Admin   08-02-2013, 03:00 PM
#1
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum rohmatullohi va barokatuh.
Meni shunday savolim bor edi, bir ayolni turmush o’rtog’i uzoq yillarga qamaldi,bu ayolga eri bilan ko’rishish va gaplashish imkoni yuq,hozir yashab turgan joyi islom diyori bo’lmagani bois mahramsiz hamda turmush o’rtog’ini iznisiz hijrat qilib ketishi mumkinmi? hozir turgan joyida Allohni amrlarini mukammal bajarolmaydi shuning uchun hijrat qilmoqchi lekin islom diyorda mahrami yo’q, shunday holda bu ayol qanday yo’l tutish kerak?
Alloh rozi bo’lsin, rahmat.
https://tavhid.com/mehmonxona#comment-1590
mutaallim   08-12-2013, 08:24 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аслида аёл кишига фақат маҳрами билангина сафар қилиши жоиз бўлади. Бироқ уламолар бундан қуйидагини истисно қиладилар: куфр ўлкасидан ислом ўлкасига ҳижрат қилиш каби аёл кишига нақд вожиб бўлган сафар.
Ҳофиз Нававий шундай дедилар: “Уламолар, унга (аёлга) ҳаж ва умрадан бошқасида маҳрамсиз чиқмаслигига иттифоқ қилдилар. Дарул Ҳарбдан ҳижрат қилиш бундан мустасно. Ҳамда унга (аёлга) ундан (дорул ҳарбдан) ислом диёрига ҳижрат қилиши вожиб дея иттифоқ қилдилар. Гарчи у билан маҳрами бўлмасада. У иккиси орасидаги фарқ шуки, агар динини зоҳир қилишликка қодир бўлмаса ҳамда дини ва жони ҳақида қўрқса унинг куфр диёрида туриши ҳаром бўлади”. Сўзлари тугади. (“Шарҳ Соҳиҳ Муслим” (9/104)).
Абул Аббос Қуртубий шундай дедилар: “Унга (аёлга) дини ва жони ҳақида хавфсираса маҳрамсиз сафар қилиши вожиб эканига иттифоқ қилинган”. Сўзлари тугади. (“Ал-Муфҳим лима Ашкала мин Талхис Китаб Муслим” (6/11)).
Бунинг сабаби, “Дин амрини барпо қилишлик вожибдир. Вожиб фақат у билан тўкис бўладиган нарса ҳам вожибдир”. (“Матолиб Ули ан-Нуҳа” (3/433)).
Бироқ, сиз сайт таҳририяти билан боғланиб, яна бир бор ўз ҳолатизга Дилмурод Абу Муҳаммад орқали Мадинадаги аҳли илмлардан хос фатво олсангиз саломатлироқ бўларди.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.