SALIHAN   04-01-2013, 07:36 PM
#1
Ассаламу алайкум! Намозга ухлаб колган одам уйгониши билан укиши керак экан. Менда шу тугрида 2 та савол бор эди. Масалан, бомдодга ухлаб колди. Уйгонса куёш энди чикишни бошлаяпти. Намозни укийверадими ёки куёшни тулик чиккунича кутиб турадими? 2-савол, суннатини укийдими?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
mutaallim   04-25-2013, 12:53 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Биринчидан: Бу ўринда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқишликдан қайтарган баъзи вақтлар бор. Улар:
1-Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб, бир найза бўйи кўтарилгунча. Яъни, таҳминан ўн беш дақиқа. (“Шарҳ ал-Мумтеъ” (4/162)).
2-Қуёшнинг осмон ўртасига кўтарилган вақти. У пешин намози вақти киришдан олдинги қисқа бир вақтдир. Ўн беш ёки йигирма дақиқага яқин. (Шайх Ибн Боз “Фатава” (11/286)). Баъзи уламолар уни бунданда қисқа вақт деган раъйга бордилар. Ибн Қосим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “У озгина вақт бўлиб, намоз ўқишга етмайди. Бироқ ушбу вақтда (намозни бошлаш учун) такбиротул иҳром рўй бериши мумкин”. Сўзлари тугади. (“Ар-Ровд ал-Мурбиъ” (2/245)га Ибн Қосимнинг ҳошияси).
3-Аср намозидан кейин қуёш ботгунча.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу вақтларда намоз ўқишдан қайтарадиган кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Ушбу ҳадислардан:
1-Бухорий (586) ва Муслим (728) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Асрдан кейин то қуёш ботгунча ва бомдоддан кейин то қуёш чиққунча намоз йўқдир”.
2-Муслим (832) Амр ибн Абаса ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Мен: эй Аллоҳнинг пайғамбари! Менга Аллоҳ сизга билдирган, мен уни билмайдиган нарса ҳақида хабар беринг. Менга намоз ҳақида хабар беринг, дедим. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бомдод намозини ўқи. Сўнг то қуёш чиқиб, кўтарилгунча намоз ўқишдан тўхта... Сўнг соя найзанинг рўбарўсида (шимол томонга ҳам, мағриб ва машриқ томонга ҳам оғмай) мустақил бўлгунча намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир. -(Яъни, фаришталар унга гувоҳ ва ҳозир бўладилар). У қуёшнинг осмон ўртасида бўлган вақти-. Сўнг намоздан тўхта. Чунки ана шу дамда жаҳаннамга ўт ёқилади. Соя яқинлашганда -у пешин намозининг аввалги вақти- асрни ўқигунинггача намоз ўқи. Албатта, намоз гувоҳ бўлинган, ҳозир бўлингандир. Сўнг то қуёш ботгунча намоздан тўхта...”.
Иккинчидан: Намознинг қазосини ўқишликдан мурод намозни вақти чиққандан кейин адо қилишликдир. Қазо қилинган намоз ё фарз, ёки нафл бўлади.
Фарзга келсак: Мусулмонга намозларини Аллоҳ таоло унга чеклаб берган вақтида ўқишликка қатъий риоя қилишлиги вожиб бўлади. Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди”. (Нисо: 103). Яъни, унинг чекланган вақти бор.
Намозни узрсиз ўз вақтидан чиққунигача кечиктиришлик ҳаром ва у гуноҳи кабиралардандир.
Агар мусулмонда уйқу ва унутишлик каби узр рўй берса ва намозни ўз вақтида ўқишликка муваффақ бўлмаса, батаҳқиқ, унга узр кетиши заҳоти намозини адо қилиши вожиб бўлади. Гарчи бу қайтарилган вақтлардан бири бўлсада. У жумҳур уламоларнинг қавлидир. (Муғний (2/515)га қаранг).
Бунинг далили пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Ким намоздан ухлаб қолса ёки уни унутса, бас, уни ёдига тушганда ўқисин”. (Бухорий (597) ва Муслим (684)).
Нафлга келсак: Уламолар уни қайтарилган вақтда адо этишлик борасида ихтилоф қилдилар. Саҳиҳи эса у адо этилишидир. У Шофеъий роҳимаҳуллоҳ мазҳаблари. “Мажмуъ” (4/170)га қаранг. Уни “Фатава” (23/127)да келганидек Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ ихтиёр қилдилар. Бунга бир неча ҳадислар далолат қилади. Шулардан:
Бухорий (1233) ва Муслим (834) Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилишган ҳадис: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрдан кейин икки ракат ўқидилар, у ракатлар ҳақида сўрасам, шундай дедилар: “Ҳузуримга Абдулқойс (қабиласи)дан одамлар келиб, мени пешиндан кейинги икки ракатдан машғул қилиб қўйишди. Бу икки ракат ўшалардир”.
Ибн Можжа (1154) Қойс ибн Амрдан ривоят қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини бомдод намозидан кейин икки ракат намоз ўқиётганини кўрдилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бомдод намози икки марттами?”-дедилар. У эса у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шундай деди: “Мен у икки ракат (фарзи)дан олдинги икки ракат (суннати)ни ўқимагандим. Шунга уларни (ҳозир) ўқидим”. (Ровий) айтади: “Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам индамадилар”. Албоний “Саҳиҳ Ибн Можжа” (948)да саҳиҳ дедилар. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сукут сақлашлари жоизликка далолат қилади”. (2/532).

