tolib al ilm   09-17-2012, 03:29 AM
#1
Assalamu Aleykum va rohmatulloh.

Aziz birodarlarim,ALLOH Sizlardan rozi bo'lsin.
Alloh uchun manabu savolimga javob beringlar.

Malumki dinda Allohning sifatlarini ta'vil qilishlik xaromdir.
Lekin ba'zilar joiz deb gaplariga ba'zi salaflar xam ta'vil qilishgan deb ushbu dalillarni keltirishdi.

Ta'vilchilarning dalillari:

1. Qo’llar. “Osmonni O’z qo’llarimiz ila bino qildik. Albatta, Biz keng qiluvchimiz” (Qur'on, 51:47), oyatidagi “qo’llarimiz bilan” iborasini al-Tabariy “qudrat bilan” (bi quvva) deya ta’vil qilgan va buni beshta sanad orqali – 161-hijriy sanada vafot etgan Sufyon as-Savriy, 131-hijriy sanada vafot etgan Mansur [ibn Zadhan al-Thaqafiy], 118-hijriy sanada vafot etgan Qatada [ibnDa‘ama] va 104-hijriy sanada vafot etgan Mujohid orqali 68-hijriy sanada vafot etgan Ibn Abbosga bog’lagan (Jami‘ al-bayan, 27.7–8). Men sanalarni ularning salaflar ekanini ko’rsatish uchun keltirdim.

2. Boldir. “Boldirlar shimarilgan kunida va ular sajdaga chaqirilganda, qodir bo’lmaslar” (Qur'on, 68:42), oyati haqida al-Tabariy, “Bir necha mufassir sahoba va tobeinlarning fikriga ko’ra, bu [boldirlar shimarilgan kunida] shiddatli bir ish (amrun shadid) oshkora bo’ladi, degan ma’noni bildiradi” (Jami‘ al-bayan, 29.38). Boldirning shiddatli birish bilan bog’lanishi sababi shundaki, sahrodagi qattiq janglarda tez va dadil harakat qilish uchun kiyim etaklarini boldirning tepasiga ko’tarib olish o’sha davr arab jangchilarining odati bo’lgan. Bu narsa keyingi antropomorfistlar tomonidanunutilgan ko’rinadi, ular mazkur oyat Allohning boldiri borligiga, boshqalariga ko’ra esa, bitta bo’lishi imkonsiz bo’lgani uchun, Allohning ikkita boldiri borligiga dalildir, deb aytganlar. Al-Tabariy yana Muhammad ibn Ubayd al-Muharibiydan, u esa Ibn al-Mubarakdan, u Usama ibn Zayddan, u Ikrimadan, Ikrimaesa Ibn Abbosdan qilgan rivoyatda, mazkur oyatdagi boldir so’zi “urush va shiddat kuni” ma’nosini bildiradi, deb aytadi (yuqoridagi asar, 29.38). Mazkur roviylarning barchasi sahih to’plamlardandir, faqat Usama ibn Zaydning hadislari hasan sanaladi.

3. Kulish. Sahih al-Buxoriyda, Abu Hurayradan rivoyat qilingan hadisda, Payg’ambar (sallollohu alayhi va sallam) shunday deydilar: “Alloh taolo ikki kishini ko’rib kuladi, ulardan biri ikkinchisini o’ldiradi, lekin ikkalasi ham jannatga kiradi: Biri Allohning yo’lida jang qilib o’ldiriladi, so’ng Alloh qotilni kechiradi va u ham kurashib Alloh yo’lida shahid bo’ladi”. Muhaddis al-Bayhaqiyning yozishicha, Buxoriyning kotibi [Muhammad ibn Yusuf] al-Farabriy Imom Buxoriyning, “Bu yerdagi kulishdan murod rahmatdir” deganini rivoyat qilgan (Kitab al-asma’ wa al-sifat, 298).

