Abu Amina   02-05-2012, 05:23 PM
#1
Таҳоратда пайпоқларга масҳ тортиш ҳақида
муаллиф:
Шайх МУҲАММАД ЖАМОЛИДДИН
ал-ҚОСИМИЙ
кириш қисми:
Шайх АҲМАД МУҲАММАД ШОКИР
изоҳлар ва шарҳлар:
Шайх МУҲАММАД НОСИРИДДИН
ал-АЛБОНИЙ
китобга қўшимчалар:
Хуфф ва пайпоқларга қандай масҳ тортиш кераклиги ҳақида фатволар.
Шайх СОЛИҲ ал-ФАВЗОН ва Шайх ИБН УСАЙМИН


МУНДАРИЖА


• Китоб муаллифи ҳақида қисқача маълумот

• Шайх Аҳмад Шокир ҳақида қисқача маълумот.

• Шайх Носириддин Албоний ҳақида қисқача маълумот.

Машҳур олим шайх Аҳмад Шокирнинг кириш сўзи

ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА ПАЙПОҚЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА

• Муаллиф Жамолиддин Қосимийнинг сўзбошиси

• Шариатдаги ҳар қандай қонунларнинг манбаи Қуръон эканлиги ҳақида шарҳ, зеро бу Китоб – асосларнинг асосидир.

• Пайпоқ ва тасаҳинларга масҳ тортиш тўғрисидаги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари шарҳи.

• Келтирилган учта ҳадис билан боғлиқ бўлган шубҳалар ҳақида эслатма ва бу шубҳаларга жавоблар.

• “Ал-Жавроб” (пайпоқ) сўзининг луғатда ва шариатда муҳим аҳамиятга эга эканлигининг шарҳи ҳамда ундан четлашиш мумкин эмаслиги ҳақида.

• Пайпоққа масҳ тортиш ҳақида саҳобаларнинг رضي الله عنه ривоятларини эслатиб ўтиш.

• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк саҳобалари ва уларга эргашганларнинг пайпоққа масҳ тортишининг шу жумладан юпқа пайпоққа масҳ тортишининг жоизлиги ҳақида ривоятлар.

• Саҳобаларни رضي الله عنه фикри ва ривоятларини саҳиҳ эмас деб даъво қилаётган инсонларга нисбатан саҳобаларнинг фатволари ва фикрларининг устунлик ҳолатларига асосланган раддия.

• Пайпоққа масҳ тортиш масаласида тобеъинлардан ривоятлар.


МАШҲУР ҲУҚУҚШУНОС (ФИҚҲ) ОЛИМЛАРНИНГ ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ БЎЙИЧА ҚАРАШЛАРИ ШАРҲИ


а) Моликий мазҳаби олимларининг пайпоққа масҳ тортиш масаласидаги қарашлари.
б) Имом Шофеъий ва унинг издошлари пайпоққа масҳ тортиш бўйича нима ривоят қилинмоқда?
в) Ҳанафий мазҳаби олимларининг қарашлари.
г) Ҳанбалий мазҳаби олимларининг қарашлари.
д) Моликий мазҳабининг олими Ибн Рушд пайпоққа масҳ тортиш бўйича нима деганлар?
е) Зоҳирий мазҳаби олимларининг қарашлари.
ж) Шайх ул-Ислом Ибн Таймия пайпоққа масҳ тортиш масаласида нима деганлар
?

ЯКУН СЎЗ

ИЛОВА:


Масҳ тортиш масаласи бўйича якуний насиҳат (муаллиф: Муҳаммад Носириддин Албоний)


1) Сандалга масҳ тортиш.
2) Йиртилган хуфф ва пайпоққа масҳ тортиш.
3) Масҳ тортилган хуфф ва пайпоқларни ечиш натижасида таҳорат кетадими?
4) Масҳ тортишнинг муддати қачондан бошланади?
5) Масҳ тортиш муддати тамом бўлгандан сўнг таҳорат кетадими?

КИТОБГА ҚЎШИМЧАЛАР:
Хуфф ва пайпоққа қандай қилиб масҳ тортиш кераклиги ҳақида фатво.

بسم الله الرحمن الرحيم

Китоб муаллифи ҳақида қисқача маълумот1


Шом диёрининг Имоми 2 деб аталмиш ўз замонасининг буюк олими ва шариат илмининг йирик билимдони Шайх Абу ал-Фараж Муҳаммад Жамолиддин бин Муҳаммад бин Саид ибн Қосим ибн Солиҳ бин Исмоил бин Абу Бакр ал-Қосимий رحمه الله ҳижрий 1283 йилда жумадул аввал ойининг 22 санасида (1866 йил 1 октябр) Димашқда (Сурия) туғилган. У киши, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари Ҳасан бин Алининг авлодидан бўлганлар.

Бўлажак шайх диндорлар оиласида ўсди. Унинг отаси Ислом ҳуқуқшунослиги (фиқҳ) бўйича мутаҳассис, олим ва ёзувчи бўлган. У киши, ўғлининг машҳур шайхлардан таълим олишлигига кўмаклашди. Бошида шайх Абдурроҳман ал-Мисрий бошчилигида Қуръон ўқир эди, кейин шайх Маҳмуд ал-Қусийда ёзишни ва ҳусниҳатдан таълим олди. Кейинчалик уни зоҳирийлар мактабига олиб келишди, ва у ерда тавҳид (яккахудоликни) ва араб тилини Ибн Синан номи билан таниқли бўлган шайхдан Рошидда ўрганди. Бундан сўнг у Шомнинг қорилари бўлмиш– Аҳмад ал-Халванийдан Қуръон тажвидини (ўқиш қоидаларини) ўрганди. Бундан ташқари, шайх Солим ал-Аттор хузурида Ибн Акилнинг “Шарҳ Шузур аз-Заҳаб”ини, имом Субкийнинг “Жамаал Жавами” ва “Тафсир ал-Бадавий”ни ўқир эди, шунингдек “ас-Саҳиҳул Бухорий”, Моликнинг “ал-Муваттоъ”си ва “Масабих ас-Сунна” бўйичадарсларни тинглар эдилар. 1301 ҳижрий йилда (мелодий 1884 йил) шайх Солим ал-Аттар, Муҳаммад ал-Қосимийга у 18 ёшга тўлмаган бўлса ҳам ҳадисларни ривоят қилишга (ижозат 3) рухсат берди.Шунингдек шайх ал-Қосимийнинг устозлари ичида бошқа машҳур олимлар ҳам бўлганлар. Масалан, шайх Муҳаммад ал-Хан ва ад-Дусукий номи билан таниқли бўлган шайх Ҳасан Жубайнахлар.
Шайх ал-Қосимийнинг ақидаси ва йўли (минҳажи) мусулмонларнинг аввалги авлоди, солиҳ саҳобаларнинг ақидаси ва йўлига мувофиқ эди. У Қуръонга ва Саҳиҳ Суннатга асосланган илмга даъват қилиб, диндаги бидъатлардан (янгиликлардан) воз кечиш, инсонларни ақидасига ёт бўлган кўп асрлар давомида Исломга киритилган мафкура ва дунёқарашлардан тозалаш (тафсиййа), Аллоҳнинг Китоби ва Унинг Росулининг соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатини умматнинг аввали ва кейинги авлодининг афзаллари тушунгандек тушуниш йўли билан, мусулмонларнинг улуғлигини қайта тиклашга, шариатнинг юксалиши ва унинг жамоат ҳаётининг барча соҳаларига татбиқ этишга чақирар эди.
Шайх ал-Қосимий йирик уламмо бўлиб етишгандан сўнг, аҳолига дин таълимоти бериш мақсадида унга Шомнинг шаҳар ва қишлоқларига сафар қилиш ҳақида ҳукумат топшириқ берди.. Ҳижрий 1308 йилдан 1312 йилгача (мелодий 1890-1894йй) шайх ўзига юклатилган маъсулиятни бажарди. Кейин у Мисрга йўл олди, ундан сўнг Мадинага ташриф буюрди.
Шайх ал-Қосимийнинг Шомга қайтиши билан оғир синовлар кутиб турар эди. Гап шундаки, мужтаҳид-имомларнинг васиятларига амал қилган ҳолда, у уларнинг фикрларига кўр-кўрона тақлид қилишга ва мазҳабга мутаассиблик қилаётганларга қарши чиқиб, ким қодир бўлса ижтиход эшикларини 4 очишга чақирар эди.



Quote:1 Муҳаррир изоҳи: шайх ал-Қосимийнинг ҳаётлари тўғрисидаги батафсил маълумотни Зафар ал-Қосимийнинг “Жамолиддин ва унинг даври” ҳамда шунингдек аз-Зиркимийнинг “Ал-Аълам” (1979 йилда чоп этилган Дар ал-Ъилм лил малаййин китобининг 4 нашри, 2 жуззи, 135 бетида) танишингиз мумкин.

2 Муҳаррир изоҳи: Шом – хозирги кундаги Сурия, Урдун, Фаластин ва Ливан вилояти худудининг қадимий номи.

3 Муҳаррир изоҳи: ижаза – оғзаки ёки ёзма равишда ҳадисларни ривоят қилишга рухсат. Ижазани фақатгина ҳадис илмида катта муваффақиятга эришган инсонларга ва улар ўз навбатида ҳадисларни матнини мутлақ аниқлик билан ривоят қила оладиган инсонларга берилади.

4 Муҳаррир изоҳи: ижтиҳод – Қуръон ва Суннатда тўғридан-тўғри ишора бўлмаган диний-хуқуқий масалаларни мустақил еча оладиган, обрули дин билимдонининг ҳуқуқи. Ижтиҳод билан фақатгина араб тилини мукаммал биладиган, Қуръон ва унинг тафсирини ёддан биладиган, Суннатни ва уни шарҳларини яхши билган ҳамда яна бир қатор талабларга жавоб берадиган шахслар шуғулланиши мумкин. Ижтиҳод билан шуғулланишга хуқуқи бўлган инсон – мужтаҳид деб аталади