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Қайтарилган вақтда намоз ўқишлик

Савол: Шомдан олдин намоз ўқишлик макруҳми, таҳийятул масжид намози бўлса ҳам?
Жавоб: Ушбу саволда ноаниқлик бўлиб, у вақт ҳамда намознинг тури жиҳатидан тафсилотга эҳтиёж сезади. Чунки аср намозидан кейин қуёш ботгунча қайтарилган вақт деб эътибор қилинади. Ва қайтарилган вақтда намоз ўқишдан қайтарув борасида ворид бўлган ҳадисларга биноан умуман олганда ушбу вақтда намоз ўқилмайди. Ана шулардан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: “Бомдоддан кейин қуёш кўтарилгунча ва асрдан кейин қуёш ғойиб бўлгунча намоз йўқдир”. Саҳиҳлигига иттифоқ қилинган. (Бухорий (551), Муслим (1368) ва имом Аҳмад (10921)). Аммо қазоси ўталадиган намоз бўлса илм аҳлининг ижмоси билан бу нарса-(қайтарув) остига дохил бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Ким намоздан ухлаб қолса ёки уни унутса, бас, уни ёдига тушганда ўқисин. Уни бундан бошқа каффороти йўқ”. (Бухорий (562) ва Муслим (1103)). Ўзининг (хос) сабабига эга бўлган (намоз)ларга келсак, мисол учун: кусуф-(қуёш тутилиши) намози, тиловат саждаси ҳамда инсон масжидга кириб, ўтиришни хоҳлагандаги икки ракат намоз. У “Таҳийятул масжид” номи билан маъруфдир. Шунда илм аҳли қавлларининг рожиҳига кўра қайтарув вақтида жоиз бўлади. Чунки ўзининг сабабларига эга бўлган намозлар ҳақида ворид бўлган ҳадислар барча вақтлар борасида умумий. Қайтарилган вақт ва бошқасида ҳам. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига ўхшаш: “Агар бирортангиз масжига кирса, бас, икки ракат намоз ўқигунча ўтирмасин”. (Бухорий (425), Муслим (166) ва имом Аҳмад (21600)). Аммо қайтарилган вақтларда намоз ўқишдан қайтарган ҳадислар эса қазосини ўташ ва ўзининг сабабларига эга бўлмаган намозларга йўйилади.
Фатво ва турли мақолалар тўплами, ўн биринчи жузъ.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/1009

Қуёш чиққандан кейин турган киши учун бомдод намозини ўқишлик кайфияти
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/037509.mp3[/mp3]
Савол: Киши бомдод намозига ухлаб қолганда уйғонган вақтида намоз ўқийди. Шунда намозини жаҳрий ўқийдими ёки намоз сирли бўладими? Суннатини бундан (фарзидан) олдин ўқийдими ёки кейинми? Бизга ушбу савол ҳақида фатво берсангиз!
Жавоб: Ҳа. Агар қуёш (чиққан)дан кейин уйғонсада (ўз) вақтида қилгани каби суннат ва фарзини ўқийди ҳамда жаҳрий қилади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айрим сафарларида у киши ва саҳобалар бомдодга ухлаб қолишди. Қуёшнинг иссиғидангина уйғонишди. Уйғонишгач азон айтишга буюрдилар ва муаззин азон айтди. Суннатни ўқидилар, намозга такбир айтилди ва фарзни ўқидилар. Ҳамда ўз вақтида қилганлари каби унда жаҳрий ўқидилар. Ана шу суннатдир. Агар унга (бомдодга) ухлаб қолса ва қуёш (чиққани)дан кейин уйғонса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолатда таҳорат олади, суннатни ўқийди, фарзни ўқийди ва (ўз) вақтида қилгани каби жаҳрий қилади.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/20737

