Pages (4): 1 2 3 4   
mutaallim   06-19-2013, 01:51 PM
#1
Рамазонга
оид
мақолалар


Фазилатли шайх
Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр
ҳафизаҳуллоҳ


Мундарижа
1-Рамазон ойини кутиб олиш
2-Рамазон ойи улкан марҳаматдир
3-Рўзанинг фазилати
4-Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишлик
5-Қалб ва тиллар саломатлиги
6-Рамазонда вақтга риоя қилишлик
7-Аллоҳни зикр қилишликнинг аҳамияти
8-Зикрнинг фойда ва манфаатлари
9-Қуръони Каримнинг фазилати ва ўрни
10-Қуръонни тушунишлик ва унга амал қилишликнинг аҳамияти
11-Рамазон тақво ойи
12-Рамазон сабр ойи
13-Рамазон истиғфор ойи
14-Рамазон тавба ва мағфират ойи
15-Намознинг Рамазондаги шаъни
16-Рамазон дуо ойи
17-Эй яхшилик истовчи, шошил!
18-Эй ёмонлик истовчи, тўхта!
19-Ифторни тезлатиш ва саҳарликни кечиктириш
20-Рамазоннинг охирги ўн кунлиги
21-Қадр кечаси
22-Рамазонда шайтонларнинг кишанбанд қилиниши
23-Закотни адо этиш ва садақаларни сарфлаш
24-Ёлғон сўзлаш ва унга амал қилишнинг хатари
25-Жаннат муттақинлар диёри
26-Дўзах фожирлар диёри
27-Рўза ва Аллоҳни улуғлашлик
28-Ушбу ой якунидаги вожибот
29-Рамазондан кейин нима (қиласиз?)
30-Ҳайит куни ёдга олишимиз лойиқ бўладиган ишлар


Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...category=2
mutaallim   06-20-2013, 09:25 AM
#2
1-Рамазон ойини кутиб олиш

Аллоҳнинг бандаларига (марҳамат қилган) улкан неъматларидан бири, уларга ибодатлар учун бир қанча мавсумларни белгилаб бергани бўлиб, унда тоатлар кўпайиб, хато-(қоқилиш)лар камайиб, гуноҳ ва маъсиятлар мағфират қилиниб, ҳасанотлар бир неча бор зиёда қилиниб, раҳматлар нозил бўлиб, атои неъматлар улкан бўлади. Ушбу мавсумларнинг Аллоҳ учун энг олий ва мукаррами муборак Рамазон ойидир. Аллоҳ таоло деди: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган”. (Бақара: 185). Бу нақадар улуғ ой ва буюк бир мавсумдир!! Барака ва яхшиликлар ойи. Рўза ва қоим бўлиш ойи. Раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи. Саҳоват, сахийлик, сарф, ҳадя, маъруф ва яхшилик қилиш ойи.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ушбу буюк ой келиши билан хушхабар берар ҳамда уларни бу ойда фарз ва нафлдан иборат намоз ва садақалар, яхшиликни сарфлаш ва эҳсон, Аллоҳнинг тоатида сабр қилиш, унинг кундузларига рўза билан, кечаларига эса қоим бўлиш билан кўрк бағишлаш, унинг муборак вақтларини зикр, шукр, тасбиҳ, таҳлил ва Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлишдан иборат солиҳ амалларда тиришишликка тарғиб қилардилар.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бу Рамазон (ойи бўлиб), дарҳақиқат, у келди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади”. (Имом Аҳмад “Муснад” (13408) Муҳаққиқ: исноди саҳиҳ, деди).
Термизий ва ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлганида шайтон ва итоатсиз жинлар кишанбанд қилинади. Дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирор эшик очилмайди ҳамда жаннат эшиклари очилиб, ундан бирор эшик ёпилмайди. Нидо қилувчи: эй яхшилик истовчи шошил, эй ёмонлик хоҳловчи тўхта, дея нидо қилади. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган (банда)лари бўлиб, бу ҳар кеча (юз беради)”. (Термизий (682) ва Ибн Можжа (1642), Термизийнинг лафзи).
Аҳмад Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: “Рамазон келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, муборак ой бўлмиш Рамазон кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча бўлиб, минг ойдан яхшидир. Ким у (кеча)нинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатда маҳрум бўлибди, дедилар”. (“Муснад” (9497)).
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойини муборак ой дея сифатладилар. У ҳақиқатда муборак ойдир. Ушбу ойнинг ҳар бир лаҳзаси барака билан сифатланади. Вақтда барака, амалда барака, мукофот ва савобда барака. Унда минг ойдан яхши бўлган муборак қадр кечаси бор. Юқорида ўтганидек ушбу ойнинг баракасидан ҳасанотлар бир неча бор кўпайтирилиши, жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилиши, шайтон ва итоатсиз жинларнинг кишанбанд қилиниши ҳамда дўзахдан Аллоҳнинг озод қилинадиган (банда)лари кўп бўлишидир.
Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким Рамазон рўзасини (фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Кимки қадр кечасида иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Бухорий (2014), Муслим (760)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Рамазонда (рўзанинг фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Бухорий (37), Муслим (759)).
Киши ушбу мукаррам, муборак ой, мағфират ойига етсаю кўп исроф қилиб, тавба қилмагани ҳамда ушбу муаттар вақтлар ва фазилатли кунларда тавба-тазарру, (гуноҳлардан) қайтиш, бўйинсуниш, қўрқув, тавба ва истиғфор билан Аллоҳга юзланишни тарк этгани сабабли гуноҳлари мағфират қилинмай, хатолари ўчирилмаслиги энг улкан зиён ва энг катта маҳрумликдандир. Балки ушбу мукаррам ой кириб чиқадию, у эса гуноҳларида қолиб, хатоларида бардавом, қоқилишларига лоқайддир.
Табароний “Мўъжам”да Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келиб, шундай деди: Эй Муҳаммад! Кимки ота-онасидан бирига етиб, вафот этса ва дўзахга кирса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг. Мен: амин, дедим. Айтдики: эй Муҳаммад! Кимки Рамазон ойига етиб, вафот этса ва (гуноҳлари) мағфират қилинмай дўзахга киргазилса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг. Мен: амин, дедим. Айтдики: Кимники ҳузурида ёдга олинсангиз ва сизга саловат айтмай, вафот этиб, дўзахга кирса, бас, Аллоҳ уни узоқ қилсин. Амин, денг. Мен: амин, дедим”. (Табароний “Мўъжам ал-Кабир” (2022)).
Термизий яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен унинг ҳузурида ёдга олинсаму, менга саловат айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин! Рамазон кириб сўнг (ундан гуноҳлари) мағфират қилинмай чиққан кимсанинг бурни ерга ишқалансин! Олдида ота-онаси улуғ ёшга етсаю, уни жаннатга киргазишмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин!”. (Термизий (3545)).
Рамазон ойи фойда ва ўлжа ойидир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда бошқаларида тиришганларидан кўра кўпроқ тиришардилар. Салафлар -уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлсин- ушбу ойга ғоятда аҳамият қаратиб, ўзларини солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга бағишлардилар. Улар тунини қоим бўлиш ва вақтларини тоат билан безашда тиришардилар. Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Рамазон кириб келса, демак, у Қуръон тиловати ва таом улашишликдир”. Ана шу салафлар -роҳимаҳумуллоҳ- наздида Рамазоннинг ўрни: ғайрат қилиш, тиришиш, рўза, қоим бўлиш, ибодат, Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ, эзгулик, эҳсон, меҳр-шавқат, ҳамдардлик ва таомлантириш.
Албатта Рамазон ойи мусулмонлар учун азиз ва ҳурматли меҳмондир. Демак, уларга уни ўзига лойиқ бўлган илтифот ва иззат-икром билан чиройли кутиб олишлари лойиқ бўлади. Агар киши ҳузурига ҳурматли меҳмон тушса, батаҳқиқ, у унинг келишидан шодланиб, унинг қадам ранжида қилишидан хурсанд бўлади. Унга бор қиммат ва нафис нарсаларни тўкиб-сочади. Рамазон ойи энг ҳурматли, энг устун ва энг пок меҳмондир. Келинглар, у кириб келгани ва Аллоҳ бизни унга етказгани учун хурсанд бўлайлик. Қанчадан-қанча яқин, дўст ва қўшни(миз) биз билан ўтган Рамазонда бўлиб, сўнг вафот этиб, ушбу ойга етмади. Демак, Аллоҳга ушбу ойга етказиш билан бизга инъом қилгани учун шукр қилайлик. Бу эса унинг муборак вақтларини Аллоҳга яқинлаштирадиган фойдали тоат, қабул бўладиган амаллар, чинакам тавба ва яхшилик қилишда унумли фойдаланиш билан бўлсин. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»”. (Юнус: 58).
Рамазон рўзаси ислом асосларидан, унинг улуғ устун ва рукнларидандир. Ушбу ойда бандаларга Аллоҳнинг раҳмати бўлмиш Қуръон нозил бўлган. Демак, бизга ушбу ой билан хурсанд бўлишимиз, бунинг учун Аллоҳга шукр қилиб, кундузларини рўза, яхшилик бобларининг барида мусобақалашиш билан, тунларини эса намоз, Қуръон тиловати, зикр, эзгулик ва яхшилик қилиш билан ўтказишдан иборат Аллоҳ жорий қилиб, ирода қилган амалларда ғанимат билишимиз ҳақли бўлади.
Эй Аллоҳ! Бизни Ўзингнинг тоатинга муваффақ айла. Бизга Сени зикр қилиш, шукр қилиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда кўмак бер. Бизни осонликка муяссар қил. Ушбу ҳурматли меҳмон ҳаққини адо қилиш билан бизга неъматни тўла-тўкист қил. Эй оламларнинг Рабби, бизга унинг рўзаси, қиёми ва унда гўзал одобда бўлишга мадад бер.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=34
mutaallim   06-22-2013, 12:54 AM
#3
2-Рамазон ойи улкан марҳаматдир

Дарҳақиқат, Аллоҳ бандаларига санаб адоғига етиб бўлмайдиган кўплаб неъматларни инъом қилди. “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир”. (Иброҳим: 34). Мутлақ ва қайдланган ҳамда диний ва дунёвий неъматлар. У Зот бандаларни ушбуларга далолат қилиб, йўллади ва уларни омонлик диёрига чорлади. “Аллоҳ тинчлик диёри —жаннатга даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган зотларни тўғри йўлга ҳидоят қилур”. (Юнус: 25). Уларнинг ақллари ва баданларига офият берди, пок нарсалар билан ризқлантирди ҳамда осмонлар ва ердаги бор нарсани улар учун бўйинсундириб қўйди. У субҳанаҳу томонидан ушбу инъомнинг бари бандалар Унга шукр қилиб, шериксиз ёлғиз Унга ибодат қилишлари, Унинг розилигига ноил бўлиб, Унинг миннати ва раҳмати ила бахтли бўлишлари учундир.
У Зотнинг мўмин бандаларига (берган) улкан тортиғи ва мўл-кўл неъматларидан бири, уларга муборак Рамазон ойи рўзасини жорий қилиб, уни диннинг буюк рукнлари ва дин унинг устига қоим бўладиган асосларидан бири қилганидир. Рамазон рўзаси Аллоҳ бандаларига марҳамат қилган улкан неъматларидан бири бўлгани учун Аллоҳ Рамазон ойи рўзасига буюрган оятларни ушбу қавли билан якунлади: “Шояд шукр қилсангиз”. (Бақара: 185). Чунки шукр У Зот махлуқотларни яратиши ва неъматларни турли-туман қилишидаги ғоядир.
Шукрнинг асли ва унинг ҳақиқати: “Неъмат ато этувчининг инъомини Унга бўйинсуниш, хокисорлик ва муҳаббат қўйиш тарзида эътироф этмоқдир. Кимда-ким неъматни билмаса, балки ундан жоҳил бўлса, унга шукр қилмайди. Кимки уни (неъматни) билсаю неъмат қилиб берувчини билмаса, у ҳам шукр қилмайди. Кимки неъмат ва уни инъом қилувчисини билсаю, бироқ унга инъом қилувчининг неъматини инкор қилувчи рад этгани каби рад этса, дарҳақиқат, унга куфрони неъмат қилибди. Кимки неъмат ва уни инъом қилувчини билса ва у (неъматни) тан олиб, инкор қилмаса, бироқ Унга бўйинсуниб, муҳаббат қўйиб, Ундан рози бўлмаса, у ҳам унга (неъматга) шукр қилмабди. Кимки уни (неъматни) ва инъом қилувчини билса, Унга бўйинсуниб, муҳаббат қўйиб, Ундан рози бўлса ҳамда уни (неъматни) У яхши кўрган ўринлар ва Унинг тоатида фойдаланса, ана шу унга (неъматга) шукр қилувчидир”. Сўзлари тугади. (Ибнул Қоййим “Ториқул Ҳижротайн” (175)).