Ўзининг “ал-Истинас” китобида (44 бет) шайх ал-Қосимий шундай деб ёзади: “Ҳақиқат бирон-бир олимнинг сўзида ва бирон-бир мазҳабдаги ҳолатларда акс топган эмас”. Аллоҳ мусулмонлар умматига мужтаҳид олимларнинг кўплиги билан марҳамат қилди. Бундан ташқари шайх айтадилар: “Кўр-кўрона тақлид – инсонлар орасида тарқалган ва муддат билан уларни чиритаётган вабодир. Бундан ташқари, бу – суякка сингиб кетган касаллик, умумий шоллик ва ақлдан озишликдирки, у инсонни бекорчилик ва дангкасалликга дучор қилади.”
Шайхнинг душманлари бундай баённи ўзларининг --аразли мақсадларида фойдаланишди ва унинг янги мазҳаб ташкил этишда айблаб, “жамалилар мазҳаби” деб ном қўйишди. Шом ҳукумати бундай жирканч бўҳтонга алдандиб, ҳижрий 1313 йилда шайхни ҳибсга олишди. Маҳсус суд ташкил этилиб, шайх ва бошқа унга ҳамфикр бўлганларни сўроққа тортишди. Шайх ал-Қосимий унга қарши қўйилган айбловларни асоссизлигини ва негизсиз эканлигини исботлади ва кейинчалик бу айбловлар ундан олиб ташланди. Маълум бир вақт ўтгандан сўнг шайх ҳукумат томонидан озод этилди.
Бундан сўнг у жамоат ҳаётида фаолиятини тўхтатиб, муаллимлик ҳамда ёзувчилик фаолиятига эътиборини қаратган ҳолда ўз уйида одамлардан ҳолий бўлиб яшади. У Қуръон тафсири, Ислом ҳуқуқи (фиқҳ) ва бошқа шариат илмлари бўйича дарс берарди.
. Шайх шогирдларига ўзлариига суянмоқликка, бошқа инсонларга суянмасликни, динни тирикчилик манбасига айлантирмасликни ва дунёвий манфаат топиш мақсадида уларнинг адашган ғояларини қўллаб-қувватламасликка даъват қиларди. Ибн Таймияга ҳоким ҳавас қиладиган маош эвазига харбий қози мансабини таклиф қилганда, шайх ул-Ислом унинг қули ва маҳбусига айланиб қолишликдан қўрқиб рад этганлигини бунга мисол қилиб келтирарди.
Замондошларининг гувоҳлик қилишларига кўра, Шайх ал-Қосимий ислом олимларига хос бўлган мақтовга сазовор сифатларга эга эди. Унинг иймони тоза, қалби ва сўзи эса соф бўлган эди. Ўзининг камтарона молиявий аҳволига қарамасдан, у тақводорлик, мулойимлик, инсонларга яхши муносабатда бўлмоқлик, олийжаноблиги ва саҳийлиги билан фарқланар эди. Ўзининг ҳар бир дақиқасини фойдали ўтказишга интиларди.
Унинг ўғли, профессор Зафир ал-Қосимий отасининг ҳаётини бу томонлари ҳақида шундай деб ёзади: “Кенг оммага унинг тили ва қалами билан поклиги машҳурдир. Ўзининг бирон-бир рақиблари ҳақида на дарсларда, на жамоат ичида ва на мажлисда ёмон фикрлар билдирмас эди. У ўта вазмин бўлган ва унда ўзининг шахсий мунозараларни олиб боришнинг энг мукаммал усули бўлган. Унинг душманлари тез-тез уйига ташриф буюришларининг мақсади бирон-бир фойдалик нарсадан хабардор бўлиш, бирон-бир саволга аниқлик киритиш ёки маълум мавзуъни муҳокама қилиш учун эмасди. Аксинча улар фақатгина отамнинг ғазабини келтириш мақсадида келишарди, бироқ у уларни бағри кенглик ва чуқур илм билан кутиб оларди, бунинг натижасида улар ўзларининг мақсадларига эриша олмай ҳаттоки унга нисбатан хурмат ва завқ билан тўлиб қайтар эдилар.”
Шайхнинг илмий меросига келсак, у ўта бойдир. Зафар ал-Қосимий “Қавоид ат-Таҳдис” китобининг муқаддимасида отасининг таржимаи ҳолига бағишланган бобида шундай ёзади: “Ёзган китобларининг сони юзга яқин. Менга маълум бўлган асарларнинг энг қадимийси ҳижрий 1299 йилга бориб тақалади. Бу “ас-Сафина” номли тўплам бўлиб, унда отам адабиёт, тариҳ, шеър, аҳлоқ одоб қоидалари ва шунга ўхшашлардан ўқиганларини энг қизиқарлигини тўплаган. Ўша даврда у 16 ёшда эди. Бундан сўнг у ҳеч қачон ёзувчилик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатмаган. Бир неча йиллар ўтгандан сўнг инсонлар унинг шунча асарлар ёзишга қандай вақт етганлигига хайратда қолишди, чунки у бор йўғи 49 йил умр кўрган эди холос. Гап шундаки, китоб ёзишдан ташқари отам уларнинг жиддий илмий изланиш, фикрларнинг тахлили, маълумотларнинг келиб чиқиш манбасини ўрганишлик билан ажралиб туришлигига қарамасдан, хотин ва еттита фарзанддан иборат ўзининг оиласига хормай-толмай ғамҳўрлик қилар эди; у имом бўлиб унга иқтидо қилган ҳолда ҳар куни беш маҳал намоз ўқилган; умумий ва махсус дарслар берган, қариндошлари билан алоқада бўлган, турли хил шаҳарларга сафар қилган, дўстларини зиёрат қилган ва бошқа амаллар билан машғул бўлган.” Доктор Назар Абаза шайх ал-Қосимийнинг ҳаётини тафсирида унинг 113та китобини эслатиб ўтади. Улар айрим масала юзасидан ёзилган асарлар, қўлёзмалар, кўп жузли асарлар ҳамда шунингдек катта бўлмаган мактублардан ташкил этган.


Қуйидагилар айримлари холос:

“Далаил ат-Тавҳид” ( яккаҳудоликнинг далили);

“Диванул Хутаб” ( шоирона мавъизалар тўплами);

“Ал-Фатаво фи ал-Ислом” ( Исломдаги фатволар);

“Ан-Насаих ас-Сукканиййа” ( аҳолига насиҳат);

“Шараф ал-Асбат” ( Пайғамбарнинг набираларини юксак ҳолати);

“Ислаҳ ал-Масаджид мин ал-Бида ва ал-Аваид” ( масжидларни диний янгиликлар ва ҳалқлар урфидан тозалаш);

“Татир ал-Мишамм фи Масар Димашқ ва аш-Шам” (Димашқ ва Шом ҳақидаги хушбўй ривоятлар” 4 жуз)

“Қавоид ат-Таҳдис мин Фунун Мусталаҳ ал-Хадис” ( ҳадис атамаларии илмидан олинган ҳадисларнинг ривоят қилиш қоидалари)

“Махасин ат-Тавил фи Тафсир ал-Қуръан ал-Карим” (“Муқаддас Қуръоннинг тафсири” 17та жуз);

“Мизан ал-Жарх ва ат-Таъдил” ( ҳадис ровийларининг рад этиш ва тасдиқлаш хақида илм тарози)

“Ал-Масх ала ал-Жавробайн” ( таҳоратда пайпоқларга масҳ тортиш ҳақида)

Шайх ал-Қосимий 1332 ҳижрий йилнинг жумодул-аввал ойининг 23 санасида шанба куни кечаси вафот этди ( 18 апрел 1914 мелодий йил) ва Димашқдаги “ал-Баб ас-Сағир” қабрстонига дафн қилинди. Аллоҳ у кишини мағфират қилсин ва унга раҳмати бўлсин!

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-06-2012, 09:15 PM
#2
Шайх Аҳмад Шокир ҳақида қисқача маълумот
Quote: 5

Муҳаддис, фақиҳ, қози Аҳмад бин Муҳаммад Шокир бин Аҳмад бин Абдулқодир رحمه الله 1309 ҳижрий йилнинг жумадул-аҳир ойининг 29 санасида жума куни тонгда Қоҳирада дунёга келди (1892 мелодий йил 29 январ). Унинг насл-насаби Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари Ҳусайн бин Али бин Абу Толибга тақалади.
Унинг отаси, Муҳаммад Шокир “ал-Азҳар”нинг катта олимларидан бири бўлиб, ўғлига ўқиш ва ёзиш бўйича ўзи таълим берди. Бундан ташқари, болага кичкиналигиданоқ Қуръонни ёдлашга кўмаклашди. Ҳижрий 1317 йилда (мелодий 1900 йил) Аҳмад Шокир 8 ёш тўлганида унинг отаси Судан мамлакатининг олий қозиси этиб сайланди. У Судан мамлакатида қозилик лавозимида ишлаган давр ичида шариат қозилик тизими тамоилларини ўрнатган биринчи инсон ҳисобланарди. Суданда бўлиш даврида Муҳаммад Шокир ўғлини Ҳартумдаги Гордон колледжига ўқишга киритди. 1321 ҳижрий йилда Аҳмад Шокир Искандария шаҳридаги Диний олийгоҳга ўқишга кирди, бир йил ўтгандан сўнг унинг отаси бу олийгоҳга раҳбар этиб тайинланиб, “Искандария олимларининг шайхи” унвонини олди.
“ал-Азҳар” дорилфунунининг ўқув дастури қўлланиладиган бу олийгохда таълим олатуриб, Аҳмад Шокир иштиёқ билан исломий таълимотларини ўрганарди. Ўсмирнинг шариатни чуқур ўрганишга бўлган интилиши унинг “ал-Азҳар”да дарс бераётган катта олим шайх Маҳмуд Абу Дақиқ билан танишувга олиб келди.
Аҳмад Шокир ўзининг отасининг Қуръонни тафсир қилиш дарсларига қатнар эди. У ерда “Тафсирун-Насафи” ва “Тафсирул-Бағавий” тахлил қилинар эди. Шунингдек унинг отаси талабаларга Муслимнинг “ас-Саҳиҳ”и, Термизийнинг “Суннан”и, қисман Бухорийнинг “Саҳиҳ”и бўйича дарс ўтарди. Бундан ташқари, у “Жам ал-Жавами” ва “Шарҳ ал-Иснави” фиқҳ асослари бўйича дарс берарди, шунингдек ҳанафий мазҳабининг ҳуқуқига бағишланган “ал-Ҳидоя”дан ҳам.
Отаси “ал-Азҳар” шайхлари котиби лавозимига сайлангандан сўнг ҳижрий 1327 йилда (мелодий 1909 йил) Аҳмад Шокир у билан бирга Қоҳирага кўчиб келди. “ал-Азҳар” дорилфунунига кириши билан унинг олдида илмнинг янги уфқлари очилди. Бу ўқишга қандай таъалуқли бўлса, Мисрда истиқомат қилаётган олимлар билан учрашишга ҳам таъалуқлидир. Аҳмад Шокир Қоҳирада бирон-бир олимнинг ташриф буюрганини эшитиши биланоқ, у билан зудлик билан боғланарди.
Айнан шу ерда у ҳадисларни мукаммал ўрганишга киришди. Аввал отасининг бошчилигида бошлади, сўнг у Марокашлик муҳаддис, таниқли олим Абдуллоҳ ибн Идрис ас-Санусийнинг дарсларига қатнади ва унга ҳадисларни ўқиб беришни бошлади. Бир неча йиллардан сўнг шайх Абдуллоҳ ас-Санусий Аҳмад Шокирга Олти Суннан
Quote:6
тўпламларидаги ҳадисларни ривоят қилишга ижозат берди.
Аҳмад Шокир шунингдек қуйдаги олимлар билан ҳам тез-тез алоқа қилиб турар эди: булар Муҳаммад ал-Амин аш-Шанқитий, Аҳмад Шанқитий, Шокир ал-Ироқий, Тоҳир ал-Жазаирий, Муҳаммад Рошид Рида, Солим ал-Бишри. Улар ҳаммалари унга ўзидан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларини ривоят қилишга рухсат беришган. Шуни таъкидлаш керакки, Аҳмад Шокирни ҳадис олимлари билан кўп учрашувлар ҳамда улардан таълим олганлиги унга ҳадисшунослик илмида катта натижаларга эришишга имкон берди ва оқибатда Мисрнинг етук муҳаддис олими бўлди.
Ҳижрий 1336 йил (мелодий 1917) “ал-Азҳар” дорилфунунини тугатиб, Аҳмад Шокир маълум вақт мударрислик қилди, ундан сўнг шариат қозилиги соҳасида ишга ўтди ва кўп йиллар давомида турли лавозимларни эгаллади. Ҳижрий 1371 йилда (мелодий 1951йил) Олий Шариат Қозилиги раҳбарининг ўринбосари лавозимида истефога чиқиши билан бу сохада ҳам у анча ютуқларни қўлга киритди.
Аҳмад Шокирнинг биринчи илмий асари имом аш-Шофеъийнинг “ар-Рисола” китобининг шарҳига бағишланган эди. Бу китобда мавжуд бўлган ҳадис ва ривоятларни саҳиҳлигини текширишда шунақанги услубни қўлладики, муҳаддислар уни “намунавий” деб тан олишди. Аҳмад Шокир ўзининг амалиёти вақтида имом аш-Шофеъий رحمه الله тириклик чоғларида унинг шогирдларидан бири ар-Раби бин Сулайман ёзган қўлёзмага таянганлиги диққатга сазовордир.
Бундан сўнг шайх Аҳмад Шокир Суннан тўпламларидаги ҳадисларнинг саҳиҳлигини текширишга киришди. Шу жумладан, у Термизийнинг “ас-Суннан” тўплами(шайхнинг шарҳлари билан икки жузда нашр этилган) ва Ибн Ҳиббоннинг “ас-Саҳиҳ” (шайх муқаддимаси билан биринчи жузи нашр этилган) устида ишлади. Ниҳоят, Аҳмад Шокирнинг ҳадисшунослик соҳасидаги меросининг энг юқори чўққиси, бу имом Аҳмаднинг رحمه الله “ал-Муснад” устидаги меҳнати бўлди. Бу йирик Суннат тўпламларидан бўлиб, унда 28000дан кўп ҳадислар мавжуддир. У бу ҳадисларни мавзусидан қаттъий назар, битта саҳобадан ривоят қилинган ҳадислар тўпламидан иборатдир. Айнан шу масала “ал-Муснад” устида ишлашга қийинчилик туғдирарди: ҳар бир масала бўйича ҳадисларни бобларга бўлиш зарур эди. Аҳмад Шокир “ал-Муснад”нинг шарҳлашга қўл урди ҳамда мувафақият билан унинг уддасидан чиқди, бироқ бу меҳнатини ниҳоясига етказа олмади ва фақатгина тўпламнинг учдан бири (15 қисм) таҳрир қилинди холос. У ҳадисларга рақамлар қўйиб, уларга шарҳлар ёзиб, уларнинг иснодини саҳиҳлигини текшириб, ровийларнинг исмини эълон қилиб, кам ишлатиладиган сўзлар ва ибораларни шарҳлади ҳамда ҳар бир қисми учун илмий мазмун тузди.
Шунингдек шайх Аҳмад Шокир “ал-Баис ал-Хасис” (Ибн Касирнинг “Иҳтисар улум ал-Ҳадис” китобига шарҳ) ва имом Суютийнинг “Алфийя ал-Хадис” китобига изоҳ бериш билан ҳадислар атамалари бўйича бу асарларга шарҳлар ёзди. Бундан ташқари, у буюк ислом олимларининг асарларидаги ҳадисларни текшириш билан ҳам шуғулланар эди. Уларнинг ичидан ат-Табарий ва Ибн Касирнинг “Тафсир”лари, Ибн Хазмнинг “ал-Мухалла” ва Шофеъийнинг “Китаб Жама ал-Илм”ни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Шунингдек Аҳмад Шокир тилшунослик ва адабиёт соҳасида ҳам гўзал китоблар ёзди. Шу жумладан, у ўқувчиларни Ибн Қутайбанинг “аш-Шиър ва-ш-Шуаро”, Усома бин Мункизани “Лубаб ал-адаб”, Мураб Жавамийни ҳамда шунингдек Ибн ас-Сиккитанинг “ал-Муфаддалайат”, “ал-Асмаийат” ва “Ислаҳ ал-Мантиқ” (Ибн ас-Сиккитанинг китобларини у профессор Абдуссалом Ҳорун билан шарҳлашган) каби асарлар билан таништирган.
Шуни такидлаш зарурки, Аҳмад Шокирнинг фаолияти беғаразлик ва илмий холислик билан фарқланади. Шайхнинг “ал-Азҳар”да ҳанафий ҳуқуқи бўйича ўқиб ва тегишли халқаро намунадаги диплом олганлигига қарамасдан, у бирон-бир мазҳаб тарафдори эмасди. Бунга мисол қилиб қуйидаги “Низам ат-Талақ фи ал-Ислом” китобини келтирса бўлади, бу ерда шайхнинг акаси Маҳмуд ёзганидек “унда ижтиҳод пайдо бўлди ва мазҳабларга
Quote:7
тақлид қилиш таассуби йўқ эди”. Бу асарда у Қуръон ва Суннатдан ажрашишга таъалуқли қоида ва меъёрларни келтиради. Бу китоб нашр этилганда, у олимларда шодиёна пайдо қилди.
Аҳмад Шокирнинг илмий мероси 34та асардан иборат бўлиб, ислом илмининг турли хил соҳаларини қамраб олади: суннат, фиқҳ, тафсир, тавҳид, араб тили ва бошқалар. У ҳадисшунослик соҳасининг юқори чўққисига эришди ва ўз навбатида унга Суннат тўпламларини шарҳлашга ҳуқуқ берди. Биронта олим йўқки унинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларини сақлаш бўйича беҳисоб улуш қўшганлигини таъкидламаган.
Ҳаётини фаол ва унумли ўтказиб, Аҳмад Шокир ҳижрий 1377 йилнинг зул-каъда ойининг 26 санасида (мелодий 1958 йил 14 январ) Қоҳирада вафот этди Аллоҳ уни раҳматига олсин!




