rinat80_09   04-28-2013, 07:12 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва барокатух!

1) Савол:
Шундай бир одат бор ку маййит чикган хонадонларда бирор бир саводи бор домлаларни чакириб унга Куръонни хатм килишга буюртма беришади, у домла эса 5-10 кунларнинг ичида Куръонни тула хатм килиб майитнинг уйига келиб савобини майитга багишлайди, бунга Аллох нозил килган шариатда далил хужжат ёки киёс бор ми? Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
abu Huzayfa   04-29-2013, 03:28 AM
#2
Quote:Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва барокатух!
Уа алейкумус саламу уа роҳматуллоҳи уа барокатуҳ!
Шайх Солиҳ ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ жуда чиройлик жавоб берганлар.

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Ўлганларга Қуръон ўқиш


Савол: Аллоҳ сизга яхшиликлар ато қилсин. (Савол берувчи) айтадики: Бугун Бақиъ қабристонида жанозада бўлдик. Маййитнинг бир қариндоши дафн вақтида Ясин ва Фотиҳа сураларини қироат қилди.
Жавоб: Бу хато. Бу бидъатлардан бир бидъатдир. Маййит учун Қуръондан ҳеч нарса ўқилмайди. Фақатгина «Вафот қилаётганларингизга Ясин ўқинглар» деган заиф ҳадис бор. Ушбу ҳадисга таянган уламолар жон бераётган одамганинг фақат ўлим вақтида, руҳи чиқишидан олдин (Қуръон) ўқишга рухсат беришган. Аммо дафндан кейин, ёки қабр олдида, ёки бир ҳафтадан кейин, ёки қирқ кундан кейин, ёки маййит соҳиблари қилганидек уч кундан кейин Қуръон ўқишлик ҳақида Аллоҳ бирон ҳужжат нозил қилмаган. У ерда пуллар беҳудага сарф қилинади. Шунинг учун ундай зиёфатларда овқатланиш жоиз эмас.
Бир саҳоба бўлган, унинг ҳузурида кимдир вафот қилаётган бўлса одамлардан эшигини ёпиб қўяр экан. Нима бўлмаслиги учун? Тўда бўлиб тўпланмасликлари учун. Азада тўпланишлик – бидъат. Ўз биродарингга ҳамдардликни қабристонда айт, ёки уни учратган бошқа бир жойда қил. Аммо аза учун тўпланишга келсак, бу катта бидъатлардандир. Агарда (ўлганга атаб Қуръон) қироати учун тўпланишган бўлса, бу мункар бидъатдир. Агарда бу (тўпланишлик) маййит молидан (ташкиллаштирилган) бўлса, бу ворисларнинг ҳуқуқини бузишликдир. Чунки бу (мол-мулк) маййитнинг моли эмас, энди у маййитдан ворисларга ўтади. Сен учун у ердан бир тангани ҳам фожир қориларга сарф қилишинг мумкин эмас. Мен уларни фожир деб аташимнинг сабаби, чунки улар мўминларга нисбатан на қариндошлик, на зиммаларидаги мажбуриятларига риоя қилишмайди. Уларни қизиқтирадиган нарса, тонг отганида кимдир вафот этишини истайди. Вафот этгани ҳақида эшитса шодланади. Сўнг унинг олдига маййит соҳибларидан бўлган бечоралар боришади. Агар улар фақирлардан бўлишса, улар олдига бормайди (ва айтадики): «Йўқ, йўқ, йўқ. Бошқа қорини топинглар. Кичикроқ (ёшроқ) қори топинглар. Мен сенга тўғри келмайман. Мен каттароқ мотамга муҳтожман. Бу мотамлар фойда келтирмайди». Шундайми ёки йўқми?! Бу мусулмон ўлкаларда мавжудми ёки йўқми? Бу мавжуд ва Аллоҳга қасамки бу жирканч жиноятдир! На у ерга бориш ва на у ердан бирор нарса ейиш жоиз эмас. Бундан бирор нарса ейишлик қатъий жоиз эмас. Чунки бу ворисга нисбатан жиноят, бидъат экани жиҳатидан жиноят, ботил нарса устида жамланиш жиҳатидан жиноят. Унга ҳолва, мева, гўшт тортиқ қилинадиган анави қори қорнига сиққанича тўлдиради. (Кейин) ўнгу сўлга тебраниб юради ва қироат қила туриб бўғизини чўзади, худди ашулачига ўхшаб.
