Дуо қилишда рўй берадиган хатолар
1) Дуонинг ширк ва бидъат тавассуларни ўз ичига олиши ("Фалончининг ҳаққи ҳурматидан дуомизни қабул қил" каби).
2) Ўлимни умид қилиш ва уни Аллоҳдан сўраш.
3) Жазони тезлатиш учун дуо қилиш (ўзига нисбатан).
4) Ақлан ё одатда ёки шариат нуқтаи назаридан содир бўлиши мумкин бўлмаган ёки ман этилган нарсаларни сўраш.
5) Содир бўлган ёки эҳтиёж қолмаган нарсани сўраш.
6) Шариат унинг содир бўлмаслигига далолат қилган нарсани сўраш.
7) Оила аъзоларига, молига ва ўзига баддуо қилиш.
8) Гуноҳ иш учун дуо қилиш. Масалан: бир одамнинг қандайдир бир гуноҳга мубтало бўлишини сўраш.
9) Қариндошлик ришталарини узиш учун қилинган дуо.
10) Гуноҳларнинг ёйилиши учун қилинган дуо.
11) (Аллоҳнинг) раҳмат(и)ни чеклаб сўраш. Масалан: «Аллоҳим, менгагина шифо бер» ёки «Менгагина ризқ бер» дейиш.
12) Имомнинг орқасида «омийн» дейдиганлар бўлатуриб, имомнинг ўзи учунгина дуо қилиши.
13) Дуо қилаётганда беодоблик қилиш. Масалан: «Эй итлар, тўнғизлар ва маймунлар Роббиси» демоқлик каби.
14) Тажриба ёки Аллоҳ таолони синаш учун дуо қилмаслик. Масалан: «Аллоҳга бир дуо қилиб кўрай, ижобат қиладими ёки йўқми» ёки «Мен дуо қилаверай фойдаси бўлса бўлди, бўлмаса зарар қилмайди-ку», деб дуо қилиш.
15) Дуо қилувчининг мақсади бузуқ бўлса.
16) Киши дуосида ҳар сафар бошқа бировга суяниши, ўзининг ҳеч дуо қилишга интилмаслиги.
17) Дуо пайтида талаффузда хато қилиш хусусан, маъноларни бузадиган равишда. Аммо маъноларини билмайдиган саводсиз ёки (араб) тил(и)ни билмайдиган бўлса, бундай одамлар узрлидирлар.
18) Дуо асносида Аллоҳ таолонинг (шу дуога) муносиб исм ва сифатларини танлашга эътиборсизлик.
19) Дуонинг ижобатига тўла ишонмаслик ёки ноумид бўлиш.
20) Дуонинг беҳуда тафсилотларига берилиш. Масалан: «Аллоҳим, менга Фирдавс жаннатининг энг юқорисининг ўнг томонидан насиб қил» дейиш каби.
21) Аллоҳга Қуръон Карим ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ворид бўлмаган исм ва сифатлар билан дуо қилиш.
22) Дуо қилар экан овозни ҳаддан зиёд кўтариш..
23) Айрим одамларнинг дуо қилар эканлар: «Аллоҳим, мен Сендан қазони қайтаришингни эмас, балки қазода лутф қилишингни сўрайман» дейиши.
24) Дуони Аллоҳнинг хоҳишига боғлаш. Масалан: «Аллоҳим, мени ҳоҳласанг кечир!» дейиши. Аслида дуо қатъий бўлиши керак.
25) Ёлғондан йиғлаш ва овозини кўтариш.
26) Жума намозида имом ёмғир талаб қилиб дуо қилганида қўлларини кўтармаслиги.
27) Дуои қунутда дуони узоқ қилиш ва қасд қилинмаган нарсалар билан дуо қилиш.