Quote:5 Муҳаррир изоҳи: шайх Аҳмад Шокирнинг ҳаёти ҳақида батафсил “Ал-Аълам” (1/253) ва “Муджам ал-Муаллифин” (13/368) танишингиз мумкин

6 Муҳаррир изоҳи: “ас-Саҳиҳ” Бухорий ва Муслим ҳамда шунингдек “ас-Суннан” Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа.
ташқари, шайх Муҳаммад Хамид ал-Факий билан биргаликда Абу Довуднинг “ас-Суннан”ини шарҳлашди.

7 Муҳаррир изоҳи: жумладан Аҳмад Шокир Аллоҳ таъаланинг қуйидаги сўзларига таянган ҳолда ажратиш вақтида гувоҳлар чақириш шарт деб ҳисоблар эди (маъносининг таржимаси): “...ўзларингиздан (яъни мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар ва (гувоҳ бўлгувчилар) гувоҳликни Аллоҳ учун тўкис адо қилинглар! Бу (ҳукм)дан фақат Аллоҳга ва охират Кунига иймон келтиргувчи бўлган киши панд-ибрат олур. Ким Аллоҳдан қўрқса У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлини (пайдо) қилур.” (Талоқ 2)


Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний ҳақида қисқача маълумот.


http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=6



Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-10-2012, 11:36 PM
#3
بسم الله الرحمن الرحيم

Машҳур олим Аҳмад Шокирнинг кириш мақоласи

Бутун оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин! У зот ўзи ёқтирадиган ва ундан мамнун бўладиган кўпдан-кўп ҳамдлар унгадир! Олийжаноб пайғамбарлар ҳамда элчилар ва уларнинг сўнгиси, инсонларнинг сайиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга шунингдек унинг оиласи ва барча саҳобаларга Аллоҳнинг саломи ва саловати бўлсин!

Ва ундан сўнг:

Бизнинг устозимиз, машҳур олим аш-Шом, шайх Муҳаммад Жамолиддин ал-Қосимий رحمه الله таҳоратда пайпоқларга масҳ тортиш бўйича ноёб мактуб йўллади. Бу асар ҳижрий 1332 йилда (мелодий 1914) Димашқда чоп этилди. Ўсмиринлик давримда бу мактубни ўқиб, мен ундан улкан фойда олдим, ундан кўп илм олдим ва кучлик ижобий ҳис-туйғуни ўзимдан ўтказдим. Ўша йилларда, ёшлик чоғимда биз ҳақиқий илм Аллоҳнинг Қуръони ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларига асосланган илмга эга бўлишга жуда қаттиқ интилар эдик. Ҳаммадан ҳам кўпроқ бизлар солиҳ саҳобаларнинг китобларини топиш ва ўқишга ташналик қилар эдик, шунингдек уларнинг йўлидан кетган ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларига қаттиқ амал қилган ҳолда саҳиҳ далилларга эргашиб, мутаасибларча бирон-бир фикр ва иштиёқ тарафдорлигини рад этадиган ва бирон-бир олимнинг дунёқарашига кўр-кўрона тақлид қилишни четлаган кейинги авлодлардан бўлган мусулмон муаллифларнинг асарларини ҳам.

Бу тўғри йўлни танлаганлар қаторида бизнинг устозимиз шайх ал-Қосимий رحمه الله ҳам бўлганлар. Ўлимдан олдин у Мисрга ташриф буюрдилар ва мен у билан мулоқатда бўлганлар, унга хамроҳ бўлганлар ҳамда ҳаққа қайтиш ва тўғри йўлдан юрмоқлик бўйича ундан насиҳат олувчилар орасидаги илм изланувчилари орасида мен ҳам бор эдим.
Бизнинг дўстимиз ва хурматли биродаримиз, салафи солиҳларимиз тутган йўлини қаттиқ тарафдори Муҳаммад Насифда Аллоҳ уни ўз панохида асрасин, ўқувчилар орасида библиографик ноёб бўлиб қолган бу фойдали асарни қайта нашр этиш иштиёқи пайдо бўлди. У бу асарни мен қайта ўқиб чиқишимни ва унга кириш мақола ёзиб беришимни илтимос қилди. Мен рози бўлдим, ва ўз навбатида унга бу китобдаги баъзи ҳадисларни саҳиҳлигини текшириш ҳамда уларга муаллифнинг رحمه الله фикрини қувватловчи бирор китоб ёзиш вақтида унинг ихтиёрида бўлмаган далиллар қўшимча қилиш иштиёқи борлигини айтдим. Бу мактубда таянилаётган асосий далил қуйидаги уч ҳадисда мавжуд: Савбаннинг رضي الله عنه , ал-Муғиро ибн Шўъбанинг رضي الله عنه ва Абу Мусо ал-Ашарийнинг رضي الله عنه ҳадисларида. Бу китобга кириш мақоласида мен бу учта ҳадиснинг саҳиҳлигини исботини келтирдим ва тўртинчи далил сифатида Анас ибн Моликнинг رضي الله عنه ҳадиси билан қувватлантирдим. Бу мақолани ёзишда Аллоҳ субҳана ва таъаладан мени тўғри йўлга йўллашини, менга ёрдам беришини ва шуҳрат ато этишини тилаган ҳолда бор кучимни сарфладим, дарҳақиқат У - ҳаммани эшитувчи, дуоларни ижобат қилувчи Зотдир.

1.Савбаннинг رضي الله عنه ҳадисига келсак, у имом Аҳмаднинг “ал-Муснад”ида келтирилган ( 5 жуз, 277 бет, алепп нашриёти ).{8}

Имом Аҳмад ушбу ҳадисни Яҳё ибн Саъиддан келтиради, у Саврдан ривоят қилади, Савр уни Рошид ибн Саъдадан келтиради, у эса Савбандан ривоят қилади. Бу ҳадисни шунингдек Абу Довуд (Абу Довуд тўпламига шарҳ “Аур ал-Маъбуд”, 1 жуз 56 бет) имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан ўхшаш иснод билан келтиради. Айнан шу ҳадисни Ҳоким ўзининг “ал-Мустадрак” тўпламида (1 жуз, 169 бет) имом Аҳмаднинг ривояти йўли орқали келтиради. Ҳоким бу ҳадисни саҳиҳ ва имом Муслимнинг иснодга кўядиган талабларига жавоб берадиган деб айтган, Заҳабий бу фикр билан рози бўлган.

Юқорида келтирилган исноддаги Савр исмли ровий – бу ишончга сазовор деб тан олинган ҳадис ровийси Ибн Язид ал-Калай ал-Хумсийдир. Шунингдек Рошид ибн Саъд ал-Ҳумсий ҳам ишончли ровий, унинг таржимаи холи имом Бухорийнинг رحمه الله “ат-Тариҳ ал-Кабир” китобида келтирилган. Бу унинг ишончга лойиқ ҳадис ровийлигига ишорадир. Шунингдек бу ровийнинг таржимаи ҳолининг Ибн Абу Ҳотим “ал-Жарҳ ва ат-Таъдил” (1/2/483) келтириб, Яҳё ибн Маин ва Абу Ҳотим уни ишончли ҳадис ровийси деб атганликларини маълум қилади.

Имом Аҳмаднинг бу ҳадисида камчилик мавжуд Рошид ва Савбаннинг орасидаги ривоятнинг узлуксиз санади хатони ўз ичига олган деб баён қилганлигини, Ибн Абу Ҳотим “ал-Марасил”да (22 бет) Абдуллоҳ ибн Аҳмаддан унинг отасини қуйидаги сўзларини ривоят қилади: “Рошид ибн Саъд Савбандан ҳадис эшитмаган. Бироқ имом Аҳмаднинг бу фикрига Бухорийнинг Рошид Савбандан ва Яъала ибн Мурродан хадис эшитганлигини “ат-Тариҳ – ал-Кабир”да қаттъий айтганлигига қарама-қаршидир. Бухорий Рошид ибн Саъднинг таржимаи холини келтириб шундай деб ёзадилар: “Рошид, Савбандан ва Яъло ибн Мурродан ҳадис эшитган”. Бухорийнинг бу сўзлари Рошиднинг Савбандан бевосита ҳадис эшитганлигига етарли даражада далил бўла олади. Китоб муаллифи ўзини машақатга солиб, санади узилган ҳадисларни далил сифатида қўллаш мумкинлиги ҳақидаги фикрни афзаллигини ўз ичига олган далил-исботлар келтиришлиги билан буни биздан соқит қилади. Шунинг орасида, кўпчилик муҳаддис-олимлар санади узилган ҳадисларни заиф ривоятлар қаторига қўшиб, улар хужжат сифатида қўлланилмайди деган фикрга мойилдирлар. Савбаннинг ҳадисига келсак, унинг узлуксиз саҳиҳ исноди мавжудлиги маълум бўлди.