Аллоҳга қасамки бу мункар (амал) ва у маййитга етиб бормайди. Аллоҳга қасамки етиб бормайди. Валлоҳи, ва таллоҳи, ва биллаҳи, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидларида Аллоҳга қурбат ҳосил қилган ҳолда қасам ичаманки, бу маййитга етиб бормайди! Бу бидъатлардан бўлган бир бидъатдир. Ворисларнинг молида Аллоҳдан қўрқинг. Ворисларнинг молида Аллоҳдан қўрқинг ва уни фожир қориларга сарфламанг. Бу қориларни ҳайдаб чиқаринг. Улар Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотишади. Жиноятчилар, Аллоҳга қасамки жиноятчилар. Уларнинг орасида ҳатто соқолсиз ёки мўйловсизларини топасан, уларнинг юзлари аёлларнинг юзига ўхшайди.
Эътибор бергин, бу сўзларим учун мени авф қилгин. Бу мункар (амал) Ислом оламининг деярли барча ерида тарқалди, Аллоҳ азза ва жалла раҳм қилган ўринлар бундан мустасно. Бундай мотамларни ўтказишлик бидъатлардан бўлган бир бидъатдир. У ердан ейишлик ҳаром. Ворисларнинг молини қориларга сарф қилишлик – жирканч жиноятдир. Қиёмат куни бу ҳақида сўраласан. Бу ворис Аллоҳнинг ҳузурида сендан сўраб олади. (У сенга айтадикиSmile «Нима учун сен отамдан мерос қилиб олган молим ва ҳаққимни Аллоҳнинг Китоби билан ўйнашадиган анави қори, уятсиз ёлғончига бердинг?»
Агар уларнинг баъзиларига кўпроқ пул берсанг раҳмат оятларини ўқийди. Агар камроқ пул берсанг азоб оятларини ўқийди. Бир киши менга айтиб беришича, бир куни биттасига унга тўланган пул миқдори, риёллар ва ҳоказолар ёқмади. Шунда у азоб оятларидан ўқий бошлади: «(Бас, Аллоҳ жаҳаннам қўриқчиларига дер): «Уни ушлаб, кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!» (ал-Ҳааққо: 30-32). Субҳаналлоҳ. Бечора маййит қариндошлари хафа бўлиб айтишдики: «Эй биродар, раҳмат оятларидан ўқисангчи, Жаннат ҳақидаги оятлардан топсангчи». У айтдики: «Субҳаналлоҳ! Жаннатни текинга хоҳлайсизми?! Жаннатни текинга хоҳлайсизми?! Сизларга қироат қилиб беришим учун тўлаб қўйинглар!» Унга кўпроқ пул беришганидан кейин айтадики: «(У Кунда ҳаёти дунёдан Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб иймон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиниб, дейилур): «Эй хотиржам-сокин жон, сен (Аллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Роббингга қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин ва Менинг жаннатимга киргин!» (Фажр: 27-30). Бу аблаҳларни Аллоҳнинг Китоби билан нима қилаётганига бир қаранг! Аллоҳга қасамки у билан ўйнашяпти! Аллоҳга қасамки у билан ўйнашяпти!
Бундай учрашувларда ҳозир бўлишлик жоиз эмас, у ердан ейишлик жоиз эмас, у ерга боришлик жоиз эмас, бундай чодирлар ўрнатилган жойда ҳамдардлик билдириш жоиз эмас.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   09-23-2015, 11:52 PM
#3
Ўликларга Қуръон ўқиш ҳукми

