Admin   08-02-2013, 11:21 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:yana bir savol islomda gul berib tabriklash joizmi harom bolmagan ishlarda balki onaga ayoliga va hokazo kofirlarga ohshash ga kirmaydimi?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1593
mutaallim   08-11-2013, 02:06 AM
#2
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Савол: Айрим касалхоналарда гул сотиладиган ўринлар кенг тарқалди. Баъзи зиёратчиларни, зиёрат қилинаётганларга тақдим қилиш учун ўзлари билан гулдаста-(букет) олиб келаётганларига кўзимиз тушадиган бўлиб қолди. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Касалхона ёки бошқаларда касалларга табиий ёки сунъий гул ҳадя қилишлик асрлар оша мусулмонларнинг одатидан бўлмаган. Балки бу, куфр ўлкаларидан кириб келган одатдир. Иймони заифлардан иборат айрим улардан (кофирлардан) таъсирланганлар уни кўчириб келганлар-(олиб кирганлар). Ҳақиқат шуки, ушбу гулларни зиёрат қилинаётган кишига фойдаси йўқ. Балки у кофирларга тақлид ва ўхшашликдан бошқа нарса эмас. Бунда яна молни ноҳақ ўринга сарф этишлик ҳамда у шифо сабабларидан дегандек ушбу гуллар сабабли бузуқ эътиқодга олиб боришидан ҳавотир бор. Шунга биноан савдо-сотиқ ва ҳадя улашиш нуқтаи назаридан (юқорида) зикр қилинган услубга кўра гуллар билан муомала қилиш жоиз эмас.
Касалларни зиёрат қилишликда жорий қилингани: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари далолат қилганидек уларнинг ҳаққига офият сўраб дуо қилиш, қалбларига умид олиб кириш ва уларга касал ҳолатларида эҳтиёжлари тушган нарсани ўргатишлик.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво № 21409 (11/65)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaSubje...8%b9%d8%a9
abu_abbos   04-13-2014, 12:18 AM
#3
Assalamunalaykum gul sotiwning hukumi nima gul sotiwta iwkol bormi? Jovob uchun oldindan raxmat jazakumullohu hoyr!
Муслим   05-04-2014, 04:48 PM
#4
(04-13-2014, 12:18 AM)abu_abbos Wrote: Assalamunalaykum
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(04-13-2014, 12:18 AM)abu_abbos Wrote: gul sotiwning hukumi nima gul sotiwta iwkol bormi?
Савол: Гул сотишнинг ҳукми нима? Менинг гулзорим бор. Мен гул дўконлари билан аҳдлашаман ва уларга у (гуллар)ни сотаман. Бу дўконлар эса баъзида ушбу гулларни туғилган кун, оналар куни каби бидъат байрамларга сотишади. Менга бунда гуноҳ борми?
Жавоб: Бу нарсадан одамлар фойда олишади, хушбўй ҳиди ва чиройли кўриниши бор, бунинг зарари йўқ. Аммо уларни ношаръий маросимларга сотиш жоиз эмас. У (гул)ларни ушбу маросимларга сотиш жоиз эмас. Бироқ (мубоҳ ўринларга) сотиш, агар савдо бидъат билан боғлиқ бўлмаса, ундан фойда олишнинг зарари йўқ.

Муҳаддис шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ
Тингланг: «Шарҳ Сунан ат-Термизий» №311. (01:04:49).
(04-13-2014, 12:18 AM)abu_abbos Wrote: Jovob uchun oldindan raxmat jazakumullohu hoyr!
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.