2. Имом Аҳмаднинг “Муснад”ида Муғира ибн Шуъбанинг رضي الله عنه ҳадиси (4 жуз, 252 бет, Алеппо нашри). Бу ҳадиснинг шунингдек Абу Довуд (Абу Довуднинг тўпламига шарҳ “Аун ал-Маъбуд”да 1 жуз, 61-62 бетлар), Термизий (ҳадис №99. Аҳмад Муҳаммад Шокирнинг шарҳи билан чиқарилган нашрда – 1 жуз, 167 бет), Ибн Ҳиббон ўзининг “ас-Саҳиҳ”ида (менда мавжуд қўлёзманинг фотокопиясининг 2 жузи, 550 бетда), Ибн Можада (ҳадис № 559, 185 бет, Фуад Абд ал-Бақийнинг нашриётида), Ибн Ҳазмнинг “ал-Муҳалла”сида (2 жуз, 81-82 бетлар) ва Байҳақийнинг “ас-Суннан ал-Кубро”да (1 жуз, 283-284 бетлар).{9}

Улар ҳаммалари бу ҳадисни Суфён Саврийнинг ривояти йўли орқали Абу Қайсдан хабар қилган, у Ҳузайл ибн Шураҳбилдан, у эса ўз навбатида Муғира ибн Шўъбадан رضي الله عنه ривоят қилган. Термизий айтди: “Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.” Абу Довуд бу ҳадиснинг матнини келтиргандан сўнг, ёзади:“Абурроҳман ибн Маҳди бу ҳадисни ривоят қилмаган, чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хуффларига {10} масҳ тортганликлари тўғрисидаги Муғирадан رضي الله عنه қилинган ривоят машҳурдир.
Муғиранинг رضي الله عنه хуффларга эмас пайпоқларга масҳ тортилиши ҳақидаги ҳадисида камчилик кўраётган барча олимлар Абдурроҳман ибн Маҳдийнинг айнан мана шу мулоҳазасидан четлашмоқдалар. Бироқ қуйидаги ҳадис нинг ривояти саҳиҳ иснодга эга ва унинг ҳамма ровийлари
ишончга сазовордирлар. Суфён Саврий ҳадис ривоят қилган инсон Абу Қайс - бу Абдурроҳман ибн Сарван ал-Авдийдир, уни Ибн Маин ишончли ровий деган. Ўз навбатида ал-Ажлий, Абу Қайсни қуйидагича тасвирлаган: “Ишончли ва ҳадисларни тўғри ровийларидан”. Абу Қайснинг ривояти бу ҳадисни бошқа ривоятларига қарама-қарши деган имом Аҳмаднинг сўзларига келсак, бундай баҳо бериш қуйидаги ровийнинг ишончлик даражасини пасайтирмайди. Имом Аҳмад رحمه الله, Абу Қайснинг ҳадисида маҳфий камчиликнинг мавжудлигини бошқа ровийларнинг ривоятларига нисбатан қарама-қаршилик жамланганлигини назарда тутган. Бироздан сўнг биз бундай мувофиқсизлик Абу Қайснинг ҳадисини саҳиҳлигига зиён қилмаслигини ва унинг маҳфий камчиликлар мавжуд бўлган ривоятлар қаторига қўшишига асос бўлмаслигини тушунтириб берамиз.

Ҳузайл ибн Шураҳбил ал- Авдий - аввалги тобеъинлардан. Айтадиларки, ҳаттоки у исломдан аввалги жоҳилият даврини ҳам кўрган экан. Унинг ишончга сазовор ҳадис ровийси эканлигида шак шубҳа йўқ. Унинг таржимаи холи Ибн Саъданинг “ат-Табақат”да (6:122), Бухорийнинг “ал-Кабир”да (4/2/245) ва “ал-Исаба”да (6:303) келтирилган.

Имом Ибн ал-Қосимий رحمه الله бу ҳадисда айтилаётган пайпоқларга масҳ тортиш масаласини жуда яхши ва ишончли тарзда баён қилди. Муғиранинг ҳадиси заифлиги масаласидаги Ибн Қоййимнинг фикри билан мен норози бўлсам ҳам имом Мунзирнинг “ал-Муҳтасар” ( “Таҳзиб ас-Суннан”, 1 жуз, 121-122 бетлар) асарининг шарҳидаги унинг сўзларини келтираман: “ан-Насоий айтди: “Биз Ҳузайил ривоятидан ташқари Муғиродан бошқа бирон-бир кимни бу ҳадисни ривоят қилганини билмаймиз. Саҳиҳи эса, бу Росулуллоҳнинг хуффларига масҳ тортганликлари ҳақидаги Муғирони رضي الله عنه ҳадисидир.” Байҳақий ривоят қиладиларки, Абу Муҳаммад - бу Яҳё ибн Мансур, айтди: “Мен эшитганман, Муслим ибн Ҳажжож رحمه الله бу ҳадисни заиф деб айтган: “Абу Қайс ал-Авди ва Ҳузайл ибн Шураҳбил, Муғиронинг رضي الله عنه Росулуллоҳ хуффларига масҳ тортганликлари ҳақидаги ҳадисининг ровийлари йиғиндисига қаршилик кўрсата олмайди. Қуръоннинг аниқ маъносини Абу Қайс ва Ҳузайл кабиларнинг ривоятлари деб ташлаб бўлмайди.” Байҳақий айтдилар: Мен Абу Аббос ад-Давглига Муслимнинг бу айтганларини эслатиб ўтдим ва бунга жавобан мен ундан қуйидаги сўзларни эшитдим: “Мен эшитганманки, Али ибн Муҳаммад ибн Синан бундай деб айтганини: Мен Абу Қуддама ас-Сархасий бундай деганини эшитганман: “Абдурроҳман ибн Маҳдий ривоят қилади: “Мен Суфён Саврийга айтдим: “Кимки Абу Қайснинг ҳадисини Ҳузайлдан менга ривоят қилса, мен ундан бу ҳадисни қабул қилмас эдим”. Суфён жавоб қилди, бундай ҳадис ҳақиқаттан ҳам заиф ёки мустаҳкам (ваҳин) эмас ёки у шунга ўхшаш сўзни айтди.”
Абдуллоҳ ибн Аҳмад (таржимон изоҳи – имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг رحمه الله ўғли) айтди: “Мен отамдан бу ҳадис ҳақида сўраганимда, у менга жавоб қилди: “Бундай ҳолатда у фақат Абу Қайснинг ҳадисида ривоят қилинади.” У шунингдек айтди: “Абдурроҳман ибн Маҳдий уни мункар {11} ҳадислар қаторига қўшиб, ривоят қилишдан бош тортди.”
Али ибн ал-Мадиний айтди: “Муғира ибн Шуъбанинг хуффларга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадисини Мадина, Кўфа ва Басранинг ахолиси ривоят қилишарди. Ҳузайл ибн Шураҳбил шунингдек Муғирадан رضي الله عنه масҳ тортиш ҳақида ҳадис ривоят қилган, фақат хуффларга эмас пайпоққа: “...........ва у пайпоқларига (жавробайн) масҳ тортдилар.” Шундай қилиб, бу кўринишдаги ҳадис қолган ҳадис ровийларининг ривоятига қарама-қаршидир.
Ал-Фазл ибн Утбан айтди:“Мен Яҳё ибн Маиндан бу ҳадис ҳақида сўрадим. У жавоб қилди: Абу Қайсдан ташқари унинг ҳамма ровийлари у киши хуффларига эмас пайпоқларига масҳ тортганликларини айтишди.
Ибн ал-Мунзир айтди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўққиз саҳобалари пайпоқларига (ал-жавробайн) масҳ тортганликлари ҳақида ривоятлар мавжуд: Али, Аммор, Абу Маъсуд ал-Ансорий رضي الله عنه, Анас رضي الله عنه, Ибн Умар رضي الله عنه, ал-Баро رضي الله عنه, Билол رضي الله عنه, Абдуллоҳ ибн Ауф رضي الله عنه ва Саҳл ибн Саъд رضي الله عنه”. Абу Довуд бу тўққиз саҳобадан ташқари шунингдек Абу Умома رضي الله عنه, Амр ибн Хориса رضي الله عنه, Умар رضي الله عنه ва Ибн Аббосни رضي الله عنه зикр қилади. Шундай қилиб, саҳобаларнинг умумий сони 13тага боради. Таҳоратда оддий пайпоқларга масҳ тортиш жоизлиги ҳукми Абу Қайснинг ҳадисига эмас айнан мана шу саҳобаларнинг رضي الله عنه ривоятларига таянади. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, пайпоқларга масҳ тортиш жоизлиги билан рози бўлмаганлар масалага холисона ёндашмаяптилар ва ўзларининг муҳокамалари субутли эмас. Агарда Абу Қайснинг ҳадиси уларнинг нуқтаи назарига мос келганда, у ҳолда улар айтар эдиларки: “У жоиздир, ишончли ровийнинг қўшимча қилиниши мумкиндир”. Бу билан биргаликда улар Абу Қайс илгари айтиб ўтилгандек, бу ҳадиснинг ягона ўзи ривоят қилганлигига аҳамият бермаган бўлишарди. Бироқ ҳадис уларнинг фикрига зид бўлганлиги учун Абу Қайс бу ҳадиснинг ягона ровийси сабабли улар дарҳол ундаги камчиликларни мавжудлигини эслаб қолишади. Шу билан биргаликда улар ишончли ровийнинг қўшимча қилиниши мумкинлигида сукут сақлашади. Ахир ҳақиқат ўзи учун ҳам, ҳамда суҳбат учун ҳам тарознинг палласи бир хил ишлатилишини талаб қилади, чунки ҳар бир буюмда унинг кенглиги ва оғирлиги мавжуд. Бизлар эса, ўзимиз томондан Абу Қайснинг ҳадисига таянсак ҳам ҳар қандай ноҳақликка қарши чиқамиз. Имом Аҳмадга رحمه الله келсак, у пайпоқларга масҳ тортишликни жоизлигига ишора қилган, бироқ шу билан бирга Абу Қайснинг ривоятида камчилик мавжудлигини такидлаган. Бундай ёндашув имом Аҳмад رحمه الله нинг холислиги ва ҳақиқатпарварлигини кўрсатмоқда. Пайпоқларга масҳ тортиш мумкинлиги ҳақидаги ўзининг фикрини юқорида айтиб ўтилган саҳобалар шундай қилганликлари ҳақидаги ривоятлар билан ва шариат қонунияти мувофиқлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўладиган даражада оддий пайпоқлар (жавробайн) билан хуффлар орасида муҳим фарқ йўқлигини ўз ичига олган қиёсий фикр билан ҳам асослади”.
Пайпоқларга масҳ тортишга нисбатан Ибн Қоййимнинг رحمه الله айтганлари шундан иборатдир. Биз Ҳузайл ривоят қилган Абу Қайснинг ҳадисида камчилик мавжудлиги ҳақидаги унинг фикри билан норозимиз, чунки хуффларга масҳ тортиш ҳақидаги Муғиронинг ҳадисини қолган ровийларининг ривоятлари, пайпоққа масҳ тортиш ҳақидаги Ҳузайл ибн Шураҳбилнинг ривоятини саҳиҳлигини рад этмаяпти. Бошқача қилиб айтганда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламн қандай қилиб хуффларига масҳ торган бўлсалар, шундай қилиб пайпоқларига ҳам масҳ тортганлар.
Ўзимни Термизийнинг رحمه الله ҳадис тўпламларига ёзган шарҳимда (1 жуз, 168 бет) мен айтдим: “Бу ҳадис (муҳаррир изоҳи – яъни пайпоққа масҳ тортиш ҳақидаги ҳадис) саҳиҳ деб Термизий رحمه الله тўғри айтди.” Қуйидаги ҳадис ва хуффларга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадис - алоҳида ривоятлар. Муғиродан رضي الله عنه таҳоратда масҳ тортиш бўйича турли ҳадислар ривоят қилинади: баъзи ровийлар хуффларга масҳ тортиш ҳақида ривоят қиладилар, иккинчилари - саллага масҳ тортиш, учинчилари - пайпоққа масҳ тортишни. Бу ҳадислар орасида ҳеч қандай зиддият йўқ, чунки улар кўпдирлар ва ҳар хил вазиятни ифода этмоқдалар. Таҳминан беш йил давомида Муғиро رضي الله عنه Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларида бўлган. Аниқки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари билан боғлиқ бўлган турли хил вазиятларни гувоҳи бўлган ва кейинчалик бу ҳақда мусулмонларга хабар берди. Шу ҳам ойдинки, баъзи ровийлар ундан бир ҳадис эшитишган, баъзилар эса - бошқа. Бу ҳолат аниқ ва равшандир.
Юқорида айтиб ўтилган сўзларга қуйидагиларни қўшимча қилмоқчиман. Маълумки, саҳиҳ ҳадисларда қуёш тутилганда ўқиладиган бир неча хил намозларнинг турлари ривоят қилинади. Бу билан бирга олимлар саҳиҳ ҳадислар ривоятларини жамлаш тамоилига амал қилиб, биз ровийларни ихтилофи билан эмас балки, турли вазиятларни тасвири билан тўқнашмоқдамиз деб хулоса чиқардилар. Олимлар қуёш ва ой тутилиш ходисаси камдан-кам бўлишлигига қарамасдан шундай хулоса қилишди. Таҳоратга келсак, у ҳар куни ва бир неча бор қайтарилади. Шунинг учун таҳоратни тасвирлайдиган ҳадисларнинг ривоятларини жамлаш ўринли бўлмасмикан? Ахир бундай вазиятда ҳамма саҳиҳ ривоятларни ҳисобга олиш зарурлиги аниқ-равшанку!
Термизийнинг ҳадисларини изоҳлашда (1 жуз, 100-102 бетлар) машҳур олим Муборакфурий бу ҳадиснинг заифлигини исботлаш учун бор кучиларини сарфладилар. Бироқ адолат ва диққат билан унинг далилларига назар ташлаганда хатоликни кўриш мумкин. Бунинг ичида энг қизиғи шуки, Ҳузайлнинг ривоятини ишончли ровийга қўшимча эканлиги ва уни қабул қилиш лозим деб ҳисоблашлиги олимлар қарашларига зиддир. Муборакфурий шундай деб ёзадилар: “Бу фикр ихтилофли. Барча ровийлар Муғирадан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуффларига масҳ тортганликларини ривоят қилишган ва фақат Абу Қайс ҳаммага қарама-қарши бўлиб, Ҳузайлдан Муғиронинг ҳадисни қуйидаги кўринишда ривоят қилди: “У , пайпоқлар ва сандалларга масҳ тортилар”. Шунинг учун Абу Қайснинг ривоятини қолган ровийларининг ҳадисларига қўшимча деб кўриб чиқмаслик керак, аксинча уларнинг ривоятларига нисбатан хилофдир.” Албатта, агар унинг ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хуффлари, пайпоқлари ва сандалларига масҳ тортганликлари ҳақида гап борганда, у ҳолда бирон-бир қўшимча ривоят қилган деб таъкидласак бўлар эди. (!)
Муборакфурий бу муҳокамаларида кўриб чиқилаётган масаланинг асл маносидан четга чиқди, чунки олимлар Абу Қайснинг ривояти ҳадиснинг матнига қўшимчалигини назарда тутмасдан жоиз бўлган қўшимча деб айтганлар. Абу Қайснинг ҳадисни жоиз бўлган қўшимча деб атаб, улар Абу Қайс қолган ровийларнинг ривоятларини тўлдирган ҳолда умуман бошқа шариат қонунини ривоят қилган деб назарда тутишмоқда. Улар хуффларга масҳ тортиш ҳақида ҳадис ривоят қилишди, Абу Қайс эса пайпоқларга масҳ тортиш ҳақида ҳадис ривоят қилди ва унинг ривояти ҳеч қанақасига хуффларга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадисларни инкор этмайди. Шундай қилиб, аслида Абу Қайснинг ривояти бошқа ровийларнинг ҳадисларини тўлдиради ва бу аниқ равшандир.