Бомдоднинг суннатини бомдод(нинг фарзи)дан кейин адо қилишлик
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/024003.mp3[/mp3]
Савол: Бомдоднинг икки ракат суннатини фарздан олдин ўқишликка қодир бўлмаган киши қандай ўқийди? Ва айтадики: Бу ўринда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис бор: “Бомдоддан кейин қуёш чиққунча намоз йўқ”. Ушбу намоз ўқишликдан қайтарув бомдоднинг икки ракат суннатини фарзидан олдин ўқолмаган кишига татбиқ этиладими?
Жавоб: Кимдан бобдоднинг суннати ўтиб кетса унга уни (суннатини) ундан (фарзидан) кейин адо қилишлиги жорий қилинган. Агар уни қуёш чиқиб, кўтарилгандан кейин ўқиса, ана шу афзалдир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга буюрганликлари саҳиҳ бўлган. Агар уни бомдод(нинг фарзи)дан кейин ўқиса бу унга жоиздир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (бомдод) намозидан кейин намоз ўқиётган одамни кўрганликлари собит бўлган. Шунда унга: “Бомдодни тўрт ракат ўқияпсанми?”-дедилар. У эса: Эй Росулуллоҳ! У бомдоднинг суннати. Уни (бомдод) намозидан олдин ўқимагандим, деди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга индамадилар”. Бу эса уни адо қилишликда зарар йўқ эканига далолат қилади. Ва у “Фажрдан кейин намоз йўқдир”, “Бомдоддан кейин намоз йўқ” ҳадисларидан мустасно бўлади. Бомдоднинг суннати бомдоддан кейин намоз ўқишликдан қайтарув ҳақидаги умумий ҳадисдан мустасно бўлади. Ва (фарз) намозидан кейин қазоси ўталган бўлади. Агар уни қуёш кўтарилгунча кечиктирса афзал бўлади. Бироқ баъзи одамлар уни агар кечиктирса унутиб қўяди. Агар намоздан кейин ўша заҳоти ўқиса ҳараж-(танглик) йўқ, иншаАллоҳ.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/15548

Қуёш чиққандан кейин бомдод намозини адо қилишлик кайфиятининг баёни

Савол: Мусулмон қуёш чиққандан кейин бомдод намозини адо этишга мажбур бўлганда намоз жаҳрий бўладими ёки сирлими ҳамда бомдоднинг суннати олдин ўқиладими ёки кейинми?
Жавоб: Намозни ўз вақтидан ўтказиб юборган киши, бомдод намозини назарда тутяпман, уни жаҳрий ўқишлиги ва суннатидан бошлашлиги машруъдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарларининг баъзисида бомдод намозига ухлаб қолганларида қилганлари каби. Шунда у киши уни азон ва иқомат билан ўқиганлари каби. Сўнг суннатини сўнг эса фарзини ўқиганлар... Ана шу машруъдир. Аллоҳнинг ўзи тавфиқ берувчи.
Фатво ва турли мақолалар тўплами, йигирма тўққизинчи мужаллад.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/4487

Бомдод намозига фақат қуёш чиққандан кейингина туришга қодир бўладиган кимсанинг ҳукми

Савол: Мен беш вақт намозга риоя қиламан. Бироқ бомдод намозига туриш учун барча сабабларни олишимга қарамай унга ўз вақтида туриш қўлимдан келмаяпти. Уни қуёш чиққандан кейин адо қиляпман. Ушбу қилмишим куфрми?
Жавоб: Унга намозни ўз вақтида ўқишгача тиришишлиги вожиб бўлади. Агар унга уйқу ғолиб келса, бунинг унга зиёни йўқ. Қасддан қилишлиги эса жоиз эмас. Агар бомдодни қуёш чиқишидан кейинга кечиктиришни қасд қилса, бу жоиз эмас. Аммо унга уйқу ғолиб келса ва қодир бўлмаса унга бирор нарса-(жазо) йўқ. Аммо бомдодни қуёш чиққандан кейин ўқишга қасд қилиши, бу жоиз эмас. Дарҳақиқат, баъзи илм аҳли шундай қилган кимсани кофир деган раъйга борди. Аксарлари эса кофир бўлмайди (дейдилар). Бироқ катта маъсиятни қилган бўлади. Айрим илм аҳли эса у шу билан кофир бўлади деб биладилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Бизлар билан уларнинг ўртасидаги битим намоздир. Кимки уни ташласа, дарҳақиқат, куфр келтирибди”. (Аҳмад (22428)). Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Мусулмон билан ширк ва куфрнинг ораси намозни тарк этишликдир”. Муслим ривоятлари. (Муслим (82)). Ва у саҳиҳ ҳадис. Бошқа бир лафзда эса: “Бизлар билан уларнинг ўртасидаги битим намоздир. Кимки уни ташласа, дарҳақиқат, куфр келтирибди”. Унга ушбудан ҳазир бўлиши вожиб бўлади. Унга уни (намозни) тонг отишигача кечиктиришга қасд қилиши жоиз эмас. Аллоҳдан офият сўраймиз.
Фатво ва турли мақолалар тўплами, йигирма саккизинчи мужаллад.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/4125
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.