Pages (2): 1 2   
Муслим   02-20-2011, 05:15 PM
#1
Норозилик намойишлари масаласи борасидаги ҳукм

Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ жавоблари

1992 йил феврал ойида (Шаъбон, 1412 ҳ.й.) Жидда шаҳрида шайхга қуйидаги савол берилди: Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?
Жавоб: «Мен эркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири, ҳамда бир (гуруҳ) одамларнинг бошқа одамларга нисбатан ноҳақ зулми ва тажовузидир.
Қонуний воситалар бу (ҳукуматга йўналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тўғри услублар ишлатилган ҳолда насиҳат, яхшиликка даъват қилишдир. Мазкур нарса илм аҳлининг йўлидир. Бу - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўли. (Тўғри йўл) бу инқирозга учраганлар ва раҳбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва унга маслаҳат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошқа омма кўчаларида ошкора қилмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади».
«Муқтатафаат мин ақваалил-улама» кассетасидан олинди. Қаранг: «Ал-Асалаҳ» журнали №30, 59-61 с.

Шайх Абдурроҳман Абдулҳолиққа жавоб берар эканлар, шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз дедилар: ««Шаръий бошқарув ҳақидаги бўлимлар» номли китобингизнинг 31 ва 32-бетларида сиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан исломий даъват воситаси сифатида норозилик намойишлари қўлланилган дебсиз. Бироқ бу борада менга бирор кўрсатма маълум эмас. Шунинг учун бу ҳақида ким зикр қилиб ўтгани ва қайси китобдан буни топганингизни менга хабар беришингизни сўрайман.
Агар бу борада суннатда бирор мисол бўлмаса, сиз ўз сўзларингиздан қайтишингиз керак бўлади. Мен эса бу нарсага далолат қилувчи бирорта ҳам ҳадис ёки бошқа манба борлигини билмайман. Ваҳоланки, норозилик намойишлари қандай зарарлар келтириши маълум. Ҳатто агар бунга далолат қилувчи саҳиҳ кўрсатма мавжуд бўлганида ҳам, фасод ёйувчи одамлар ўзларининг мақсадлари йўлида нарозилик намойишларини амалга оширишмасликлари учун, (ўша кўрсатмаларда) айни нима дейилгани ҳақида тўлиқ изоҳ бериш керак бўлади.
Аллоҳга дуо қиламанки, сиз билан бизга фойдали илм ато этсин, қалбимиз ва барча амалларимизни ислоҳ қилсин, бизни тўғри йўлга эргашувчилардан қилсин ва бошқаларни ҳам шу йўлга бошласин.
Сизга саломатлик, Аллоҳнинг раҳмати ва мақтови бўлсин!»
Қаранг: «Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз фатволар тўплами» 8/245.

«Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боздан шайх Абдурроҳман Абдулхолиққа.
Аллоҳ сизга Ўзи суйган амалларни қилишингизни муваффақ қилсин ва сизнинг қўлларингиз ёрдамида Ўзининг динига ёрдам берсин, амин.
Сизга саломатлик, Аллоҳнинг раҳмати ва мақтови бўлсин!
Мен сизнинг китобингизни қабул қилдим ва сиз менинг тавсияларимга рози эканингизни билиб жуда хурсанд бўлдим. Аллоҳга дуо қиламанки, Ўзи сизга бунданда юқори даражада кўмак берсин, сиз билан бизни тўғри йўлга эргашувчилардан қилсин ва бошқаларни шу йўлга бошлашимизга муваффақ қилсин.
Мен сизнинг норозилик намойишлари борасида ёзганларингиз билан танишиб чиқдим. Менга шу нарса маълум бўлдики, сиз келтираётган кўринишдаги ривоят, заиф ривоят тоифасидандир. Гап шундаки, у (ривоят)нинг ровийларидан бири Исҳоқ бин Абу Фарвадир. Унинг ривоятларини шаръий далил сифатида қўллаб бўлмайди. Бироқ агар ушбу ривоят саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам, унда Ислом тарихининг энг аввалги даври ҳақида гапирилгани ҳақида унутмаслик керак. У даврда ҳали мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилишмаган эди. Шариат эса тўлиқ шаклланиб бўлмаган эди.
Шу жумладан, бизга маълумки, тарғиб ва таъқиқ масалаларида, худди шунга ўхшаш бошқа диний ишларда бўлганидек, Мадинага ҳижратдан кейинги шаклланган шариат ҳолатларига асосланиш керак бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарғиб қилган бўлиши мумкин бўлган жума намози, ийд намози ва шунга ўхшаган бошқа, масалан, қуёш тутилганида ўқиладиган намоз, ёки истисқо намози каби намозларга келсак, буларнинг барчаси мусулмонларнинг диний маросимларига киради. Ва буларнинг барчаси норозилик намойишларини ўтказишга ҳеч қандай алоқаси йўқдир.
Аллоҳга дуо қиламанки, У бизга, сизга ва барча биродарларимизга бунданда фойдалироқ илм ато этсин, қалбимиз ва амалларимизни ислоҳ қилсин, бизни, сизни ва барча мусулмонларни фитна ва шайтон васвасасига алоқадор барча залолатлардан асрасин. Дарҳақиқат, энг афзали Аллоҳга дуо билан мурожаат қилишликдир.
Сизга саломатлик, Аллоҳнинг раҳмати ва мақтови бўлсин!»
Қаранг: «Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз фатволар тўплами» 8/246.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
mutaallim   06-17-2011, 09:37 PM
#2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Норозилик намойишлари ҳақида яна бир қизиқ маълумотга кўзим тушиб қолди ва ушбу маълумотни ўзбекзабон биродарларга ҳам баҳам кўришни хоҳладим. Ушбу савол-жавоб Искандариялик аҳли илмлардан бўлмиш шайх Толаат Заҳроннинг сайтларига қарашли форумда эълон қилинган экан. Ҳа айтганча форум шайхни шахсан ўзларини кузатувлари ва бошқарувлари остидадир.
Савол-1: Норозилик намойишлари Масолиҳ ал-мурсаладан (“مصالح المرسلة”) деб эътибор қилинадими? (Шариатда ушбу масаладан қайтарадиган бирор ҳужжат келмаган ва шу билан бирга мубоҳ эканлиги ҳам савол остида бўлган масала бўлиб, замонанинг мужтаҳидлари ижтиҳодларига қараб қолган масалалар сираси.)
Савол-2: Сиёсий партиялар бошқаруви остида Аллоҳнинг йўлига ва тавҳидга даъват қилиш учун йиғилишлар ва маърузалар ташкиллаштириш жоиз бўладими?
Савол-3: Норозилик намойишларининг ҳукми, ҳукмдорнинг ўзи ижозат берганлиги маълум бўлгач, энди ихтилоф юритиш мумкин бўлган масалалардан деб қараладими?
Жавоб-1: Аллоҳ таоло менга ҳам сенга ҳам тавфиқ берсин, шуни яхши билгинки, Масолиҳ ал-мурсала (“مصالح المرسلة”) шундай ишларки, шариатда на қайтариқ ва на қилиш мумкинлигига далил ворид бўлмаган масалалардир. Шариат қайд этиб ўтган ва шаръий эканлигига далил ворид бўлган фойдалар учта фойдадан иборатдир. Ана шу ҳолатда шаръий бўлган бўлади. У ишда фойдалар бўлганлиги учун эмас, балки шариат мубоҳ қилиб бергани учун (мумкин бўлди деган назар билан қаралади).
Фойдалари бекор бўлган (бориб-бориб охирида чиппакка чиқадиган) ишлардан шариат қайтарган. Ҳолбуки у ишларда баъзи фойдалар бор эди. Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимлик ҳақида шундай деди: «Айтинг: «Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойдалар бор»» (Бақара: 219). Бироқ у ҳаромдир. Ҳолбуки унда фойдалар бор эди ва шу билан бирга жоиз бўлмади.
Масолиҳ ал-мурсала (“مصالح المرسلة”) – шариатда на қайтарилган ва на мубоҳ эканлигига бирор сўз ворид бўлмаган масала экан, демак қачонки ўша ишда фойда зарарга қараганда катта бўладиган бўлса жоиз бўлади. Энди фойда ва зарарлар баб-баробар бўладиган бўлса ёки зарар (фойдага қараганда) каттароқ бўладиган бўлса, (бундай ҳолатда ўша ишни қилиш) ҳаром бўлади.
Энди норозилик намойишлари (ҳукмдорга қарши) бош кўтариб чиқишнинг бир тури бўлар экан, (аслида бу масала) масолиҳ ал-мурсаладан деб қаралмайди. Чунки бу ҳақида далиллар ворид бўлди ва (шариат) бундан қайтарди. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Ҳукмдорга эшитиб, итоат қил. Агарчи орқангга уриб, молингни олса ҳам» (Муслим 3/1476, Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган). Ва бундан бошқа бош кўтариб чиқишдан қайтариқ ворид бўлган кўплаб ҳадислар бор.