Бошқа тарфдан, илгари такидлаб ўтганимиздек ишончга сазовор ровийлар хатога йўл қўйган деб асосланиб бу ҳадиснинг ривоятини заиф деб фикр юритилса, бу далил-исботсиз ҳукм чиқариш билан баробардир. Абу Қайснинг ҳадисини саҳиҳлиги Ибн Қоййим далил сифатида таянган саҳобаларнинг амаллари билан мувофиқ бўлишлиги билан тасдиқланади. Абу Қайс бирон-бир ғалати ёки қарама-қарши нарса ривоят қилгани йўқ ва бу ҳақда ҳеч қачон ҳеч нарса гапирмаган. Аксинча, у аниқ бўлган саҳобаларнинг харакати ва уларни шариат ҳукмларига риоя қилганликлари ҳақида ривоят қилинган.
3. Абу Мусо ал-Ашарийнинг رضي الله عنه ҳадисга келсак, у Ибн Можанинг “ас-Суннан”ида келтирилган ( №560, Фуад Абд ал-Бақий нашриёти). Бу ҳадисга иккита камчиликни қўшмоқдалар.
Биринчи камчилик шундан иборатки, ҳадис ровийларининг санадида Ийсо ибн Синан ал-Ҳанафий ал-Филистиний мавжуд, уни имом Аҳмад, Ибн Маин ва бошқа муҳаддислар заиф ровий деб аташган. Бироқ Ибн Ҳиббон уни ишончли ровийлар қаторида зикр қилди. Бунга ўхшаш ровийлар ҳақида сўз борганда муҳаддислар уларнинг заифлигини этиборга олиб, кўпинча улар ривоят қилган ҳадисларни заиф ривоятлар эмас яхши (ҳасан) даражалилар қаторига киритишади. Бундан ташқари Бухорий бу ҳадис ҳақида гапирмаган, бироқ агар у уни заиф деб ҳисоблаган бўлганда, албатта унга ишора қилган бўларди, бу ҳақда кейинроқ айтиб ўтамиз.
Иккинчи камчилик бу ушбу ҳадисни Абу Мусодан ад-Даҳҳак ибн Усмон ибн Арзаб исмли тобеъиннинг ривоят қилган, у эса Абу Мусонинг رضي الله عنه шахсан ўзидан ҳадис эшитмаган. Бу ҳақда ад-Даҳҳакнинг таржимаи холини келтириб (2/1/459) Ибн Абу Хатим ўзининг отасидан бу ҳақда эътироссиз тасдиқлаганлигини эслатиб ўтади. Шу жумладан у ёзади: “Бу ровий Абу Мусо ал-Ашарийдан رضي الله عنه мурсал ҳадисларни ривоят қиларди”. Бироқ бу соҳанинг обрўли мутаҳассиси бўлган имом Бухорий رحمه الله ад-Даҳҳак ҳақида ўзининг “ал-Кабир” китобида (2/2/334) шундай ёзади: “У Абу Мусодан رضي الله عنه ҳадислар эшитган.” Ундан сўнг айнан шу асарда Бухорий رحمه الله қуйидаги ҳадисга ўзига хос қисқаликда ишора қилди. Шу билан биргаликда у ушбу ҳадиснинг заифлиги ва унда камчилик мавжудлиги ҳақида ҳеч нарса айтмади. Имомнинг бундай баҳо бериши бўлмади деганда бу ҳадис мақбуллигига далолат қилади.
Шунингдек бу мавзуга тегишли Анас ибн Моликдан رضي الله عنه ривоят қилинган яна бир ҳадис мавжуд. Бу ҳадис пайпоқларга масҳ тортишга аниқ ишора қилади ва униг санади саҳиҳдир. Уни ад-Дулабий ўзининг “ал-Куна ва ал-Асма” китобида (1-жуз, 181-бет) келтиради” “Аҳмад ибн Шуайб менга Амр ибн Алидан маълум қилади, Саҳл ибн Зиёд Абу Зиёд ат-Таххан унга ал-Азроқ ибн Қайсдан ривоят қилади: “Мен Анаснинг таҳорати бузилганда юзини ювганини, икки қўлини ҳамда ўзининг юнгли пайпоқларига (жавробайн мин ас-суф) масҳ тортганини кўрдим. Шунда мен ундан сўрадим: “Сен уларга масҳ тортяпсанми?” Бунга у жавоб қилди: “Дархақиқат улар - хуффлар фақат юнгдандир.”
Бу ҳадиснинг исноди саҳиҳ. Аҳмад ибн Шуайб -“ас-Суннан” тўплами муаллифи Насоий ҳадисининг машҳур билимдонидир. Амр ибн Али - бу Амр ал-Фалласий, шунингдек обрули ҳадис билимидони. Абу Зиёд Саҳл ибн Зиёд ат-Таххан ишончли ровийдир. Унинг таржимаи холини имом Бухорий رحمه الله “ал-Кабир”да (2/2/103-104) ва Ибн Абу Ҳотим “ал-Жарҳ ва ат-Тадил”да (2/1/197) келтирадилар. Иккаласи ҳам бу ровийнинг камчиликлари ҳақида эслаб ўтишмаганлар. Шундай қилиб, иккита олим уни ишончли ва инсофли ҳадис ровийси деб ҳисоблашган. Шу билан бир қаторда, ал-Азодий у ҳақда қуйидагини айтгани маълум қилинади: “Унинг ҳадислари мункар.” Бироқ ал-Азодий бу ҳадис ровийсига нима сабабдан рад (жарҳ) бераётганлигини айтиб ўтмайди. Бундан ташқари ал-Азодий кўпгина ишончли ва ҳақиқатгўй ровийларни рад этиши билан ажралиб турарди. Шунинг учун у якка ўзи ровийнинг биронтасини заиф деган вазиятда унинг баҳо бериши инобатга олинмайди.
Шу билан бирга саҳобалар авлодидан бўлган ал-Азроқ ибн Қайс мустаҳкам ишончга лойиқ ровийдир. Унинг таржимаи холи “ат-Таҳзиб” китобида келтирилади.
Юқорида келтирилган ҳадис мавкуф қаторига киради, чунки у харакат ва саҳобанинг сўзи ҳақидаги ривоятдир, бу вазиятда Анас ибн Моликнингдир رضي الله عنه. Ушбу ҳадиснинг ҳужжат сифатида қабул қилиш кераклигининг сабаби шундаки, Анас нафақат маълум бир харакатни амалга оширди, балки пайпоқ – бу хуффлиги, бироқ жунгданлигини тушунтирди. Анас ибн Молик رضي الله عنه - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаси ва араб тили моҳири. У чет-эл сўзлари аралашиб, шевалар пайдо бўлган давргача мавжуд бўлган соф араб тили моҳири бўлган. У “хуфф” сўзи ўзини ичига на фақат чармдан қилинган буюмни балки, оёқнинг тўпиғигача ёпилган ва сув ўтишга тўсқинлик қиладиган {15} барча буюмларни олишини тушунтирди.
Ал-Халил, ал-Азҳарий, ал-Жавҳарий, Ибн Сайидихий ва бошқалар каби араб тили мутаҳассисларининг қиёсий фикрларига нисбатан Анаснинг رضي الله عنه сўзлари минг бор кучлироқдир. Бу муаллифлар бошқа инсонлардан сўзларнинг фақатгина луғавий маъносини ривоят қилишган. Бу билан биргаликда уларнинг кўпгина ривоят қилган сўзларининг тафсири ровийлар санадига эга эмас, бироқ бунга қарамасдан олимлар уларнинг асарларига мурожаат қилишади. Шунинг учун аввало у ёки бу сўзларнинг маъносини тафсир қилишда уни сақловчиси бўлиши биринчи манбага таяниш зарур, бизнинг ҳолатда эса соф насабдор араб ва Росулуллоҳнинг саҳобасидир. Бундан ташқани, у тушунтирган “хуфф” сўзининг тафсири саҳиҳ иснод билан ривоят қилинмоқда. Жуда аниқ бўлмаса ҳам сўзининг шундай маносига юқорида келтирганимиздек Ибн Қоййим رحمه الله ҳам ишора қилдилар. Жумладан у ёзяпти: “Пайпоқларга масҳ тортиш жоизлиги ҳақидаги ўзинингфикрини (муҳаррир изоҳи – имом Аҳмад) у юқорида кўрсатиб ўтилган ривоятларда хабар берилган саҳобаларнинг амалига ва таққослаш ҳукмига (қиёс) асослаб, мавжуд бўлган шариат аҳкомларига таъсир кўрсата оладиган даражада оддий пайпоқ (жавробайн) билан хуффлар ўртасида сезиларли фарқ йўқлигини айтди”. Шундай қилиб, Ибн Қоййим мавжуд бўлган шариат ҳукмларига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган сезиларли фарқ йўқлиги, хуффлар билан пайпоқлар ўртасида тўғридан-тўғри қиёслаш мавжудлигига ишора қилди.
Бу билан бирга Анаснинг رضي الله عنه ҳадиси аниқ маънога эга ва унда сўз пайпоқлар ва хуффлар ўртасида таққослаш ҳақида бораётгани йўқ. аксинча, ҳадисда пайпоқлар “хуфф”ларнинг луғавий маноси туркумига киришлиги ва бу “хуфф” сўзининг маъно жиҳатларидан эканлиги ҳақида сўз бормоқда. Хуффларга масҳ тортиш масаласига келсак, олимларда бу бўйича ихтилоф йўк. Пайпоқлар эса ўрнатилган луғавий манодан келиб чиққан ҳолда, шунингдек “хуфф” сўзининг маносига киради.

Анас пайпоқларига масҳ тортганлиги ҳақида бошқа саҳиҳ маълумотлар ҳам ривоят қилинган. Уларнинг ҳаммаси юқорида айтиб ўтилган ад-Дулабийнинг ҳадисни тасдиқлайди. Бу ҳақда мукаммал билишни истайдиганлар Ибн Ҳазмнинг “ал-Мухалла” (2 жуз, 84-85 бетлар) китобига мурожаат қилишлари мумкин, у ердаги келтирилган ҳадис ва ривоятларнинг саҳиҳлигини биз томондан текшириб чиқилган.
Сўзимиз якунида бутун оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!

Қоҳира, жума, ҳижрий 1377 йил, жумадул-аҳир ойининг 6 санаси (муҳаррир изоҳи – 1957 йил 27 декабр)


Quote: 8 Бу тўплам оффсет босмаси воситаси билан “ал- Мактаб ал-Исломий” нашриётида шайх Албоний томонидан “Муснад”да айтиб ўтилган барча саҳобаларнинг исмларини алифбо бўйича кўрсатиб ўтилган рўйҳат қўшилгандан сўнг қайта нашр этилди
9 Мен (муҳаррир изоҳи - шайх Албоний) айтаман: бу ҳадисни шунингдек Ибн Ҳузайма ўзининг “ас-Саҳиҳ” тўпламида (№198, “Дар ал-Қолам” нашриёти, Байрут), Ибн Абу Шайба “ал-Мусаннаф”да (1-188) ва Таҳовийнинг “Мушкил ал-Асар”да (1/97, Қоҳира нашриёти) келтирилган. ал-Қолам” нашриёти, Байрут), Ибн Абу Шайба “ал-Мусаннаф”да (1-188) ва Таҳовийнинг “Мушкил ал-Асар”да (1/97, Қоҳира нашриёти) келтирилган.

