rinat80_09   07-20-2013, 01:16 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва барокатух!

1) Отаси турмушга чикган кизига закотини бера олади ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
mutaallim   07-22-2013, 06:03 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Йўлдаги ёғду фатволари

Савол: Қиз, опа-сингил, амаки ва аммага ўхшаш қариндошларга закот (чиқариш) жоиз бўладими? Отам ҳар йили қизлари, ака-укалари ва опа-сингилларига закот беради. Мен эса: Қизларга закот (бериш) жоиз бўлмайди. Чунки улар оталарининг ўлимидан кейин унга меросхўр бўладилар, деб айтган кишини эшитдим. Шуни билмоқ лозимки, опа-сингилларим турмуш қурган. Баъзиларининг эрини моддий ҳолати заиф?
Жавоб: Қариндошлар борасида тафсилот бор. Агар қариндош фарзанд, ўғилларнинг фарзандлари, қизларнинг фарзандлари ва қизларнинг ўзлари каби биринчи даражалилардан бўлса уларга закот берилмайди. Илм аҳли ана шу (қавлдадир). Бироқ оталари уларга инфоқ қилади. Агар улар камбағал бўлсалар, уларга ўз молидан нафақа қилади. Шунингдек, оталар, боболар ва оналарга закот берилмайди. Ака-укалар, амакилар, амакининг боллари, тоғанинг боллари, холанинг боллари ва шунга ўхшашлар каби қолган қариндошларга келсак, агар камбағал ёки қарзларини адо қилишга тоқатлари етмайдиган қарздор бўлсалар, уларга закот берилади. У субҳанаҳунинг ушбу қавлига бинон: “Албатта, садақалар (яъни, закотлар)… фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур”. (Тавба: 60). У садақа ва (қариндошлик ришталарини) боғлаш дея эътибор қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Қариндошга садақа қилишлик садақа ва (қариндошлик ришталарини) боғлашликдир”. (Термизий (658), Насоий (2582) ва Ибн Можжа (1844)). Оталар, боболар, оналар ва зурриётга келсак, улар закотга ҳақли эмаслар. Уларга закот берилмайди. Чунки улар бир нарса-(тана, аъзо)дир: болалар унинг бир бўлаги. У отаси ва онасининг бир бўлаги. Демак, уларга, агар камбағал бўлсалар, ўзининг айни молидан инфоқ қилиши вожибдир, закотдан эмас.
15/319, 274-кассета 10-савол.
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaChapt...atawa=true
Агар аёл турмуш қурган бўлса, унинг нафақаси эрининг зиммасидадир. Агар эри камбағал ёки ғойиб бўлса ва у аёл нафақасига сарф қиладиган мол ташлаб кетмаган бўлса ҳамда у аёлнинг моли йўқ, камбағал бўлса, унга закот берилиши жоиз бўлади.
Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ “Муғний” (2/279)да шундай дедилар: “Агар камбағал аёлнинг унга нафақа қиладиган бадавлат эри бўлса, унга закот беришлик жоиз бўлмайди. Чунки унга вожиб нафақасидан етиб тургани сабабли кифоялик ҳосил бўлган. Агар у (эри) унга нафақа қилмаса ва бу имконсиз бўлса унга (закот) беришлик жоиз бўлади. Дарҳақиқат, имом Аҳмад бунга ҳужжат зикр қилдилар”. Сўзлари қисқартириш билан тугади.
Бироқ у аёлнинг онаси ёки отаси учун унга закотларини беришлари жоиз эмас. Чунки у ушбу ҳолатда унга нафақа қилиши лозим бўлади. Икки масала бундан мустасно:
Биринчиси: Нафақадан ўзгаси учун олган қарзини қоплаш учун унга закот берилиши.
Иккинчиси: Ота унга нафақа қилишдан ожиз қолиши. Бироқ унда (отада) закот вожиб бўлган мол бор. Шунда закотидан унга (қизига) бериши жоиз бўлади.
Дарҳақиқат, шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга шундай савол йўлланди: Турмуш қурган, муҳтож қизига закот чиқариш саҳиҳ бўладими?
Жавоб: “Закотга ҳақли бўладиган сифат билан сифатланган ҳар бир кишига аслида закот беришлик жоиздир. Шунга кўра, агар киши қизи ва унинг (қизининг) фарзандларига нафақа қилиш имконияти бўлмаса, унга (қизига) закот беради. Афзал, эҳтиётлироқ ва зимма учун покроғи уни (закотни) унинг (қизининг) эрига беришидир”. Сўзлари тугади.
Шайхга яна савол берилди: Турмуш қурган қизларимга молимнинг закотидан беришим жоиз бўладими? Шуни билмоқ керакки, улар фақирдирлар.
Жавоб: “Уламолар: инсон ўзининг зурриёти, оталари ва оналарига закот бермайди дея зикр қилганлар. Яъни, на аслий-(бирламчи) ва на фаръий-(иккиламчи қариндош)ларига. Бу ҳожатни тўсиш учун унга берилганидир. Аммо уларнинг қарзлари бўлиб, нафақа (билан ундан қутулишликка) йўл-(имкон) бўлмаса, шунда уларга закот беришлик жоиз бўлади. Чунки унга қарзларини тўлашлик лозим эмас. Шунинг учун уларга ўз молини кўпайтириш учун закотини беришлик жоиз бўлмайди.
Жавоб хулосаси шуки, турмуш қурган қизлари бор киши ва уларнинг эрлари камбағал бўлса, унда уларга (қизларига) нафақа қилишга етарли моли бўлмаса, уларга закотидан беришлигида монеълик йўқ. Ҳамда молни эрларга берсин. Чунки улар нафақага масъуллардир. Қандай бўлганда ҳам бунинг зарари йўқ”.
Сўзлари тугади. (“Мажмуъ Фатава Ибн Усаймин” (18/426)).
Валлоҳу Аълам.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.