Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғлими?
Савол: Черков Қуръон оятлари ичида Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли эканига ҳужжатлар келтириб, унга далил ўлароқ шундай деди: «Аллоҳ ўзи ёлғиз бўлганида бирлик шахсда:
«Менгина илоҳман ва Мендан ўзга илоҳ йўқ!» (Тоҳа: 14) – деди. Ийсо алайҳисааломни яратганидан кейин эса айрим оятларнинг услуби кўплик шахсга айланди. Бунга мисол ўлароқ ушбу оятлар бор:
«Дарҳақиқат, Зикрни Биз нозил қилганмиз» (Ҳижр: 9);
«Дарҳақиқат, Биз тирилтириб, Биз ўлдирамиз» (Қоф: 43).
Демак, Аллоҳингиз шу кўплик сифатидадир, яъни: «Аллоҳ, Ийсо алайҳиссалом ва Руҳул Қудсдир».
Биз шу кунларда муҳтарам шайх Абдурраҳмон ибн Увайн ва шайх Алий ибн Фаҳд ибн Ғайс билан кўришган эдик. Улар бу мавзуни сиз жанобларига етказиш ва бу ҳақда маълумот олишни тавсия этдилар.
Жавоб: Қуръоний услуб ва Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳақида хабар беришида буюкликни ифодалаб гоҳида бирлик, гоҳида кўплик шахсларни истеъмол қилиши, Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли ёки илоҳ эканига далолат қилмайди. Бу, бир неча жиҳатдандир:
Биринчи жиҳат: Қуръондаги бирлик ва кўплик шахслар билан ифодалаш Аллоҳ таоло пайғамбари Ийсо алайҳиссалом ва унинг онаси Марям алайҳассаломни яратишдан минг йилча илгари ҳам, уларни яратганида ҳам, уларни яратганидан кейин ҳам келган. Услубнинг хилма-хиллигида Ийсо ва онаси алайҳимассаломларнинг борлигининг таъсири йўқдир. Чунки бу, қуйидаги нарсалардан маълум бўладиган иш сабаблидир. Аллоҳ таоло айтди:
«Маълумки, Биз инсонни — (Одамнинг асли)
қора ботқоқдан бўлиб (одам)
сурати берилгач, қуритилган лойдан яратганмиз. Жинни (яъни, Иблисни)
эса (Одамдан)
илгари оташ-оловдан яратган эдик» (Ҳижр: 26. 27);
«Эсланг, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
, фаришталарга Одамга таъзим қилинг, дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат иблис (сажда қилмади)
. У жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйинсунишдан бош тортди. Энди сизлар (эй Одам болалари)
Мени қўйиб, уни (яъни, иблисни)
ва зурриётларини дўст турурмисиз?! Улар сизларга душман-ку!» (Каҳф: 50).
Қуръоний услуб Ийсо алайҳиссалом яратилишидан илгари ҳам бор эди. Аллоҳ таоло айтди:
«Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган ҳолда нозил қилганмиз. Аллоҳга бўйинсунувчи бўлган пайғамбарлар, илоҳий билим эгалари ва донишмандлар ўзларига Аллоҳнинг китоби омонат қўйилгани сабабли яҳудийларга у (яъни Таврот ҳукмлари)
билан ҳукм қиладилар. Улар бу китоб устида гувоҳдирлар. Бас, (эй яҳудий уламолар)
, одамлардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз ва Менинг оятларимни қиймати оз нарсаларга алмаштирмангиз! Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир. Унда (яъни Тавротда)
яҳудийларга жонга жон, кўзга кўз, бурунга бурун, қулоққа қулоқ, тишга тиш ва (яна бошқа барча)
жароҳатларга ҳам қасос олинади, деб ёзиб қўйдик. Энди ким уни (яъни қасосни)
кечиб юборса, ўзи учун каффорат (яъни гуноҳларни ўчириб юборувчи)
бўлур. Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир. Уларнинг изларидан ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи бўлган Ийсо бинни Марямни эргаштирдик ва унга ҳидоят ва нурни ўз ичига олган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва тақводорлар учун ҳидоят, панд-насиҳат бўлган Инжилни бердик ҳамда «Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм қилсинлар», дедик. Кимда-ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, улар фосиқлардир. Сизга эса (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ўзидан олдинги китоб(ларни)
тасдиқлагувчи ва у (китоблар)
устида гувоҳ бўлган бу Китобни ҳаққирост нозил қилдик» (Моида: 44 – 48);
«Дарҳақиқат Биз Нуҳни(: «Қавмингни уларга аламли азоб келиб қолишидан илгари огоҳлантиргин», деб)
ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик» (Нуҳ: 1).
Аллоҳ таоло халили Иброҳим алайҳиссалом ҳақида шундай деди:
«Бас, қачонки (Иброҳим) у
лардан ва Улар Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларидан четлангач, Биз унга (фарзандлари)
Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини пайғамбар қилдик. Шунингдек, уларга Ўз фазлу-марҳаматимиздан инъом этдик ва улар учун рост, юксак - мақтовларни (барқарор)
қилдик» (Марям: 49, 50).
Аллоҳ таоло Калимуллоҳ – Мусо алайҳиссалом ҳақида шундай деди:
«Биз унга Тур (тоғининг)
томонидан нидо қилдик ва уни муножот қилган ҳолида (Ўзимизга)
яқин этдик. Биз унга Ўз фазлу-марҳаматимиз билан пайғамбар бўлмиш оғаси Ҳорунни ҳадя этдик» (Марям: 52, 53).