4. Yurib kelish. Hofiz Ibn Kasirning xabar berishicha, Imom al-Bayhaqiy al-Hakimdan, u esa Abu Amr ibn al-Sammakdan, u Ahmad ibn Hanbal amakisining og’li Hanbaldan quyidagini rivoyat etadi: Ahmad ibn Hanbal Alloh taoloning “Va Robbing va farishtalar saf-saf bo’lib kelsa…” (Qur'on, 89:22) oyatini “Uning savobi keladi”, deya ta’vil qilgan.
Al-Bayhaqiy, “Mazkur roviylar silsilasida umuman xatolik yo’q”, deb aytgan (al-Bidaya wa al-nihaya,10.342). Ya’ni, Imom Ahmad ibn Hanal
ham yuqorida qayd etilgan sahoba va boshqa salaf musulmonlar kabi, antropomorfik tarzda noto’g’ri tushunchalar bo’lib qolmasligi uchun matniy ifodalarni ba’zan ma’joziy ta’vil qilganlar.


Ularning bu dalillariga qanday javob beramiz?

Iltimos Alloh uchun savolimni javobsiz qoldirmang.

JAZAKALLOHU XOYRON.
Abu Solih   01-12-2013, 11:57 PM
#2
Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу аъла Росулиллаҳ, амма баъд.

Бидъат аҳли ўз бидъатларини қувватлаш учун аҳли суннага турли шубуҳотлар келтиришга ҳаракат қиладилар. Бу масалаларни чуқур баҳс қилишга киришмаймиз. Бидъат аҳлининг шубҳалари асоссиз эканлиги ҳақида қисқагина жавоблар келтирамиз. Қуйида қалбингизга тушиб қолиши мумкин бўлган шубҳаларни кетказадиган миқдорда жавоб ёзамиз. Бидъат аҳлига раддия бериш учун ҳар бир масалада китоблар таълиф қилинган.

Бу масалаларни тўғри тушуниш учун Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақидаги Аҳли Суннанинг мавқифи ҳақида хабардор бўлиш лозим.

1. Аллоҳнинг сўзи: "Осмонни Биз қудрат билан барпо қилдик. Дарҳақиқат Биз қудратлидирмиз." (Зориёт-47). Бу оятда Аллоҳ "айдун" калимасини ишлатди. Араб тилида "айдун"нинг маъноси "қудрат"дир. Бу сўзни "ядун" (қўл) сўзи ила алоқаси йўқдир. Иккаласи бошқа-бошқа масдарлардан ясалгандир. Сод сурасидаги оят ҳам шу маънода: "Бизнинг бандамиз (тоат-ибодатда) қувват соҳиби бўлган Довудни эсланг! Дарҳақиқат у (Аллоҳ рози бўладиган йўлга) бутунлай қайтгувчидир." (Сод-17).

Абул Ҳасан ал-Ашъарий роҳимаҳуллаҳ айтадилар: "Баҳона қилувчилар Аллоҳ бу оятини: "Осмонни Биз қудрат билан барпо қилдик. Дарҳақиқат Биз қудратлидирмиз." баҳона қилдилар. Айтадилар: "айдун" қувватдир, демак Аллоҳнинг "ядайя" (икки қўлим)нинг маъноси "қудратим" бўлиши шарт, дейдилар.
Уларга айтилади: Бу бир неча сабабдан бузуқ таъвилдир. Биринчи: "айдун" "ядун"нинг кўплиги эмас."
("Ибана"-48). Шайхул Ислам Ибн Таймийя жаҳмийяларнинг ёлғонини баён қилганларида Абул Ҳасаннинг сўзларини тасдиқладилар.

2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Роббимиз болдирини очади ва ҳар бир мўмин ва мўмина унга сажда қиладилар. Бу дунёда риё қилиб ва сумъа қилиб сажда қиладиганлар сажда қилолмай тик қоладилар. Сажда қилишга ҳаракат қилади, аммо орқаси бир текис бўлиб қолади." (Муттафақун алайҳи).