Шу билан маълум бўладики “Шукр беш қоидага қурилган: Шукр қилувчи шукр қилинмиш Зотга бўйинсуниб, Унга муҳаббат қилиб, Унинг неъматини эътироф этиши, Унга шу неъмат билан олқиш айтиши ҳамда уни У ёмон кўрган нарсаларда фойдаланмаслигидир. Ана шу беш қоида шукрнинг асоси ва унинг биносидир. Қачонки ундан бирортаси топилмаса шукр қоидаларидан бирига путур етади. Шукр ҳақида гапириб, унинг чегарасини белгилаб берганларнинг барини сўзи ушбу қоидаларга қайтиб, унинг атрофида айланади”. (Ибнул Қоййим “Мадариж ас-Саликин” (2/244)).
Одамлар шукрни вожиб қилувчиларни билишлик бўлмиш улуғ Яратувчи, буюк Роб, саҳоватли инъом этувчини танишликда тафовутли бўлганлари учун шукрни рўёбга чиқаришликда ҳам улкан тафовутдадирлар. Улардан Аллоҳни, Унинг исм, сифат, феъл, ажойиб махлуқот ва ишлари ҳамда гўзал оят ва ҳадялари тафсилотларини билганлари бор. Натижада қалби Унга нисбатан муҳаббатга тўлиб, тили Унга олқиш айтади ва аъзолари Уни рози қиладиган ишларни адо қилишга юмшайди-(букилади) ҳамда унга (бандага) инъом қилган барча неъматларини Уники дея эътироф этиб, уларни У яхши кўриб, рози бўладиган нарсаларга бўйинсундиради. Улардан яна нафсини Аллоҳдан ғофил ва жоҳил қолиш билан булғаганлари бўлиб, у ўзининг рад ва инкор қилиши ёки Уни эътироф этсада амрига бўйинсунмай, шариатига бўйин эгмаслиги сабаб Аллоҳдан фақат узоқлашиш жиҳатидан зиёда бўлади.
Муборак Рамазон ойи мўминларнинг иймони зиёда бўлиши ҳамда сусткашлик ва нуқсонга йўл қўювчилар тавба қилиши учун бандаларга илоҳий совға ва раббоний ҳадядир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ушбу ойни бир қанча хусусиятлар билан хослади ва уни бошқа ойлардан ажралиб турадиган бир қанча имтиёзлар билан ажратди. Энди, Унга ҳақиқий шукр ва ибодат қилишимиз учун бизга инъом қилиб берган ушбу неъматнинг улканлигини идрок қилайлик дея уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтсак:
Улуғ Рамазон ойининг Қуръон сабаб ўзига хос хусусияти бор. У одамларга ҳидоят бўлиб Қуръони Карим нозил қилинган ойдир. Аллоҳ таоло деди: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган”. (Бақара: 185). Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада рўза ойини бошқа ойлардан буюк Қуръонни нозил қилиш учун танлаб олганини айтиб мадҳ этди. Балки ҳадисда, у пайғамбарларга илоҳий Китоблар нозил бўлган ой экани ворид бўлган. Имом Аҳмаднинг “Муснад”и ва Табаронийнинг “Мўъжам ал-Кабир”ида Восила ибн Асқоъдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳифалари Рамазоннинг аввалги тунида нозил қилинган. Таврот Рамазондан олти (кеча) ўтганда нозил қилинган. Инжил Рамазондан ўн уч (кеча) ўтиб нозил қилинган. Фурқон эса Рамазондан йигирма тўрт (кеча) ўтганда нозил қилинган”. (Аҳмад “Муснад” (4/107) 16921-рақам, Табароний (17646), лафз имом Аҳмадники). Ушбу ҳадис Рамазон ойи, у элчилар алайҳимуссаломга илоҳий Китоблар нозил бўлган ой эканига далолат қиляпти. Бироқ улар нозил қилинган пайғамбарга бир бутун ҳолида нозил бўларди. Қуръони Каримга келсак, шарафининг зиёдалиги ва фазилатининг улканлиги сабабли дунё осмонидаги “Байтул Изза”га бир бутун ҳолида нозил бўлган. Бу эса муборак Рамазон ойининг қадр кечасида бўлган. Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик”. (Қадр: 1). Субҳанаҳу шундай деди: “Албатта Биз уни бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат Биз (инсонларни ушбу Қуръон билан охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлдик”. (Духон: 3). Шундан сўнг юлдузларнинг ботар жойларига кетма-кетлик билан алоҳида-алоҳида нозил бўлди. Бу ўринда ушбу рўза ойининг -муборак Рамазон ойининг- шаъни нақадар буюк ва унинг Қуръони Карим сабаб ўзига хос хусусиятга эга эканига далолат бор. Зеро унда Аллоҳ томонидан ушбу уммат учун ана шу катта фазл – Унинг буюк ваҳийси ҳамда ҳидоятни ўз ичига олган улуғ Каломи нозил бўлиши юз берди. “Одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб...”. (Бақара: 185). Дин ва дунё фойдаларига йўллашлик. Унда ҳақ аниқ-равшан баён қилинган. Унда (Қуръонда) ҳидоят ва зололат, ҳақ ва ботил ҳамда зулуматлар ва нур орасидаги Фурқон бор.
Сўнг Рамазон ойида Аллоҳ у ҳақда шундай деб айтган қадр кечаси бор: “(Эй Муҳаммад), Қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир”. (Қадр: 2-3). Яъни, у кечадаги амал ундан ўзга минг ойдаги амалдан яхши. Ажр ҳам ҳудди шундай.
Ушбу ойнинг рўзаси гуноҳлар мағфират қилинишига сабабдир. Икки шайх Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким Рамазон рўзасини (фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Бухорий (2014), Муслим (760)). Яъни, Аллоҳга иймон келтирган ва зиммасига рўза фарз эканига рози бўлган ҳамда унинг ажру савобини умид қилган ҳолда. Унинг фарз эканини ёмон кўрмай ва унинг ажру савобида шак-шубҳа қилмаган бўлиши. Шунда Аллоҳ унинг ўтган гуноҳларини мағфират қилади. Муслим(нинг “Саҳиҳ”лари)да яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Беш вақт намоз, жума (кейинги) жумагача, Рамазон (кейинги) Рамазонгача гуноҳи кабиралардан узоқ бўлса ўрталаридаги (гуноҳ)ларни каффорот қилувчидир”. (Муслим (233)).
Юқорида ёдга олинганлар бўлмиш кимки Рамазонда иймон ва (ажрини) умид қилган ҳолда қоим бўлса ўтган гуноҳлари кечирилишига қўшимча ўлароқ унда шайтонлар кишанбанд қилинади. Жаннат эшиклари очилади ва дўзах эшиклари ёпилади. Ушбу ойда Аллоҳнинг дўзахдан озод қиладиган (банда)лари бўлиб, бу ҳар кечада (юз беради).
Ушбу муборак ойда Аллоҳ мусулмонларга катта Бадр ғазотида мушрик душманлари устидан нусрат берди. Ушбу жангда мушрикларнинг адади мусулмонлардан уч баробар кўп эди. Бу ойда Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларида омонлик диёри Маккаи мукаррамани фатҳ қилди. Байт-(Каъба) ва унинг атрофидаги санамларнинг сони уч юз олтмишта эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу санамларни синдира туриб, шундай дердилар: “Яна айтинг: «Ҳақиқат (яъни, Ислом) келди ва ботил (яъни, куфр) ўчиб-йўқолди. Чунки ботил йўқолгувчи нарсадир»”. (Исро: 81). У ғайрат, фаол-тетиклик ва амал ойи. Ибодат ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилишлик ойи. Ушбу фазилатга эга ва Аллоҳнинг бандаларига ана шу эҳсони бўлган ой, бандалар улуғлашлиги ҳамда улар учун ибодат мавсуми ва қайтиш куни учун озуқа бўлишига ҳақлидир.
Эй Аллоҳ! Бизни ушбу ойнинг ўрни ва ҳурматини биладиганлардан қил! Унда Сени рози қиладиган ишларни адо қилишмизга муваффақ айла! Албатта, Сен дуоларни Эшитувчисан.
Эй Аллоҳ! Бизни Ўзингнинг тоатинга муваффақ айла. Бизга Сени зикр қилиш, шукр қилиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда кўмак бер. Бизни осонликка муяссар қил. Ушбу ҳурматли меҳмон ҳаққини адо қилиш билан бизга неъматни тўла-тўкист қил. Эй оламларнинг Рабби, бизга унинг рўзаси, қиёми ва унда гўзал одобда бўлишга мадад бер.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=35
mutaallim   06-23-2013, 11:46 AM
#4
3-Рўзанинг фазилати

Рўза ибодатларнинг энг афзали ва тоатларнинг энг олийларидандир. Унинг фазилати ва шаъни улуғ экани борасида бир қанча ҳужжатлар ворид бўлган.
Рўзанинг фазилатларидан: Аллоҳ уни барча умматларга китобат қилиб, уларга фарз қилди. “Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”. (Бақара: 183). Агар у улуғ бир ибодат бўлмаганда халқлар учун унинг воситасида Аллоҳга қуллик бажо қилиш ҳамда унинг натижаси ўлароқ Аллоҳ уни жамийки умматларга фарз қилган савобидан беҳожатлик бўлмасди. Рўзадан умид қилинган ғоя Аллоҳ амр қилган ва уни барча умматларга васият қилган тақвони рўёбга чиқаришликдир. Аллоҳ таоло деди: “Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик”. (Нисо: 131).
Рўзанинг фазилатларидан: Унинг савоби муайян адад билан қайдлаб қўйилмаган. Балки рўзадорнинг ажри беҳисоб қилиб берилади. Икки шайх ўз “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ деди: Одам боласининг рўзадан ташқари барча амали ўзи учун. Батаҳқиқ, у Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман. Рўза қалқондир. Агар сизлардан бирингизнинг рўза куни бўлса, бас, беадаб сўзларни айтмасин ва бақирмасин. Агар бирор киши уни сўкса ёки урушса: мен рўзадор кишиман, деб айтсин. Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорнинг хурсанд бўладиган икки хурсандчилиги бор. Рўзаси билан ифтор қилганда хурсанд бўлади ва Раббисига йўлиққанда хурсанд бўлади”. (Бухорий (1904), Муслим (1150), лафз Бухорийники). Муслимнинг ривоятларида: “Одам боласининг барча амали бир неча бор кўпайтирилади. Бир ҳасанот ўн баробаридан етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла рўза бундан мустасно деди. Батаҳқиқ, у Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман. Шаҳвати ва таомини Мен учун ташлади”. (Муслим (1150)).
Ушбу буюк ҳадис бир неча жиҳатдан рўзанинг фазилатига далолат қиляпти. Аллома, шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ уларни батафсил ёритиб бердилар:
Биринчи: Аллоҳ рўзани бошқа амаллар орасидан Ўзи учун хос қилди. Бу унинг У Зот наздида шарафли ва Унга маҳбуб экани ҳамда унда У субҳанаҳуга ихлос намоён бўлиши сабаблидир. Чунки у банда билан Раббиси ўртасида сир бўлиб, ундан фақат Аллоҳгина хабардор бўлади. Рўзадор одамлардан холи ўринда рўза сабаб Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсаларга қўл уришдан тийилиб туради. Унга қўл урмайди. Чунки у хилватдалигида ундан хабардор Раббиси бор эканини билади. Дарҳақиқат, У Зот унга бу ишни ҳаром қилган. Натижада уни У Зотнинг жазосидан қўрқиб, савобига интилиб Аллоҳ учун тарк этади. Шу сабабли Аллоҳ унга ушбу ихлоси учун ташаккур билдиради ва рўзасини бошқа амаллари орасидан Ўзи учун хос қилди. Шунинг учун айтдики: “Шаҳвати ва таомини Мен учун ташлади”. Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтганларидек қиёмат куни ушбу хосликнинг фойдаси намоён бўлади: “Қиёмат куни бўлганда Аллоҳ азза ва жалла бандасини сарҳисоб қилади ва унга рўзанинг ўзи қолгунга қадар барча амалларидаги (қилган) зулмларини билдиради. Шунда Аллоҳ азза ва жалла унинг гарданидаги қолган зулмларни Ўз зиммасига олади ва уни рўза сабаб жаннатга дохил қилади”. (Байҳақий “Сунан ал-Кубро” (4/274)).
