Меҳмон   08-22-2009, 06:08 AM
#1
Бурундан ҳалқумга тушган шилимшиқ ҳукми

[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/roza/roza_buzmaydigan_amal/roza_buzmaydigan_amal_007_burundan_halqumga_tushgan_shilimshiq_hukmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Бурундан ҳалқумга тушган шилимшиққа келсак, у рўзани бузадими?
Жавоб: Бурундан тўғридан-тўғри тушса рўзани бузмайди.
Савол: Агар шилимшиқни оғизда тўплашсачи (ва ютиб юборса)?
Жавоб: Йўқ эй биродарим, бунинг ҳукми бир хил (яъни рўзани бузмайди). Лекин шилимшиқнинг ташқи манбадан кириши жоиз эмас, чунки у таом ва шароб ҳукмида бўлади. Шунингдек, шилимшиқни ютиш жирканч иш ва уни тупуриб юбориш афзал. Аммо рўзанинг бузишига келсак, у рўзани бузмайди.

Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   12-19-2012, 01:20 PM
#2
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum. 1.Rozador kunduz kuni balg’am yutishi rozani ochadimi? Shofey mazhabi bo’yicha ochilmidi, chunki dalil yoq deyilgan, ammo ibn boz buni qasddan yutilsa roza ochiladi deganlar, qaysi fatvo haqqa yaqini?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1145
mutaallim   12-19-2012, 04:28 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ
Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ жавоблари

431-савол: Рўзадорнинг балғам ёки шилимшиқ-(мишиқ) ютишининг ҳукми нима?
Жавоб: Балғам ёки шилимшиқ агар оғизга етиб бормаса, батаҳқиқ, мазҳабда бир сўз билан оғизни очмайди. Агар оғизга етиб борса сўнг уни ютиб юборса, бу борада илм аҳлининг икки қовли бор:
Улардан баъзилари уни ейиш ва ичишга қўшган ҳолда: у оғизни очади, дедилар.
Айримлари эса уни сўлакка қўшган ҳолда оғизни очмайди, деди. Чунки сўлак сабаб рўза ботил бўлмайди. Ҳатто сўлагини тўплаб, уни ютсада, батаҳқиқ, рўзаси бузилмайди.
Агар уламолар ихтилофга борсалар эътиборли-(қайтиладиган) манба Китоб ва суннатдир. Агар ушбу ишда ибодат бузиладими ёки бузилмайдими дея шубҳага борар эканмиз, бас, асос бузилмаслигидир. Шунга биноан шилимшиқни ютиш оғизни очмайди.
Муҳими шуки, инсон шилимшиқни қўйиб, уни ҳалқумининг қуйисидан оғзига тортишга ҳаракат қилмаслигидир. Бироқ оғизга чиқса уни чақариб ташласин. Хоҳ рўзадор ёки рўзадор эмас бўлсада. Оғиз очишлигига келсак, рўзани бузиши борасида инсон учун Аллоҳ азза ва жалланинг олдида ҳужжат бўладиган далилга эҳтиёж сезади.

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8009.shtml
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.