Абдуллоҳ ал-Ғунайман айтадилар: "Аллоҳ таолонинг сўзи: "Болдир очилган кунда", бу оятда болдир Аллоҳ таолонинг сифати эканлиги очиқ ҳужжат эмас, чунки болдир калимаси номаълум ҳолатда келган. Шундай экан болдир Аллоҳнинг сифати ҳам бўлиши мумкин, сифат бўлмаслиги ҳам мумкин. Шулардан бири деб таъкидлаш учун далил керак бўлади. Саҳиҳ далил бу ердаги болдир калимаси Аллоҳ таолонинг болдири эканлигига далолат қилади. Шундан кейин буни таъвил қилиш жоиз эмас. Аммо Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқалардан келган: "болдирдар мурод - шиддат ва ғам", деган хабар эса, бу оятнинг лафзига қараб тафсир қилишдир. Айтиб ўтганимиздек, Оятнинг ёлғиз ўзи Аллоҳнинг сифатига далолат қилмайди, балки далил юқоридаги ҳадисдир." ("Саҳиҳ ал-Бухорий шарҳи" 2/121).

Шайхул Ислам ибн Таймийя айтади: "Бу оят сифатга очиқ далолат қилмаганидан кейин Ибн Аббоснинг тафсирлари бидъат аҳлининг таъвили каби эмас. Таъвил - оят далолат қилган, маълум бўлган маънодан бошқа маънога буришдир. Аммо ана у бидъатчилар лафзни далолат қилган маънодан бошқа маънога алмаштирадилар ва буни таъвил деб атайдилар. Бу хатодир." ("Мухтасар ал-Фатава" 1/367).

Ибн Аббоснинг тафсирлари бидъат аҳли "таъвил" деб атаб таҳриф, таътил, ташбиҳ ва тамсил қилгани каби эмас. Ибн Аббосдан Аллоҳнинг: "Болдир очиладиган кунда", ояти ҳақида сўралганда, шундай дедилар: "Сизларга Қуръондан бирор нарса тушунарсиз бўлса уни арабларнинг шеърларидан қидиринглар. Бу кун ғам ва шиддат кунидир." (Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари.)
Abu Solih   01-13-2013, 08:02 PM
#3
3. Муҳаддис ал-Байҳақийнинг ёзишича, Бухорийнинг котиби [Муҳаммад ибн Юсуф] ал-Фиробрий Имом Бухорийнинг, “Бу ердаги кулишдан мурод раҳматдир” деганини ривоят қилган (Китаб ал-асмаъ ва ал-сифат, 298).

Бу хабар саҳиҳ эмас.

а) Имом Байҳақий бу ривоятга бирор санад келтирмадилар. Муҳаммад ибн Юсуф ал-Фиробрий 320 ҳижрийда вафот этганлар. Имом Байҳақий эса 381 ҳижрийда дунёга келганлар. Демак Байҳақий бу хабарни Фиробрийдан эшитмаганлар.

б) Эҳтимол Имом Байҳақий бу хабарни Имом ал-Хаттобийнинг "Аъламис Сунан" китобларидан олгандирлар. Ансорий киши ва унинг аёли ҳақидаги ҳадисда: "Аллоҳ ажабланади, ёки кулади фалон киши ва фалончи аёлдан." (Шундан сўнг Хаттобий айтадиларSmile Абу Абдуллоҳ айтдилар: Кулишнинг маъноси - раҳматдир. Бу ал-Фиробрийдан ривоят қилинган, Ибн ал-Муъаққилдан эмас." ("Аъламус Сунан" 2/1367).
Аммо ал-Хаттобий ҳам ал-Фиробрийни кўрмаганлар. Имом ал-Хаттобий 313-319 ҳижрий йиллар орасида дунёга келдилар.

c) Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ал-Хаттобийнинг хабарларини келтириб айтдилар: "Мен айтаман: Бухорийнинг "Саҳиҳ" китобларини биз топган нусхаларида бу хабарни кўрмадим." ("Фатҳ" 8/501).

д) Имом Бухорийнинг Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақидаги эътиқодлари маълумдир, Имом Аҳмад, Исҳоқ ва бошқа салаф имомлариники каби Аллоҳнинг сифатларини зоҳиридек исбот қилиш ва таъвил билан уни инкор қилмаслик.
mastura   02-06-2013, 12:06 AM
#4
Жазакаллоху хойрон.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.