Иккинчи: Аллоҳ рўза борасида шундай деди: “Ва унинг мукофотини Мен бераман”. Мукофотни Ўзининг Зоти олийсига изофа қилди. Чунки солиҳ амалларнинг ажри бир неча адад қилинади. Бир ҳасанот ўн баробаридан етти юз ва ундан кўп баробарида бўлади. Рўзага келсак, батаҳқиқ, Аллоҳ унинг мукофотини адад этиборисиз Ўзига изофа қилди-(боғлади). У субҳанаҳу саҳийларнинг энг Саҳийси, саҳоватлиларнинг энг Саҳоватлисидир. Тортиқ уни тортиқ қилувчининг қадрига қараб бўлади. Натижада рўзадорнинг ажри улкан, кўп, беҳисоб бўлади. Рўзада сабрнинг барча тури жамланган. Аллоҳнинг тоатида сабр, Аллоҳ ҳаром қилганларидан (четлашишликда) сабр ҳамда очлик, чанқоқ, бадан ва нафснинг заифлигидан иборат Аллоҳнинг оғриқ берувчи тақдирларига сабр. Демак, унда сабрнинг уч тури жамланган. Ва рўзадор сабр қилувчилардан бўлишлиги ўз тасдиғини топади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло шундай деди: “Cабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур”. (Зумар: 10).
Учинчи: Рўза қалқондир. Яъни, рўзадорни лағв ва беадаб сўзлардан сақлайдиган ҳимоя ва сатр. Шунинг учун айтдики: “Агар сизлардан бирингизнинг рўза куни бўлса, бас, беадаб сўзларни айтмасин ва бақирмасин”. Уни дўзахдан ҳам сақлайди. Имом Аҳмад “Мунад”ларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рўза қалқон бўлиб, банда унинг воситасида дўзахдан сатрланади”. (Имом Аҳмад “Муснад” (3/396) 15200-рақам).
Тўртинчи: Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Чунки у рўзанинг таъсиридан. Натижада Аллоҳ субҳанаҳунинг наздида хушбўй ва Унга суюмли бўлди. Бу эса Аллоҳнинг наздида рўзанинг шаъни улуғ эканига далилдир. Ҳатто одамлар наздида ёмон ва ёқимсиз деб ҳисобланган нарса рўза сабаб Аллоҳга тоат қилишликдан келиб чиққан бўлгани учун Унинг наздида севикли ва хушбўй бўлди.
Бешинчи: Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бор: ифтор вақтидаги хурсандчилик. Раббисига йўлиққандаги хурсандчилик. Ифтор қилишликдаги хурсандчилигига келсак, Аллоҳ унга инъом қилган солиҳ амалларнинг афзали бўлмиш рўза ибодатини адо этганидан шодланади. Қанчадан-қанча одамлар ундан маҳрум бўлиб, рўза тутмайдилар. Ҳамда Аллоҳ унга мубоҳ қилган таом, ичимлик ичиш ва никоҳ билан шодланадики, бу унга рўза ҳолатида ҳаром эди. Раббисига йўлиққандаги хурсандчилигига келсак, Аллоҳ таолонинг ҳузурида унинг мукофотини унга энг муҳтож бўлган бир вақтда тўла, мўл-кўл ҳолатда топган маҳал шодланади. У вақтда рўзадорлардан ўзга бирор киши кирмайдиган Райён эшигидан жаннатга киришлари учун: Рўзадорлар қаерда?, дейилади.
Рўзанинг фазилатларидан: У қиёмат куни ўз эгасини шафоат қилади. Аҳмад, Табароний ва Ҳоким, Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ деди, Андуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: Эй Раббим! Мен уни кундузи таоми ва шаҳватидан тўсдим. Менга уни оқлашликка изн бер, дейди. Қуръон эса: Мен уни тунда уйқудан тўсдим. Менга уни оқлашликка изн бер, дейди. У иккисига шафоат қилишга изн берилади, дедилар”. ((Имом Аҳмад “Муснад” (2/174) 6626-рақам, Ҳоким “Мустадрок” (1/740)).
Яна шулардан: Жаннатда рўзадорлар учун эшик бўлиб, у Райён дейилади. Ундан фақат рўзадорлар киради. Бухорий ва Муслим Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жаннатда бир эшик бўлиб, у Райён дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киради. Ундан улардан бошқа бирор киши кирмайди. Рўзадорлар қаерда?, деб айтилади ва турадилар. Ундан улардан ўзга бирор киши кирмайди. Киришгач ёпиб қўйилади ва ундан бирор киши кирмайди”. (Бухорий (1896), Муслим (1152), Бухорийнинг лафзи).
Рўзанинг фазилатларидан яна, банда уни шаръий йўлга кўра адо этса ҳамда уни Аллоҳга ихлос ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликка риоя қилган ҳолда адо этса, батаҳқиқ, у ҳақда собитқадамлик, иймон зиёдалашиши, яқиннинг кучли бўлиши, гўзал хулқлар билан зийнатланиш, шаҳватни синдириш ҳамда қўрқув, умид, муҳаббат ва шунга ўхшашлардан иборат қалбий амаллар жонланишидан иборат кўплаб ўзининг етук самараларини беради. Ибнул Қоййим раҳимуллоҳ шундай дедилар: “Мақсад шуки: Рўзанинг фойдаларига соғлом ақл ва тўғри фитратлар билан гувоҳ бўлингач, Аллоҳ уни бандаларига раҳмат, эҳсон ҳамда уларга чегара ва қалқон ўлароқ жорий қилди”. (Ибнул Қоййим “Зодул Маъад” (2/28)).
Эй Аллоҳ! Бизни Ўзинг яхши кўриб, рози бўладиган нарсаларга муваффақ айла. Бизни эзгулик ва тақвога йўлла. Билмаганимизни таълим бер ва таълим берганингни бизга фойдали қил. Бизни рўзанинг фазилатларига амал қилувчилардан ҳамда ихлос, рўзани пухта-пишиқ қилиб, уни Сен рози бўладиган суратда камолига етказишликдан иборат ушбу (фазилат) талаб этганига амал қилувчилардан қилгин!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=36
mutaallim   06-27-2013, 12:51 PM
#5
4-Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишлик

Рўзадорларга уни маҳкам тутиб, эътибор қаратишлари лозим бўладиган нарсаларнинг энг таъкидлиларидан (бири), рўзаларини, унинг қадрини нуқсонли қилувчи ва ажрини кетказувчи (амал)лардан сақлашликларидир.
Муслим ўз “Саҳиҳ”ида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганликларини ривоят қилади: “Умматим ичидан ҳонавайрон бўлгани қиёмат куни намоз, рўза ва закот билан келади. Ҳамда буни сўккан, уни бузуқликда айблаган, ана уни молини еган, анавини қонини тўккан ва ана унисини эса урган (ҳолда) келади. Шунда бунга ва ана унга унинг ҳасанотларидан берилади. Агар гарданидаги нарса ажрим қилинишидан олдин ҳасанотлари тугаб қолса уларнинг хатоларидан олиниб, унга итқитилади сўнг дўзахга улоқтирилади”. (Муслим (2581)).
Ушбу банда намоз, рўза ва закотни адо этишига қарамай, батаҳқиқ, аъзолари зулм ва тажовузга қўл ургани, тили эса сўкиш ва бўҳтон билан айлангани сабабли уларнинг ажрини йўқотди ва савобидан мосуво бўлди. Натижада ҳонавайронлардан бўлди.
Шунинг учун мусулмон рўзасидан оладиган фойдаси ва ушбу улуғ тоатидан қўлга киритадиган самараси, таом, ичимлик ва бошқа оғизни очадиган нарсалардан тийилишликнинг ўрни, Рамазон ойида тонг отишидан қуёш ботгунгача эканини билмоқлигидир. Ҳаром ишлардан тийилишликка келсак, унинг ўрни бутун йил давомида, балки инсон умри давомидадир. Демак, мусулмон Рамазон ойи кундузларида Аллоҳ унга ўзга (ойлар)да ҳалол қилган ҳамда (шу билан бирга) ҳаром қилган нарсаларидан тийилади. Ҳаёти давомида эса ҳаромдан тийилади. Рўза луғатда: тийилишлик ва тўсиб туришликдир. Кўз, тил, қулоқ, қўл, оёқ ва таносил аъзосини маън қилинган ҳаромдан тийишлик ва тўсишлик. У луғат нуқтаи назаридан рўзадир. Ва у инсонга ҳаёти давомида, умри мобайнида вожиб бўлади.
Аллоҳ субҳанаҳу бандаларига ушбу улкан неъматлар билан фазлу марҳамат кўрсатган экан –кўз, тил, қулоқ, қўл, оёқ, таносил аъзоси ва бошқалар- уларга ушбу аъзолардан Уни рози қиладиган нарсаларда фойдаланишни вожиб қилди ҳамда улардан Уни ғазаблантирадиган нарсаларда фойдаланишликни ҳаром қилди. Улардан Аллоҳ фойдаланишга амр қилган нарсаларда фойдаланишлик ва уларни Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийиб, маън қилишлик ҳамда ушбу (неъмат)ларни фазлу марҳамат қилиб берган Зот бўлмиш Аллоҳ субҳанаҳуга маъсият бўладиган ўринга тушишдан тийиб қолишлик, ушбу неъматлар учун Аллоҳга тўла шукр қилиш жумласидандир.
Кўзни –мисол учун- Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларга назар ташлашда истеъмол қилиш жорий қилинган. Ҳамда уни бегона аёлларга қараш ёки кўплаб телеканал ва ойнаижаҳонлар тарқатаётган-(намойиш этаётган) шармандали саҳна кўринишлари, бузуқ филмлар, тубан кўринишлар ва бундан бошқаларини томоша қилиш каби ундан ҳаромга қарашда фойдаланишлик маън қилинган. Уни ушбу назардан тўсишлик, у ушбу кўз учун рўзадир. Унинг ҳукми эса доим бардавомдир.
Қулоқдан Аллоҳ буюрган ва ҳалол қилган нарсаларни тинглашликда фойдаланишлик жорий қилинган. Ҳамда уни лағв, ўйин, мусиқа, ёлғон ёки Аллоҳ ҳаром қилган бошқа нарсалардан иборат эшитишлик жоиз бўлмаган ўринларда истеъмол қилишлик ҳаром қилинган. Уни ушбулардан тўсишлик, у ана шу қулоқнинг рўзаси ва унинг ҳукми доим бардавомдир.
Қўлдан Аллоҳ буюрган ва истеъмол қилишлик мубоҳ ўринларда фойдаланишлик жорий қилинган. Ҳамда уни Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларда истеъмол қилишлик маън этилган. Уни ушбу нарсадан тўсишлик қўлнинг рўзаси ва унинг ҳукми доим бардавомдир.
Шунингдек, таносил аъзоси. Дарҳақиқат, Аллоҳ уни ҳалол ўринда фойдаланишликни жорий қилди. Ҳамда зино, бесоқолбозлик ва улардан бошқалар каби ҳаром ўринда истеъмол қилишдан маън қилди. Уни ушбулардан тўсишлик, таносил аъзосининг рўзаси ва унинг ҳукми доим бардавомдир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ушбу неъматларнинг шукронасини қилиб, улардан Уни рози қиладиган нарсаларда фойдаланган кишига дунё ва охиратда мўл-кўл савоб, улкан ажр ва кўп яхшилик ваъда қилди. Ҳамда У субҳанаҳу ушбу неъматларни ҳифз қилмаган ва уларни яратишлик, улардан маълум ўринларда фойдаланишлик ирода қилинишидаги ҳикматга риоя қилмаган, балки уларни Аллоҳни аччиқлантириб, ғазаблантирадиган нарсаларда қўллайдиган кимсага азоб ва жазо билан ваъид қилди. У субҳанаҳу, ушбу аъзолар қиёмат куни ўз эгаси ҳақида ва у-(эгаси) улар ҳақида масъул эканидан хабардор қилди. Аллоҳ таоло деди: “(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил — буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)”. (Исро: 36). Субҳанаҳу деди: “Бу кун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Ва Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида — уларнинг қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур”. (Ясин: 65). Аллоҳ азза ва жалла деди: “Аллоҳнинг душманлари дўзахга (ҳайдалиш учун) тўпланиб, тизилиб турадиган Кунни (эсланг). Энди қачонки улар (дўзахга) келишгач, (ҳаёти, дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари ҳақида сўралади, лекин улар ўз қилмишларидан тонишга уринадилар. Шунда) уларнинг қулоқлари, кўзлари ва терилари улар қилиб ўтган нарсалари ҳақида ўзларига қарши гувоҳлик беради. Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?»— дейишганида, (терилари): «Бизларни барча нарсани сўзлатган зот Аллоҳ сўзлатди. Сизларни дастлаб У яратган ва сизлар яна Унинг Ўзигагина қайтарилурсизлар», дедилар”. (Фуссилат: 19-21).
