Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
Агар ғусл жунублик, ҳайз ва нифосдан иборат катта таҳоратсизликни кўтаришлик учун вожиб бўлган ғусл бўлса, ушбу ғусл илм аҳли қавлларининг саҳиҳига кўра таҳорат ўрнига ўтади. Чунки кичик таҳоратсизлик катта таҳоратсизлик остига киради. Агар ғусл қилишлик билан катта таҳоратсизлик кўтарилса, ўз-ўзидан кичик таҳоратсизлик ҳам кўтарилади.
Аммо ғусл, хоҳ эркак ёки аёл бўлсин жумъа ва икки ҳайит ғусли каби суннат бўлса, бас, ушбу ғусл таҳорат ўрнига ўтмайди.
Хорашийнинг “Шарҳ Мухтасар Холил” (1/175) асарида қуйидагича ворид бўлган:
“Агар покланувчи таҳоратга эмас ғуслга чекланса, бу унга кифоя қилади. Ҳамда бу вожиб бўлган ғуслдадир. Аммо бошқасига келсак, у таҳоратнинг ўрнига ўтмайди. Агар намозни хоҳласа таҳорат олиши лобуддир”. Сўзлари тугади.
“Ҳошия ас-Совий аъла аш-Шарҳ ас-Соғийр” (1/173-174)да шундай ворид бўлган:
“Жунубликдан ғусл қилиш таҳорат ўрнига ўтади… Аммо жумъа ва икки ҳайит каби вожиб бўлмаган (ғусл) бўлса, бас, у таҳорат ўрнига ўтмайди. Агар намозни хоҳласа таҳорат олиши лобуддир”. Сўзлари тугади.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ “Лиқо ал-Баб ал-Мафтуҳ” (109-рақам, 14-савол)да шундай дедилар:
“Агар таҳорат нияти билан ғусл қилса ва таҳорат олмаса, бататҳқиқ, у жунубликдан бўлсагина таҳорат ўрнига ўтади. Агар жунубликдан бўлса, батҳқиқ, ушбу ғусл таҳоратга кифоя қилади. Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу қавлига биноан: “Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз!”. (Моида: 6).
Ва таҳоратни зикр қилмади.
Аммо совушлик ёки жумъа ёҳуд мустаҳаб ғусл учун чўмилса, батаҳқиқ, у уни ўрнига ўтмайди. Чунки унинг ғусли таҳоратсизлик (юз бергани учун) эмас. Демак, қоида шуки, агар ғусл таҳоратсизлик, яъни, жунублик ёки аёл киши ҳайздан (покланиши) учун бўлса, бу таҳоратга ўтади. Акс ҳолда эса у (унинг) ўрнига ўтмайди”.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Таҳорат нияти билан жунубликдан ғусл қилиш кифоя қилади
Савол: Жунубликдан ғусл қилишлик намоз ўқиш учун таҳоратга кифоя қиладими? У, намозни ғуслдан кейин ният қилганини билмоқ лозим. Ёки ғуслдан бошқа комил бир таҳорат олиши вожиб бўладими?
Жавоб: Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг Расулига, у кишининг оиласи ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин… Сўнг:
Ҳа. Жунубликдан ғусл қилишлик намоз ўқиш учун ғусл ва таҳоратнинг иккисига ҳам кифоя қилади, агар иккисини ният қилса. Ва модомики таҳоратни бузувчилардан бирортаси билан таҳорати бузилмас экан, у билан намоз ўқийверади. Агар фақат ғуслни ният қилса, бу уламоларнинг қавлларидан иборат саҳиҳига кўра таҳорат ўрнига ўтмайди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавлларидан собит бўлганига биноан:
“Амаллар ниятларга (қараб эътиборга олинади). Ҳар бир киши учун ният қилгани бўлади”. (Бухорий (1), Муслим (1907), Термизий (1647), Насоий (75), Абу Довуд (2201), Ибн Можжа (4227) ва Аҳмад ибн Ҳанбал (1/43)). Бироқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олган ҳолда жунуб бўлган киши таносил аъзосини ювишдан бошлаши сўнг намозга таҳорат олгандек таҳорат олиши сўнг жунублик учун чўмилиб, сувни жасадининг қолган қисмига қуйиши афзалдир.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво № 4213-2 (5/356)
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ Қоъуд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3
Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Жунублик ва ундан бошқа сабаб билан ғусл қилишлик таҳорат ўрнига ўтадими?