Савол: Ҳурматли шайхдан ўликларга Қуръон ўқишнинг ҳукми жоизми ёки йўқ экани ҳақида мусулмонларга огоҳлантирув беришларини умид қиламан. Бу борада ворид бўлган ҳадисларнинг ҳукми нима?
Жавоб: Ўликларга қироат қилиш таяниладиган бирор асосга эга эмас ва шариатда жорий қилинмаган. Балки ундан фойда олишлари, Аллоҳниниг Китобини тадаббур қилишлари ва унга боғланишлари учун тириклар ўртасида қироат қилиш жорий қилинган. Маййитга қабри олдида ёки вафотидан кейин қабрга қўйилишдан олдин ёҳуд унга қироат (савоби) ҳадя қилиниши учун қайси ўринда бўлсада (Қуръон) ўқишликка келсак, бас, бу бирор асосга эга эканини билмаймиз.
Дарҳақиқат, уламолар бу борада асарлар битиб, бу ҳақда кўп китоблар ёздилар. Улардан (Қуръон) ўқишни жоиз деб, маййитга бир неча (Қуръон) хатм қилинишига тарғиб қилиб, буни мол билан садақа қилиш жинсидан деганлари бор. Илм аҳлидан шундай деганлари ҳам бор: бу ишлар тавқифий, яъни, у ибодатлар жумласидан бўлиб, унинг фақат шариат иқрор бўлганинигина қилиниши жоиз бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у мардуддир”. Бу бобда биз билишимиз бўйича ўликка (Қуръон) ўқишнинг шаръий эканига далолат қиладиган бирор далил йўқ.
Демак, асл-у асосда қолишлик лозим бўлади. У ҳам бўлса ибодат тавқифий бўлиб, ўликларга улар номидан садақа қилиш, уларнинг ҳаққига дуо қилиш, (улар номидан) ҳаж ва умра қилиш ҳамда қарзни ўташликка хилоф равишда (бошқа бирор нарса) қилинмайди. Батаҳқиқ, бу ишлар уларга фойда беради. Бу ҳақда ҳужжатлар ворид бўлиб, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Одам боласи вафот этганда уч (йўл)дан бошқа амаллари узилади: садақаи жория ёки фойдаланиладиган илм ёҳуд унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд”. Аллоҳ субҳанаҳу деди: “Улардан кейин (дунёга) келган”. Яъни, саҳобалардан кейин. “Зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмаган. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан».”. (Ҳашр: 10). Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу ушбу кейинги келган зотларга ўзларидан илгари ўтганларнинг ҳаққига дуои хайр қилганлари учун олқиш айтди. Бу эса мусулмонлар томонидан ўликларнинг ҳаққига дуо қилишлари шаръий экани ва бу уларга фойда беришига далолат қилади. Шунингдек, садақа ҳам юқорида зикр қилинган ҳадисга биноан уларга фойда беради.
Ўликларга Қуръон ўқийдиган (қори)ини ёллайдиган киши ушбу маййитга дея ният қилиб бу молни фақир ва муҳтожларга садақа қилиш имконига эга. Натижада маййит бу молдан манфаат кўради ҳамда уни (молни) сарф қилувчи бидъатдан саломат қолади. Дарҳақиқат, “Саҳиҳ”да собит бўлганки, бир киши: “Эй Расулуллоҳ! Онам вафот этди ва васият қилмади. У ҳақда шундай гумондаманми, агар гаплашганимда, албатта, садақа қилардим. Унинг номидан садақа қилсам унга ажр борми?”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа”, дедилар.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам маййит номидан қилинган садақа унга фойда келтиришини баён қилдилар. Шунингдек, унинг номидан қилинган ҳаж ва умра ҳам. Дарҳақиқат, бу борада ҳадислар ворид бўлган. Шунингдек, қарзни ўташ унга фойда келтиради. Унга Қуръон тиловат қилиб, унинг савобини унга (маййитга) бағишлаш ёки унга ҳадя қилиш ёҳуд унинг номидан намоз ўқиш ёкида унинг номидан нафл рўза тутишга келсак, бас, буларнинг бари бирор асосга эга эмас. Тўғриси эса у ношаръий (амал)дир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://www.binbaz.org.sa/node/106