10 Таржимон изоҳи: хуфф – бу оёқни товонини ёки уни ҳар тарафлама қоплайдиган, одатда чармдан бўлган буюмдир.

11 Муҳаррир изоҳи: мункар – бу ишончли ровийнинг ривоятига қарама-қарши бўлган заиф ровийнинг ривоят қилган ҳадисига айтилади.

12 Мен (шайх Албоний – муҳаррир изоҳи) айтаман: шайх Аҳмад Шокир رحمه الله “Сув ўтишга тўсқинлик қилади” деган жумлалари хато ёзув бўлса керак, чунки юқоридаги ривоятда Анас бунга ўхшаш шартлар ва чегаралар ҳақида ҳеч қандай ишора қилмаяпти. Ҳаётий тажрибадан жунг товонга сув ўтказмаслиги маълумлиги сабабли, хуффларнинг аниқлаш мохияти бу шарт ва чегаралаш билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Мен бу жумлани машҳур олим رحمه الله сўзларидан олиб ташлаш зарур деб ҳисоблайман, чунки биринчидан такидлаб ўтилгандек у асоссиз, иккинчидан эса ҳатто юпқа пайпоқларга масҳ тортиш жоиз деб ҳисоблаган шайх ал-Қосимийнинг رحمه الله мавзуларининг йўнналишига бу жумланинг йўқлиги мувофиқ келади. Шунинг учун юқорида келтирилган жумла китоб муаллифининг фикрига аниқ қарама-қаршидир. Хуффлар асосан чармдан қилинганлиги учун Анас чарм хуффларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган ягона хом-ашё эмаслигини тушунтиришликни зарур деб ҳисоблади. Бу билан у хуффларнинг моҳияти ҳақидаги инсонларнинг нотўғри тушунчаларини йўқотишликга ҳаракат қилди, бунга ўхшаш тушунчалар эса ўраб турган воқийлик таъсирида уларда шакилланмоқда. Шариатда хуффлар фақат чармдан тайёрланган бўлиши кераклигига ҳеч қандай далил йўқ.


Аҳмад Шокир


Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-12-2012, 05:28 PM
#4
ТАҲОРАТДА ПАЙПОҚЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА

بسم الله الرحمن الرحيم

Муаллиф сўзбоши

Тақводорлар учун динни енгил қилган, уларга қийинчиликни раво кўрмаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Дарҳақиқат Аллоҳ – Раҳимлиларни Раҳимлисидир! У томондан тоза ва енгил бўлган, илгариги умматларга юклатилган кишан ҳамда оғирликлардан холис тавҳид дини билан юборилган Пайғамбарига дуруду–саловатлар бўлсин! Пайғамбар муҳри ҳамда бизнинг жанобимиз бўлган Муҳаммаднинг устларига саловатлар ва Аллоҳнинг саломи ёғилсин, шунингдек у кишининг оиласига, унинг соф ва солиҳ саҳобаларига ва уларга сидқидиллик ҳамда аниқлик билан Қиёматга қадар эргашганларга!
Ундан сўнг:
Менга бир неча бор таҳоратда пайпоқларга масҳ тортиш ҳақида савол беришарди. Инсонлар менга бу мавзуни кенг ёритиш зарурлиги, мусулмонларга бу масала юзасидан шаръий ҳукмларни тушунтириш ва уларнинг орасида тегишли илм тарқатишни айтардилар. Бундан олдин баъзи бир мактаб муаллифлари ўғил ва қиз болалар қиш кунларида таҳорат олишларида оёқларини ювиш зарурлиги туфайли қийналаётганликларини ва уларда оёқлари оғриётганлигидан шикоят қилдилар. Шунингдек менга камбағалларга қишда ҳар бир таҳоратда оёқларини ювиш оғирлиги ҳақида айтишди. Бундан ташқари, менга совуқда оёқларини музлаши, ёрилиши ва яра бўлиши сабабли мактаб ўқувчилари, шунингдек эркак ва аёллар қиш кунларида умуман намоз ўқимаётганликларини айтишди. Кемадаги йўловчилар оёқларини ювишда қийинчиликларга дучор бўлмоқдаликлари ҳақида кўп эшитганман.
Шунингдек менга инсонлар динни инсонларнинг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган ҳар нарсанинг ўз ичига олган шариатдаги рухсатларни ўзларининг илимсизлиги сабабли нотўғри тушунишликлари оқибатида умуман намоз ўқимаётганликлари ҳақида кўпгина воқеаларни айтиб беришди. Менга бу воқеаларни айтиб берганлар деишдики, агар инсонлар динда белгиланганларни бажаришни енгиллаштирадиган ҳамда уларни қийинчиликлардан озод қиладиган шаръий рухсатлар ҳақида билишганда эди. Исломнинг асосий устунларидан ва энг машҳур урфларидан бири бўлган намозни ўқимасликка ўзлиги учун баҳона топа олмасдилар.
Ҳар гал бу саволларга жавоб бериб, мен айтардимки: “Ислом дини ўзининг аҳкомларида унга эргашувчиларга нисбатан енгиллик назарда тутади ва уларни машақатдан холий қилади. Ислом инсонларга диний фармонларни шунчаки енгиллаштирдики, ундан бошқа енгиллик йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас бўлиб қолди. Шунинг учун бизнинг динимиз қалбларга раҳмат ва шифодир.”
Шунингдек мен уларга айтардим: “Бундан ташқари бу дин енгиллик ва мурувватликка асослангандир. Асл маънога асосан, Ислом йўналишининг асоси диний кўрсатмаларни бажаришда юзага келган қийинчиликларни енгиллаштириш ва инсонларни қийчиликлардан озод қилишдир. Бу масалага келсак (муҳарир изоҳи – пайпоқларга масҳ тортиш масаласи), у ҳамма ислом ҳуқуқшуносларига жуда ҳам маълумдир. У ҳақда ҳадисларда ривоят қилинмоқда ва у саҳобаларнинг йўлидир, уларга эргашганларнинг, мужтаҳид олимларнинг ҳамда ҳамма ҳадис ровийларини йўлидир. Ҳеч ким Шариатнинг бундай рухсатларини билмайман деб ўзини оқлай олмайди. Шунинг учун ислом ҳуқуқига (фиқҳ) ўқиганлар ахир бундай муҳим масалани ўрганишга аҳамият бермасликлари ва уни тушунишга интилмасликлари мумкинми?! Мусулмонлар жамоасига уни ўрганиш вожиб, чунки билим фақат илм олишлик билан келади, динни тушуниш (фиқҳ) эса - фақат англашлик (тафаҳум) билан бўлади. Кимда-ким билимга интилмас экан ҳамда тушунишликка ва англашликка тиришқоқлик қилмас экан, у ҳолда у зулматда ва чуқур янглишиш фикридадир. Агар динни англашлик ва мустаҳкам илм билан йўл ёритилмаса, у ҳолда бу ҳақ йўлдан юриб бўлмайди, чунки Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ кимга яхшиликни раво кўрса, уни динда фақиҳ қилади.”

Маълум бир вақт ўтгандан кейин менга бу мавзуга бағишланган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тегишли ҳадислари, саҳобалар رضي الله عنه ва уларга эргашганларнинг ривоятлари ҳамда шунингдек мужтаҳид-олимлар фикрларидан иборат бўлган катта бўмаган китоб ёзишимни сўрашди. Бу китобнинг ёзишдан аввал мен Аллоҳ таъладан ёрдам сўраб дуо қилдим. Мен пайпоқларга масҳ тортиш ҳақидаги ҳадис ва ривоятларни текширишда ҳамда имомларнинг тегишли фикрларини ўрганишга бор кучимни сарфладим. Бундан сўнг мен ўрганилган ва текширилган маълумотларни бу китобнинг бетларига жойладим.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин аввали ва охирида, чунки У – тақводорларнинг Ҳимоячисидир!
1.Шариатда ҳар қандай ҳукмнинг манбаси Қуръонлигини шарҳлаш, чунки бу Китоб - асосларнинг асоси.
Ҳаммага маълумки, шариатдаги ҳар қандай ҳукмнинг асоси Муқаддас Қуръондир, чунки бу Китоб - асосларнинг асоси, барча ҳақни ўз ичига олган энг биринчи манба. Шариатда белгиланган ҳар қандай мажбурият унга бориб тақалади ва ундан вужудга келади. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатлари ўзининг асосида Аллоҳ Таълонинг Китобида мавжуд, чунки Суннат Қуръонда умумий айтилганнинг аниқлаштириш, инсонларга унда тушунарсиз бўлганни тушунтириш ва ундан ҳуқуқий фикр мулоҳазалар чиқарадиган усуллардан биридир. Шунинг учун Суннатда барча мавжуд бўлгани синчиклаб ўрганиб чиқиш натижасида Аллоҳ таъаланинг Китобида топилади. Суннатда мавжуд ҳар қандай далилга албатта Қуръонда унга тегишли кўрсатма бор. Бу кўрсатма тўғридан-тўғри Қуръон ояти билан баён бўлиши мумкин ёки унинг аниқ маноси билан (зоҳир), ёки умумий (умум) маноси билан. Қуръон оятларидан олинадиган бу ва бошқа фикр мулоҳазалар олиш усуллари мужтаҳид олимларга маълум ва улардан баъзилари фиқҳ асослари (усул ал-фиқҳ) кўрсатиб ўтилган.

Бу ҳақда хурматли ўқувчи билгандан сўнг пайпоқларга масҳ тортиш ҳақидаги бизнинг масаламизнинг ҳам асоси Қуръонда мавжудлиги маълум бўлади. Бундай асосга ёки таҳорат ҳақидаги оятдаги масҳ тортишга бўлган умумий кўрсатма ёки умумий назардаги бошқа бир кўрсатма билан бўлади.

Таҳорат ҳақидаги оят ўз ичига олган масҳ тортишга бўлган умумий кўрсатмага келсак, у бу оятнинг ўқилишини иккинчи кўринишига таянилади: ундаги тушум келишигида бўлган “арджулакум” (сизларнинг оёқларингиз) сўзи қаратгич келишигида ўқилади (муҳаррир изоҳи - “арджуликум”).
Демак, бундай ҳолатда бу оятнинг очиқдан-очиқ маноси (зоҳир) оёқларга масҳ тортиш шартлигига (фарз) кўрсатма бўлмоқда, бу ҳақда Ибн Аббосдан رضي الله عنه, Анасдан رضي الله عنه, Иқримадан, аш-Шабийдан, Қатодадан, Жафар ас-Содиқдан ва саҳобалардан бўлган олимлардан ривоят қилинган Аллоҳ уларнинг ҳаммасидан рози бўлсин.
Бу имомларнинг тутган йўлига асосан бу оёқларни ўзига ёки оёқларнинг устидан кийилган бирон-бир нарсага масҳ тортилишининг шартлигига кўрсатма бўлмоқда, хоҳ у хуффлар, пайпоқлар ёки тасаҳинлар {13} бўлсин.

Шундай қилиб пайпоқларга масҳ тортиш ҳақидаги ҳукмга таянаётган Суннат учун оятнинг бундай ўқилиши аниқ манбадир.
Кўпчилик олимларнинг фикрига келсак, бу мавзуга тегишли бўлган асарларда тушутирилгандек улар бу оятнинг умумий маълум бўлган меъёрларга асосан тушум келишикда ўқилмасдан қараткич келишикда ўқиш кераклигини такидлаб, оёқларни ювиш шарт (фарз) деб ҳисоблашади. Бундай бўлса Муқаддас Қуръоннинг бошқа оятларида мавжуд бўлган пайпоқларга масҳ тортиш бўйича қонуниятнинг манбаси умумий кўрсатма маъносида бўлади. Бунга мисол қилиб қуйидаги оятларни келтириш мумкин:
“Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар” (Ҳашр сураси, 7 оят);

“Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Росулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” (Аҳзоб сураси, 21оят);

“Айтинг: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас менга эргашинглар” (Моида сураси, 92оят);

“Аллоҳга итоат қилинг ва Пайғамбарга итоат қилинг” (Моида сураси, 92 оят) Шунингдек Қуръонда бунга ўхшаш кўп оятлар бор.

