солиҳин” (“Солиҳлар Бўстони”) асарининг шарҳи, биринчи мужаллад “Баб Ал-Муроқоба” (“Аллоҳнинг назорат қилиб туришлиги”) бобида шундай дедилар:
ويعلم أيضاً ما تخفي الصدور أي: القلوب؛ لأن القلوب في الصدور، والقلوب هي التي يكون بها العقل، ويكون بها الفهم، ويكون بها التدبير، كما قال الله: ﴿أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا﴾[الحج:46]، ﴿فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ﴾[الحج: 4].
سبحان الله! كأن هذه الآية تنزل على حال الناس اليوم، بل حال الناس في القديم. يعني: هل العقل في الدماغ أو العقل في القلب؟
هذه مسألة أشكلت على كثير من النظار الذين ينظرون إلى الأمور نظرة مادية لا يرجعون فيها إلى قول الله تعالى وقول رسوله صلى الله عليه وسلم .
وإلا فالحقيقة أن الأمر فيها واضح أن العقل في القلب، وأن القلب في الصدر ﴿أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا﴾ ، وقال﴿فَإِنَّهَا لا تَعْمَى الأَبْصَارُ وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ﴾[الحج:46]، ولم يقل القلوب التي في الأدمغة. قال ﴿الَّتِي فِي الصُّدُورِ﴾ ، فالأمر فيه واضح جداً أن العقل يكون في القلب، ويؤيد هذا قول النبي صلى الله عليه وسلم : (( ألا وإن في الجسد مضغة إذا صلحت صلح الجسد كله، وإذا فسدت فسد الجسد كله، إلا وهي القلب))(195).
فما بالك بأمر شهد به كتاب الله، والله تعالى هو الخالق العالم بكل شيء، وشهدت به سنة الرسول صلى الله عليه وسلم !
إن الواجب علينا إزاء ذلك أن نطرح كل قول يخالف كتاب الله تعالى وسنة رسوله صلى الله عليه وسلم وأن نجعله تحت أقدامنا ، وأن لا نرفع به رأساً.
إذاً: القلب هو محل العقل ولاشك، ولكن الدماغ محل التصوُّر ، ثم إذا تصورها وجهَّزها بعث بها إلى القلب ، ثم القلب يأمر أو ينهى فكأن الدماغ (سكرتير) يجهز الأشياء ثم يدفعها إلى القلب، ثم القلب يوجه، يأمر أو ينهى ، وهذا ليس بغريب ﴿وَفِي أَنْفُسِكُمْ أَفَلا تُبْصِرُونَ﴾ [الذاريات:21] ، وفي هذا الجسم أشياء غريبة تحار فيها العقول، فليس بغريب أن الله- سبحانه وتعالى- يجعل التصور في الرأس ، فيتصور الدماغ وينظم الأشياء ، حتى إذا لم يبق إلا الأوامر أرسلها إلى القلب، ثم القلب يحرك، يأمر أو ينهي.
لأن النبي- عليه الصلاة والسلام- قال: ( إذا صلحت صلح الجسد)) فلولا أن الأمر للقلب ما كان إذا صلح صلح الجسد، وإذا فسدت فسد الجسد كله.
إذاً: فالقلوب هي محل العقل والتدبير للشخص، ولكن لا شك أن لها اتصالا بالدماغ، ولهذا إذا اختل الدماغ فسد التفكير وفسد العقل! فهذا مرتبط بهذا، لكن العقل المدبر في القلب، والقلب في الصدر ﴿وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ﴾ [الحج: 46] .

У Зот яна кўкраклардаги, яъни, қалблардаги яширин нарсаларни билади. Чунки қалблар кўкраклардадир. Қалблар ила ақл юритиш, фаҳмлаш ва тадбир-(бошқарув) юз беради. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар...бўлур эди”. (Ҳаж/46). “Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур”. (Ҳаж/46).
Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман! Гўёки ушбу оят бугунги одамларнинг ҳолати ҳақида нозил бўлгандек. Балки у одамларнинг қадимдаги ҳолатлари ҳақида нозил бўлган. Яъни, ақл мияда бўладими ёки қалбдами?
Ушбу масала ишларга моддий кўз билан қараб, бу борада Аллоҳ таоло ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовлига мурожаат қилмайдиган изланувчиларнинг кўпчилигига тушунарсиз бўлиб қолди.
Аслида эса ҳақиқат шуки, бу борада иш очиқ-ойдин бўлиб, ақл қалбдадир. Қалб эса кўкракдадир. “Ахир улар (яъни Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар...бўлур эди”. Ва деди: “Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур”. (Ҳаж/46). Аллоҳ таоло миялардаги қалблар деб айтмади. “Балки кўкракларидаги...”, деди. Демак, бу борадаги масала жуда ҳам аниқ-равшанки, ақл қалбда бўлади. Ушбуни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовллари ҳам қўллаб қувватлайди: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча гўшт бўлиб, агар у ўнгланса бутун жасад ўнгланади. Ва агар у бузилса жасаднинг бари бузилади. Огоҳ бўлинг! У қалбдир”. (Бухорий (52), Муслим (1599)).
Аллоҳнинг Китоби гувоҳлик бериб турган иш борасида нима фикрдасан? Аллоҳ таоло Яратувчи, барча нарсани Билувчидир. Ушбуга Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ҳам гувоҳлик бериб турибди!
Ушбу (масала) рўбарўсида гарданимиздаги вожибот шуки, Аллоҳ таолонинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф келадиган барча сўзни улоқтиришимиз ҳамда уни оёқларимиз остига қўйиб, унга қайрилиб ҳам қарамаслигимиздир.
Демак, қалб шак-шубҳасиз ақл юргизиш ўрнидир. Бироқ мия тасаввур қилиш ўрни. Сўнг у уни (масалани) тасаввур ва ҳозирлагач-(тайёрлагач), қалбга юборади. Сўнг эса қалб буюради ёки қайтаради. Мия гўёки котиба-(секретар) бўлиб, маълумотларни ҳозирлайди сўнг уни қалбга жўнатади. Сўнг эса қалб йўлланма бериб, буюради ёки қайтаради. Бу ажабланарли нарса эмас. “Ҳамда ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзоингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!”. (Зориёт/21). Ушбу жисмда ажабтовур нарсалар бўлиб, ақл бу борада ҳайрону лол қолади. Ажабланарли эмаски, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тасаввур қилишликни бошга жо қилиб, мия тасаввур қилади ва нарсаларни бир тартибга солади. Сўнг фақат буйруқлар (бериш) қолганда уни қалбга юборади. Сўнг қалб ҳаракатга келиб, буйруқ ёки қайтариқ беради.
Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар у ўнгланса жасад ўнгланади”. Буйруқ бериш қалбники бўлмаганда, агар у ўнгланса жасад ўнгланган ва агар у бузилса жасаднинг бари бузилган бўлмасди.
Демак, қалблар ақл юргизиш ва шахсни бошқариш ўрнидир. Бироқ унинг мия билан боғланиши борлигида шак-шубҳа йўқдир. Шу сабабли мияга путур етса фикр ва ақл юритиш бузилади! Демак, бу (қалб) унга (мияга) боғлиқдир. Бироқ бошқарув юритадиган ақл қалбдадир. Қалб эса кўкракда. “Балки кўкракларидаги кўнгиллар кўр бўлур”. (Ҳаж/46).
Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8015.shtml
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.