Muslim brat tvoy   08-18-2013, 05:29 AM
#1
АсСалям алейкум. Хозирги ёшлар ичида кенг таркалаётган курсаткич бармогини осмонга ишора килиб, саломлашиш, расм тушиш бид'атми? Бу нима дигани?
mutaallim   08-20-2013, 02:42 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бўйича Доиймий Қўмита

Қўлда шиор ўлароқ салом бериш ҳукми

Савол: Қўлда шиор ўлароқ салом бериш ҳукми нима?
Жавоб: Салом лафз-(сўз) билан бўлиши шарт. Ишора билан бўлмайди. Чунки бу яҳудларнинг саломи. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтарганлар. Салом берилувчи узоқда ёки эшитмайдиган кар бўлиши мустасно. Шунда саломни талаффуз қилиш ила қўли билан ишора қилади.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бўйича Доиймий Қўмита
Фатво № 17248-1
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Бакр Абу Зайд

Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaSubje...8%b1%d8%a7

Савол: Аллоҳ таоло транспорт воситаларини муяссар қилиб берди. Шулардан автоуловлардир. Автоуловда эканман, одамлар билан рўбарў келиш ва улар олдидан ўтиш кўп юз беради. Шунда биринчи бўлиб салом бераман. Бироқ уларнинг баъзилари сўз билан қўл кўтарганимдагина унга салом берганимни тасдиқлайди. Мен бундан қайтариқ бор эканини билганим боис қўл кўтаришимда гуноҳкор бўламанми?
Жавоб: Сиз ёдга олган ҳолатга ўхшашида салом бериш давомида қўл билан ишора қилишда сизга ҳараж-(танглик) йўқ. Дарҳақиқат “У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан аёлларга қўллари билан ишора қилган ҳолда салом берганликлари ривоят қилинган”. (Асмо Бинт Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган. Аҳмад (6/458), Бухорий “Адабул Муфрад” (1047), Термизий (2697) ва Табароний (445)). Бундан мақсад, валлоҳу аълам, у киши уларга салом бераётганларини тушунтиришликдир. Бироқ салом ўрнига ишора қилишлик жоиз эмас.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бўйича Доиймий Қўмита
Фатво № 3932-5, 24/124
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қоъуд

Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaSubje...8%a7%d9%85
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.