Ўликка Қуръон ўқиш ва унинг номидан жонлиқ сўйиш ҳукми

Савол: Тингловчи Ийсо Абдуннабий Абдурраҳмон Миср Араб Республикасининг Буҳайра муҳофазасидан нома йўллаб, савол беряпти: Ўликка Қуръон ўқиш ҳалолми? Маййит эгалари у дафн қилинишга олиб чиқилишидан олдин бўғизлайдиган жонлиқнинг ажри маййитга қабрида етадими? Фойда улашишингизни умид қиламиз. Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб: Биринчидан “Абдуннабий” деб номланиш жоиз эмас. Отангнинг исми “Абдуннабий” экани, бу хатодир. Исмлар Аллоҳга (қул деб аталган) бўлади. Уламолар Аллоҳдан ўзганинг қули деб аталишини жоиз эмаслигига ижмо қилганлар. “Абдуннабий”, “Абдулкаъба”, “Абду Умар” дейилмайди. Бироқ “Абдуллоҳ”, Абдурраҳмон”, “Абдуллатиф” деб айтилади. Ва шунга ўхшаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмларидан. Демак, отасига вожиб бўлган иш уни ўзгартиришлкдир, агар тирик бўлса. Шунда “Абду Роббиннабий” дейди. Исмини “Абду Роббиннабий” ёки “Абдуллоҳ” ёҳуд “Абдурраҳмон”га ўзгартиради. Агар тирик бўлса ўзгартиради. Вафот этган бўлса бўлар иш бўлди. Ҳа. Саволни қайтарчи? Ҳечқиси йўқ. Айтадики: Ўликка Қуръон ўқиш ҳалолми? Маййит эгалари у дафн қилинишга олиб чиқилишидан олдин бўғизлайдиган жонлиқнинг ажри маййитга қабрида етадими? Маййитга Қуръон ўқишликка келсак, бас, бу бирор асосга эга эмас. Маййитга (Қуръон) ўқилмайди. Қабр олдида ҳам (ўқилмайди). Бунинг бари бидъат. Ўлишдан олдин, ўлим ҳозир бўлган ҳолатда эса унинг олдида Қуръондан Ясин ёки бошқа (сура)лар ўқилишида зарар йўқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: “Маййитларингизга Ясинни айтиб туринглар”. Маййитларингизга, яъни, ўлим ҳозир бўлганларингизга. Ўлим ҳозир бўлган кишига ҳам маййит деб айтилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари шу жумладандир: “Ўликларингизга “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтиб туринглар”. Яъни, ўлим ҳозир бўлган кишига. Унга: “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб айтинг, дейилади. Тоинки охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлсин. Ўлгандан кейин унга (Қуръон) ўқилишига келсак, йўқ, бу жорий қилинмаган. Шунингдек, қабри олдида ҳам жорий қилинмаган. Мўминга шаръий одоблар билан одобланиши, Аллоҳ бандаларига жорий қилганларини маҳкам ушлаши, биродарлари билан ўзаро ана шу нарсани васият қилиши лозим бўлади. Чунки Аллоҳ жалла ва аъла шундай деди: “Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар)”. (Аср сураси). Шунингдек, ўлгандан кейин жонлиқ сўйиш жорий қилинмаган. Жонлиқ сўйиши, мотам йиғилиши уюштириш ёки ўлим вақти уни садақа қилиш, бу бирор далилга эга эмас. Бироқ шундан кейин унинг номидан садақа қилса (жоиз), ўлим вақтида эмас. Унинг номидан дирҳам, таом садақа қилса ёки жонлиқ (сўйиб) фақирларга тарқатса, ўлим вақтида эмас, балки бошқа вақтларда бунинг зарари йўқ. Чунки садақа маййитга фойда келтиради. Ўлим вақтида жонлиқ сўйиш (керак) дея эътиқод қилишига келсак, бу бирор асосга эга эмас.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://www.binbaz.org.sa/node/9943

Ўликка қабристонда Қуръон ўқиш ҳукми


Савол: Ўликка қабристонда Қуръон ўқиш жоизми?
Жавоб: Юқорида маййитга (Қуръон) ўқилмаслиги ўтди. На қабристонда ва на ўликка ўқилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари бундай қилишмаган. Бироқ уларни зиёрат қилганда уларга салом беради:
(السلام عليكم يا أهل القبور، يغفر الله لنا ولكم أنتم سلفنا ونحن بالأثر)

“Ассаламу алайкум эй қабр аҳли! Аллоҳ биз ва сизларни магъфират қилсин. Сизлар биздан олдин ўтдингиз. Биз изингиздан (кетяпмиз)”. Хоҳласа бундай дейди:
(السلام عليكم أهل الديار من المؤمنين والمسلمين وإنا إن شاء الله بكم لاحقون، نسأل الله لنا ولكم العافية، يرحم الله المستقدمين منا والمستأخرين)

“Ассаламу алайкум мўмин ва мусулмонлардан иборат диёр аҳли! Ин ша Аллоҳ биз ҳам сизларнинг сафингизга қўшиламиз. Биз ва сизларга Аллоҳдан офият сўраймиз. Аллоҳ бизлардан илгари ўтганларни ва кейингиларни ўз раҳматига олсин”. Набий алайҳиссалоту вассалам саҳобаларига шундай таълим берганлар. Қабр тепасида ёки қабристонда (Қуръон) ўқишига келсак ёҳуд қабристонда намоз ўқиши, бунинг бари бидъат. Ёки қабр олдида тавоф қилиши, бунинг бари бидъат. Бундан ҳам (гуноҳи) улканроғи уларга дуо қилиши ёки улардан ўтиниб ёрдам сўраши ёҳуд маййитга дуо қилиши ёкида ундан ўтиниб ёрдам сўраши. Ё унга назр аташи ёки унга жонлиқ сўйиши. Бунинг бари катта ширк жумласидандир. Агар: эй фалончи! Эй фалончи хўжам ёки эй фалончи Аллоҳнинг валийси! Менга ёрдам беринг ёки касалимга шифо беринг ёҳуд мадад, мадад ё қабрга ибодат қилувчилар қилганидан иборат шунга ўхшашини айтса, бу катта ширк жумласидандир. Аллоҳдан офият сўраймиз. Демак, ушбу ишлардан ҳазир бўлиш вожиб бўлади.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Манба: http://www.binbaz.org.sa/node/9967
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.