Маст қилувчи ичимлик ҳақида наҳий ворид бўлганидек, (ҳукмдорга қарши) бош кўтариб чиқиш ҳақида ҳам наҳий ворид бўлди. Энди ана шу икки ишни аввалгиси (бўлмиш маст қилувчи ичимлик) масолиҳ ал-мурсала бобидан деб қаралиб мубоҳ қилинадиган бўлса, майли ана иккинчиси (ҳукмдорга қарши бош кўтариш) ҳам мубоҳ қилиб берилсин… Бу гапни эса фақат жоҳил киши айтади. Аллоҳ таоло бизга ҳам сизга ҳам илмсизликдан офият берсин.
Жавоб-2: Энди сиёсий партиялар бошқаруви остида даъват олиб бориш учун давралар ташкиллаштиришга келсак, бу ҳолат ана ўша партияларни қўллаб-қувватлаш ва дастаклаш деб ҳисобланади. Бу ҳолат шак-шубҳасиз мусулмонларнинг (бирлигини) бўлишдир. Демак, бу жоиз бўлмайди. Сиз айтиб ўтган сиёсий партиялар бошқаруви остида ташкиллаштирилган ўша даврада, партиялар ва (турли) жамоатларга (бўлиниб олиш) динимизда жоиз бўлмаган ишлардандир. Чунки Аллоҳ таоло айтдики: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирор нарсада (масъул) эмассиз» (Анъом: 159) деб айтишга қодирмисиз? Ва олий мажлисга кириб (депутат бўлиш) жоиз эмас, чунки у қонун чиқарувчи органдир. Қонун чиқариш эса Аллоҳнинг ҳаққи ва Аллоҳнинг сифатидир. Бу масалада Аллоҳ таоло билан тортишиш албатта жоиз бўлмайди деб айта оласизми? Уларга яна Аллоҳнинг Китобини қўйиб бошқа ҳукмларга мурожаат қилаётганларини (юзларига қарата айта оласизми)?
Шуни яхши билгинки, Аллоҳ таоло мана бундай деган: «Эслаганингиздан сўнг бу золим қавм билан бирга ўтирманг» (Анъом: 68).
Жавоб-3: Ҳукмдор йўқ бўлган чоғда ёки ўзи изн берган ҳолатда норозилик намойишларини ўтказиш ихтилоф қилиш мумкин бўлган (масалалар сирасига кирадими) деб йўллаган саволингга келсак, шуни яхши билгинки, (ҳукмдорга қарши) бош кўтариб чиқишдан қайтарув ворид бўлган экан, демак ҳукмдорнинг шахсан ўзи бу ишга буюрган чоғда ҳам бош кўтариб чиқиш ҳаром бўлади. Чунки у бу ҳолатда маъсиятга буюрувчи (мақомида) бўлади-да, унга бу ҳолатда итоат қилинмайди. Демак, бош кўтариб чиқишни ҳаром эканлиги (ҳукмдор) бу масалада пас келиб (ўтиб бериши) билан мумкин бўладиган ҳукмдорнинг ҳаққига тегишли масала эмас. Балки бу масала ана шу ўринда Аллоҳга ва Унинг элчисига итоат қилиш, мусулмонларнинг қонлари ва молу-дунёларини сақлаб қолишдир. Ушбу ишга буюрган ҳар бир киши маъсиятга буюрувчидир. Кимки бу ишга бир ўтиб берадиган бўлса, албатта у маъсиятга рухсат берган бўлади. Ўзининг қўл остидагиларига маъсиятга рухсат берадиган киши, ҳақиқатда дайюсдир.
Демак (таъбир жоиз бўлса) бу масаладаги ихтилоф Пайғамбар, саҳобалар ва тобеинлар (бир томонда бўлишса) ҳамда (ана шу ишни жоиз деб) айтаётган киши орасидаги ихтилофдир. Демак, у кишининг бу борада ҳавои-нафсидан ўзга далили йўқ.
Пайғамбар билан у кишидан кейин келган бирор киши ўртасида ихтилоф бўлиши мумкинми? У киши ким бўлишидан қатъий назар.
Ихтилоф юз бериши мумкин бўлган масалалар – бу айнан (ихтилофлашилаётган масалада) ҳар бир сўзни далили ва соғлом истинботини кўришимиз мумкин бўлган ҳамда саҳобалардан айнан шу сўзни айтганлари ва улардан яна (айни шу масалада) бошқа сўзни айтганлари ҳам бор бўлган масалаларда бўлиши мумкин. Бу эса фақат фуруъда (фиқҳда) бўлади. Усулга келадиган бўлсак, унда ихтилофлашиш мумкин бўлган масаланинг ўзи йўқ. Бош кўтариб чиқишни ҳаром эканлиги аҳли сунна вал жамоа ақидасининг асосларидандир. Саҳобаларнинг фаръий масалаларда ихтилофлашишганига келсак, бундай масалаларда қиёмат кунига қадар ихтилоф бўлаверади. Аммо иттифоқ қилишган масалаларда ихтилоф қилиш жоиз эмас. Бу ихтилофга киришиш мумкин бўлмаган ва эътиборга ҳам олинмайдиган ихтилофдир. Аллоҳ таоло айтдики: «Ким ўзи учун ҳақ йўл аниқ бўлганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!» (Нисо: 115).
Уламолар оятдаги мўминлардан мурод саҳобалардир дейишди.
Аллоҳ таоло пайғамбарга ва саҳобаларга қарата шундай деди: «Энди агар улар (яъни, аҳли китоблар) сизлар иймон келтирган нарсаларга иймон келтирсалар, ҳақ йўлни топибдилар. Агар юз ўгирсалар, у ҳолда шубҳасиз, (сизларга нисбатан) гина ва адоватлари бордир» (Бақара: 137).
Дарҳақиқат улар (салаф-солиҳлар) ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишни ҳаром эканлигига иттифоқ қилишган. Агарчи у ҳукмдор зулм, фисқ ва жабру-ситам ўтказса ҳам. Аммо намоздан тўсадиган бўлса ёки сизларда Аллоҳ томонидан ўша ишда ҳужжат бўлган аниқ-равшан куфрни қиладиган бўлса, бу ўринда унга қарши бош кўтариш жоиз бўлади. Бироқ зарар бўлишини олдини оладиган куч-қудрат бўлиши шарти биландир. Куч-қудрат бўлмас экан, сабр қилишдан ўзга чора йўқ.
Манба: http://www.rahek.com/vb2/showthread.php?1137
Admin   11-04-2012, 05:34 PM
#3
Пайғамбар ҳақидаги филмга бўлган энг тўғри мавқиф

