Admin   02-19-2011, 12:09 PM
#1
عن أبي هريرة رضي الله عنه عن رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم أنه قال لولا أن أشق على أمتي لأمرتهم بالسواك مع كل وضوء أخرجه مالك وأحمد والنسائي وصححه ابن خزيمة وذكره البخاري تعليقا
وعن حمران أن عثمان دعا بوضوء فغسل كفيه ثلاث مرات ثم تمضمض واستنشق واستنثر ثم غسل وجهه ثلاث مرات ثم غسل يده اليمنى إلى المرفق ثلاث مرات ثم اليسرى مثل ذلك ثم مسح برأسه ثم غسل رجله اليمنى إلى الكعبين ثلاث مرات ثم اليسرى مثل ذلك ثم قال رأيت رسول الله صَلّى الله عَلَيْهِ وَسَلّم توضأ نحو وضوئي هذا متفق عليه.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар умматимга машаққат бўлишидан қўрқмаганимда, уларни ҳар бир таҳорат билан мисвок ишлатишга буюрган бўлардим”. Молик, Аҳмад, Насоий ривоят қилиб, Ибн Хузайма уни саҳиҳ деди. Бухорий бу ҳадисни муаллақ (Бухорий билан Абу Ҳурайра орасида санад қисқартирилиб айтилган) ҳолатда келтирди.
Муаллиф раҳимаҳуллоҳ биринчи ҳадисни Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар умматимга оғир бўлишидан қўрқмаганимда, уларни ҳар бир таҳорат билан мисвок ишлатишга буюрардим”. “Агар уларга оғир бўлишидан”, яъни умматимга оғирлик ва қийинчилик туғдиришимдан қўрқмаганимда. Бу ерда Аллоҳ ва Унинг Элчисига ижобат қилган уммат назарда тутилган. “Мен уларга буюрардим”, яъни уларга ҳар бир таҳорат билан бирга мисвок ишлатишни лозим қилардим. Лекин ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламни буни лозим қилишдан умматга бўладиган машаққат (хавфи) тўсиб қўйди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса умматларига машаққат хоҳламасдилар, чунки мўминларга мулойим, меҳрибон эдилар. Таҳорат билан бирга мисвок ишлатиш оғиз чайиш билан бирга бўлади, чунки у оғизни поклаш ўрнидир. Мисвок эса оғиз чайиш учундир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадис келганки: “Мисвок оғизни покловчи, Роббни рози қилувчидир”. Демак, мисвок оғиз чайиш билан бирга бўлади. Хоҳласанг, таҳорат тугаганидан сўнг мисвок ишлатгин. Хоҳласанг, таҳоратдан олдин қилгин. Лекин афзали оғиз чайиш билан бирга бўлишидир. Бу ҳадисдан бир неча фойда олинади. Улардан: мисвок ишлатишнинг таҳорат билан таъкидланганлиги. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматимга машаққат бўлишидан қўрқмаганимда, уларга уни лозим қилган бўлардим” дедилар. Яна фойдалардан шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларга мулойим, меҳрибон эканликлари ва умматларига машаққатни хуш кўрмасликлари. Бунга кўп мисоллар бор. Шулардан бири шуки, бир кечада хуфтон намозини туннинг кўп қисми, ёки учдан бири ўтиб кетгунича кечиктириб (масжидга) чиқдилар-да одамларга намоз ўқиб бердилар. Кейин эса айтдилар: “Агар умматимга машаққат бўлишидан қўрқмаганимда, мана шу – (хуфтон)нинг айни вақти”. Яна бир мисоли, ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан Рамазонда уч кеча тунги намоз – “қиём Рамазон”ни ўқидилар. Кейин кечикиб (чиқмай) айтдиларки: “Мен сизларга бу фарз бўлиб қолиб, бундан ожиз бўлиб қолишинглардан қўрқдим”. Мисоллардан яна бири ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам иссиқ қаттиқ бўлган вақтда одамларга пешин намозни кечиктириб салқинроқ вақтда, яъни асрга яқин вақтда, соя кўпайганида ўқишга буюрдилар. Бунинг мисоллари кўпдир. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига машаққатни яхши кўрмасликлари бўлмиш бу фойдани олиш ва бундан бошқа кўшимча (фаръий, фиқҳий) масалалрни чиқариш вожибдир. (Масалан), инсон икки нарса орасида ихтиёрли бўлса, унинг енгилроғини танласин, модомики у гуноҳ бўлмаса, худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилганлари каби. Ул зот икки иш орасида ихтиёрли бўлсалар, албатта енгилроғини танлардилар, агар гуноҳ бўлмаса. Бундан яна (шу фойда чиқадики), агар уламолар бир масалада ихтилоф қилишса, далиллар тенг бўлса ва икки фикрдан қай бири устунроғи ойдин бўлмаса, бири осонроқ бўлсаю, иккинчиси қийинроқ бўлса, биз енгилроғини оламиз. Чунки бу шариатни назарига мувофиқроқдир. Аллоҳ Таоло Ўз Китобида (Бақара: 185): “Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди, оғирликни хоҳламайди” деган. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга даъват қилиш учун элчиларни юборсалар айтардиларки: “Енгиллаштиринглар, оғирлаштирманглар, хушхабар беринглар, нафратлантирманглар”. Яна айтардиларки: “Сизлар фақат енгиллаштириш учун юборилдинглар, оғирлаштириш учун юборилмадинглар”. Яна ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ҳақиқий олийжаноб дин билан юборилдим”. Шунингдек: “Албатта дин енгилликдир, бир киши динда қаттиқлик қилса, у (дин) уни фақатгина енгиб қўяди”, дердилар. Бунга кўп далиллар бор. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Ислом дини енгиллик, осонлик, олийжаноблик, ахлоқ динидир. Енгилликка қайси йўл топмасанг, у Аллоҳ ва Унинг Элчисини ғазаблантирмайдиган бўлса, шу йўлдан юр, чунки у шариат руҳига мувофиқроқдир. Бизни бу шариатни зоҳирда ва ботинда ушлаб юришни ва унинг устида вафот этишни бизга ризқ қилиб беришини Аллоҳдан сўрайман.