Ҳадисда (ворид бўлишича) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)га тилларини сақлашликка васият қилдилар. Шунда Муоз у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари! Биз гапирган сўзимиз сабабли жазога тортиламизми?”-дедилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Онанг сени йўқотиб қўйгур эй Муоз! Одамларни дўзахга юзтубан ёки буринларини (ишқаб) йиқитадиган фақатгина тилларининг ҳосиласику”-дедилар”. (Термизий (2616), Ибн Можжа (3973), Термизийнинг лафзи). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким менга икки ияги-(жағи) орасидаги ҳамда икки оёғи орасидаги нарсаларнинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман”. (Бухорий (6474)). Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, “Ҳасан” даражасида деб ҳукм қилган ҳадисда (шундай дейилган): “Кимники Аллоҳ икки ияги-(жағи) орасидаги ҳамда икки оёғи орасидаги нарсаларнинг ёмонлигидан сақласа, жаннатга киради”. (Термизий “Сунан” (2409)). Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин ёки жим бўлсин”. (Бухорий (6135), Муслим (47)). Яна Саҳиҳайнда Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй Расулуллоҳ! Қайси ислом афзал”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлган киши”-дедилар. (Бухорий (11), Муслим (42)).
Ушбу ва шу маънода келган ҳужжатлар, дарҳақиқат, бандага тили, таносил аъзоси, қулоғи, кўзи, қўли ва оёғини ҳаромдан ҳимоялаши вожиб эканига далолат қилади. Ана шу луғат нуқтаи назаридан рўзадир. Бу рўза бошқа вақтлар ичида бир вақтга хос эмас. Балки Аллоҳнинг розилиги ва савоби ила бахтли бўлиш ҳамда Унинг ғазаби ва жазосидан саломат қолиш учун Аллоҳ азза ва жаллага тоат ўлароқ то ўлим келгунча унда бардавом бўлишлик вожиб бўлади. Агар мусулмон ўзини рўза ойида эканини билса Аллоҳ унга ҳалол қилган нарсалардан тийилади. Чунки Аллоҳ унга буни Рамазон ойи кундузларида ҳаром қилди. Яна шуни билсинки, Аллоҳ унга ҳаромни ҳаёти мобайнида, умри давомида ҳаром қилди. Унга Аллоҳнинг амрига хилоф қилиб, У қайтарфан нарсаларни қилганларга ҳозирлаб қўйган жазосидан хавфсираган ҳолатда У Зот ҳаром қилган нарсалардан тийилиши ва улардан ўзини сақлаши вожиб бўлади.
Кимда-ким тилини фаҳш ва ёлғон гувоҳлик беришдан, таносил аъзосини Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан, қўлини фойдаланишлик ҳалол бўлмаган нарсаларни истеъмол қилишдан, оёғини юришдан, У Зотни рози қиладиган ўринлар бундан мустасно, қулоғини эшитишлик ҳаром бўлган нарсаларни тинглашдан, кўзини Аллоҳ назар ташлашликни ҳаром қилган нарсалардан сақласа ҳамда ушбу аъзоларни Аллоҳнинг тоати ва У ҳалол қилган нарсаларда фойдаланса ва Аллоҳ уни вафот топтиргунгача уларни сақлаб, риоя қилса, батаҳқиқ, у ушбу рўзасидан кейин Аллоҳ Ўзига итоат қилганларга ҳозирлаб қўйган ҳаёлга келмаган ва таърифга тил ожиз бўлган давомий неъмат ва улкан фазилатларда ифтор қилади. Ана шулардан биринчи йўлиқадигани: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилганлари бўлмиш, мўмин ушбу диёрдан охират диёрига кўчиб ўтиши давомида юз берадиган нарсалардир. Ўлим ҳамда дунёнинг охирги лаҳзалари вақтида ҳузурига юзлари қуёшдек икки фаришта келади. Улар билан жаннатнинг кафани ва хушбўйи бўлиб, ўлим фариштаси улардан олдинроққа ўтиб, шундай дейди: “Эй пок нафс! Аллоҳнинг мағфирати ва розилиги сари чиқ. Шунда (нафс) томчи мешдан оқиб чиққани каби оқиб чиқади. Уни олгач ушбу кафан ва хушбўйга қўйгунларигача кўз очиб-юмуш вақтига ҳам ўз қўлига ташлаб қўймайдилар. Ва ундан ер юзида мавжуд мискнинг энг хушбўйи каби чиқади. Айтдики: уни кўтариб, фаришталардан иборат бир жамоа олдидан олиб ўтганларида улар: бу пок руҳ ким?!-дейдилар. Шунда фалончининг ўғли фалончи дея уни дунёда номлашган энг чиройли исмларини айтадилар. Ҳатто дунё осмонига етадилар. Унинг учун очишга изн сўрайдилар ва уларга очилади. То еттинчи осмонга етгунча ҳар бир осмоннинг ўзидан кейинги осмонга яқин бўлганлари унинг (ўлими) хабарини тарқатадилар. Аллоҳ азза ва жалла айтадики: Бандамнинг китобини “Иллиййин”га ёзинглар. Ва уни ерга қайтаринглар. Мен уларни ундан (ердан) яратдим ва унга қайтараман ҳамда ундан уларни яна бир бор чиқараман. Деди: Шунда руҳи жасадига қайтарилади. Икки фаришта келиб уни ўтқизадилар. Ва унга Раббинг ким?-дейдилар. У: Раббим Аллоҳ, дейди. У иккиси унга: дининг нима?-дейдилар. У: диним ислом, дейди. У иккиси унга: Сизларга юборилган бу киши ким?-дейдилар. У: У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, дейди. У иккиси унга: Илминг нима?-дейдилар. У эса: Аллоҳнинг Китобини ўқиб, унга иймон келтирдим ва тасдиқладим, дейди. Осмондан бир нидо қилувчи: бандам рост сўзлади. Унга жаннатдан тўшак тўшанглар. Уни жаннатдан кийинтиринглар ва унинг учун жаннат сари бир эшик очиб қўйинглар, деб нидо қилади. Айтди: Шунда унга унинг ҳиди ва хушбўйлигидан келиб туради ҳамда қабри кўзи етар жойгача кенгайтириб қўйилади. Деди: Ва олдига очиқ чеҳрали, гўзал кийимли, хушбўй бир киши келиб, айтадики: сенга шодлик хушхабари бўлсин. Бу сенга ваъда қилинган кунингдир. У эса: кимсан?! Юзинг хайр олиб келадиган юз, дейди. У: Мен солиҳ амалингман, дейди. У эса: Раббим, қиёматни қоим қил. Ҳатто аҳлим ва молимга қайтай, дейди”. (Аҳмад “Муснад” (18534)).
Ана шу Аллоҳ ҳаром қилганларидан тийилувчилар, Аллоҳнинг тоатини лозим тутувчилар, Унинг буйруқларига риоя қилувчилар ва Унинг қайтариқларидан йироқ бўлувчиларнинг савобидир. Аллоҳ бизларни ва сизларни ўшалардан қилсин ҳамда уларнинг йўлларидан юришга йўлласин!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=37
mutaallim   06-28-2013, 02:43 AM
#6
5-Қалб ва тиллар саломатлиги

Ҳоким ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рўза-(тийилиш фақат) ейиш ва ичишдан эмас. Балки рўза лағв ва беадаб сўзлардан (тийилишлик)дир. Агар сени бирор киши сўкса ва сенга жоҳиллик қилса: Мен рўзадорман, деб айт”. (Ҳоким “Мустадрок” (1/595), 1570-рақам). Имом Аҳмад Язид ибн Абдуллоҳ ибн Шиххирдан, у Аъробийдан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим дея ҳадисдаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ёдга олди: “Сабр ойи ҳамда ҳар ойнинг уч кунлик рўзаси қалб васвасасини кетказади”. (Имом Аҳмад “Муснад” (23070)).
Итоаткор рўзадорларнинг иймони комил, хулқларо олий, қалб ва тиллари мўмин биродарларига нисбатан саломат эканига далолат қилувчи улуғ аломат ва мукаррам сифатлардан бири, қалбларида нафрат, ҳасад ва адоват йўқлиги. Тилларида эса ғийбат, чақимчилик ёки ёлғон йўқ эканидир. Балки қалбларида фақат муҳаббат, хайр, раҳм, шавқат ва икром қилишликнигина кўтарганлар. Тилларида эса фақат фойдали калималар, манфаатли сўзлар ва чин чақириқлар айланади. Демак, улар Аллоҳ уларга олқиш айтиб, пок кишилар деб айтганлар гуруҳидадир: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмаган. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»”. (Ҳашр: 10). Раббилари уларни икки буюк хислат ва икки олий сифат билан васф қилди. Уларнинг бири тилга боғлиқ бўлиб, тилларида мўмин биродарларига фақат насиҳат ва дуо мавжуд: “Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин”. Иккинчи хислат эса қалбга боғлиқ бўлиб, уларнинг қалблари мўмин биродарларига нисбатан саломатдир. Унда кек, ҳасад, нафрат ёки ғийбат ва шунга ўхшашлар йўқ.
Қалб ва тил саломатлиги рўзанинг тўкист ва мукаммал эканига энг рост ҳужжат ва энг ёрқин далиллардандир. Дарҳақиқат, салафлар роҳимаҳумуллоҳ ораларида қалб ва тили саломатроғини афзалроқлари деб ҳисоблардилар. Иёс ибн Муовия ибн Қурро шундай деди: “Уларнинг наздида –яъни, салафлар- афзаллари қалблари саломатроқ ва ғийбати озроқлари эди”. (Табароний “Макаримул Ахлоқ”). Суфён ибн Дийнор деди: “Абу Баширга шундай дедим –у Алийнинг асҳобларидан эди-: Менга бизлардан олдингиларнинг амаллари ҳақида хабар беринг. У айтди: Улар оз амал қилиб, кўп ажрга эришардилар. (Ровий) айтади, мен дедим: ахир бу қандай? У: қалблари саломат бўлгани учун, деди”. (Ибн Суррий “Зуҳд” китобида).
Рамазон қалб ва тиллар ҳар қандай хиралик ва дардлардан саломат бўлиш учун олтин фурсат ва илоҳий тортиқдир. Рўзангизнинг аҳамиятга молик жиҳати таом ва ичимликдан тийилишингизу, қалбингиз Аллоҳнинг бандаларига нисбатан нафрат, ҳасад ва кек сақлашда ифтор қилиши ёки тилингиз ғийбат, чақимчилик, фириб билан муомала қилиш, ёлғон, ҳақорат ва сўкишликда ифтор қилиши эмас. Чунки кимнинг ҳоли шундай бўлса, бас, у рўзасидан фақат очлик ва чанқоқни “фойда” ўлароқ қўлга киритибди. Ҳадисда (айтилишича): “Гоҳида рўзадорнинг рўзасидан улуши очлик ва чанқоқ бўлади. Гоҳида (тунда) қоим бўлган кишининг қиёмидан улуши бедорлик бўлади”. (Имом Аҳмад “Муснад” (2/374), 8842-рақам). Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга етадиган иснод-“Марфуъ” ўлароқ ривоят қилди.
