Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси томонидан унга нисбат берилган сохта ва ёлғон фатво борасидаги баёнот
(25041) рақамли 6/3/1432 ҳ тарихдаги фатво. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳнинг бандаси ва Расулига, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин... Сўнг:
Дарҳақиқат, Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси бош муфтий жанобларига баъзи савол йўлловчилар томонидан келган ва (336) рақам 6/3/1432 ҳ тарихда Кибор Уламолар Ҳайъати Бош Котибияти томонидан қўмитага йўлланган айрим интернет саҳифаларида тарқатилган қўмита номига сохталаштирилган ва ёлғон ишлатилган фатво атрофида келган сўров билан танишиб чиқди. Дарҳақиқат унга бошқа фатвонинг рақам ва тарихи берилиб, (қўмита) аъзоларидан ташкил топган имзолар билан муҳр босилган.
Дарҳақиқат, ушбу ёлғон фатво Доимий Қўмита Усома бин Ладин ва ал-Қоида ташкилоти ҳақ устида ғолиб ҳамда ушбу ташкилот исломий халифаликдир дея зикр қилганини ва бундан бошқа ушбу фатвода келган Доимий Қўмитага бўҳтон, туҳмат ва ёлғонни ўз ичига олган.
Шунга биноан Доимий Қўмита қуйидаги ишларни баён қилади:
Биринчидан: Ушбу сохта фатвода қўмитага нисбат берилган ёлғон ва бўҳтонни тан олмаймиз ва унга рози эмасмиз. Аллоҳ ушбу фатвони ёзган ва уни чиқаришга қўл урган кимсани сарҳисоб қилувчи ва таъқибга олувчидир.
Иккинчидан: Бирор бир шахсга, у айтмаган сўзни айтди деган ва унга ундан содир бўлмаган нарсани нисбат берган кимса борасидаги шариатнинг ҳукми махфий эмаски, у ушбу қилмиши билан шаръий жазога лойиқ жиноятга қўл урган гуноҳкордир. Бўҳтоннинг тури ва у кимга нисбат берилиши миқдорига қараб дунё ва охиратдаги унинг кетидан келадиган жиноят, гуноҳ ва жазосининг мақдори белгиланади. Аллоҳ таоло деди:
“Яқинда бу туҳматлари сабабли уларга Ўзи жазо беражак”. (Анъом: 138). Шунинг учун туҳматнинг энг улкани Аллоҳ шаънига қилинган туҳматдир. Аллоҳ таоло шундай деди:
“Айтинг (эй Муҳаммад): «Шубҳасиз, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар нажот топмаслар»”. (Юнус: 69). Субҳанаҳу айтди:
“Уларнинг («Биз Аллоҳнинг суюкли болаларимиз») деб Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиётганларини кўринг. Мана шунинг ўзи етарли очиқ гуноҳдир”. (Нисо: 50). Бундан кейин эса Аллоҳнинг бандаси ва Унинг рисолатини етказувчи Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўҳтон қилишлик келади. Саҳиҳ, мутавотир ҳадисда келишича:
“Кимда-ким менинг шаънимга қасддан ёлғон сўзласа, бас, ўрнини дўзахдан ҳозирлайверсин”. (Бухорий (1291), Муслим (4) ва Аҳмад (4/252)). Бундан сўнг эса илм аҳли шаънига ёлғон сўзлашлик келади. Бунинг сабаби шуки, улар нубувват илми ворисларидир. Аллоҳ таоло деди:
“Йўқ у (яъни Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнгилларидаги аниқ-равшан оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилур”. (Анкабут: 49). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Пайғамбарлар на дийнор ва на дирҳам мерос қолдиришган. Балки улар илмни мерос қолдирдилар. Кимда-ким уни олса мўл-кўл насибани олибди”. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
(Термизий (2682), Абу Довуд (3641), Ибн Можжа (223) ва Аҳмад (5/196)). Ҳолатлари шундай бўлишига қарамай улар шаънига ёлғон сўзлашлик шак-шубҳасиз энг улкан туҳматдир. Буни Аллоҳ таоло уларнинг гувоҳликларини субҳанаҳу Ўзининг ва фаришталарининг гувоҳлигига боғлаб келтиргани янада очиқ баён қилиб беради. Субҳанаҳу деди:
“Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — адолат билан ҳукм қилгувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг ўзи бор. У қудратли, ҳикмат эгасидир”. (Оли Имрон: 18). Ушбу ва бундан бошқа оятлар илм аҳлига нисбат берилган нарсанинг улкан ва хатарли эканига далолат қилади. Бу эса улар шаънига туҳмат ва бўҳтон қилишликнинг тубан ва хатарли эканини таъкидлайди.
Учинчидан: Қўмита ушбу сохта, ёлғон фатвода келган нарсаларни -у Алҳамдулиллоҳким- ботил ва ёлғон экани очиқ-ойдиндир. Кибор Уламолар Ҳайъати томонидан содир бўлаётган баёнот ва қарорлар ҳамда Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси ва ушбу диёр уламолари фатволаридан озгина хабари бор киши бунга алданиб қолмайди. Йўлдан озган, номи тилга олинган Усама бин Ладин ва ал-Қоида ташкилоти йўлининг залолати, жиноятларининг тубанлиги ҳамда улар ўз сўзлари ва феълари билан ислом ва мусулмонлар бошига фақат бало ва вайроналик олиб келганликлари уламолар наздида қарор топгандир. Олимни қўя туринг, ҳар бир оқил ушбу йўлнинг оғишган эканини билади. Бирор бир мусулмонга ўзини ал-Қоида ташкилотига нисбат бериши, уларнинг қилмишларига рози бўлиши ҳамда саҳиҳ ҳадисдаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан ўзини унга мансуб деб биладиганларни яширишлиги жоиз эмас:
“Аллоҳ бидъатчи-жиноятчига бошпана берган кимсани лаънатлади”. Муслим ривоятлари.
(Муслим (1978), Насоий (4422) ва Аҳмад (1/118)).
Тўртинчидан: Ёлғон сўз ва ботил миш-мишларни тарқатаётганларга нисбатан енгил муносабатда бўлишлик жоиз эмас. Айниқса ушбу (ёлғон ва миш-миш) шариатни баён қилиб берадиган, савол йўлловчиларга фатво берадиган илм аҳлига нисбат берилган бўлса. Чунки бундай енгил ёндашишлик ёлғиз мусулмонга ва уларнинг жамоатига хатарли ва катта асоротларни олиб келади.
Шуларнинг бари дея баъзи қўлларга ушбу сохта, ёлғон фатво келиб тушгани учун ҳақни баён қилиш, (гардандаги) зиммани поклаш ва ёмонлик уруғини қуритиш нуқтаи назаридан баён ва изоҳ киритиб ўтилди.
Аллоҳ бизнинг ўлкамиз ва мусулмонларнинг ўлкаларини ҳар қандай ёмонлик ва зулмдан сақласин! Ҳукмдорларимизни Ўзи яхши кўриб, рози бўладиган барча ишга маваффақ қилиб, ушбу дин душманлари ва унга қарши бош кўтариб чиққанлардан иборат ғаламислардан ташкил топган ҳар бир ёмонлик эгасининг ёмонлигини даф қилсин. Тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ёлғиз Аллоҳдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
(94/379-382).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Аҳмад ибн Алий Сайр ал-Мубарокий
Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Абдулкарим ибн Абдуллоҳ ал-Худойр
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...1&BookID=2