Савол: Яқинда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақорат қилинган филм чиқди. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишларига чиқишди. Бу баъзи элчихоналар ҳужумга тутилгани билан бир вақтда бўлди. Бенғозийдаги Америка элчихонаси ва Тунисдаги Олмония элчихонаси каби (элчихоналар ҳужумга тутилди) ва Либиядаги Америка элчиси ўлдирилди. Бу ёшларга насиҳатингиз нима?
Жавоб: Аввало, шубҳасиз пайғамбарларни ҳақорат қилишга на дин ва на (соғлом) ақл йўл қўймайди. Мен ўша ғайри мусулмон ўлкалардаги оқил одамлар буни оқлайди деб ўйламайман.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрларини Аллоҳ олий қилди. Қуръон ва Суннатда у зотнинг зикрлари келганидан сўнг биз у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг манзилатларини баён қилиб берувчига ҳожатимиз йўқ. «Ва Биз сизнинг зикрингизни (яъни мартабангизни) баланд қилиб қўйдик» (Шарҳ: 4). Алайҳиссолату вассалам. Бу сўз ва тасарруфотларни ҳеч ким оқламаяпти. Ўша давлатлар бу каби ишларни оқлашади деб ўйламайман. Саудия Арабистони Қироллигининг ҳурматли муфтийси томонидан баёнот чиқди. Унда у киши ушбу жирканч филмни қоралади. У (филм) уни қилгандан бошқа ҳеч кимга зарар етказмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга зарар етказмайди. Аллоҳ таборака ва таоло у зотни эҳтиром ва иззат қилди. Агар кимдир пайғамбарларни ҳақорат қилса, бу пайғамбарларга зарар етказилганини англатмайди. Аксинча, ким уларни ҳақорат қилса ўзига зарар етказибди.
Биз мусулмонлар бу ҳодисаларга нисбатан шариат қонунларига мувофиқ иш кўришимиз керак. Мана бу норозилик намойишлари ва элчихоналарга ҳужум, ёки ушбу ишга алоқаси бўлмаган бегуноҳ одамларни ўлдиришлик – биз мусулмонлар наздида мункар ишдир. Биз буни ҳар қандай ҳолатда ҳам оқламаймиз. Бу бизнинг динимиз ва шариатимиздан эмас. На элчихоналарга ҳужум қилишлик, на фалончи элчини ўлдиришлик, на бошқа одамларга суиқасд қилишлик бизнинг динимиз буйруқларидан эмас. Бизнинг динимиз – саломатлик дини. Бизнинг динимиз – яхшилик дини. Бизнинг динимиз одамларга суиқасд қилишни ҳаром қилган. Бизнинг динимиз адолатсизликни бошқаси (бошқа адолатсизлик) билан тўғрилашликни ҳаром қилган. Бизнинг динимиз одамларга ҳуқуқларини беради, хоҳ улар мусулмон бўлишсин ёки ғайри мусулмон бўлишсин. Биз мана бу баъзи ёшлар қилаётган сершовқин ишлар Исломни намоён қилмайди ва исломий миллатни намоён қилмайди деб ҳисоблаймиз. Бу тасарруфотлар уларнинг эҳтирослари натижасидир ва уларни бу учун оқланмайди. Биз бу каби ишларни тўлиқ инкор билан инкор қиламиз, ҳудди ушбу филм ва у кабиларни шиддат билан инкор қилганимиз каби. У (филм) ўша давлатлардаги қаланғи-қасанғилар томонидан чиқарилди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни номусларини ерга уришдан аввал ўзларининг номусларини ерга уришди. Қурайш кофирлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишган ва у зотни мазаммат қилинишга лойиқ, шоир, сеҳргар деб айтишган ва улар (у зотнинг) бошларига жароҳат етказишган, улар у зотнинг озиқ тишларини синдиришган ва улар у зотнинг бошларига туянинг ичак-човоқларини ташлашган. Улар қилар ишни қилишган, аммо бунга мусулмонлар (саҳобалар) норозилик намойишларини ўтказишмаган, ҳужум ва қотилликлар қилишмаган. Чунки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг дини фойдаси учун хизмат қилмайди.
Мен ёшларни бундай ишларда раббоний уламоларга мурожаат қилишлари кераклигини тушуниб етишларини истардим. У (уламо)лар Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби билан ғулув кетувчилар-ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартиришини, ботилга чиқарувчиларнинг эътиқодини ва илмсизларнинг таъвилини инкор қилурлар.
Шубҳасиз бегуноҳ одамни ўлдириш, мусулмон бўладими ёки ғайри мусулмон бўладими, шубҳасиз бу ҳаромдир. Динимиз буни оқламайди, айниқса биз ва улар орасида аҳдлашув, омонлик ва иттифоқлик бўлса. Бу Аллоҳнинг бандалари учун (жорий қилган) суннатидир. Элчи бошқа давлатга вазифа билан юборилган ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (элчини) ўлдирмаганлар, ҳатто шу каби диндан бўлган Кисро, Қайсар ва бошқаларнинг элчиси бўлсин (уларни ўлдирмаганлар). Биз мана шу ишларни тушунишимиз керак.
Норозилик намойишлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динидан эмас. Балки бу сершовқин оломоннинг амалларидандир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг дини буни оқламайди.
Аллоҳга қасамки биз Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи ва салламни нафсимиздан, аҳлимиздан, ота-онамиздан, фарзандларимиздан ва барча одамлардан кўра кўпроқ яхши кўрамиз. Лекин бу муҳаббат у зот биз учун шариат ҳудудларидан чегаралаб қўйган нарсаларига тажовуз қилишимизга ундамайди ва Аллоҳнинг динига унда бўлмаган нарсани киритишимизга ундамайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муоҳид, зиммий ёки омонлик берилганни ўлдиришдан огоҳ қилдилар. Элчи ўша ўлкалардаги омонлик берилганлардан ҳисобланади. Унга тажовуз қилишлик Набий соллааллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига хилофдир. У зот айтганларки: «Ким муоҳидни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди». Бунинг ҳукми шунингдек мустаъман (омонлик берилган), мустаъзан (изн сўраб кирган) ва зиммийга ҳам тегишлидир. Улар – бизнинг диёрларимизда омонлик берилганлардир. Биз учун ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга тажовуз қилишимиз жоиз эмас.
Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бу масалаларни ҳақ ва адолат билан ҳукм қиладиган уламоларга қайтариш вожиб бўлади. Аммо оддий бошқариб бўлмайдиган эҳтиросларга келсак, бизга уларни чеклашимиз, ҳамда улардан ва бу ишларни қилаётганлардан юз ўгиришимиз лозим бўлади.