Дарҳақиқат, ўша афзал зотларнинг қалб ва тиллари саломат бўлиши учун энг улкан сабаб Аллоҳга боғланишлари кучли ва Ундан ниҳоятда рози эканликлари эди. Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Розилик унга саломатлик эшигини очади. Натижада қалбини фириб билан муомала қилиш, айб-(иллат) ва нафратдан саломат, тоза қилади. Аллоҳнинг азобидан фақат Унинг ҳузурига саломат қалб билан келган кишигина нажот топади. Шунингдек, ғазаб ва норозилик билан қалб саломат бўлиши маҳолдир. Банданинг розилиги ошиб боргани сари қалби саломат бўлаверади. Тубанлик, иллат-(айб) ва фириб билан муомала қилиш ғазабнинг шеригидир. Қалбнинг саломатлиги, унинг эзгулиги ва самимий экани розилик ҳамроҳидир. Шунингдек, ҳасад ғазабнинг самараларидан. Қалбнинг ундан саломат бўлиши розилик самараларидандир”. (“Мадариж ас-Саликийн”).
Розилик самараларидан бири бўлмиш қалб саломатлигининг самараларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Дил саломатлиги дунёда роҳат, унсият ва ҳотиржамликдир. Охиратдаги савоби эса энг яхши савоб. Ўлжасига келсак, зеро бу энг катта ўлжадир. Хабар-(асар)да келишича Зайд ибн Аслам деди: “Абу Дужона розияллоҳу анҳу касал эканида ҳузурига кирилди -юзи хурсандликдан ёнарди-. Шунда унга: юзинга нима бўлди хурсанд кўринади?-дейилди. У эса: Амалимдан бирортаси мени наздимда иккисидан кўра мустаҳкамроқ эмас: менга тегишли бўлмаган нарсалар ҳақида сўз очмасдим. Бошқаси эса, қалбим мусулмонларга нисбатан саломат эди”. (Ибн Саъд “Тобақотул Кубро” (3/557), Заҳабий “Сияр Аълам ан-Нубала” (1/205), “Тарихул Ислам” (3/70)).
Мусулмонга биродарларига нисбатан қалби ва тили саломат бўлиши учун кўмак берадиган нарсалардан: Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қилиш, ана шуни Ундан ростгўйлик ва ихлос билан сўраш, дунё ва охиратда ана шунинг самараси ўлароқ келадиган мақтовга сазовор оқибат ва муборак натижаларига назар ташлаш. Шунингдек, қалбида кек, нафрат ёки ҳасад ва шунга ўхшашлар бўлган кимса қўлга киритадиган ва тотиб кўрадиган ёмон оқибат ва хатарли натижаларга боқишлик.
Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб дуоларда Аллоҳдан қалб ҳидояти, саломат ва саботли бўлишини сўраганликлари ҳақида асарлар ворид бўлган. (Мисол учун) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари каби:
((اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا))
“Эй Аллоҳ! Нафсимга ўз тақвосини ато эт ва уни покла! Сен уни поклайдиганларнинг яхшисисан”. (Муслим (2722), Насоий (5460) ва Аҳмад (19204)). Ва ушбу сўзлари:
((اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ))
“Эй Аллоҳ! Мен Сендан бўйинсунмайдиган қалбдан паноҳ сўрайман”. (Термизий (3482) ва Насоий (5460)). Ва ушбу қавллари:
((يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ))
“Эй қалбларни айлантирувчи-(бурувчи)! Қалбимни динингда собитқадам қил”. (Термизий (2140)). Ҳамда ушбу сўзлари:
((اللَّهُمَّ اجْعَلْ لِي فِي قَلْبِي نُورًا))
“Эй Аллоҳ! Мен учун қалбимга нур ато эт”. (Бухорий (6316), Муслим (763)).
Келинглар, ушбу муборак ойни қалб ва тил касалликларини муолажа қилиш учун ғанимат билайлик. Уларнинг пок ва саломат бўлиши учун бор вужудимиз ила ошиқайлик. Чунки уларни саломат бўлиши сабабли кишининг нафси, дини ва дунёси саломат қолади. Уларнинг фасодга юз тутиши сабабли эса дин ва дунё фасод бўлади. Дарҳақиқат, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мусулмон тонг ва кечки маҳал ҳамда тўшагига ётганда айтадиган улуғ бир дуони ўргатдилар. Киши унда Аллоҳдан ёмонлик келиб чиқадиган икки манба ҳамда ушбу икки манба ёки уларнинг бири олиб борадиган икки ғоя-(оқибат)дан паноҳ сўрайди. Термизий ва Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу: Эй Расулуллоҳ! Мени тонг оттириб, кеч киргазганимда айтадиган калималарга буюринг, деди. (Ровий) айтади: “Шундай деб айт:
اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ
Эй Аллоҳ, осмонлар ва ерни илк Яратувчи, ғайб ва шаҳодатни Билувчи, ҳар бир нарсанинг Рабби ва Подшоси! Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Сендан нафсим ва шайтоннинг ёмонлиги ҳамда унинг ширкидан паноҳ сўрайман. (Ровий) айтади: Уни тонг оттириб, кеч киргазганингда ва тўшагинга ётганинда айтгин”. (Термизий (3529), Абу Довуд (5067)). Бошқа ривоятда эса:
وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءًا أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ
“Ўзимга ёки бошқа бир мусулмонга ёмонлик етказишдан (паноҳ сўрайман)”. (Термизий (3529) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди).
Ушбу улкан ҳадис Аллоҳдан ёмонлик, унинг сабаб ва оқибатларидан паноҳ сўрашликни ўз ичига олди. Чунки ёмонликнинг бари ё нафс ёки шайтондан содир бўлади. Шунда ушбу сўзлари билан Аллоҳдан у иккисидан паноҳ сўрадилар: “Сендан нафсим ва шайтоннинг ёмонлиги ҳамда унинг ширкидан паноҳ сўрайман”. Ёмонликнинг оқибати ё амал қилувчининг ўзига ёки мусулмон биродарига қайтади. Шунинг учун ушбу сўзлари билан бундан Аллоҳдан паноҳ сўрадилар: “Ўзимга ёки бошқа бир мусулмонга ёмонлик етказишдан (паноҳ сўрайман)”. Қандай ҳам мукаммал, мақсадлари улкан, далолатлари қойилмақом бир дуо. Рўзадор унга ушбу муборак ой ҳамда умрининг бошқа кунларида тонг ва кечки зикрлари ҳамда уйқу олдидан (ўқишни) одат тусига киргазиши қандай ҳам чиройли бўларди.
Эй Аллоҳ! Биз Сендан итоаткор қалб, зикр қилувчи тил ҳамда бўйинсунувчи, ҳотиржам нафс сўраймиз. Эй Аллоҳ! Сендан нафс ва амалларимизнинг ёмонлигидан ҳамда шайтоннинг ёмонлиги ва ширки ҳамда ўзимизга ёки мусулмонлардан бирортасига ёмонлик қилишимиздан паноҳ сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=38
mutaallim   06-28-2013, 06:28 PM
#7
6-Рамазонда вақтга риоя қилишлик

Инсоннинг вақти, ҳақиқатда унинг умри ҳамда у доимий неъмат ёки аламли азобдаги абадий ҳаёти унсуридир. У булут ўтгани-(сузгани) каби ўтиб кетади. Кеча ва кундуз умрни камайтириш ва ажални яқинлаштиришда мудом илдамлайди. У иккиси биздан олдин Нуҳ, Од, Самуд ва буларнинг орасидаги кўплаб асрларга ҳамроҳ бўлиб, барча ўз Раббилари сари юриб, амаллари олдига келди ва умрлари поёнига етди. Кеча ва кундуз эса улардан кейинги умматлар ичида ширадор, янги ҳолда қолди. Аллоҳ таоло деди: “У эслатма-ибрат олмоқчи бўлган, ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган зотдир”. (Фурқон: 62).
Демак, мусулмонга айниқса ана шу муборак ой, улуғ мавсум ва қимматли вақтда кеча ва кундузларнинг ўтишидан ибрат ва эслатма олиши лозим бўлади. Рамазондан қанчасида амал қилдик. Тезлик билан кирди ва ўтди. Кеча ва кундуз ҳар бир янгини эскиртиради, ҳар бир узоқни яқин қилади, умрларни йўқотади-(ўтказади), кичикларни катта қилади, катталарни ҳалок қилади. Бунинг бари дунё кетиши ва жўнаши ҳамда охиратнинг кириб келишини билдиради. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Дунё орқага чекинган ҳолда жўнади. Охират эса юзланган ҳолда келди. У иккисидан ҳар бирининг ўз ўғил-(талабгор)лари бор. Охират ўғил-(талабгор)ларидан бўлинглар ва дунё ўғилларидан бўлманглар. Чунки бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эртага эса ҳисоб бор, амал йўқ”. (Бухорий). Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ дедилар: “Дунё қароргоҳларингиз эмас. Аллоҳ унга фонийликни, аҳлига эса ундан жўнаб кетишликни битган бир диёрдир. Қанчадан-қанча мустаҳкам гуллаб яшнаётган озгина ўтиб хароб бўлади. Қанчадан-қанча шод-хуррам давомийлик озгинадан кейин жўнаб қолади. Аллоҳ сизларни Ўз раҳматига олсин, ундан ҳузурингиздаги энг гўзал нақлиёт ила чиройли сафар қилинглар. Ва озиқланиб олинглар. Албатта, озиқанинг яхшиси тақводир”. (Абу Нуъайм “Ҳилятул Авлиё” (5/292)).
Инсон онасининг қорнидан чиққандан бошлаб ўз умрини вайрон қилишдадир. Балки у Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек бир тўп кунлардир. Ҳар сафар бир кун кетганда инсоннинг баъзиси ва ундан бир жузъ кетади. Унинг бир куни ойни вайрон қилади. Ой йилни бузади. Йил эса умрни вайрон қилади. Банда ўтказган ҳар бир соат унинг ажалини яқинлаштиради. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Қуёши ботиб, унда умрим қисқарган ва амалим зиёда бўлмаган кунга надомат чекканим каби бирор нарсага надомат чекмадим”. Бу у киши (розияллоҳу анҳу)нинг вақтга ниҳоятда ҳарис эканликларидандир. Ҳасан раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Шундай бир қавмга етдимки, улар вақтларига сизлар дирҳам ва дийнорларингизга ташна бўлганингиздан кўра қаттиқроқ (ташна эдилар)”.
Шунинг учун кимда-ким кунини бирор ҳақни ўтамай, бирор фарзни адо этмай, бирор олийжанобликни кўпайтирмай ёки бирор мақтовни қўлга киритмай ёҳуд бирор яхшиликка асос солмай ёкида бирор илмни эгалламай ўтказса, дарҳақиқат, ўша кунини оқ қилибди ҳамда ўзига ва шу кунига зулм қилибди.
Кеча ва кундузлар инсоннинг бу ҳаётдаги дастмояси. Унинг фойдаси жаннат, зиёни дўзах. Йил дарахт, ойлар новдалари, кунлар шохлари, соатлар барглари, нафаслар эса самараларидир. Кимнинг нафаслари Аллоҳнинг тоатида бўлса, унинг самараси яхши, муборак, тотлидир. Кимнинг нафаслари Аллоҳнинг маъсиятида бўлса, унинг меваси ёмон, бемаза, аччиқдир.
Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан вақтнинг аҳамияти, уни ғанимат билиш ва зое қилмасликка тарғиб ҳамда банда қиёмат куни у ҳақида масъул эканини баён қилишлик ҳақида кўплаб ҳужжатлар ворид бўлган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: қариб-қартайишингдан олдин ўспиринлигингни, касалингдан олдин соғлигингни, камбағаллигингдан олдин бойлигингни, машғуллигингдан олдин бўшлигингни ҳамда ўлимингдан олдин ҳаётингни”. (Ҳоким “Мустадрок” (7846)). Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат куни банданинг икки қадами то умрини нимада ўтқазгани, нима амал қилгани, молини қаердан топиб, нимага сарф қилгани, танасини нимада эскиртиргани ҳақида сўралмагунча силжимайди”. (Термизий (2602)). “Саҳиҳ”да у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Икки неъмат борки, одамларнинг кўпи улар борасида алданган-(мағлуб бўлган)дирлар: соғлиқ ва фориғлик-(бўш вақт)”. (Бухорий (6412)).