Admin   02-19-2011, 12:12 PM
#2
Мисвокни ўнг қўл билан қилинадими, чап қўл биланми?

Савол: Мисвокни ўнг қўл билан қилинадими ёки чап қўл биланми?
Жавоб: Бу масалада уламолар ўртасида ихтилоф бор. Баъзи олимлар: «Мисвокни ўнг қўл билан қилинади. Чунки мисвок қилиш суннат, суннат эса Аллоҳ таолога итоат ва қурбатдир. Шундай экан, бу ишга чап қўлни ишлатиш муносиб эмас. Чунки, чап қўлни нопок нарсалар учун истеъмол қилинади» - дедилар.
Бошқалари эса: «Чап қўл билан мисвок қилиш афзалдир. Чунки, мисвок - нопок нарсаларни кетказиш учундир. Зеро истинжо ва кесак тутиш каби нопок ишлар ўнг қўл билан эмас, чап қўл воситасида қилинади» - дедилар.
Бошқалар эса: «Уйқудан уйғонганидан сўнг нопок нарсаларни кетказмоқчи бўлиб мисвок қилмоқчи бўлинса, чап қўлни ишлатилади. Таҳоратли бўлган пайтда намоз ўқишни бошланар экан, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун мисвок қилинмоқчи бўлса, ўнг қўлни ишлатилади» - дедилар.
Алҳамдулиллаҳ, бу мавзуда кенг йўллар бор. Шунинг учун одам хоҳлаган қўли билан мисвок қилиши мумкин. Зеро бу ҳақида қатъий далил йўқдир.

abu Huzayfa   03-01-2013, 03:45 PM
#3

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Меҳмон   02-28-2014, 07:47 AM
#4
Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ устиладан баракалар ёғдирсин, шу ўринда савол бор эди тиш паста ва чўткани ишлатишликни шейҳ Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ мумкунмас дивоттила, https://www.youtube.com/watch?v=JuLWPmzrnOU бу ҳақда бошқа уламолардан бирон бир фатво кеганми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.