Муслим   11-08-2012, 01:02 PM
#4
Куфр юртларида норозилик намойишлари ўтказиш ҳукми

Савол: Мана бу савол берувчи айтадики: Эй шайхимиз, шу кунларда европада норозилик намойишлари ўтказиш учун мусулмонлар жамланишди. Буни Шом ўлкасидаги биродарларига ёрдам бўлади деган эътиқод билан қилишмоқда. Ушбу (норозилик намойишини) куфр диёрларида ўтказишлик жоизми?
Жавоб: Аввало, буни куфр диёрларида ўтказишлик жоизми деб сўрашдан олдин, норозилик намойиши ўтказиш аслан шариатда жоизми деб айтсин. Чунки бунинг ҳукми ислом юртлари ёки куфр юртларида фарқ қилмайди.
Аввалда бир неча бор баён қилгамиздек, бу ислом йўлидан эмас. Яъни норозилик намойишлари ўтказиш, ўтириб олишлар ва бошқа шунга ўхшаганлар шариатда бирор нарсага (асосга) эга эмас. Бу ҳақида уламолар гапиришди, бу ҳақида китоблар ёзишди. Шайхимиз аллома, танқидчи, насиҳатгўй, ростгўй, шайхимиз Робиъ (Мадхалий) ҳафизаҳуллоҳ норозилик намойишлари исломий шариатдаги ҳукмини баён қилдилар. Шунингдек бошқа аҳли илмлар ҳам (бу ҳақида китоб) ёзишди ва гапиришди. Иш баён қилинган ва очиқ-ойдин бўлган. Сенинг куфр диёрида эканинг, сен учун ушбу шаръан жоиз бўлмаган ишни қилишга рухсат бўлмайди. Ўтириб олишлар ва норозилик намойишлари ғалабага олиб борувчи йўл деган ҳаёлга келсак, қанчадан қанча йиллар, узундан-узун (вақтлар), (кўп) маротабалар, такрорланишлар билан (намойишларга) чиққанлар афсусдан бошқа нарса билан қайтишмади, бирор нарса билан қайтишмади (яъни қуруқ қайтишди). Ҳатто (бирор ижобий натижа билан) қайтишган тақдирда ҳам йўқ, яъни ушбу амал улар учун ҳеч қачон шаръан қонуний асос бўла олмайди.
Бу ишни қилма ва сен учун бировни бу ишни қилишга ундашлигинг жоиз эмас. Балки сенга буни жоиз дея эътиқод қилишинг ҳам жоиз эмас, ҳатто ислом диёри аҳли бўлмаган кофирларга нисбатан ҳам. Чунки бу амал шариатда бирор нарсага (асосга) эга эмас.
Ўтмишда уларга эслатиб ўтганимиздек, баъзилар шайхимиз шайх Муҳаммад Усаймин роҳимаҳуллоҳдан сўрашдики, валийюл амр изни билан нарозилик намойишларига ўтказса бўладими?
Айтдиларки (Усаймин): Аслан бу жоиз эмас, ҳатто бунга (ҳукмдор) изн берган бўлса ҳам. Холиққа осийлик қилинганда махлуққа итоат қилинмайди. Балки итоат яхшиликда бўлади. Аллоҳ сенга баракалар ёғдирсин.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий
http://miraath.net/ar/content/%D8%A7%D9%...8%A7%D8%B1