Ушбу муборак ой ва улуғ мавсумда ғанимат билишимиз мумкин бўлган тоат-ибодатларнинг барини ғанимат билайлик. Уни Аллоҳга юзланиш йўлида бўйинсундирайлик. Ўлим қўққисдан келиб қолишидан олдин ҳаётимизнинг барини ғанимат билайлик. Аллоҳ таоло касаллик ва дардлардан офият берган соғлом одамлар, Аллоҳ уларни, уларга тўсқинлик қилиб, тетик-(фаол)ликларини сусайтирадиган касаллар билан синашидан олдин офият ва соғлиқларини ғанимат билсинлар. Аллоҳ уларга (бўш) вақт ва фориғ-(банд бўлмас)ликни тортиқ қилганлар, иш, ғам-ташвиш ва (қўлни) банд қилувчи нарсалар тўсатдан келиб қолишидан олдин вақт ва бўшликларини ғанимат билсинлар. Ёшлар заифлик, мадорсизлик, беморлик ва касал бўлиш тахмин қилинадиган катталик ва қариб-қартайиш дарди етишидан олдин ўспиринлик ва куч-қувватларини ғанимат билсинлар. Аллоҳ таоло уларга ризқларида кенглик берган ва ушбу фоний дунёнинг ўткинчи ноз-неъматлари бўлмиш ушбу мол-дунё насибасига ноил бўлган бойлар, уларга фақирлик тушиши ва ҳожатлар уларга бостириб келишидан олдин молларини ғанимат билсинлар. Шуларнинг бари Аллоҳга янада яқин бўлиш ҳамда чинакам тавба, хайр ишларни кўп-кўп қилиш, қабиҳ ва қайтарилган ишларга қўл уришдан воз кечишлик билан унинг ҳадяси, баракаси ва раҳматига шўнғишлари учун ушбу буюк мавсумни ғанимат билсинлар.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу фазилатли мавсумлардан бирор мавсум йўқки, албатта унда Аллоҳ таолонинг, Унга қурбат ҳосил қилинадиган тоат вазифаларидан бир вазифа бор. Аллоҳнинг ҳадяларидан иборат бир ҳадяси бўлиб, Ўзининг фазли ва марҳамати билан уни хоҳлаганига етказади. Бахтли киши мавсум ойлари, кунлари ва соатларини ғанимат билган, унда тоат вазифалари билан Ҳожасига қурбат ҳосил қилган кишидир. Шояд унга ўша тортиқлардан бирортаси етса. Натижада у сабабли шундай бир бахт билан саодатли бўладики, ундан кейин дўзах ва ундаги куйиб қолишлардан омон қолади”. Сўзлари тугади. (Ибн Ражаб “Китаб Латоиф ал-Маъариф” (6)).
Кимда-ким ушбу буюк мавсумга ўхшашида бўш вақтини зое қилса ва соғлиғидан ушбу мукаррам ойга ўхшашида фойдаланмаса, унда қачон фойдаланиб, тўғри бўлади?! Ибнул Жавзий деди: “Кимки бўш вақти ва соғлиғидан Аллоҳнинг тоатида фойдаланса, бас, у ҳавас қилса арзигуликдир. Кимда-ким у иккисини Аллоҳнинг маъсиятида фойдаланса, бас, у мағлуб-(мувафаққияцизликка учраган)дир. Чунки бўшлик кетидан машғуллик, соғлиқ кетидан касаллик келади”. (Ибн Ҳажар “Фатҳул Борий”да нақл қилди (11/230)).
Баъзи салафлардан ушбу қавллари ворид бўлган: “Вақтни зое қилишлик ғазабга учраганлик аломатидир”. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Вақтни зое қилишлик ўлимдан қаттиқроқдир. Чунки вақтни зое қилишлик сени Аллоҳ ва охират диёридан узиб қўяди. Ўлим эса сени дунё ва унинг аҳлидан узади”. (Ибнул Қоййим “Фаваид” (44)).
Мусулмонга дунё билан фитналанмаслиги вожибдир. Чунки ундаги соғлом касал бўлади, янгиси эскиради, неъмати фоний бўлади, ёшлиги қарийди. Ва у унда (дунёда) охират диёри сари сайрдадир. Муҳлатлар озайган, амаллар сақлаб қўйилган, ўлим эса қўққисдан келади. Ким яхшиликни экса, унинг ажру савобини йиғиб олиш арафасида. Ва кимки ёмонликни экса, надомат ва ҳасратни ўриб олиш арафасидадир. Ҳар бир экувчига эккани бўлади.
Эй Аллоҳ! Бизга вақт, умр ва амалларимизда барака ато эт. Бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнгла. Абадий қолгувчи солиҳ амалларда вақтларни ғанимат билишимизга муваффақ айла. Бизга яхшиликларни қилиш ва мункар ишларни ёмон кўришни севикли қил. Бизни ушбу ойнинг рўзасини Сенинг розилигинга эришиш ва жаннатинг билан бахтли бўлиш учун сабаб бўладиган рўзадорлардан қил!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=39
mutaallim   06-28-2013, 09:47 PM
#8
7-Аллоҳни зикр қилишликнинг аҳамияти

Аллоҳ жалла ва аълани зикр қилишлик амалларнинг энг сермаҳсули, яхшиси ва У табарока ва таолонинг ҳузурида афзалидир. Имом Аҳмад “Муснад”да, Термизий “Жомеъ”да, Ибн Можжа “Сунан”да, Ҳоким “Мустадрок”да ва бошқалар Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизларга амалларингизнинг яхшиси, Эгаларингизнинг ҳузурида энг софи, даражаларингизни энг юқори қилувчиси, сизлар учун тилла ва кумушни инфоқ қилишдан яхшиси ҳамда сизларга душманингизга йўлиқиб, сизлар уларнинг бўйниларига ва улар сизларнинг бўйнингизга (қилич) уришидан кўра яхшиси ҳақида хабар бермайми?”. Улар: “Албатта”- дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таолони зикр қилишлик”-дедилар”. (Имом Аҳмад “Муснад” (21599, 21601), Термизий “Сунан” (3377) Термизийнинг лафзи).
Ушбу буюк ҳадис зикрнинг афзал экани, у қул озод қилиш, мол инфоқ қилиш ва Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида от чоптириш ҳамда У субҳанаҳунинг йўлида қилич билан уришга тенг эканини ифодалаяпти. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Дарҳақиқат, зикрни мол садақа қилиш ва ундан бошқа амаллардан афзал қилишлик ҳақида ҳужжатлар жуда кўпдир”. (Ибн Ражаб “Жомеъул Уълум вал Ҳикам” 25-ҳадис (66)). Сўнг юқоридаги Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадислари ва айни шу маънога далолат қилувчи бошқа ҳадислардан иборат бир қанчасини келтирдилар.
Ибн Абид Дунё -Мунзирийнинг “Ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб”ида ворид бўлган ва исноди “Ҳасан” деди- Аъмашдан, у Солим ибн Абил Жаъддан ривоят қилади. У (Абул Жаъд) деди: “Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)га бир киши юзта қул озод қилди дейилди. У киши (розияллоҳу анҳу): “Албатта кишининг молидан юзта қул(ни озод қилишнинг ажри) кўпдир. Бундан афзали кеча ва кундуз лозим тутилган иймон ҳамда сизлардан бирингизнинг тили мудом Аллоҳни зикр қилишда нам бўлиб туришидир”-дедилар”. (Албоний “Заиф ат-Тарғиб ва ат-Тарҳиб”да “Заиф Мавқуф” дедилар). У киши розияллоҳу анҳу қул озод қилишликнинг фазли ҳамда унинг фазли улкан бўлишига қарамай зикрни лозим тутиш ва унда бардавом бўлишга тенг келмаслигини баён қилдилар. Ҳамда Абдуллоҳ ибн Масуд ва Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳум каби бир неча саҳоба ва тобеинлардан зикрни бошқа амаллардан афзал санашликнинг баёни ворид бўлган. Ушбу қавлларнинг баъзисини Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ “Жомеъил Уълум вал Ҳикам”да келтирганлар.
Имом Аҳмад ва Табароний Саҳл ибн Муоз ибн Анас ал-Жуҳанийдан, (у) отасидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилинди: “Бир киши у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шундай савол бериб: Эй Расулуллоҳ! Қайси мужоҳидларнинг ажри улканроқ?-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳни кўпроқ зикр қилганлари”-дедилар. У: Қайси рўзадорларнинг ажри улканроқ?-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳни кўпроқ зикр қилганлари”-дедилар. Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га намоз, закот, ҳаж ва садақани зикр қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларнинг барчасида: “Аллоҳни кўпроқ зикр қилганлари”-дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: Зикр қилувчилар барча яхшиликни олиб кетди!!-дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, шундай”-дедилар”. (Имом Аҳмад “Муснад” (15553), Табароний “Дуо” (1887) Табаронийнинг лафзи).
Ушбу улуғ ой зикр ва оламларнинг Рабби Аллоҳга олқиш айтиш ойидир. Балки рўза жорий қилиниши ва рўзадорлар рўза тутишлари Аллоҳни зикрини қоим қилишликлари учунгинадир. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам -юқорида ўтганидек- одамларнинг даражаси энг олийси ҳамда тоатлардан бири ёки еру осмонлар Раббиси учун бўлган қурбатлардан бирини адо этишда шерик бўлган вақтларидаги ажри улканроқлари Аллоҳни кўпроқ зикр қилганлари эканини хабар бердилар. Бу эса зикрнинг нақадар аҳамиятли экани ва у жамийки тоат ва ибодатларни адо этишдан қасд қилинган ғоя эканига далолат қилади. Демак, рўзадорларнинг ажри кўпроқлари Аллоҳни кўпроқ зикр қилганларидир.
Аллоҳни зикр қилишлик барча нарсадан улуғроқ ва афзалроқдир. Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб – Қуръондан бўлган (оятлар)ни тиловат қилинг ва намозни тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Аллоҳ қилаётан ишларингизни билиб турур”. (Анкабут: 45). “Яъни, Аллоҳ сизларни савоб ва сизларга олқиш айтиш билан эслаши, сизлар Уни ўз ибодат ва намозларингизда эслашларингиздан улуғроқ. У, Уни зикр қилганни Ёдга олувчидир. Шу маънодаги қавлни Ибн Масуд, Ибн Аббос, Абу Дардо, Абу Қурра ва Салмон (розияллоҳу анҳум) ҳамда Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ) айтишди ва бу Табарийнинг ихтиёри. Ва айтилдики: Аллоҳни намозингиз ва Қуръон қироат қилишда зикр қилишингиз барча нарсадан афзал. Ва (оят) маъноси шундай дейилган қавл ҳам бор: Давомийликда Аллоҳни зикр қилишлик фаҳш ва мункар ишлардан қайтаришда намоздан улуғроқдир. Ибн Зайд ва Қатода шундай дедилар: Албатта, Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғроқдир, яъни, зикрсиз барча ибодатлардан афзалдир”. (Қуртубий тафсири (Анкабут: 45)).
“Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Тўғриси шуки, оятнинг маъноси: Намозда икки улкан мақсад бор. Бири бошқасидан улканроқ. Албатта, у (намоз) фаҳш ва мункардан қайтаради. Ва у Аллоҳ таолони зикр қилишликни ўз ичига олган. Унда Аллоҳ таолони зикр қилиш бўлган чоғда фаҳш ва мункардан қайтариши ҳам улканроқ бўлади”. Дарҳақиқат, Салмон Форсий розияллоҳу анҳуга шундай савол берилди: “Амалларнинг қайсиниси афзал? У киши (розияллоҳу анҳу): Қуръон ўқимайсанми?! Албатта, Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғроқдир”-дедилар". (Табарий ўз тафсирида ривоят қилди (20/183)). Ибн Абу Дунё Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан, у кишига шундай савол йўлланганини эслайди: Амалнинг қайсиниси афзал? У киши (розияллоҳу анҳумо): “Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир”-дедилар”. (Ибнул Қоййим “Вабил ас-Соййиб” (151-152)).
Дарҳақиқат, Аллоҳ Китобида мўмин бандаларини турган, ўтирган ва ён бошлаган ҳолатларида, кечаю кундуз, қуруқлик ва денгизда, сафар ва муқимликда, бойлик ва камбағалликда, соғлом ва касалликда, сирли ва ошкора ва барча ҳолатда Уни кўп-кўп зикр қилишга амр қилди. Ҳамда уларга бунинг учун мўл-кўл ажр, улкан савоб ва гўзал оқибатни таъйин қилди. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар! У сизларни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган зотдир. Унинг фаришталари ҳам (ҳақларингизга дуо қилурлар). У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир. (Мўминлар Аллоҳга) рўбарў бўладиган кунда уларга (Аллоҳ томонидан йўлланадиган) салом тинчлик-омонлик тилаш бўлур. (Аллоҳ) улар учун улуғ мукофот (яъни жаннат) тайёрлаб қўйгандир”. (Аҳзоб: 41-44).