Аллоҳ таоло айтди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
, албатта Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби сизга ҳам ваҳий юбордик» (Нисо: 163);
«Яна ўз номусини сақлаган аёлни (яъни Марямни эсланг)
. Бас, Биз Ўз тарафимиздан бўлган руҳни унга пуфладик (ва у Исога ҳомиладор бўлди)
ва уни ҳамда ўғлини барча оламлар учун оят-ибрат қилдик» (Анбиё: 91);
«Аллоҳ айтган эди: «Эй Ийсо бинни Марям, сенга ва волидангга берган неъматимни эсланг!» (Моида: 110).
Буларга ўхшаш кўплаб оятлар борки, Ийсо алайҳиссаломнинг яралиши, унга бўлган хитоб услуби ва унинг яралишидан олдинги хитоб услубларида бирлик ва кўплик шахсларда ворид бўлган. Бундан, услубнинг яралганидан сўнгра Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли ва илоҳ эканига далил бўлиши учун ўзгармагани, балки иккинчи жиҳатдан маълум бўладиган иш учун ўзгаргани очиқ кўринмоқда.
Иккинчи жиҳат: Ифодадаги араб тили ва унинг услубларини яхши билган одам бирликнинг биринчи шахси бўлмиш (أنَا) «мен» (айри) ва (تُ) «мен» (ёпишган) олмоши гапираётган шахснинг ўзи ҳақидаги ифодани англатади. Аммо кўплик учинчи шахс (نَحْنُ) «биз» (айри) ва (نَا) «биз» ёпишган олмошини икки ёки ундан кўра кўпроқ шахс ёхуд ўз азамати ва буюклигини кўрсатиш учун буюк бўлган зот истеъмол қилади. Ифоданинг оқими, ҳолатнинг тақозоси ва гапга тааллуқли қариналар ўқувчи ва тингловчини мақсад сари йўллайди ва мақсадни белгилаб беради. Бунга хилоф қилган одам ё хабарлар етиб келмаган гумроҳ ёки ўз хоҳишига эргашиб, шубҳалантириш ва сўзларга бериладиган маъноларни ўзгартиришни қасд қилган ўжардир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло, жиноятчилар суймасалар ҳам, Ўз сўзлари билан ҳақиқатни рўёбга чиқаради. Буни учинчи жиҳат очиб беради.
Учинчи жиҳат: Қуръон Карим – оятлари мустаҳкам, олди ва ортидан ҳеч қандай ботил кела олмайдиган, Ҳакийм ва Хабардор Зот тарафидан оятлари баён қилинган ва Ҳакийм ва Ҳамийд Зот тарафидан нозил қилинган, оятлари бир-бирини изоҳлайдиган ва тасдиқлайдиган китобдир. Аллоҳ таоло Қуръон Карим ҳақида шундай дейди:
«(Мушриклар)
: «Раҳмоннинг боласи бор», дедилар. (Эй мушриклар)
, сизлар шундай оғир гап айтдингизки, Унинг (оғирлигидан)
— Раҳмоннинг боласи бор, деган (гапнинг оғирлигидан)
осмонлар ёрилиб, ер бўлиниб, тоғлар парчаланиб қулаб кетишга яқин бўлур. Раҳмон учун бола тутиш лойиқ эмасдир (яъни У зот болага муҳтож эмас)
. Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида)
Раҳмон (ҳузурига)
бўйинсунган ҳолда келур» (Марям: 88 – 93);
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
, айтинг: «У — Аллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир)
. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан)
кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир)
. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир)
. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир»» (Ихлос: 1 – 4);
«Албатта Ийсонинг (отасиз туғилишининг)
мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдаи яратиб, сўнгра «Бўл», деди. Бас, у (жонли одам)
бўлди» (Оли Имрон: 59).
Қуръонга иймон келтирган одам Қуръон оятларини бирлаштириши, унинг оятларини далил қилмоқчи бўлган одам инсофли бўлиши, оятларнинг айримларини ҳужжат қилиб, бошқаларидан юз ўгирмаслиги, зулм, тажовуз мақсадида, худди ўтмишдошлари яҳудийлар Тавротга қилганлари каби, ботилни ривожлантириш учун оятларни бир-бирига қарши қўйиб, ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилмаслиги керак. Аллоҳ таоло Тавротга нолойиқ муносабатда бўлган яҳудийларга дашном бериб шундай деган эди:
«Ё китобнинг (Тавротнинг)
бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, Қиёмат Кунида эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир» (Бақара: 85).
Шунинг учун ҳам, юқорида келтирилган ва қуйидаги оятларга биноан, Қуръондан далил олмоқчи бўлган одам Ийсо алайҳиссаломнинг Аллоҳнинг ўғли ва Аллоҳ билан бирга илоҳ эканини инкор этиб, Аллоҳнинг ваҳдониятини исбот этиши керак:
««Аллоҳ — Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй бани Исроил, парвардигорим ва парвардигорин¬гиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас. «Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг)
биридир, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар» (Моида: 72, 73).
Бу ва бунга ўхшаш оятлар талайгинадир. Агар Қуръонга бундай ёндошмас эканлар, Қуръон билан ўйнашмасинлар. Акс ҳолда ўзлари шарманда бўлиб, улар устидан оқил инсонлар куладилар ва уларга: «Бу сенинг уйинг эмас, ноғорангни бошқа ерда чал!» мақоли муносиб бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.