Quote:
حكم المظاهرات في بلاد الكفر؟

السؤال:
هذا يسأل يقول يا شيخنا في هذه الأيام في أوروبا يجتمع المسلمون لإقامة المظاهرات معتقدين النصر بذلك لإخوانهم في بلاد الشام، هل يجوز إقامة ذلك في بلاد الكفر؟
الجواب:
أولًا قبل أن تسأل هل يجوز إقامة ذلك في بلاد الكفر؛ قل هل يجوز إقامة المظاهرات أصلًا في الشرع؟
لأن هذا الحكم لا يختلف في بلاد الإسلام أم في بلاد الكفر، الحكم واحد.
وقد بينا مرارًا أن هذا ليس من هدي الإسلام؛ أعني إقامة المظاهرات والاعتصامات وغير ذلك ليس من الشريعة في شيء، وتكلَّم العلماء في هذا وألفت كتب في هذا وكتب شيخنا العلامة الناقد الناصح الأمين شيخنا الشيخ ربيع -حفظه الله- مبيناً حكم المظاهرات في الشريعة الإسلامية، وغيرهم من أهل العلم كتبوا أيضاً وتكلموا.
فالأمر بيّن وظاهر كونك في بلاد الكفر لا يعني لك أنك تفعل أمراً لا يجوز في الشرع، ومن ظن أن الاعتصامات والمظاهرات هي سبيل النصر، كم الذين خرجوا سنوات وطوال ومرات وكرات ما رجعوا إلا خائبين، ما رجعوا بشيء، حتى ولو رجعوا لا يعني أن هذا الفعل مسوّغٌ له شرعاً أبداً.
فلا تفعل ولا يجوز لك أن تحث غيرك أن تفعل، بل ولا يجوز لك أن تعتقد أن هذا يجوز في الكفر دون بلاد أهل الإسلام؛ لأن هذا الفعل ليس من الشريعة في شَيْء.
وقد ذكرنا لكم فيما مضى أن بعضهم أورد على شيخنا الشيخ محمد العثيمين رحمه الله- أنه لو أذن ولي الأمر يعني- يسمح بالمظاهرات؟
قال: هي أصلاً لا تجوز ولو أذن بها فلا طاعة لمخلوق في معصية الخالق، إنما الطاعة في المعروف -بارك الله فيك-.