Оятлардан ҳуқуқий ҳукмларнинг чиқариш усуллари кам эмас. Ўзининг мувофиқлик жиҳатидан келиб чиққан масаланинг кўриб чиқилишида уларнинг баъзилари бошқаларига нисбатан вазминлироқдир. Вазминликнинг аниқлаш усулларига келсак, бу илмда чуқур билимга эга бўлганларга маълумдир. Ёрдам ва муваффақият фақат Аллоҳдандир.


Quote: 13 Шиялар бу қонуниятни рад этишди ва хуффлар, пайпоқлар ва тасаҳинларга масҳ тортишга рухсат бермайдилар

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   02-17-2012, 05:44 PM
#5
2. Пайпоқларга ва тасаҳинларга масҳ тортиш ҳақидаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини шарҳлаш.


Хурматли ўқувчи билиши лозимки, бу бобда келтириладиган ҳадислар орасида пайпоқларга масҳ тортишга умумий кўрсатмадан иборат бўлгани ҳам ва шунингдек бунга аниқ кўрсатма мавжуд бўлгани ҳам мавжуд.
Пайпоқларга масҳ тортишнинг жоизлигига умумий ва чексиз кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳадисларнинг биринчи гуруҳига Савбаннинг رضي الله عنه ҳадиси киради. Имом Аҳмад رحمه الله ўзларининг “Муснад” {14}ларида бу ҳадисни келтирганлар: “Яҳё ибн Саъид бизларга Саврадан ривоят қилади, у ўз навбатида Рошид ибн Саъднинг сўзларидан ривоят қиладики Савбан айтди: “Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳарбий сафарга қўшин жўнатди. (бу сафарда) аскарлар совуққа дучор бўлишди. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламни олдиларига келишганларида улар совуққа дуч келишганлигидан шикоят қилишди ва у уларга саллаларига “ал-асиб” ва тасаҳинларига (ат-тасаҳин) масҳ тортишга буюрдилар”. (бу ҳадисни шунингдек Абу Довуд “ас-Суннан”ида келтирган).
Машҳур олим ва тилшунос Ибн ал-Асир ўзининг “ан-Ниҳая” асарида “ал-асаиб” ва “ат-тасаҳин” сўзларининг маносини шарҳлаб айтади: “ал-асаиб” – бу салла (амаим). Уларнинг номланишини сабаби, улар бош атрофига ўралади {15}
{16}“Ат-тасаҳин” – бу оёқнинг иссиқ қиладиган барча нарсалар хоҳ улар хуффлар бўлсин хоҳ пайпоқлар (жавроб) ва шунга ўхшашлар. Бу сўз бирликда мавжуд эмас.
Мен (муҳаррир изоҳи – шайх ал-Қосимий) айтаман: ҳадис ровийларига бағишланган таржимаи холлар ҳақидаги асарларда бу ҳадиснинг барча ровийлари мустаҳкам ва ишончга сазоворликлари кўрсатилган.
Пайпоқларга масҳ тортишнинг жоизлиги бўйича ўзида аниқ кўрсатма мавжуд бўлган иккинчи гуруҳ ҳадисларига келсак, уларга иккита ҳадис таъалуқлидир: ал-Муғиро ибн Шўъбанинг ва Абу Мусо ал-Ашарийнинг رضي الله عنه ҳадисларидир.
Муғиронинг رضي الله عنه ҳадисини имом Аҳмад رحمه الله “Муснад”да Кўфа аҳли ривоят қилган ҳадислар бўлимида келтирди: “Бизларга Вақий айтиб берди: бизларга Суфён Абу Қайсдан, Ҳузай ибн Шураҳбилнинг {17} сўзларидан, у Муғиро ибн Шўъбадан رضي الله عنه ривоят қиладики “Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилаётганларида, пайпоқлари (ал-жавробайн) ва сандалларига (ан-наълайн {18} ) масҳ тортдилар.” Бу ҳадис шунингдек Абу Довуднинг “ас-Суннан”ларида “Пайпоқларга масҳ тортиш ҳақида” (“Ал масҳ ала ал-жавробайн) бобида келтирилган. Бундан ташқари бу ҳадиснинг Термизий ва Ибн Можа ўзларининг тўпламларида келтирганлар. Иккала имом уни “Пайпоқларга ва сандалларга масҳ тортиш ҳақида” деб номланган бобга жойлаштиришди.
Иккинчи ҳадис масаласига келсак, уни Абу Мусо ал-Ашарий رضي الله عنه ривоят қилган. Ибн Можа уни ўзининг “ас-Суннан” тўпламида келтирган: Бизларга Муҳаммад ибн Яҳё айтиб берди: бизларга Муалла ибн Мансур ва Бишр ибн Адам айтиб беришди: Исо ибн Синан сўзидан Ийсо ибн Юнус ривоят қилди, ад-Дахак ибн Абдурроҳман ибн Азраба {19} сўзидан, Абу Мусо ал-Ашарийнинг رضي الله عنه сўзидан ривоят қилинадики: “Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олаётганда пайпоқларига (ал-жавробайн) ва сандалларига масҳ тортдилар”.


Quote:14 Қаранг “ал-Муснад”,5/275. Бу ҳадислар тўплами “ал-Мактаб ал-Исломий” нашриёти томонидан 6 жузда чиқарилган)

15 Таржимон изоҳи: “ал-асаиб” сўзи келиб чиқаётган арабча фел “асаба” “ўранмоқ”, “бойламоқ”, “ўрамоқ” англатади.
16 Таржимон изоҳи: “ат-тасаҳин” сўзи арабча фел “саххана”дан келиб чиқади, у ўз навбатида “иситмоқ”, қизитмоқ”ни билдиради.
17 Ҳузайл – саҳобаларга эргашганлардан (тобеъин), исломдан аввалги жоҳиллик даврини кўрган (“Қомус”).
18 Муҳаррир изоҳи: арабча “ан-наълайн” сўзи фақат сандалларга эмас бошқа оёқ киймларни ҳам ифода этишга ҳурматли ўқувчининг эътиборини қаратмоқчиман. Бунга Ибн ал-Асир ўзининг “ан-Нихая фи Ғариб ал-ҳадис ва ал-Асар” асарида кўрсатиб ўтган.(ҳадис ва ривоятларда учрайдиган кам тушуниладиган сўзларнинг тўлиқ шарҳлаш): “ан-наъл” – бу юриш учун кийиладиган нарса бўлиб, хозирги кунда “тасума” (туфля) номланади. Шунинг учун оёқ киймга масҳ тортишга таълуқли шариат ҳукмларини фақат сандаллар билан чегаралаш керак эмас, чунки у инсонлар кийиб юрган оёқ киймнинг барча турларига таълуқлидир. Аллоҳ билгувчироқдир!
19 Ад-Даххак ибн Абдурроҳман ибн Азраб – саҳобаларнинг тобиларидан (“Қомус”)


Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Abu Amina   09-30-2012, 10:36 PM
#6
3. Келтирилган учта ҳадис билан боғлиқ бўлган шубҳалар ҳақида ва бу шубҳаларга жавоб.

Биринчи шубҳа:

Айтадиларки биринчи ҳадиснинг иснодида, яъни Савбаннинг ҳадисида Рошид ибн Саъд ва Савбан ўртасида ровийларни узлуксиз санади узилган. Ал-Халам ўзининг “ал-Илал” асарида Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Рошид ибн Саъд Савбандан бу ҳадисни эшитмаган чунки Савбан, Рошид уни эшитишдан олдин ўлган деганини ривоят қилади. Шундай қилиб, Рошид ва Савбан ўртасида битта ровийнинг йўқлиги сабабли, ровийларнинг санадида узилиш пайдо бўлди ва айнан мана шу вазият ҳадиснинг камчилиги сифатида эслаб ўтилади.


Бу шубҳага жавоб:
Эслатиб ўтилган шубҳа асосли деб ҳисобланади агарки иснод узлуксиз бўлиб, қуйидаги шартларга риоя қилинган бўлса: қачонки ҳадиснинг ҳар бир ровийси шахсан уни олдинги ровийдан эшитганлиги аниқ маълум бўлса. Бироқ имом Муслим رحمه الله ўзининг “ас-Саҳиҳ”нинг кириш қисмида қатъийлик билан бундай шартни рад этиб айтдики, бу ўйлаб чиқарилган ва ҳадисшуносларнинг умумий фикрига асосан исноди узлуксизликни қаторига киргизиш учун ровий ҳадисни ривоят қилган олдинги ровий билан учрашганлиги ва ундан бу ҳадисни эшитганлиги 20 эҳтимоли мавжудлиги кифоядир.
Юқоридагидан келиб чиқиб, биз бу ҳадисни исноди узилган ҳадислар қаторига қўша олмаймиз. Демак, у ҳақда фикр юритиш унинг ровийларининг қанақа эканлигига боғлиқ. Агар қуйидаги ҳадиснинг ровийси ишончли ва ҳақиқатпарвар бўлса, у ҳолда уни ёки саҳиҳ қаторига ёки ҳасан ҳадислар қаторига киритиш керак, ҳамда уни далил сифатида ишлатиш мумкин бўлади. Шунинг учун имом Аҳмад رحمه الله ўзларининг “Муснад”ларида бу ҳадисни келтирганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизларга етиб келган Суннати ва унга амал қилиш керак деб унга далил сифатида таянган.
Бирон-бир камчиликлар мавжудлиги ҳақида айтмаган ҳолда, бу ҳадисни Абу Довуд ҳам келтирган. Бу унинг нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, бу ҳадис далил сифатида қўлланилиши мумкинлигини маълум қилади. Бу ҳадиснинг ровийлари рад этиладиган ровийлар қаторига кирмайдилар, ҳадиснинг ўзида эса аниқ камчиликлар мавжуд эмас. Шу билан у исноди ҳасан бўлган ҳадисларга қўйиладиган талабларга тўла жавоб бера олади. Ҳасан ҳадислар масаласига келсак, уларга бўлган муносабат саҳиҳ ҳадисларга бўлгани кабидир; улар далил сифатида қўлланилади ва амал қилишга қўлланма бўлиб хизмат қилади.
Бир сўз билан айтганда , Савбаннинг ҳадиси ҳасан ва ишончли ровийлар қаторига киради бу ўз навбатида етарлидир.
Бундан ташқари шуни таъкидлаш керакки, ўз-ўзидан ҳадис иснодининг узилиши уни шартли равишда қабул қилиб бўлмайдиган бўлиб қолмайди. Муслимнинг “ас-Саҳиҳ”ида ўндан ортиқ исноди да узилиш мавжуд ҳадислар келтирилади. Бироқ бошқа ривоятлардан шу ҳам аён бўладики, бу ҳадислар шунингдек узлуксиз иснодга эгадир “ас-Саҳиҳ”да уларнинг мавжудлигини ўзи ҳам ишончли ровий ривоят қилган санадида узилиш бўлган ҳадис, иснодида ишончсиз ровий бўлган ҳадислар қаторига кирмаслигига кўрсатма бўлмоқда. Айнан шунинг учун мурсал 21 ҳадислар тоифасидан ҳадисшунослик бўйича асарларда аниқлангандек, ишончли ровийларнинг 22 ривоятини қабул қилинади.
Биз бу ҳадисни ҳасан дейишимизни асоси шундан иборатки, баъзи олимлар қуйидаги даражага озгина заифлиги мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳабарлар жумласига киртишган. Ҳадиснинг ҳасанлигини бундай аниқлашлик “ат-Тарғиб” китобида келтирилган. Ал-Бағовийга келсак, у фақат “ас-Суннан”да 23 келтирилган ҳадисларни ҳасан ҳадислар қаторига киритди.
Иккала фикрнинг йўналиши бизнинг нуқтаи назаримиз билан мувофиқ, бироқ қандай ҳадисларни ҳасан деб ҳисоблаш кераклиги ҳақида бошқа машҳур тарифлар ҳам мавжуд.
Имом Нававий ишора қилдилар: “Абу Довуддан 24 етиб келган сўзларда айтиладики “ас-Суннан”да у саҳиҳ ҳадисларни келтираётганлиги, уларга ўхшаш ва уларга яқин ҳадислар шунингдек ўта заиф бўлган ҳадисларни тушунтирмоқда. Агар ҳадиснинг саҳиҳлиги ҳақида (тўпламда) ҳеч нарса дейилмаса, у ҳолда ҳадис солиҳдир”.
Ундан кейин имом Нававий ёзадилар: “Шундай қилиб, агар биз ҳадиснинг унинг китобида топсак ва биронта ҳам муҳаддис уни саҳиҳ ёки заиф демаса ҳам, демак Абу Довуд уни ҳасан деб ҳисоблайди чунки ҳадис далил сифатида қўллашга лойиқ ва бу икки даражадан ташқарига чиқмайди. Бундан ташқари Ибн Рошид айтди: “У (муҳаррир изоҳи – Абу Довуд) сукут сақлаган ҳадислар масаласига келсак, унинг томонидан улар саҳиҳ ҳисобланади ҳатто агар бошқа муҳаддислар бошқача ҳисоблашса ҳам.” 25 Батафсилроқ қаранг: “ат-Тадриб”
Ҳадис ровийларининг табақасига бағишланган таржимаи холлар асарларида маълум бўлишича, Савбаннинг ҳадисини барча ровийлари ҳақиқтагўй ва ишончга сазовордирлар.
Қуйидаги ҳадиснинг иснодининг узилишига таъалуқли бўлган шубҳаларга бизнинг жавобимизни билгандан сўнг, хурматли ўқувчиларда Савбаннинг ҳадиси кучли ва ҳасан ривоятлигида ҳамда уни далил сифатида қўллашга лойиқ эканлигида ишонч хосил бўлишлик имкони пайдо бўлди. Барча ҳамма ҳамдлар Аллоҳгадир!