Ушбу оятда Аллоҳ таолони кўп-кўп зикр қилишликка тарғиб ҳамда бунинг учун таъйин қилинган улкан ажр ва умумяхшилик баён қилинди. Аллоҳ таолонинг ушбу: “У ва Унинг фаришталари сизларга саловат йўллайди”, қавлида Аллоҳни кўп-кўп зикр қилишликка энг улкан тарғиб ва энг чиройли ундашлик мавжуд. Яъни, У субҳанаҳу сизларни эслайди. Бас, сизлар Уни зикр қилинглар. Қуръонда мана бу Аллоҳ таолонинг қавли каби ушбу оятга ўхшашлари кўп: “Шунингдек, сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларга Бизнинг оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга Китоб ва Ҳикматни (Қуръон ва Ҳадисни) ўргатадиган ва билмаган нарсаларингизни билдирган бир пайғамбар юбордик. Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз”. (Бақара: 151-152). Жазо-(мукофот) айни шу амалнинг жинсидандир. Кимда-ким Аллоҳни ёлғиз ўзи эсласа, Аллоҳ уни ёлғиз Ўзи эслайди. Ким Аллоҳни бир жамоа ичида эсласа, Аллоҳ уни улардан яхши бир жамоа ичида эслайди. Кимда-ким Аллоҳни унутса, Аллоҳ ҳам уни унутади.
Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар яхшиликлар сари ўзиб кетувчи, юқори даража ва олий мақомлардан насибадорлардир. Муслим ўз “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка йўлида юриб борардилар. Жумдон деб айтиладиган бир тоғ олдидан ўтиб: “Юринглар, бу Жумдон. Муфарридлар ўзиб кетди”-дедилар. (Саҳобалар): Эй Расулуллоҳ! Муфарридлар ким?-дейишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар”-дедилар”. (Муслим “Саҳиҳ” (2676)).
Бироқ, банда бунга қандай эришади?
Бу улкан бир савол бўлиб, ҳар бир мусулмонга бу ҳақда тўхталиши ва унинг жавобини билиши лойиқ бўлади. Салафлардан Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёлларнинг маъноси ҳақида ривоят қилинганларнинг энг яхшиси, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ворид бўлган асардир: “Мурод шуки: Улар намозларнинг кетидан, эрталаб ва кечқурун, тўшакларида, ҳар сафар уйқусидан уйғонганда, ҳар манзилидан эрталаб чиқиб, кечқурун қайтганида Аллоҳ таолони зикр қиладиганлардир”. (Нававий “Азкор” (10)).
Шайх, аллома Абдурроҳман ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари ҳам шу маънода: “Бунинг энг ози, инсон эрталаб ва кечқурунги, беш вақт намоздан кейинги зикрлар ҳамда бирор сабаб ва ҳожат-(истак)лар вақтидаги зикрларни лозим тутишлигидир. Ушбуни жамийки ҳолатларда, барча вақтларда бардавом қилишлик лозим бўлади. Албатта бу ибодат бўлиб, амал қилувчи у сабабли дам олувчи бўлган ҳолатда ўзиб кетади. Ҳамда у Аллоҳни яхши кўриш ва Уни танишликка чорловчи. Яхшиликка ҳамда тилни қабиҳ сўзлардан тийишликда кўмакчидир”. (Саъдий тафсири (Аҳзоб: 41), (667)).
Аллоҳ субҳанаҳудан гўзал исмлари ила мени ва сизларни Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллардан, Аллоҳ улар учун мағфират ва улкан ажрни ҳозирлар қўйганлардан қилишини сўрайман. Албатта, У бунга Қодир ва ижобат қилишга ҳақлидир.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=40
mutaallim   06-29-2013, 06:21 PM
#9
8-Зикрнинг фойда ва манфаатлари

Дарҳақиқат, юқорида Аллоҳни зикр қилишлик амалларнинг энг улуғ ва афзали экани ҳамда банда адо этаётган амалда Аллоҳни зикр қилиши кўп бўлгани сари ундаги ажр ҳам бўлиши баён қилинди.
Бу Имом Аҳмад ва Табароний Саҳл ибн Муоз ибн Анас ал-Жуҳанийдан, (у) отасидан ривоят қилган ҳадисга биноандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилинди: “Бир киши у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га шундай савол бериб: Эй Расулуллоҳ! Қайси мужоҳидларнинг ажри улканроқ?-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳни кўпроқ зикр қилганлари”-дедилар. У: Қайси рўзадорларнинг ажри улканроқ?-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳни кўпроқ зикр қилганлари”-дедилар. Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га намоз, закот, ҳаж ва садақани зикр қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буларнинг барчасида: “Аллоҳни кўпроқ зикр қилганлари”-дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: Зикр қилувчилар барча яхшиликни олиб кетди!!-дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, шундай”-дедилар”. (Имом Аҳмад “Муснад” (15553), Табароний “Дуа” (1887) Табаронийнинг лафзи).
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳар бир амал аҳлининг афзали, унда Аллоҳ азза ва жаллани кўпроқ зикр қилганларидир. Рўзадорларнинг афзали рўзаларида Аллоҳ азза ва жаллани кўпроқ зикр қилганлари. Садақа қилувчиларнинг афзали Аллоҳ азза ва жаллани кўпроқ зикр қилганлари. Ҳожиларнинг афзали Аллоҳ азза ва жаллани кўпроқ зикр қилганлари. Шунингдек қолган амаллар ҳам”. (Ибнул Қоййим “Вабил ас-Соййиб” (Зикр фойдаларининг эллик олтинчиси 152-бет)).
Аллоҳ субҳанаҳу, бирор нарсани кўп қилишга буюриши, унинг аҳамиятли, қадри буюк ҳамда (ўша нарсани) ёдга олувчиси ҳосил қиладиган манфаат ва фойдалари кўп бўлгани учунгинадир. Зикрни эса беадад фойдалари, сон-саноқсиз самара ва манфаатлари бор. Шояд ушбу ўринда рўзадорларга зикрнинг баъзи фойдаларини эслатиб ўтишлик муносиб бўлар:
Шулардан: У шайтонни қувиб, уни бости-бости қилиб, синдиради. Аллоҳ таоло деди: “Ким Раҳмон эслатмасидан (яъни Қуръон панд-насиҳатларидан) кўр бўлиб олса — юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас у ўша (кофирга доимий) ҳамроҳ бўлур”. (Зухруф: 36). Субҳанаҳу деди: “Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар”. (Аъроф: 201). Узун ҳадисда ворид бўлганидек Яҳё ибн Закариёнинг алайҳимассалом Бану Исроилга қилган васиятларида, у киши уларни авваламбор тавҳидга сўнг эса намоз, рўза ва садақага буюриб, шундай деганликлари собит бўлган: “Сизларни Аллоҳни зикр қилишга буюраман. Бунинг мисоли, бир кишининг мисоли кабики, душман тезлик билан унинг изига тушди. Ҳатто у мустаҳкам қўрғонга етиб, ўзини улардан ҳимоялади. Шунингдек, банда ўзини шайтондан фақат Аллоҳни зикр қилиш билан ҳимоя қилади”. (Термизий (2863) Ва: “Ҳасан Саҳиҳ” дедилар).
Унинг фойдаларидан: У зикр қилувчининг қалбига шодлик, сурур, роҳат ва ҳотиржамликни олиб келади. Аллоҳ таоло деди: “Улар иймон келтирган қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур”. (Раъд: 28). Мўминларнинг қалблари фақат Аллоҳни зикр қилиш билан ҳотиржам бўлиши ва ором олиши ҳақли ва лойиқдир, бошқа бирор нарса билан эмас. Зикр – қалб тириклиги ва унинг қувватидир. Қалблар фақат у билан тирик бўлиб, озиқланади. Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Зикр қалбга нисбатан сувнинг балиққа нисбатан мисоли каби. Балиқ сувдан ажралса ҳоли не кечади?!”. (Шайхул Ислом Ибн Таймийя “Мажмуъул Фатава” (10/85), Ибнул Қоййим “Вабил ас-Соййиб” (85)да у кишидан нақл қилдилар).
Унинг фойдаларидан: Зикр қилувчини Аллоҳ ҳам ўша дамда эслайди. Аллоҳ таоло деди: “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара: 152). Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббилари табарока ва таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийда шундай дедилар: “Агар Мени ёлғиз ўзи эсласа, Мен уни ёлғиз Ўзим эслайман. Ва агар Мени бирор жамоат ичида эсласа, Мен уни ундан яхши жамоат ичида эслайман”. (Бухорий (7405) ва Муслим (2675)).
Зикрнинг фойдаларидан: У хатоларни ўчириб, кетказади. Ва зикр қилувчи Аллоҳнинг азобидан нажот топади. “Муснад”да Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одам зоти Аллоҳни зикр қилишданда Унинг азобидан нажот берувчироқ бирор амал қилмайди”. (Имом Аҳмад “Муснад” (21978)).
Унинг фойдаларидан: Зикр учун, ундан бошқа амалларга таъйин қилинмаган атои неъмат, савоб ва фазилат таъйин қилинган. Ҳолбуки у ибодатларнинг энг енгили. Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким бир кунда юз марта
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Мулк ва ҳамд Унгагина хосдир ҳамда У барча нарсага қодир деса, унга ўн қулни озод қилган(лик ажри) бўлади. Унга юз ҳасанот ёзилади ва юзта гуноҳи ўчирилади. Ҳамда то кеч киргазгунича ўша куни шайтондан ҳимояда бўлади. Бирор киши у олиб келганидан афзали билан келмайди. Бундан кўпроқ амал қилган киши мустасно”.
(Бухорий (3292) ва Муслим (2691)). Бу зикр учун таъйин қилинган атои неъмат ва савобнинг бир мисилодир.
Зикрнинг фойдаларидан: У жаннат кўчатидир. Термизий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мен Исро-(тунда сайр қилдирилган) кечасида Иброҳимга йўлиқдим. У: Эй Муҳаммад! Умматинга мендан салом айт ва уларга шундай хабар бер: Жаннатнинг тупроғи пок, суви тотли ва у текисликдир. Унинг кўчати:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ
Аллоҳни поклайман. Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкроқдир”.
(Термизий (3462)).
Унинг фойдаларидан: У соҳибига нур бўлиб, дунёда унинг воситасида саъй-ҳаракат қилади. Қабри ва қиёмат куни сирот (кўприги)да олдини ёритади. “Аллоҳ Ўзининг (бу нурига) Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисоллар келтирур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир. (У чироқ) бир уйларда (яъни масжидларда ёқилурки), Аллоҳ уларни баланд кўтариб (бино) қилинишига ва уларда Ўзининг номи зикр қилинишига изн берган (яъни амр қилган) эди. У (масжидларда) эртаю кеч У зотни поклайдиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳни зикр қилишдан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни (ҳақдорларга) ато этишдан машғул қила олмас”. (Нур: 35-37). Субҳанаҳу деди: “Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши — зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?!”. (Анъом: 122). Мўмин Аллоҳга иймон келтириш, Унга муҳаббат қўйиш ва Уни зикр қилиш билан нур ҳосил қилади. Бундан ғофил қолган кимса эса бир-бирига устма-уст бўлган зулуматлар ичидадир. Нажотнинг бари ушбу нурни ҳосил қилишликда. Бадбахтликнинг бари эса уни қўлдан бой бериш ва ундан маҳрум бўлишдадир. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ табарока ва таолодан ушбу нурни, У Зот жамийки аъзолари, зоҳирий ва ботиний зарраларида қилишини ҳамда у, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳамма жиҳатдан ўраб олишини кўп-кўп сўрардилар.
Унинг фойдаларидан: У Аллоҳ ва фаришталар зикр қилувчига саловат йўллашларини вожиб қилиб қўяди. Шунинг ўзиёқ нажот ва зафардир. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар! У сизларни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига чиқариш учун сизларга марҳамат кўрсатадиган зотдир. Унинг фаришталари ҳам (ҳақларингизга дуо қилурлар). У мўминларга меҳрибон бўлган зотдир”. (Аҳзоб: 41-43).
Унинг фойдаларидан: У қалбга шифо ва мунофиқликдан омонликдир. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир”. (Мунафиқун: 9). У Зот мунофиқлар ҳақида шундай деди: “Ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар”. (Нисо: 142). Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Жамал аҳли ҳақида: улар мунофиқларми?-дея савол берилганда шундай дедилар: “Мунофиқлар Аллоҳни камдан-кам ёдга олурлар”. (Байҳақий “Сунан ал-Кубро” (16499)). Макҳул ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Албатта Аллоҳни зикр қилишлик шифо. Одамларни зикр қилишлик эса дарддир”. (Байҳақий “Шуъаб ал-Ийман” (717)).
