Admin   06-03-2012, 07:16 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum xurmatli ijodkorlar silarga savollar b.n murojat kilmokdaman yana.

2.Xojatxona b.n yuvinish joyi bir bilsa bunday urinlarda toxorat olsa buladimi?
Admin   06-03-2012, 07:28 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳаммом ҳожатхонадан айри бўлиши керакми?

Савол: Ҳаммом ҳожатхонадан айри бўлиши керакми? Ҳожатхонадан айрилган ҳаммомда олинган таҳорат тўкис бўладими? Чунки, одатда ҳожатхона доимо ифлос бўлади. Бу ҳақдаги фикрингиз қандай?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аслида, ғусл қилинадиган жой – ҳаммомнинг ҳожатхонадан узоқ, сачраган сувлар тегиб кетмаслиги гумонидан йироқ жойда бўлиши яхшидир. Лекин, жунуб одам ва ҳайз кўрган хотин ҳайзи тўхтагач ҳожатхонадан ажратилмаган жойда ғусл қилса ғусли раводир. Бироқ, имкони борича нажосат устига тушаётган сувларнинг (бадани ёки кийимига) сачрашидан эҳтиёт бўлиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

muhammad   06-06-2012, 05:45 PM
#3
assalamu alaykum
''kim tahoratini sindirgan yerida tahorat olsa, boshiga qanday musibat kelsa o'zidan bilsin (ya'ni shu amali sababli musibat yetadi)'' mazmunidagi hadis sahihmi? aniq roviylarini eslay olmayman.
abu mus'ab   08-13-2013, 08:48 PM
#4
Xozirgi zamondagi xojatxonalarda ya'ni suv bilan doimiy tozalanidigan joyda tahorat qiliw hukmi qanday?

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.