Савол: Саудия Арабистони мамлакатида Садиқдан биродар А.С.С ўз саволида шундай дейди: Жунубликдан совун ва шампон билан ғусл қилдим. Ушбу ғусл таҳорат ўрнига ўтадими, агар шуни ният қилсам?
Жавоб: Агар икки таҳорат (ғусл ва таҳорат)ни ният қилса бу ўтади. Биринчи таҳорат олиб сўнг ғусл қилиши афзалдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феъллари каби. Чунки у энг комил. Совун, шампон ва сидр ишлатишликда ҳараж-(танглик) йўқ. Бунга ўхшашлар билан кир кетказилади. Аллоҳ барчага тавфиқ берсин.
1416 ҳижрий йил Робеъул Аввал ойи “Аробийя” ойномаси 218-сонида нашр қилинди – Фатво ва турли мақолалар тўплами, ўнинчи мужаллад.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/2310
Жунубликдан ғусл қилишлик таҳорат ўрнига ўтадими
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/068304.mp3[/mp3]
Савол: Бомдод намозига туриб, жунубликдан ғусл қиламан, агар (уруғ тўкиш содир бўлган) бўса. Ғусл таҳорат ва намоз учун йўлга тушишликка кифоя қиладими?
Жавоб: Сиз учун машруъ бўлгани шуки, намозга таҳорат олгандек таҳорат оласиз. Сўнг ғусл қиласиз. Истинжо қиласиз сўнг таҳорат оласиз сўнг эса ғусл қиласиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилардилар. Бироқ, агар ғуслда буни ва уни, икки таҳоратсизлик(дан покланиш)ни ният қилсангиз, кичик ва катта таҳоратсизликни ният қилсангиз, батаҳқиқ, у таҳорат ўрнига ўтади. Рожиҳ (қавл)га кўра ўтади. Бироқ сиз учун афзали аввало намозга таҳорат олгандек таҳорат олишингиз истинжо қилишингиз сўнг намозга таҳорат олгандек таҳорат олишингиз сўнг ғуслни охирига етказишингиздир. Ана шу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидир.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/16804
Жунублик ғусли таҳоратдан беҳожат қиладими?
Савол: Абҳодан А.А.Жнинг саволи: ғусл таҳоратдан беҳожат қиладими? Хоҳ бу жунублик ғусли ёки ундан бошқаси бўлсин. Яъни, агар ғусл қилсам, менга намоздан олдин таҳорат олиш вожиб бўладими ёки ғусл етарлими?
Жавоб: Агар ғусл жунубликдан бўлса ва ғусл қилувчи икки таҳоратсилзик: кичик в каттасини ният қилса, иккиси ўрнига ўтади. Бироқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилган ҳолда истинжо қилиши сўнг таҳорат олиши сўнг эса ғуслни охирига еткзиши афзалдир. Шунингдек, ҳоиза ва нифосли аёллар ҳам мазкур ҳукмдадир.
Аммо ғусл, жумъа ва совушлик ҳамда тозаланишлик ғусли каби бундан бошқа бўлса, бас, бу, тартиб бўлмагани боис таҳорат ўрнига ўтмайди, гарчи буни (таҳоратни) ният қилган бўлсада. Ва у (тартиб) таҳоратнинг фарзлридан. Ҳамда жунублик ғусли каби ният билан кичик таҳоратсизлик унинг остига кирадиган катта таҳоратсизлик мавжуд бўлмагани учун.
Тавфиқ Аллоҳдан.
1410/5/2 ҳ йили “Даъват” ойномаси 1218-сонида нашр қилинди. (10/174).
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...ageID=1509