الشيخ:
عبد الله بن عبد الرحيم البخاري

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
mutaallim   01-30-2013, 05:28 PM
#5
Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон
Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ҳамда Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси
Норозилик намойишлари ва (кўчаларда) ўтириб олишлар мусулмонларнинг амалидан эмас

Савол: Айрим кимсалар ҳукмдор девони ва ҳукумат доираларида амалга ошираётган ўтириб олиш (билан ўтказилаётган митинглар) борасида шаръий ҳукм нима, эй шайх? Бу фойда келтирувчи воситами?
Жавоб: Бу борада Кибор Уламолар Ҳайъати томонидан қарор қабул қилиндики, норозилик намойишлари ва ўтириб олишлар мусулмонларнинг амалидан эмас. Бу ишда зарар, ҳукмдорга итоатсизлик қилиш ва тартибсизлик мавжуд, бас, у жоиз эмас.
Ҳақ эгаси ўз ҳаққини шаръий йўллар билан талаб қилади. Уни ғарб низоми ва ғарбга оид намойишлар билан талаб қилмайди. Бу исломда жорий қилинганлар жумласидан эмас. Балки у исломда қайтарилганлардандир. Чунки у тартибсизлик ва ҳукмдорга итоатсизлик қилишдир. Гоҳида унга вайронагарчилик, одамларга ва намойиш ўтказаётганларнинг ўзига зарар етказиш ҳам қўшилади. Шундай.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14347
abu Huzayfa   02-14-2013, 10:00 PM
#6
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ
Ҳукмдор рухсат берганда норозилик намойишини ўтказишлик



Савол: Тасаввур қилайликки ҳоким Аллоҳ нозил қилгандан бошқаси билан ҳукм қилади ва унинг қонунига асосан у баъзи одамларга норозилик намойишларини ўтказишга рухсат беради. Одамлар буни қилишади ва ҳукмдорга хилоф қилмадик деб айтишади. Шариатда шундай қилишлик жоизми?
Жавоб: Салафларга эргашиш керак. Агар бундай ишлар салафлар орасида бўлган бўлса унда бу яхшилик, агар мавжуд бўлмаган бўлса бу ёмонлик. Норозилик намойишлари ёмонлик эканида шубҳа йўқ. Ахир бу ишлар намойишчиларнинг бошқаларга нисбатан зўравонлик ва тартибсизлик қилишларига олиб келади. Бу (норозилик намойишлари) вақтида одамларнинг номуси, моли ва жонига тажовуз қилинади. Чунки одамлар ушбу фитна гирдобида нима деётгани ва қилаётганини фаҳмламайдиган маст одам кабидирлар. Норозилик намойишларининг барчаси ёмонлик! Ҳоким бунга рухсат бериши ёки бермаслигининг фарқи йўқ. Баъзи ҳукмдорлар бунга рухсат берганларига келсак бу оддий бир тарғиботдир. Чунки қалбида у буни қаттиқ ёмон кўради. Лекин у буни (одамлар) у ҳақида демократияни қўллаб-қувватлайди, одамларга эркинлик беради ва ҳоказо деб гапиришлари учун қилади. Буларнинг барчаси салафларнинг йўли эмас!
Тингланг: Лиқот Баб ал-Мафтуҳ, № 189.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   03-03-2013, 12:48 PM
#7

(01-30-2013, 05:28 PM)mutaallim Wrote:
Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон
Доимий Фатво Бериш Қўмитаси ҳамда Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси
Норозилик намойишлари ва (кўчаларда) ўтириб олишлар мусулмонларнинг амалидан эмас