Унинг фойдаларидан: Унда бардавом бўлишлик тоатлар вазифасини ўтаб, уларнинг ўрнини босади. Хоҳ (бу ибодатлар) нафл ҳаж каби бадан ёки мол ёҳуд мол, бадан билан адо этиладиган бўлсин. Дарҳақиқат, бу икки шайх Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, камбағаллар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга, бойлар барча ажрларни олиб кетдилар деб қилишган шикоятларини ривоят қилишган ҳадисда очиқ-ойдин ворид бўлган. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга: “Сизларга у сабабли сизлардан ўзиб кетганларга етиб оладиганингиз ва унинг воситасида сизлардан кейин келганлардан ўзиб кетадиганингиз ҳамда сизлар қилганга ўхшашини қилган кишини ҳисобга олмаганда бирор киши сизлардан афзал бўлмайдиган бир нарсани ўргатмайми?”-дедилар. Улар: “Албатта, эй Расулуллоҳ!”-дейишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: “Ҳар бир намоз сўнгидан ўттиз уч марта тасбиҳ, такбир ва ҳамд айтасизлар”. (Бухорий (843) ва Муслим (595) Муслимнинг лафзи). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) зикрни улар қўлдан бой берган ҳаж, умра ва жиҳод учун эваз қилиб бердилар. Термизий ривоят қилган Абдуллоҳ ибн Бусрнинг ҳадисларида шундай ворид бўлган: “Бир киши: Эй Расулуллоҳ! Ислом шариат-(амал)лари, дарҳақиқат, мен учун кўплик қиляпти. Менга уни маҳкам тутадиган бир нарсанинг хабарини беринг, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Тилинг Аллоҳнинг зикридан мудом нам бўлиб турсин”-дедилар”. (Термизий (3375)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам насиҳатгўй-(самимий) бўлган ҳолда уни, агар яхши кўриб, унга боғланса, ислом шиорларидан имконияти етадиганига далолат қилдилар.
Бу, зикрнинг муборак фойдалари, етилган самаралари ва улкан натижалари ҳақида денгиздан томчи ва хамир учидан патирдир. Аллоҳнинг мўмин бандаларига ушбу улкан ажр, улуғ фазл ва баракали самараларга ноил бўлишлари учун Аллоҳни кўп-кўп зикр қилишлари лойиқдир. Айниқса, биз ушбу мукаррам ой, улуғ мавсум, зикр ва Қуръон ойи, тоат ва эҳсон мавсумида турибмиз. Саҳоватли Аллоҳдан қалбларимизни Ўзини зикр қилиш билан чароғон айлашини, вақтларимизни Унинг тоатида фойдалантиришини ҳамда тилимизни Уни зикр қилиш, шукр қилиш ва Унга гўзал ибодат қилиш билан доимо нам қилишини сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=41
mutaallim   06-29-2013, 07:51 PM
#10
9-Қуръони Каримнинг фазилати ва ўрни

Муборак Рамазон ойи Қуръон нозил бўлган ойдир. Аллоҳ таоло деди: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган”. (Бақара: 185). Ҳамда у зикр ойики, бандага ушбу улуғ ойда Аллоҳни зикр қилиши лойиқ бўладиган нарсаларнинг яхшиси, сўзларнинг яхшиси, энг гўзали, энг рости, ва энг фойдалиси бўлмиш Аллоҳ табарока ва таолонинг Каломидир. У олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил етмайдиган Аллоҳнинг нозил қилган ваҳийси. У, Аллоҳ табарока ва таоло Ўзиниг бандаси, халқлари орасидан танлаб, ихтиёр қилгани Муҳаммд ибн Абдуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлмиш энг афзал Расулга нозил қилган энг афзал Китоб. Қуръоннинг фазли ва ўрни буюклигини билишимиз қандай ҳам гўзал бир иш. Айниқса, у нозил бўлган ойда эканмиз.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг шарафи ва фазлини баён қилиб шундай дейди: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. (Фурқон: 33). Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Бу ўринда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ томонидан эртаю кеч, туну кун, сафар ва муқимликда Қуръон билан ваҳий келганлиги нуқтаи назаридан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шарафларига катта эътибор бериляпти. Фаришта у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳар сафар Қуръон олиб келганда, ўзларидан олдинги Китоблардан бири нозил қилингани каби бўларди. Бу, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбарлардан, барчаларига Аллоҳнинг саловат ва саломлари бўлсин, иборат биродарлари орасидаги энг олий ва энг улуғ мақом ва энг буюк ўриндир. Қуръон – Аллоҳ нозил қилган энг шарафли Китоб. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам – Аллоҳ юборган энг буюк пайғамбар”. Сўзлари тугади. (Ибн Касир тафсири, Фурқон сураси тафсири).
Қуръони Каримнинг фазли, шарафи, қадри баланд ва ўрни юқори экани мусулмонларга махфий бўлмаган ишдир. У оламларнинг Рабби Аллоҳнинг Китоби. Барча махлуқотлар Холиқининг Каломи. Унда бизлардан олдинги ва кейингиларнинг хабари ҳамда ўртамизда (қандай) ҳукм (қилиниши) бор. У ажримдир, ҳазл эмас. Зўравонлардан қай бири уни тарк этса, Аллоҳ унинг уруғини қурутади. Кимда-ким ундан ўзгасидан ҳидоят истаса, Аллоҳ уни адаштиради. У Аллоҳнинг мустаҳкам арқони, ҳикматли эслатма, тўғри йўл. У билан мўлжал-(йўналиш) оғишмайди, тил эса чалкашмайди. Уламолар ундан тўймайдилар, кўп қайтаришлик билан эскирмайди, ажоиботлари тугамайди. Ким уни сўзласа рост сўзлабди, ким унга амал қилса ажрланади, ким у билан ҳукм қилса адолат қилибди ва ким унга чақирса тўғри йўлга йўлланибди. Қуръоннинг қадри ва фазли, у билан сифатланмиш Зотнинг қадри ва фазли билан. Қуръон Аллоҳнинг Каломи ва Унинг сифатидир. Аллоҳ табарока ва таолонинг исм ва сифатларида тенги ва ўхшаши бўлмаганидек, Каломида ҳам Унинг тенги ва ўхшаши йўқ. Махлуқотларидан бирор нарса Унга ўхшаш эмас. У табарока ва таоло ҳам махлуқотларидан бирор нарсага ўхшаш эмас. Ўхшаш ва тенгдошдан олий ва муқаддас бўлди. “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро: 11). Аллоҳнинг Каломи билан махлуқларнинг каломи орасидаги фарқ, Холиқ билан махлуқларнинг орасидаги фарқ каби. Абу Абдурроҳман ас-Суламий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Қуръоннинг бошқа каломлардан афзаллиги Рабнинг махлуқотларидан афзаллиги каби. Бунинг сабаби, у (Қуръон) Ундандир (Аллоҳдандир)”. (Байҳақий “Шуъабул Ийман” (2137)). Дарҳақиқат, ушбу лафзни “Марфуъ” (исноди) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга етган ҳолда ривоят қилди. Бироқ имом Бухорий “Холқ Афъал ал-Иъбад” китобларида ва у кишидан бошқа илм аҳли ёритиб берганидек у кишининг (“Марфуъ”) иснодлари собит бўлмаган. (Албоний “Доифа” (1334)). Маъноси эса ҳақ, унда шак-шубҳа йўқ. Унинг гўзаллиги, қуввати, тўғри экани, далолат қилинмиш (маъно)ларининг чиройли эканида шак-шубҳа йўқ. Дарҳақиқат, илм аҳли унинг маъноси саҳиҳ эканига бир қанча ҳужжатларни гувоҳ қилдилар. Балки имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўз саҳиҳларида “Қуръоннинг фазилатлари” китобидаги боблардан бирининг сарлавҳасини у билан номлаб, унинг ўн еттинчи бобида шундай дедилар: “Қуръоннинг бошқа каломлардан афзаллиги ҳақидаги боб”.
Биз мўминлар жамоасига Раббимизнинг Каломи, азизлигимиз манбаи ва саодатимиз йўли бўлмиш Қуръони Каримни улуғлашимиз, унинг манзилат ва ўрнини сақлашимиз, ҳақиқий қадрига етишимиз, гўзал услубда тушуниб, амал қлишимиз вожиб бўлади. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Ким Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўришини билишни хоҳласа, ўзини Қуръонга кўндаланг қилсин. Агар Қуръонни яхши кўрса, бас, у Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўради. Чунки Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг Каломидир”. (Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Сунна” (1/148) 125-рақам). У киши розияллоҳу анҳу айтадилар: “Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг Каломи. Кимда-ким ундан бирор нарсани рад этса, батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жаллага рад етибди”. (Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Сунна” (1/144) 119-рақам).
Дарҳақиқат, салафлар роҳимаҳумуллоҳ Қуръон ойи бўлмиш муборак Рамазон ойида буюк Қуръонга юксак эътибор ва қаттиқ аҳамият қаратардилар. Уларнинг бу борадаги намуналари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдиларки, у киши Рамазоннинг ҳар кечасида Жаброил билан учрашиб, Қуръонни ўзаро дарс қилардилар. Бухорий ва Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг саҳоватлиси эдилар. Рамазонда у киши билан Жаброил учрашган вақт янада саҳоватли бўлардилар. У (Жаброил) у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Рамазоннинг ҳар кечасида учрашар ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Қуръонни дарс қиларди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликда жўнатилган-(ёппасига, қаттиқ эсган) шамолларданда саҳоватлироқ бўлардилар”. (Бухорий (6) ва Муслим (2308). Бухорийнинг лафзи).
Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон тунида қоим бўлганда бошқаларига нисбатан кўпроқ қироат қилардилар. Бу, қироатда зиёда ва узун қилишни хоҳлаган ҳар бир киши учун машруъ қилинган ишдир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғиз ўзлари намоз ўқиганларида хоҳлаганларича узун қилардилар. Шунингдек, жамоат унинг намозидан рози бўлган киши ҳам (шундай қилиши мумкин). Аммо бундан бошқасида енгиллатишлик жорий қилинган. Имом Аҳмад баъзи асҳобларига шундай дедилар, у киши уларга Рамазонда намоз ўқиб берардилар: “Бу қавм заифлардир. Беш, олти, етти (саҳифа ёки вароқ) ўқийман. Айтдиларки: (Шундай) ўқиб йигирма еттинчи кеча хатм қилдим”. (Ибн Ражаб “Латоиф ал-Маъариф” (180)). Раҳимаҳуллоҳ у кишини намозхонларнинг ҳолатини риоя қилиб, уларга машаққат туғдирмасликка йўлладилар.
Салафлар роҳимаҳумуллоҳ Рамазон ойи намозда ва бошқаларда Қуръон тиловат қилардилар. Асвад Рамазоннинг ҳар икки кечасида Қуръон қироат-(хатм) қиларди. Нахаъий раҳимаҳуллоҳ бу ишни хоссатан охирги ўн кунликда, ойнинг қолган (кун)ларида эса уч кечада (хатм) қиларди. Қатода раҳимаҳуллоҳ доим ҳар етти кунда, Рамазонда ҳар уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар кечада хатм қиларди. Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ Рамазон кириб келса шундай дерди: “Албатта у Қуръон тиловати ва таом улашиш (ойи)дир”. Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон кирса ҳадис ўқиш ва илм аҳли билан суҳбат қуришдан қочар ва мусҳафдан Қуръон тиловат қилишга киришарди. Қатода раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида Қуръондан дарс қиларди. Суфён Саврий Рамазон кирса барча ибодатни тарк этиб, Қуръон тиловатига киришарди. Улардан бу маънодаги асарлар кўп. (Ибн Ражаб “Латоиф ал-Маъариф” (181)).
Аллоҳ таоло биз ва сизларга, ўша зотларга гўзал суратда эргашишлик ва излари бўйлаб юришликни ризқ қилиб берсин. У табарока ва таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила қалбларимизга Қуръон муҳаббати, уни улуғлаш, эҳтиром қилиш ва унга амал қилиш билан кўрк бағшлашини ва бизни Аллоҳнинг хос бандалари бўлмиш Қуръон аҳлидан қилишини сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?pag...article=42
Pages (4): 1 2 3 4   
  
Users browsing this thread: 10 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.