Quote:20 Мен (муҳаррир изоҳи – шайх Албоний) айтаман: бундай эҳтимол қуйидаги вазиятда мавжуд. Рошид ибн Саъд Сиффин жангида Мовия тарафида жанг қилганлигини Бухорий кўрсатиб ўтган. Маълумки бу жанг ҳижрий 36 йилда бўлиб ўтган, Савбан эса ҳижрий 54 йилда вафот этган. Шундай қилиб, 18 йил давомида Рошидда, Савбан билан учрашиш ва ундан бу ҳадиснинг эишитшига имкони бўлган. Шунингдек шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, олимлар Рошидни ишончли ва ҳақиқатпарвар ровий деб айтишган ҳамда улардан биронтаси ҳам уни чалкашликда айблашмаган. (тадлис) хозирги вазиятда – бу, ровийнинг замондошидан ҳадис ривоят қилиши, бироқ у билан учрашмаган ёки учрашган бўлса ҳам ундан бу ҳадисни эшитмаганлиги-таржимон изоҳи). Демак, қуйидаги ҳадиснинг исноди узлуксиз ва ҳадиснинг иснодида узилиш борлиги унинг камчилиги деб айтганларнинг фикри хатодир. Иснодида узилиш борлигини фақатгина қуйидаги ҳолатларда айтиш мумкин, агарки исноднинг узлуксиз бўлишининг далили ундаги ҳар бир ровий олдингисидан шахсан ҳадис эшитган бўлиши лозим деган фикр тўғри деб ҳисобланса. Бироқ Китоб муаллифи رحمه الله кўрсатиб ўтгандек бу нуқтаи назар нотўғри.
Китобнинг кириш қисмида Аҳмад Шокир, Рошид Савбандан бу ҳадисни эшитганлигини Бухорий тасдиқлаган деб ёзгани биз айтганларни шунингдек тасдиқлайди. Бу эса ўз навбатида Рошид билан Савбан учрашганлигига рад этиб бўлмайдиган далилдир. Бу масалани бундай бўлишига сабаб, Бухорий агар ҳар бир ҳадис ровийлари ҳадисини олдингидан шахсан эшитганлиги аниқ бўлса унинг исноди узлуксиз бўлади деб ҳисоблаганлар ва исноднинг узлуксиз бўлиши учун ҳадис ровийси у ривоят қилган билан бир даврда яшаганлиги етарли эмас деб ҳисоблаган олимлар қаторига киради.

21 Муҳаррир изоҳи: мурсал – бу шундай ҳадиски, унинг иснодида эргашувчининг (ат-табиъ) исмидан сўнг узилиш бор.

22 Мен (муҳаррир изоҳи – шайх Албоний) айтаман: бу ҳадиснинг саҳиҳлиги ва исноди узлуксиз эканлиги маълум бўлгандан сўнг, бу ҳадисни фақатгина саҳиҳлигини ҳимоя қилиш учунгина, мен бу мавзу бўйича муфассал мухокама қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайман. Ҳадислар атамалари илмининг ўрнатилган ва тасдиқланган тамоилларига асосан исноди узилиши бор ҳадислар заиф ривоятлар туркумига киради. Бунга қолдирилиб кетилган ровийнинг исми номаълумлиги асос бўлади.
Мен биронта ҳам ҳадис атамаси бўйича китоб муаллифини шунчалик бир манолик ва чексиз равишда ишончли ровий ривоят қилган мурсал ҳадисни мақбуллигини маъқуллаганини билмайман. Аксинча, тегишли манбалар билан эслатиб ўтилган ҳолда бу масала юзасидан машҳур ихтилофлар мавжуд. Шуни билиш керакки, китоб муаллифи томонидан айтиб ўтилган иснодида узилиш мавжуд бўлган ҳадислар (Муслимнинг “ас-Саҳиҳ”ида) фақат шунга ўхшаш ҳадислар мақбул дегани эмас, чунки имом Муслим رحمه الله келтирган барча ҳадислар бошқа узлуксиз ривоят йўлига эгадир. Агар бундай бўлмаганда, у ҳолда бу ҳадисларни номақбул деб ҳисоблаш керак эди.

23 Муҳаррир изоҳи: доктор Маҳмуд Таххан рус тилига таржима қилинган “Пособие по терминалогии хадисов” китобида такидлагандек, имом ал-Бағовий ўзини маҳсус атамаларини ишлатади. Масалан, у Бухорий ва Муслимнинг “ас-Саҳиҳ” тўпламига ёки улардан бирига кирган ҳадисларни саҳиҳ дейди, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Насоийларнинг “ас-Суннан”ларига кирган ҳадисларни эса “ҳасан” деб айтади. Бу каби атамалар муҳаддислар орасида умум қабул қилингандан фарқ қилади, чунки юқорида айтиб ўтилган “ас-Суннан” деб номланган тўрт тўпламларда саҳиҳ, ҳасан, заиф ва рад этиладиган ҳадислар бор. Мана шунинг учун Ибн ас-Салоҳ ва Нававий бу вазиятга эътибор беришмоқда.

24 Муҳаррир изоҳи: батафсилроқ қаранг: “Макка аҳлига мактуб”. Бу мактубда Абу Довуд “ас-Суннан” тўпламида мавжуд ҳадисларни туркумларга ажратишда қўллаган мейёрлар ва тамоилларни тушунтирган.

25 Мен (муҳаррир изоҳи – Албоний) айтаман: ҳадислар ҳақидаги бу олийжаноб имлнинг билимдонларида Абу Довуднинг тўпламида саҳиҳ иснодларга эга ҳадислар мавжудлигида шак-шубҳа йўқ. Фақатгина мусулмонларнинг охирги авлоди орасида тарқалган қуйидагидан иборат бўлган фикрларгина синчиклаб кўриб чиқилиши лозим:“Абу Довуд нима ҳақда сукут сақлаган бўлса, уни далил сифатида қўллаш мумкин”. Китоб муаллифи айнан шу ҳақда ёзган. Шу билан бирга хурматли ўқувчи билиши лозимки “ат-Тадриб”да келтирилаётган Абу Довуднинг сўзи: “......у солиҳдир”, - икки хил маънода изоҳлаш мумкин ёки Нававий ёзганларидек бу ҳадис далил сифатида ишлатилиши мумкин, ёки бу ҳадис ўта заиф бўлмаслиги шарти билан бошқа ҳадисларни тасдиқлаш учун гувоҳнома сифатида қўлланиши мумкин. Ҳадис илми соҳасида мўминларнинг амири Ибн Ҳажар ал-Асқалоний Абу Довуд сўзининг иккинчи маъносини танлади. Айнан Ибн Ҳажарнинг фикри кўп сабаларга кўра, уларни бу ерда эслатиб ўтиш ўринсиз, мен тўғри деб ҳисоблайман. Абу Довуднинг “Мен ўта заиф ҳадисларни шарҳладим” деган сўзларига келсак, уларнинг маъноси шундан иборатки заиф бўлмаган ҳадислар у томондан шарҳланмади, яъни улар ҳақда сукут сақлади. Демак, қуйидаги айтилган фикр айнан шуни назарда тутмоқда: “Агарки, (тўпламида) ҳадиснинг саҳиҳлик даражаси ҳақида айтимаётган бўлса, у ҳолда бу ҳадис солиҳ.” Хурматли ўқувчи, айтиб ўтилган юзасидан ўйлаб кўр тўғри фикрни ўрганиб чиқ ва унга амал қил, инсонлар орасида кенг тарқалган қарашларга алданиб қолма.


Иккинчи шубҳа:
Баъзи изланувчилар қуйидаги ҳадисда унга берилаётган тусга нисбатан кўпроқ аниқ йўналишга эга деб ҳисоблашади. Улар кудаги ҳадис совуқ бўлган шароитда тасаҳинларга масҳ тортиш мумкинлигига далолат қилади – чунки унда келтирилган Пайғамбар сўзлари ўз-ўзидан аниқ вазият билан боғлиқ бўлган саволга жавобни ташкил этади.

Бу шубҳага жавоб:
Фиқҳ асослари ҳақидаги илмда қуйидаги тамоиллар ўрнатилган: “Шаръий матн (ал-лафз) ўзида умумий феълга эга кўрсатмани сақлайди, унинг пайдо бўлиши аниқ сабаб (сабаб хосс) билан боғлиқ бўлиб, умумий мазмунда тушунилиши ва қўланиши шарт, фақат унинг пайдо бўлишига сабаб бўлган аниқ вазият билан эмас”. Имом Абу Исҳоқ аш-Широзий айтдилар: “Бу тамоилнинг фойдасига бўлган далил шундан иборатки, далил-исбот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларида сақланади, унинг талаффуз қилиш сабабида эмас. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини уларни кўп маънони ўз ичига олган ҳолда муҳокама қилиш зарур.
Шундай қилиб юқорида айтиб ўтилган тамоил қуйидаги қоидага бориб тақалади: “Шарий матн ўз-ўзидан мустақил гувоҳлик бўлиб, ундаги мавжуд меъёрга (ҳукм) мувофиқ кўриб чиқилиши керак, агар матнда бирон-бир аниқлик (ҳосс) мавжуд бўлса, у мана шу аниқликнинг белгиларни ўз ичига олади. Агарки матнда бирон-бир умумийлик мавжуд бўлса, у ҳолда у ўзида мана шу умумийлик белгисини жам қилади, аксинча уни пайдо бўлишига сабаб бўлган аниқ вазият билан чекланмасдан.
Умумий фелга эга бўлган шарий матн бўйича барча айтилганлар, шарий матннинг чексиз фелга (мутлақ) ҳам қўлланилади, чунки фиқҳ асослари илмидаги бу икки даражага бир хил ҳолда қўлланилади.
Шунингдек фиқҳ асослари ҳақидаги илмда қуйидаги тамоил машҳур: “Вазият ҳақида ривоятда аниқлик йўқлиги бу ривоятни умумий мазмунлилар қаторига киритади.”
Шу билан бирга аниқланган ҳаракат умумий ҳусусиятда бўлиши мумкин эмас деб айтиб бўлмайди, бу ҳақда ҳуқуқшунослар умумийлашган ҳолда маълум қилишган, чунки қуйидаги даъвони битта шарти бор: агарки фақат хабар буйруқ ёки тақиқ кўринишда бўлмаса. Савбаннинг ҳадисига келсак, “Қуйидаги кўринишда ва қуйидаги вазиятда ўринли бўлган” деб айтса бўладиган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаракатлари ҳақидаги хабар эмас. Йўқ, бу ҳадис шундай даражадаги хабарларга таъалуқлики, умумий хусусиятни ичига олган ва ҳар қандай вазиятга таъалуқли бўлиб, улардан буйруқ ва тақиқлар чиқарадиганлар қаторига киради. Бу Ибн ал-Хажиб танлаган асос у томондан “ал-Мутаввалат”да батафсил кўрсатиб ўтилган. Бошқа тарафдан Пайғамбардан тасаҳинларни туркумидан бўлган пайпоқларга масҳ тортиш ҳақидаги ривоятни, маълум бир вазият билан чегаралаб бўлмайди, чунки бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг на амрлари ва на ҳаракатлари ишора қилинмаяпти. Айнан шунинг ўзи У кишини таҳоратда саллаларига масҳ тортганликлари ҳақидаги саҳиҳ ҳадисларга ҳам таъалуқлидир. Бу ҳадислар шунингдек бошқа вазиятни инкор этиш мумкин бўлган маълум бир вазият билан чегараланмаган. Кейинроқ Аллоҳ ирода қилса, бу мавзуни кенгроқ ёритамиз.

Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки, ўзларингиз китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлингизни юргизмайсизларми?(Бакара-44).
Ghareeba   12-30-2012, 11:50 PM
#7
Assalamu alaykum warahamtullah,
bu kitobni davomi bormi?
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.