Савол: Айрим кимсалар ҳукмдор девони ва ҳукумат доираларида амалга ошираётган ўтириб олиш (билан ўтказилаётган митинглар) борасида шаръий ҳукм нима, эй шайх? Бу фойда келтирувчи воситами?
Жавоб: Бу борада Кибор Уламолар Ҳайъати томонидан қарор қабул қилиндики, норозилик намойишлари ва ўтириб олишлар мусулмонларнинг амалидан эмас. Бу ишда зарар, ҳукмдорга итоатсизлик қилиш ва тартибсизлик мавжуд, бас, у жоиз эмас.
Ҳақ эгаси ўз ҳаққини шаръий йўллар билан талаб қилади. Уни ғарб низоми ва ғарбга оид намойишлар билан талаб қилмайди. Бу исломда жорий қилинганлар жумласидан эмас. Балки у исломда қайтарилганлардандир. Чунки у тартибсизлик ва ҳукмдорга итоатсизлик қилишдир. Гоҳида унга вайронагарчилик, одамларга ва намойиш ўтказаётганларнинг ўзига зарар етказиш ҳам қўшилади. Шундай.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14347

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   04-05-2013, 11:23 AM
#8
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Намойишда ҳалок бўлган одам ҳукми



Савол: Мусулмон ҳукмдорга қарши чиқилган норозилик намойишида ҳалок бўлган (одам)нинг ҳукми нима?
Жавоб: У хатокор, валлоҳу аълам. Унинг ҳукми Аллоҳнинг ҳузурида, лекин у хатокордир. Ҳа (шундай).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   09-04-2013, 09:00 PM
#9
(02-20-2011, 05:15 PM)Муслим Wrote:
Норозилик намойишлари масаласи борасидаги ҳукм

Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ жавоблари

1992 йил феврал ойида (Шаъбон, 1412 ҳ.й.) Жидда шаҳрида шайхга қуйидаги савол берилди: Эркаклар ва аёллар томонидан ҳукумат ёки раҳбарларга қарши норозилик сифатида амалга оширалаётган намойишлар даъватнинг (тўғри) йўлими? Ва агар бу намойишчиларнинг бири ўз норозиликларида ўлдирилса, Аллоҳ йўлида шаҳид бўладими?
Жавоб: «Мен эркаклар ва аёллар иштирокидаги намойишларнинг (бирон бир нарсанинг) ечим(и) сифатида жоизлигини билмайман. Аксинча, бу фитна ва ёвузликнинг сабабларидан бири, ҳамда бир (гуруҳ) одамларнинг бошқа одамларга нисбатан ноҳақ зулми ва тажовузидир.
Қонуний воситалар бу (ҳукуматга йўналтирилган) ёзма равишдаги баёнотлар, тўғри услублар ишлатилган ҳолда насиҳат, яхшиликка даъват қилишдир. Мазкур нарса илм аҳлининг йўлидир. Бу - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўли. (Тўғри йўл) бу инқирозга учраганлар ва раҳбар орасидаги ёзма баёнотлар, музокара, у билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ва унга маслаҳат бериш, унинг камчиликларини майдон ёки бошқа омма кўчаларида ошкора қилмасдан, балки унга хат ёзишдир. Ва Аллоҳ ёрдам берувчи, ёрдам Ундан кутилади, ва Унга таваккал қилинади».
«Муқтатафаат мин ақваалил-улама» кассетасидан олинди. Қаранг: «Ал-Асалаҳ» журнали №30, 59-61 с.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
abu Huzayfa   10-01-2013, 04:49 PM
#10
Намойишлар - яҳудча асосдир
Аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизҳуллоҳ

Намойишлар ўтказиш учун кўчаларга чиқманглар. Намойишлар яҳудча асосдир. Аллоҳга онт ичаманки, у яҳуд, массон ва сионистик асосдир. Аллоҳ азза ва жалла динидан эмас. Кимда-ким норозилик намойишларини Аллоҳнинг динидан дея фатво берса, бас, у Аллоҳ шаънига ёлғон сўзловчи, Аллоҳ ҳақида ноҳақ сўзловчидир. Исломда норозилик намойишлари деган нарса йўқ.

Мен сизларга қисса келтиргандим. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ҳошим уруғи Абу Толибнинг дарасида уч йил ҳибс қилинди. Саҳобалар Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ушбу дарадан чиқаринглар дея норозилик намойиши уюштирдиларми?! Буни уюштирмадилар ва бу ишга қўл урмадилар. Маккадан чиқариб юборилдилар, бошларига туянинг бачадони ташланди, озор етказилди, у кишини ўлдиришга уриндилар. Саҳобаларнинг барида бир кишининг ҳужуми каби ҳужумга ўтиб, Абу Жаҳл ва унинг ҳамтовоқларини ўлдириш имконияти йўқмиди? (Бунга) қодир эдилар. Бироқ Аллоҳнинг махлуқотларида қонуниятлари бор. Уни босиб ўтишлик тўғри бўлмайди.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.