Zayd   08-17-2013, 09:26 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракотух куйдаги хадисларни иснодини аниклаб берсангизлар Жазак Аллохума хойрон Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки Оллоҳ таолога ва унинг Расулига иймон келтирган, (беш вақт) намоз ўқиган ва Рамазон рўзасини тутган бўлса, у хоҳ парвардигор йўлида жиҳод қилган ва хоҳ туғилган ерида (муқим) ўлтирган булсин, Оллоҳ таоло жаннатга киритмоғига ҳақлиғ бўлур» — деб марҳамат қилдилар. (Оллоҳ таоло уни жаннатга киритмоққа мажбур эканлигидан эмас, балки ўз аҳкомларини сидқидил адо этгани боисидан уни иззат-икром бирла жаннатга киритмоғига мустаҳиқ қилур. Чунки, Оллоҳ таоло ҳеч нарсага мажбур эмасдур). Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, бул хушхабардан одамларни воқиф қилайликми?» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Жаннатда юзта даража мавжуд, парвардигор уларни Оллоҳ таоло йўлида жиҳод қилганлар учун ҳозирлаб қўйгандур. Бир даража бирлан иккинчи даража оралиги осмон бирлан ер оралиғича бўлиб, агар Оллоҳ таолодан тилак қиладирган бўлсангизлар, ундан Фирдавсни сўрангизлар, чунки мен уни энг афзал ва энг юксак жаннат деб билурман. Унинг тепасида Ар-Раҳмоннинг Арши жойлашган, айнан ўшал ердан дарёлар жаннатга отилиб чиқур», — дедилар». (Саҳобаларнинг «Ё Расулаллоҳ, бул хушхабардан одамларни воқиф қилайликми?» деган саволига ул зотнинг берган юқоридаги жавоблари ҳикматли жавоб бўлиб, «Ҳар ким Оллоҳ таолонинг аҳкомларини қай даражада адо этган бўлса, жаннатнинг шунга яраша даражасига кирмоғи ҳақида хушхабар айтингизлар!» деган маънодадур). Самура разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилдилар: «Кечаси мен тушимда икки кишининг (яъни, икки фариштанинг) қошимга келиб, мени (жаннатдаги) бир (баҳайбат) дарахт тепасига олиб чиқишганини, кейин (ўшал дарахт тепасидаги) бир уйга олиб киришганини кўрдим. Ул уй шул қадар муҳташам ва гўзал эрдики, мен ундан яхшироқ уйни сира кўрмаганман. Улар менга: «Бул уй — шаҳидлар уйидур» — деб айтишди,,
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.